en
Feedback
Erkin Malik

Erkin Malik

Open in Telegram

Bu kanal Erkin Malikning rasmiy sahifasi.

Show more
860
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-3930 days
Posts Archive
ФИКР ҚИЛГАНЛАРИМ ВА КУЗАТГАНЛАРИМ   Нурнинг таърифи        Кўзи очиқ одамга савол беришибди:      ‒ Нур нима?      ‒ Нур ‒ кўриш воситаси. Ёруғликсиз қоронғида юра олмаймиз-ку, ‒ дея жавоб берибди у.      Худди шу саволни кўзи ожиз одамга ҳам беришибди. Кўзи ожиз одам ўйланиб туриб:      ‒ Нур китоб, илм бўлса керак, ‒ деб жавоб берибди.      Ҳар ким ўз эҳтиёжи ва дунёсидан келиб чиқиб, ўз ҳақиқатига эга бўлар экан-да. Сиз учун нур нима, азиз ўқувчиларим?   Китоб ва қамчи        Шундай китоблар борки, ўқиганда худди осуда денгиз устида сузиб кетаётган кема саҳнидек аллалайди. Бундай китобнинг номини «оромижон» дейиш мумкин. Яна шундайлари борки, мутолаага киришганингизда туйқус елкангизга бир қамчи тушади. Бу «зарб»дан ўтирган бўлсангиз туриб, турган бўлсангиз, югуриб кетасиз. Бундай китобнинг номини «тарбия» дейилади. Аслида одам боласи учун иккови ҳам муҳим.   Меҳр ва қаҳр        Қўлидан иш келиб қолган фарзандини ухлаб, ором ола қолсин ёки кўчада бир зум ўйнаб келсин, дейдиган ота-оналар меҳр кўрсатяпман деб ўйламасин. Бу меҳр эмас, аслида қаҳрдир. Оқибати яхшиликка олиб бормайди. Айтишади-ку асалнинг ози ширин деб. Меҳр кўрсатиш ҳам худди шундай бўлиши керак.   Севгининг кўзи кўрми?        Севги ‒ муқаддас, покиза туйғу. Унга асло тош отманг. Тош отиб, синдириб, кўзини кўр қиладиган ўзимиздир.   Бузуқлик        Бу иллат ҳамма замонда бўлган. Бугун ҳам, эртага ҳам бўлади. У йўлда учрайдиган бир тиканзордир. Эҳтиётингизни қилиб, ё у ёнидан, ё бу ёнидан ўтинг. Қўлингиздан келса, йўлингизда учраган бузуқликни тозаланг, орқангиздан бошқалар ҳам юрсин. Кейингиси маъқул-а, азизлар?

Assalomu alaykum!      Aziz kanalimiz a’zolari! Yoz oylarida bolalarimiz ta’tilni yanada maroqli o‘tkazishsin deb ularga asalarilar haqidagi qissani taqdim qildim. Bir hisobda yaxshi bo‘ldi, shu bahona bu asar haqida o‘quvchilarning fikr-mulohazalarini o‘rganish imkoni tug‘ildi. Lekin aksariyat o‘quvchilar mening hayotiy hikoyalarimni sog‘inishgan. Men ham qissani e’lon qilib qo‘yib, bo‘sh o‘tirmadim, sizlar uchun yangi hikoyalar yozish bilan mashg‘ul bo‘ldim. Ularni o‘qib, yaqinlaringizga ham ulashib, kaminani xursand qilasiz degan umiddaman. Bu ishda xolis yordam berayotgan yozuvchi, jurnalist, “Qora qalam” telegram kanalining sohibi Mahmudjonni duo qilib qo‘yasizlar. U kishi kanalga qo‘yiladigan materiallarni tahrir qilish bilan birga, siz azizlarni o‘ylab, kunlik postlar to‘xtab qolmasin degan o‘yda meni ham shoshirib turadi. Shunday qilib boshladik bo‘lmasa:   BA’ZAN...        Ba’zan shunday bo‘ladiki, yoningdagi odam hamma narsasi bo‘la turib, nuqul noliyveradi. Hali qarasang, yetishmovchilikni pesh qilsa, goh zamon yaxshi emasligini aytadi. Odatda bunday noshukur insonlarni yeb turib ham ma’rayveradigan qo‘yga o‘xshatib, tanbeh berishadi. Qo‘ylarning ichida ba’zan uchrab turadigan “jag‘i ochiq”lari shunaqa oxuri to‘la yem bo‘lsa ham tinimsiz “ba-ba”layveradi.      O‘sha sizga har narsadan noliyotgan odam ham bugungi tinch-xotirjam o‘tayotgan kunining shukrini qilmay, ertaga nima bo‘ladi endi, degan tashvishda bo‘ladi. Hoy, baraka topgur, sen oldin bugungi ne’matlarni tanangga singdirib ol-da, uning kuchi bilan ertangi kuningga biron-bir ulgi tayyorla. O‘sha tayyorlagan ulging seni ertangi kuningga «kel» deb chaqirsin. Axir ertaning poydevori bugunning ustida-ku?! Sen esa poydevor qurish o‘rniga vaqtni nolish bilan o‘tkazyapsan. Yana shunisi ham bor-ki, bugun sening oxirgi kuning ham bo‘lishi mumkin. Kechagi kun o‘tib ketdi, ertaning kelishi esa dargumon. Shunday ekan, ayni sen yashab turgan damlar seniki, ertangi kunning esa senga nasib etishi noma’lum. Ha, avvalo buguningni qadriga yet! U sendan nolib, besamar ketmasin.      Ilohim, ushbu aytganlarimiz haqida fikr yuritgan, undan kerakli xulosani olganlar murodiga yetsinlar!

