en
Feedback
Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal

Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal

Open in Telegram

📌Шиоримиз: 1.Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3.Исломий маърифат таратиш. 4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш. ✅ Устоз: 🎙Абдулҳамид Ҳанафий Мотрудий саҳифалари.

Show more
837
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-3530 days
Posts Archive
#assalamu_alaykum_va_rohmatulloh ☘Jumaning xayr-u barokati sizga bo‘lsin! 📿Alloh Taolo juma kunining fazlidan barchamizning
#assalamu_alaykum_va_rohmatulloh ☘Jumaning xayr-u barokati sizga bo‘lsin! 📿Alloh Taolo juma kunining fazlidan barchamizning gunohlarimizni mag‘firat qilsin, Amiin! Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad Kanalga obuna bo'lish uchun: 👉 @Abdulhamid_Hanafiy

Мусибатлар меҳмондир. Уйда сабрни кўрмаса, ётиб қолади. Неъматлар ҳам меҳмондир. Уйда шукрни кўрмаса, кетиб қолади. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

​​Беш нарса беш нарса билан катталашади: 1) Гулхан – ўтин билан; 2) Шубҳа – гумон билан; 3) Қўполлик – ёмон муомала билан; 4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан; 5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

#Дуо ТАСБЕҲ ВА ДУО Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар». Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир». «Маша Aллоҳу кана ва ма лам яшаъ лам якун». Яъни, «Aллоҳнинг марҳамати билангина гуноҳлардан юз ўгирмоғимиз ва ибодатга юзланмоғимиз мумкин, йўқса, мумкин эмас!» «Aллоҳу ла илаҳа иллаҳу алҳайюл қойюм. Ла тахузуҳу синатув ва ла навм лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Ман заллази яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳи яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юҳитууна бишайъим мин-ъилмиҳи ила бимаа шааъ васиъа курсийюҳус-самавати вал-арза вала яъудуҳу ҳифзуҳума ваҳувал-ъалийюл-ъазийм». Яъни, «Aллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва йердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши - курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир». - Ушбу зикр-оятлар ўқилгандан сўнг қайси амал келади? - Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Aлҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Aллоҳу акбар» айтилади. Сўнг қўлларни кўкрак тўғрисигача кўтариб ушбу дуо ўқилади. «Aллоҳумма тақоббал минна солатуна ва сиямуна ва қиямуна ва қироатина ва рукуъуна ва сужудуна ва қуъудуна ва тасбеҳина ва таҳлилина ва таҳшана ва тазарруъуна. Aллоҳумма тамаа тақсируна ва тақоббал тамамана вастажиб дуаъана вағфир аҳяина варҳим мавтана я мавлона. Aллоҳумма тақоббал минна ҳазиҳис-солатил-фарзи маъас-суннати маъа жамиъи нуқсонатиҳа бифазлика ва каромика ва ла тазриб биҳа вужуҳина. Я илаҳал ъаламинн ва я хойрин насирин таваффана муслимина валҳиқнаа бис-солиҳина ва соллалоҳу таъала ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!» Маъноси: «Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни иймонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин! "Ибодати исломия"дан. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Дарё бўлиб яшанг.... Устоз ҳамиша ҳаётдан нолиб юрадиган, ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган шогирдига пиёлада сув узатдида, унга бир сиқим туз аралаштириб, татиб кўришни буюрди. Йигит айтилган ишни қилди – Таъми қанақа экан? – сўради устоз. – Шўрлигидан тилни ўяман, дейди-я! Устоз шогирдини дарё бўйига олиб борди. Яна бир сиқим туз узатар экан, деди: – Энди буни дарёга ташлаб, сувнинг мазасини тотиб кўр. Йигит бу сафар сувни ҳузур билан ичди. – Хўш, шўрлиги сезилдими? Мазаси қанақа экан? – Ажойиб. Шўри йўқ бўлиб кетибди, умуман сезилмади. Бу сўзлардан мамнун бўлган устоз насиҳат қилди: – Ҳаёт қийинчиликлари бир сиқим туздек гап. Қалбингни кенг қилсанг, билинмай кетади. Ҳаётда мисоли бир пиёла сув эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган...! T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Ҳаётда бўла туриб (бир бирингизни) билмаган қадрингизни, вафот этгандан кейин билишни ҳеч кимга фойдаси йўқ! Муҳаббатингизни тирилтиришни йўли, ҳаётдалик вақтингизда эътироф ва ифода этмоқдир. Шамс Табризий T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Кўп хафа бўлма..! Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан... Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..! Қанча севсанг шунч
Кўп хафа бўлма..! Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан... Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..! Қанча севсанг шунча севиласан... Мавлоно Румий

Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг: 1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш. 2. Одамларга кўриниш беришни севиш. 3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш. 4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш. "Салаф илмининг фазилати" китобидaн T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Ўз аҳлоқингни душманингдан тингла. Дўстинг кўзида ҳамма қилганинг яхшидир. Саъдий Шерозий T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Нимани фидо қилсангиз ўша сизга эҳсон қилинади. Нимани қизғонсангиз ўша билан имтиҳон қилинасиз... Мавлоно Румий T.me/Abdulhamid_Hanafiy

КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ? Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади. Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади. Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади. Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади. Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади. Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади. Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади. Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради. Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади. 📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Айбини ўзига айтилмаган одам, aйбини касб қилиб олади. Саъдий Шерозий T.me/Abdulhamid_Hanafiy

ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР 1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган. 2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган). 3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган. 4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган. 6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган. 8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган. 9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас. 15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган). 20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган. 21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган. 22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган. 23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган. 24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган. 25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварада вафот этганлар. Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Аёл бир китобни ўқийдиган бўлса, унинг эри ва болалари ҳам у китобни ўқигандай бўлади Изоҳ: “Отамизнинг аёллар илмига бўлган рағбатини уларга берадиган таърифларидан сезар эдик. Бирор аёл учун мақтов келтирмоқчи бўлсалар, мақтов ўлчовлари «У ўқиган, илмли аёл», дейиш бўларди. Агар қайсидир аёл кишидан норозиликларини ифодаламоқчи бўлсалар, «Ҳа, ўқимаган-да», деб қўярдилар. Уларнинг наздидаги ўлчов ўқиш эди”. Одинахон Муҳаммад Содиқ T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Ҳаётнинг 14 ҳикмати: 1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи. 2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон. 3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик. 4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад. 5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш. 6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик. 7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш. 8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ. 9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл. 10. Энг катта жудолик – умидсизлик. 11. Энг катта қарз – самимий туйғулар. 12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик. 13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик. 14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар. “Ҳикматлар жавоҳири” китобидан. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг! Юртимиздаги қонун лойиҳаларини қабул қилишда халқнинг фикр-мулоҳазаси жуда муҳим ўрин тутади. Қонунлар шу халқнинг яшаш ҳолати, унинг миллий қадриятлари, урф-одатларини ўзида ифода этган ҳолда бўлиши керак. Шу билан бирга Ватанимизнинг равнақи, келажакда жаҳон миқёсидаги ўрни, энг муҳими ёш авлодни таълим-тарбиясига ижобий таъсир этиши лозим. Айни кунда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ҳалқ муҳокамасига қўйилди. Ушбу Қонуннинг ижобий ҳал этилиши юрт фарзандларининг билим олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга ҳамда уларнинг комил инсон бўлиб етишишига, соф Ислом диний таълимотларини ўрганишига сабаб бўлиши мумкин. Шу муносабат билан сиз азизлардан ушбу қонун лойиҳаси билан танишиб, унга фикр-мулоҳазаларингизни баён қилишингизни сўраймиз. Фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг! Ушбу ҳавола орқали уч кун муддат ичида фикрингизни қолдиринг. 🔗 Ҳавола Аллоҳ таоло яхшиликларга васила қилсин, охиратга захира қилсин!

ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб: – Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди. Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди: – Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди. Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб: – Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Нега бунча ғамгинсан? Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин. Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл. Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур. Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл. Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур. T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Агар режа иш бермаса, режани ўзгартиринг, аммо мақсадни ўзгартирманг!   Ҳазрати Шамс Табризий T.me/Abdulhamid_Hanafiy

Эр ўзини ҳам, аҳлини ҳам сатр қилсин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: «Сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик» (Аъроф сураси, 26-оят). Эр ҳалол билан ўзини ҳам, аҳлини ҳам ҳаромдан тўссин. Ўзини ҳам, аҳлини ҳам сатр қилсин. Оилавий сирларни фош қилмасин. Бу сирлар хоҳ эр-хотинлик алоқси бўлсин, хоҳ ўзаро муносабатдаги сирлар бўлсин, хоҳ эр-хотин орасида пайдо бўлиб турадиган муаммолар бўлсин, барибир. Токи мазкур сирлар танишу нотаниш кишилар оғзида чайналадиган сақичга айланмасин. «Қизларжон» китобидан T.me/Abdulhamid_Hanafiy