Ассалому алайкум!      Азиз каналимиз аъзолари! Ёз ойларида болаларимиз таътилни янада мароқли ўтказишсин деб уларга асаларилар ҳақидаги қиссани тақдим қилдим. Бир ҳисобда яхши бўлди, шу баҳона бу асар ҳақида ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш имкони туғилди. Лекин аксарият ўқувчилар менинг ҳаётий ҳикояларимни соғинишган. Мен ҳам қиссани эълон қилиб қўйиб, бўш ўтирмадим, сизлар учун янги ҳикоялар ёзиш билан машғул бўлдим. Уларни ўқиб, яқинларингизга ҳам улашиб, каминани хурсанд қиласиз деган умиддаман. Бу ишда холис ёрдам бераётган ёзувчи, журналист, «Қора қалам» телеграм каналининг соҳиби Маҳмуджонни дуо қилиб қўясизлар. У киши каналга қўйиладиган материалларни таҳрир қилиш билан бирга, сиз азизларни ўйлаб, кунлик постлар тўхтаб қолмасин деган ўйда мени ҳам шошириб туради. Шундай қилиб бошладик бўлмаса:   БАЪЗАН...        Баъзан шундай бўладики, ёнингдаги одам ҳамма нарсаси бўла туриб, нуқул нолийверади. Ҳали қарасанг, етишмовчиликни пеш қилса, гоҳ замон яхши эмаслигини айтади. Одатда бундай ношукур инсонларни еб туриб ҳам маърайверадиган қўйга ўхшатиб, танбеҳ беришади. Қўйларнинг ичида баъзан учраб турадиган «жағи очиқ»лари шунақа охури тўла ем бўлса ҳам тинимсиз «ба-ба»лайверади.      Ўша сизга ҳар нарсадан нолиётган одам ҳам бугунги тинч-хотиржам ўтаётган кунининг шукрини қилмай, эртага нима бўлади энди, деган ташвишда бўлади. Ҳой, барака топгур, сен олдин бугунги неъматларни танангга сингдириб ол-да, унинг кучи билан эртанги кунингга бирон-бир улги тайёрла. Ўша тайёрлаган улгинг сени эртанги кунингга «кел» деб чақирсин. Ахир эртанинг пойдевори бугуннинг устида-ку?! Сен эса пойдевор қуриш ўрнига вақтни нолиш билан ўтказяпсан. Яна шуниси ҳам бор-ки, бугун сенинг охирги кунинг ҳам бўлиши мумкин. Кечаги кун ўтиб кетди, эртанинг келиши эса даргумон. Шундай экан, айни сен яшаб турган дамлар сеники, эртанги куннинг эса сенга насиб этиши номаълум. Ҳа, аввало бугунингни қадрига ет! У сендан нолиб, бесамар кетмасин.      Илоҳим, ушбу айтганларимиз ҳақида фикр юритган, ундан керакли хулосани олганлар муродига етсинлар!

photo content

QIROLICHANING OSMONLARDA UCHGANI        Asaltoylar saltanatida karnay‑surnaylar chalinib, to‘y‑tomosha boshlandi. Jangchi arilar kurash tushish, tosh ko‘tarish musobaqalarini boshlab yuborishdi. Qirolicha zoti oliyalari yangi qirolichaga toj kiydirdi. So‘ng yosh oilaga baxtli hayot tiladi, bu yangilik haqida o‘z «chip»i orqali qo‘shni ari uyalariga ham xabar jo‘natdi. Keyin xayrlashuv so‘zlarini aytib, shunday dedi:      ‒ Mening asaltoylarim, jonimdan ortiq ko‘rganlarim! Oh... sizlar bilan salkam ikki yil umrguzaronlik qildim. Bu orada bir necha marta avlod almashinuvi bo‘ldi. Endi xayrlashish navbati menga ham yetdi. Bu hayotda Xudoyi taolodan boshqa abadiy qoluvchi yo‘q. Qirollik ham, qirolichalik ham bari o‘tkinchi. Oramizdan o‘tgan ba’zi anglashilmovchiliklar uchun uzr so‘rayman. Bitta tilagim odamlarga hamisha xizmatda bo‘ling. Odamzod Xudo yaratgan maxluqotlar orasida O‘ziga eng sevimlisidir. Sevimlilar xizmatdaman deb faxrlanib yashang. Xayr-xush, azizlarim!      Bu o‘ziga xos xayrlashuv va rozi‑rizochilikdan so‘ng janobi oliyalari uch og‘ayni botirga oxirgi marta murojaat qildi:      ‒ Mening asaltoylarim, aqllilarim, pahlavonlarim! Bilasiz, men sizlarga o‘xshab ucha olmadim, ucha olmayman ham. Lekin bir umr uchishni orzu qildim, xayolan siz bilan uchib yurdim. Ona arilar qismati shunday. Endi birdan‑bir orzum asalga to‘la bu yorug‘ olamni ko‘rish, muattar hidlariga to‘yib olish. Keling, uchovingiz men uchun bir uchoq bo‘ling, osmoni falakka ko‘taring...      Asaltoylar bajonidil rozi bo‘ldilar. O‘tkirko‘z oldinda, Xushdimoq o‘ng tarafda, Ziyrakquloq chap tarafga o‘tib, bir vujudga aylanishdi. Qirolichani yelkalariga o‘tqazib, osmoni falakka ko‘tarilishdi.      ‒ Yanayam balandroq, yanayam balandroq... ‒ qichqirdi Qirolicha.      ‒ Bundan balandda kuchli shamol oqimi bor, u juda havfli, hazrati oliyalari, ‒ dedi Ziyrakquloq.      ‒ Hechqisi yo‘q, ko‘tarilavering, mening shunqorlarim. Bu mening sizlardan oxirgi iltimosim...      Ko‘tarildilar... Ona qirolicha o‘zini kuchli shamol oqimiga qarab otdi va «Xayr, mening asaltoylari‑m‑m...» degan aks‑sado butun olamni tutdi.      Shunday qilib Ona Qirolicha o‘zini shamollar bag‘riga dafn etdi. Ba’zan shamol dov‑daraxtlar oralab ovoz chiqarib, «g‘uv‑g‘uv»lab essa, Ona Qirolichaning ovozimikan deb o‘ylab qolaman...              (TAMOM)        Azizlar, bir necha oydan beri sizlarga taqdim etib kelingan «Asaltoylar mamlakati yoki uch og‘ayni botirlar» asari ham oxiriga yetdi. Alloh nasib etsa, bu asarni ham kitob shaklida taqdim qilishni rejalaganmiz. Duolaringizda eslab tursangiz, behad mamnun bo‘lamiz!

photo content

ҚИРОЛИЧАНИНГ ОСМОНЛАРДА УЧГАНИ        Асалтойлар салтанатида карнай‑сурнайлар чалиниб, тўй‑томоша бошланди. Жангчи арилар кураш тушиш, тош кўтариш мусобақаларини бошлаб юборишди. Қиролича зоти олиялари янги қироличага тож кийдирди. Сўнг ёш оилага бахтли ҳаёт тилади, бу янгилик ҳақида ўз «чип»и орқали қўшни ари уяларига ҳам хабар жўнатди. Кейин хайрлашув сўзларини айтиб, шундай деди:      ‒ Менинг асалтойларим, жонимдан ортиқ кўрганларим! Оҳ... сизлар билан салкам икки йил умргузаронлик қилдим. Бу орада бир неча марта авлод алмашинуви бўлди. Энди хайрлашиш навбати менга ҳам етди. Бу ҳаётда Худойи таолодан бошқа абадий қолувчи йўқ. Қироллик ҳам, қироличалик ҳам бари ўткинчи. Орамиздан ўтган баъзи англашилмовчиликлар учун узр сўрайман. Битта тилагим одамларга ҳамиша хизматда бўлинг. Одамзод Худо яратган махлуқотлар орасида Ўзига энг севимлисидир. Севимлилар хизматдаман деб фахрланиб яшанг. Хайр-хуш, азизларим!      Бу ўзига хос хайрлашув ва рози‑ризочиликдан сўнг жаноби олиялари уч оғайни ботирга охирги марта мурожаат қилди:      ‒ Менинг асалтойларим, ақллиларим, паҳлавонларим! Биласиз, мен сизларга ўхшаб уча олмадим, уча олмайман ҳам. Лекин бир умр учишни орзу қилдим, хаёлан сиз билан учиб юрдим. Она арилар қисмати шундай. Энди бирдан‑бир орзум асалга тўла бу ёруғ оламни кўриш, муаттар ҳидларига тўйиб олиш. Келинг, учовингиз мен учун бир учоқ бўлинг, осмони фалакка кўтаринг...      Асалтойлар бажонидил рози бўлдилар. Ўткиркўз олдинда, Хушдимоқ ўнг тарафда, Зийракқулоқ чап тарафга ўтиб, бир вужудга айланишди. Қироличани елкаларига ўтқазиб, осмони фалакка кўтарилишди.      ‒ Янаям баландроқ, янаям баландроқ... ‒ қичқирди Қиролича.      ‒ Бундан баландда кучли шамол оқими бор, у жуда ҳавфли, ҳазрати олиялари, ‒ деди Зийракқулоқ.      ‒ Ҳечқиси йўқ, кўтарилаверинг, менинг шунқорларим. Бу менинг сизлардан охирги илтимосим...      Кўтарилдилар... Она қиролича ўзини кучли шамол оқимига қараб отди ва «Хайр, менинг асалтойлари‑м‑м...» деган акс‑садо бутун оламни тутди.      Шундай қилиб Она Қиролича ўзини шамоллар бағрига дафн этди. Баъзан шамол дов‑дарахтлар оралаб овоз чиқариб, «ғув‑ғув»лаб эсса, Она Қироличанинг овозимикан деб ўйлаб қоламан...              (ТАМОМ)        Азизлар, бир неча ойдан бери сизларга тақдим этиб келинган «Асалтойлар мамлакати ёки уч оғайни ботирлар» асари ҳам охирига етди. Аллоҳ насиб этса, бу асарни ҳам китоб шаклида тақдим қилишни режалаганмиз. Дуоларингизда эслаб турсангиз, беҳад мамнун бўламиз!

IMTIHON        Uch og‘ayni qanotlari tolguncha uzoq‑uzoqlarga uchib ketishdi. Qanchadan‑qancha asalari saltanati ortda qoldi. Oxiri bir joyga borib to‘xtashdi. Qirolicha aytganidek, kelin bo‘lmishning xushbo‘y hididan mast kuyovto‘ralar birin‑ketin kela boshlashdi. Uch og‘aynining o‘ziga xos imtihon qilish uslubi bor edi. Biridan o‘tgan nomzod, keyingisidan o‘ta olmas, ikkitasidan o‘tgani, uchinchisida yiqilardi.      O‘tkirko‘z imtihonini shunday boshladi:      ‒ Assalomu alaykum, hurmatli nomzod. Xush keldingiz, ayting-chi, menda biron kamchilikka ko‘zingiz tushyaptimi? Shunday narsani sezsangiz, tortinmay aytavering.      Kuyovto‘ra shuncha uzoqdan yo‘l bosib kelgan sovchidan ayb qidiradi deysizmi? Albatta, o‘ylab ham o‘tirmay:      ‒ Yo‘q, hammasi joyida, binoyideksiz, ‒ deydi.      Bunday javobdan keyin O‘tkirko‘z «topolmadingiz» degandek bosh chayqab, uni sherigi Xushdimoqqa ro‘para qiladi.      Xushdimoq:      ‒ Menda kelin bo‘lmishning iforidan tashqari yana qanday hidni sezyapsiz? – deb so‘raydi.      Kuyovto‘raning ko‘zlari suzilib:      ‒ Faqat kelinning iforidan sarxushman, ‒ deydi.      Javobdan Xushdimoqning ko‘ngli to‘lmaydi. Kuyovto‘rani Ziyrakquloqqa yo‘llaydi.      Ziyrakquloq uch xil hushtak chaladi va:      ‒ Bu hushtaklar sizga nimalarni eslatyapti? Ularni bir‑biridan farqlab bering, – deydi.      Kuyovto‘ra o‘ylab turib:      ‒ Uchalasi bir xil hushtak, farqi yo‘q, ‒ dedi.      Ziyrak quloq afsus bilan bosh chayqaydi. Kuyovto‘ra birorta imtihondan ham o‘ta olmay, kelgan yo‘liga ravona bo‘ladi.      Xullas, uch o‘rtoq kunbo‘yi kuyovlikka nomzodlarni shu yo‘sinda bitta-bitta imtihon qila boshlashdi. Kun oxirlab qolganiga qaramay bo‘lajak qirolichaga munosib kuyov topilmadi. Uch og‘ayni hali uzoq yo‘l bosib uyga qaytishlari ham kerak. Hafsalari pir bo‘lib, yo‘lga otlanib turishganida yana bitta nomzod kelgani aytildi.      ‒ Men, ‒ dedi nomzod, ‒ imtihondan o‘ta olmaganlar bilan gaplashib chiqdim. Ular yo‘l qo‘ygan xatolarni topgandek.      ‒ Yaxshi, menda nima kamchilik ko‘ryapsiz, unda? ‒ so‘radi O‘tkirko‘z.      ‒ Mo‘ylovingizning bir tomonini uzunroq, ikkinchisini kaltaroq qilib qisqartirgansiz.      ‒ Yashang, mening imtihonimdan o‘tdingiz, tabriklayman. Keyingiga o‘ting.      ‒ Menda kelin bolaning iforidan bo‘lak yana qanaqa iforni tuyyapsiz? – so‘radi Xushdimoq.      ‒ Kelinning huzuriga olib kiradigan iforni. Bu hid bo‘lmasa eshik og‘asi meni ichkariga qo‘ymaydi. Undan tashqari bu hidni sezmasa, posbonlar kallamdan ayirishi ham mumkin. O‘sha sirli kalit ‒ xushbo‘ylikni his qildim.      ‒ Tabriklayman! Mening ham imtihonimdan o‘tdingiz.      Navbat Ziyrakquloqqa keldi, u odatdagidek hushtak chaldi.      ‒ Biri yaqinlashib kelayotgan bo‘ronning ovozi, ikkinchisi falokatli dovulning ovozi, uchinchisi oddiy shamol, ‒ degan javob bo‘ldi.      Uch do‘st, uch o‘rtoq sevinchdan chapak chalib yuborishdi.      ‒ Yangi saltanatga ham kuyov, ham ota bo‘lish baxti sizga muborak bo‘lsin! ‒ deb uni chin dildan qutlashdi va sovchilikni qoyillatib, kuyovbola bilan ortga qaytishdi.      Ha, Qirolichaning bilgani bilgan ekan. Endi saltanatda barpo etiladigan yangi oilada minglab o‘tkirko‘z, yuz minglab xushdimoq, millionlab ziyrakquloq dunyoga keladi.        Davomini kuting!

ИМТИҲОН        Уч оғайни қанотлари толгунча узоқ‑узоқларга учиб кетишди. Қанчадан‑қанча асалари салтанати ортда қолди. Охири бир жойга бориб тўхташди. Қиролича айтганидек, келин бўлмишнинг хушбўй ҳидидан маст куёвтўралар бирин‑кетин кела бошлашди. Уч оғайнининг ўзига хос имтиҳон қилиш услуби бор эди. Биридан ўтган номзод, кейингисидан ўта олмас, иккитасидан ўтгани, учинчисида йиқиларди.      Ўткиркўз имтиҳонини шундай бошлади:      ‒ Ассалому алайкум, ҳурматли номзод. Хуш келдингиз, айтинг-чи, менда бирон камчиликка кўзингиз тушяптими? Шундай нарсани сезсангиз, тортинмай айтаверинг.      Куёвтўра шунча узоқдан йўл босиб келган совчидан айб қидиради дейсизми? Албатта, ўйлаб ҳам ўтирмай:      ‒ Йўқ, ҳаммаси жойида, бинойидексиз, ‒ дейди.      Бундай жавобдан кейин Ўткиркўз «тополмадингиз» дегандек бош чайқаб, уни шериги Хушдимоққа рўпара қилади.      Хушдимоқ:      ‒ Менда келин бўлмишнинг ифоридан ташқари яна қандай ҳидни сезяпсиз? – деб сўрайди.      Куёвтўранинг кўзлари сузилиб:      ‒ Фақат келиннинг ифоридан сархушман, ‒ дейди.      Жавобдан Хушдимоқнинг кўнгли тўлмайди. Куёвтўрани Зийракқулоққа йўллайди.      Зийракқулоқ уч хил ҳуштак чалади ва:      ‒ Бу ҳуштаклар сизга нималарни эслатяпти? Уларни бир‑биридан фарқлаб беринг, – дейди.      Куёвтўра ўйлаб туриб:      ‒ Учаласи бир хил ҳуштак, фарқи йўқ, ‒ деди.      Зийрак қулоқ афсус билан бош чайқайди. Куёвтўра бирорта имтиҳондан ҳам ўта олмай, келган йўлига равона бўлади.      Хуллас, уч ўртоқ кунбўйи куёвликка номзодларни шу йўсинда битта-битта имтиҳон қила бошлашди. Кун охирлаб қолганига қарамай бўлажак қироличага муносиб куёв топилмади. Уч оғайни ҳали узоқ йўл босиб уйга қайтишлари ҳам керак. Ҳафсалари пир бўлиб, йўлга отланиб туришганида яна битта номзод келгани айтилди.      ‒ Мен, ‒ деди номзод, ‒ имтиҳондан ўта олмаганлар билан гаплашиб чиқдим. Улар йўл қўйган хатоларни топгандек.      ‒ Яхши, менда нима камчилик кўряпсиз, унда? ‒ сўради Ўткиркўз.      ‒ Мўйловингизнинг бир томонини узунроқ, иккинчисини калтароқ қилиб қисқартиргансиз.      ‒ Яшанг, менинг имтиҳонимдан ўтдингиз, табриклайман. Кейингига ўтинг.      ‒ Менда келин боланинг ифоридан бўлак яна қанақа ифорни туйяпсиз? – сўради Хушдимоқ.      ‒ Келиннинг ҳузурига олиб кирадиган ифорни. Бу ҳид бўлмаса эшик оғаси мени ичкарига қўймайди. Ундан ташқари бу ҳидни сезмаса, посбонлар калламдан айириши ҳам мумкин. Ўша сирли калит ‒ хушбўйликни ҳис қилдим.      ‒ Табриклайман! Менинг ҳам имтиҳонимдан ўтдингиз.      Навбат Зийракқулоққа келди, у одатдагидек ҳуштак чалди.      ‒ Бири яқинлашиб келаётган бўроннинг овози, иккинчиси фалокатли довулнинг овози, учинчиси оддий шамол, ‒ деган жавоб бўлди.      Уч дўст, уч ўртоқ севинчдан чапак чалиб юборишди.      ‒ Янги салтанатга ҳам куёв, ҳам ота бўлиш бахти сизга муборак бўлсин! ‒ деб уни чин дилдан қутлашди ва совчиликни қойиллатиб, куёвбола билан ортга қайтишди.      Ҳа, Қироличанинг билгани билган экан. Энди салтанатда барпо этиладиган янги оилада минглаб ўткиркўз, юз минглаб хушдимоқ, миллионлаб зийракқулоқ дунёга келади.        Давомини кутинг!

HAMMASI JOYIDA EDI, LEKIN...        Oldingi joyning asali ko‘p edi‑yu, lekin haligidek bosh og‘rig‘i bor edi. Yangi joyning esa asali kam bo‘lsa-da xotirjamlik va ko‘payish bor. Hammasi o‘z o‘rniga tushib ketgandek, kechagi kunlar unutilgandek edi. Lekin...      Qirolicha uch og‘ayni botirni huzuriga chaqirtirib qoldi. Bunday yo‘qlash kamdan‑kam bo‘lardi. Ko‘proq «chip» orqali aloqaga chiqilardi. Demak, hazrati oliyalarining ularga juda muhim gapi bor. Shuning uchun hazrati oliyalari oldida uchovlon odob bilan bosh egib o‘tirishdi.      ‒ Mening asaltoylarim, ‒ dedi Qirolicha ularga boshdan‑oyoq bir‑bir qarab. ‒ Men xastaman. Ahvolim yaxshi emas. Shu sabab o‘rnimga yangi qirolicha tayin qilmoqchiman.      ‒ Oldingidan ko‘ra yaxshi bo‘lib qoldingiz-ku, hazrati oliyalari... – dedi O‘tkirko‘z o‘tkir nigohlari bilan.      ‒ Ha, ko‘rinishingiz avvalgidek, hatto undan ham chiroyli... – deya uning gapini ma’qulladi Xushdimoq.      ‒ Mana bu yoqda biz ham o‘zimizni ancha tiklab oldik... – dedi Ziyrakquloq.      ‒ Ko‘rinishim shunday, mening asaltoylarim. Lekin masala jiddiy. Hammamizning halovatimizni o‘g‘irlagan joy pushtimni quritibdi. Endi men chaqaloq bera olmayman. Bu holat mening vazifam tugagani bildiradi. Biroq saltanatimiz davom etishi kerak.      Qirolichaning bu gapidan uch og‘ayni botir o‘zini yo‘qotayozdi. Asali ko‘p ekan deb borishgan, hayotlari izidan chiqib ketgan joyni ichlarida xo‘p malomat qilishdi. Lekin endi bunday nadomatdan nima foyda? Kechagi kun sifatida tarixda qoldi. Ajabo, bo‘lajak qirolicha ularga, ular esa saltanatning yangi egasiga o‘rgana olisharmikan? Bu Qirolichaga bir ko‘zlari bilan ona deb qarashsa, ikkinchi ko‘zlari bilan hukmdor deb qarashardi.      ‒ Bu borada ko‘p o‘ylamanglar. Fursatni qo‘ldan boy bermaslik lozim. Vaqtimiz ziq, ‒ dedi kutilmaganda Qirolicha.      ‒ Buyuring, nima qilaylik, hazrati oliyalari?      ‒ Yangi qirolichaga jufti halol – kuyov topish kerak! – dedi Qirolicha qat’iy qilib.      ‒ O‘z saltanatimizdanmi? – uch og‘ayni baravar so‘rashdi.      ‒ Yo‘q, begona joydan. Munosib nomzodni izlab uzoq‑uzoqlarga boring. Uni o‘sha yoqlardan topasiz. O‘zimizdan bo‘lsa, naslimizga putur yetadi. Haligidek ishyoqmas, dangasa, birovning haqidan qo‘rqmaydigan qaroqchilar paydo bo‘lib qolishi mumkin. Shuning uchun biz arilar yetti yot begonani afzal bilamiz. Qon yangilanadi‑da. Saltanatimiz bo‘lajak otasi sizlarga o‘xshagan ham o‘tkir ko‘z, ham xush dimoq, ham ziyrak quloq bo‘lishi kerak.      ‒ Hazrati oliyalari, biz hech bunaqa ishlarni qilmaganmiz‑ku... – hayron bo‘lishdi uch og‘ayni. ‒ Qolaversa, kuyov kerak deb e’lon beramizmi yoki jar solamizmi?..      ‒ Bu yog‘idan sirayam tashvishlanmang, asaltoylar. Men sizlarning «chip»ingizga bo‘lajak qirolichaning xushbo‘y hidini joylab qo‘ydim. Uning hididan mast bo‘lgan kuyovto‘raning o‘zi oldingizga bosh urib keladi. Sizlarning ishingiz o‘zingizga o‘xshagan munosib nomzodni tanlash bo‘ladi. Faqat kuyovto‘ra qancha uzoqdan, begona bo‘lsa, shuncha yaxshi. Shunday qilib sizlarga oq yo‘l tilayman. Ishingiz baroridan kelsin.        Davomini kuting!

ҲАММАСИ ЖОЙИДА ЭДИ, ЛЕКИН...        Олдинги жойнинг асали кўп эди‑ю, лекин ҳалигидек бош оғриғи бор эди. Янги жойнинг эса асали кам бўлса-да хотиржамлик ва кўпайиш бор. Ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетгандек, кечаги кунлар унутилгандек эди. Лекин...      Қиролича уч оғайни ботирни ҳузурига чақиртириб қолди. Бундай йўқлаш камдан‑кам бўларди. Кўпроқ «чип» орқали алоқага чиқиларди. Демак, ҳазрати олияларининг уларга жуда муҳим гапи бор. Шунинг учун ҳазрати олиялари олдида учовлон одоб билан бош эгиб ўтиришди.      ‒ Менинг асалтойларим, ‒ деди Қиролича уларга бошдан‑оёқ бир‑бир қараб. ‒ Мен хастаман. Аҳволим яхши эмас. Шу сабаб ўрнимга янги қиролича тайин қилмоқчиман.      ‒ Олдингидан кўра яхши бўлиб қолдингиз-ку, ҳазрати олиялари... – деди Ўткиркўз ўткир нигоҳлари билан.      ‒ Ҳа, кўринишингиз аввалгидек, ҳатто ундан ҳам чиройли... – дея унинг гапини маъқуллади Хушдимоқ.      ‒ Мана бу ёқда биз ҳам ўзимизни анча тиклаб олдик... – деди Зийракқулоқ.      ‒ Кўринишим шундай, менинг асалтойларим. Лекин масала жиддий. Ҳаммамизнинг ҳаловатимизни ўғирлаган жой пуштимни қуритибди. Энди мен чақалоқ бера олмайман. Бу ҳолат менинг вазифам тугагани билдиради. Бироқ салтанатимиз давом этиши керак.      Қироличанинг бу гапидан уч оғайни ботир ўзини йўқотаёзди. Асали кўп экан деб боришган, ҳаётлари изидан чиқиб кетган жойни ичларида хўп маломат қилишди. Лекин энди бундай надоматдан нима фойда? Кечаги кун сифатида тарихда қолди. Ажабо, бўлажак қиролича уларга, улар эса салтанатнинг янги эгасига ўргана олишармикан? Бу Қироличага бир кўзлари билан она деб қарашса, иккинчи кўзлари билан ҳукмдор деб қарашарди.      ‒ Бу борада кўп ўйламанглар. Фурсатни қўлдан бой бермаслик лозим. Вақтимиз зиқ, ‒ деди кутилмаганда Қиролича.      ‒ Буюринг, нима қилайлик, ҳазрати олиялари?      ‒ Янги қироличага жуфти ҳалол – куёв топиш керак! – деди Қиролича қатъий қилиб.      ‒ Ўз салтанатимизданми? – уч оғайни баравар сўрашди.      ‒ Йўқ, бегона жойдан. Муносиб номзодни излаб узоқ‑узоқларга боринг. Уни ўша ёқлардан топасиз. Ўзимиздан бўлса, наслимизга путур етади. Ҳалигидек ишёқмас, дангаса, бировнинг ҳақидан қўрқмайдиган қароқчилар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун биз арилар етти ёт бегонани афзал биламиз. Қон янгиланади‑да. Салтанатимиз бўлажак отаси сизларга ўхшаган ҳам ўткир кўз, ҳам хуш димоқ, ҳам зийрак қулоқ бўлиши керак.      ‒ Ҳазрати олиялари, биз ҳеч бунақа ишларни қилмаганмиз‑ку... – ҳайрон бўлишди уч оғайни. ‒ Қолаверса, куёв керак деб эълон берамизми ёки жар соламизми?..      ‒ Бу ёғидан сираям ташвишланманг, асалтойлар. Мен сизларнинг «чип»ингизга бўлажак қироличанинг хушбўй ҳидини жойлаб қўйдим. Унинг ҳидидан маст бўлган куёвтўранинг ўзи олдингизга бош уриб келади. Сизларнинг ишингиз ўзингизга ўхшаган муносиб номзодни танлаш бўлади. Фақат куёвтўра қанча узоқдан, бегона бўлса, шунча яхши. Шундай қилиб сизларга оқ йўл тилайман. Ишингиз бароридан келсин.        Давомини кутинг!

BU NIMA EDI?        Darhaqiqat, insoniyatning shifo manbai bo‘lgan asalni to‘plovchi arilarning bunday og‘ir ahvolga tushib qolishlariga nima sabab bo‘ldi? Tabiiyki, o‘quvchilarimiz ham bu holatning sirini nimada ekan deb qiziqib turgan bo‘lishsa kerak. Balki hushyor, sezgir o‘quvchilarimiz allaqachon taxmin ham qilishgandir.      Asalarilarni sarosimaga solib, ularning osuda hayotini ag‘dar-to‘ntar qilib tashlagan narsa uyali aloqa vositalariga xizmat ko‘rsatadigan kompaniyaning to‘lqin uzatish antennasi edi. Uning to‘lqinlari bir‑biri bilan havo va hid orqali bog‘lanib, aloqa o‘rnatadigan parranda‑yu darrandalarning holini ana shunday tang qilib qo‘yayotgan edi. Asalarilar, chumolilar, kapalaklar, qushlar, hatto bir necha kilometr masofadan turib hid biladigan jonzotlar, o‘z chegarasini hid orqali belgilab oladigan yirtqichlar ham undan aziyat chekyapti. Ular ham odamlarga o‘xshab, bir‑birlari bilan Alloh ato etgan «chip»lari orqali xabar jo‘natib o‘zaro muloqotga kirishadi. Bu borada ularga yordamchi bo‘ladigan havo zarralari magnitlashib, elektron zarralar ko‘payib ketdi. Havoda bo‘shliqning o‘zi qolmadi hisob. Ko‘zimizga bo‘m-bo‘shdek ko‘ringan bu yorug‘ osmonni sun’iy odamchalar, dronlar, borar manzilimizni bizga ko‘rsatib turadigan lokatsiya to‘lqinlari egallab oldi. Jonzotlar olamining bir‑birlari bilan bog‘lanish, xavf va xatarni oldindan sezish his-tuyg‘usini internet to‘lqinlari urib tashlayapti.      Bu jarayonni qissamiz qahramonlari bo‘lgan asalarilar qayerdan ham bilsin? Balki o‘ziga xos tarzda bilishar, sezishar. Lekin buni bilganlari bilan qo‘llaridan nima ham kelardi ularning?! Jonivorlar olami odamlar tomonidan amalga oshirilayotgan har bir ishni tahlil qilish, uning oqibatlarini o‘ylash imkoniyatidan mahrum. Ularning tushunchasiga ko‘ra, Yer yuzidagi hamma narsa odamzodga xizmat qiladi. Taassufki, odamzod faqat o‘ziga xizmat qilishini ular bilishmaydi.      Mayli, bu boshqa mavzu va boshqa kitob. Biz o‘z olamimiz, mehnatkashlar olami, shifokorlar olami, asaltoylar olamiga qaytamiz. Oh, qanday beg‘ubor, qalbga yaqin, pokiza olam‑a! Ular bilan bir umr birga qolib ketging keladi...        Davomini kuting!

БУ НИМА ЭДИ?        Дарҳақиқат, инсониятнинг шифо манбаи бўлган асални тўпловчи ариларнинг бундай оғир аҳволга тушиб қолишларига нима сабаб бўлди? Табиийки, ўқувчиларимиз ҳам бу ҳолатнинг сирини нимада экан деб қизиқиб турган бўлишса керак. Балки ҳушёр, сезгир ўқувчиларимиз аллақачон тахмин ҳам қилишгандир.      Асалариларни саросимага солиб, уларнинг осуда ҳаётини ағдар-тўнтар қилиб ташлаган нарса уяли алоқа воситаларига хизмат кўрсатадиган компаниянинг тўлқин узатиш антеннаси эди. Унинг тўлқинлари бир‑бири билан ҳаво ва ҳид орқали боғланиб, алоқа ўрнатадиган парранда‑ю даррандаларнинг ҳолини ана шундай танг қилиб қўяётган эди. Асаларилар, чумолилар, капалаклар, қушлар, ҳатто бир неча километр масофадан туриб ҳид биладиган жонзотлар, ўз чегарасини ҳид орқали белгилаб оладиган йиртқичлар ҳам ундан азият чекяпти. Улар ҳам одамларга ўхшаб, бир‑бирлари билан Аллоҳ ато этган «чип»лари орқали хабар жўнатиб ўзаро мулоқотга киришади. Бу борада уларга ёрдамчи бўладиган ҳаво зарралари магнитлашиб, электрон зарралар кўпайиб кетди. Ҳавода бўшлиқнинг ўзи қолмади ҳисоб. Кўзимизга бўм-бўшдек кўринган бу ёруғ осмонни сунъий одамчалар, дронлар, борар манзилимизни бизга кўрсатиб турадиган локация тўлқинлари эгаллаб олди. Жонзотлар оламининг бир‑бирлари билан боғланиш, хавф ва хатарни олдиндан сезиш ҳис-туйғусини интернет тўлқинлари уриб ташлаяпти.      Бу жараённи қиссамиз қаҳрамонлари бўлган асаларилар қаердан ҳам билсин? Балки ўзига хос тарзда билишар, сезишар. Лекин буни билганлари билан қўлларидан нима ҳам келарди уларнинг?! Жониворлар олами одамлар томонидан амалга оширилаётган ҳар бир ишни таҳлил қилиш, унинг оқибатларини ўйлаш имкониятидан маҳрум. Уларнинг тушунчасига кўра, Ер юзидаги ҳамма нарса одамзодга хизмат қилади. Таассуфки, одамзод фақат ўзига хизмат қилишини улар билишмайди.      Майли, бу бошқа мавзу ва бошқа китоб. Биз ўз оламимиз, меҳнаткашлар олами, шифокорлар олами, асалтойлар оламига қайтамиз. Оҳ, қандай беғубор, қалбга яқин, покиза олам‑а! Улар билан бир умр бирга қолиб кетгинг келади...        Давомини кутинг!

Darhaqiqat, shu kecha arilar tog‘ bag‘riga ko‘chishdi. Mo‘jizani qarangki, uch og‘ayni botirlarga bir zumdayoq avvalgi o‘tkirlik, topqirlik va ziyraklik qaytdi. Qirolicha hazrati oliyalarining ham yana oldingi qobiliyati tiklandi. Ziyrakquloqning qulog‘iga endi haligi «tit‑tit»... qilib tinchlik bermayotgan tovush eshitilmay qoldi.        Davomini kuting!

XUSHDIMOQNING XOTIRASI PAND BERA BOSHLADI        Xushdimoq tuxumdan yangi chiqqan ari bolachalari uchun asal bilan gul changini suyultirib berishda kerak bo‘ladigan toza suvni qidirib qoldi. Avvalgi joylarida yer tagidan milt‑milt qilib chiqib turadigan buloq suvlari ko‘p edi. Bu yerda esa toza suv anqoning urug‘i. Arilar faqat ariq suvi bilan cheklanishga majbur bo‘lishadi. To‘g‘ri, asalarichi maxsus tarnovchadan suv oqizib qo‘ygan. Lekin u suv arichalarga yoqmaydi. Ularning qornini og‘ritadi. Ariqdagi suvni esa odamlarning o‘zlari ham ichishmaydi. Ekin‑tikinni sug‘orishgagina foydalaniladi.      Xonadonlardagi jo‘mraklarda toza suv bor. Lekin bu jo‘mraklar doim berk bo‘ladi. Bir joyda suv quvuri yorilgan ekan. O‘sha yerdan toza suv miltillab chiqib yotibdi. Xushdimoq bu topilmani suv qidirayotgan arilarga yetkazish maqsadida suvdan namuna olib, inga qarab uchdi. Ammo arilarni suv topgan joyiga boshlab kela olmadi. Birinchi marta xotirasi pand berdi. O‘sha joyni qidirdi‑qidirdi, bari befoyda... Hech bo‘lmasa, suvning hididan topib kelishi kerak edi‑ku. Ha, xotiraga qo‘shilib hid bilish qobiliyati ham yo‘qolibdi. Bekorga arilarni umidvor qilgani qoldi. Shuncha ari sarson‑sargardon bo‘ldi. Eng yomoni ularning oldida ishonchni yo‘qotdi. Voh, nimalar bo‘lyapti o‘zi?! Aqli hayron‑u vayron. Nahotki umrining oxirgi kunlari yaqinlashib qoldi? Dunyoga kelgan payti enagalar sizlar uzog‘i bilan 45‒50 kun yashaysizlar, deyishgan edi. Hali 30 kun ham yashagani yo‘q-ku!      Suvchi arilar suv topolmay, hafsalalari pir bo‘ldi. So‘ng toza suv ilinjida hovlilarda ochiq qolgan jo‘mraklarni qidirib ketishdi. Xushdimoq o‘zidagi bu holatni Qirolichaga qanday qilib aytsa bo‘larkin? Menga boshqa ishonmang, bunga loyiq emasman, deydimi? Ha, shunday deydi. Gap o‘zi haqida emas, balki asaltoylar saltanatining buguni va ertasi haqida, ana shunaqa...   O‘TKIRKO‘ZNING HAM KO‘ZLARI XIRALASHDI        O‘tkirko‘zning ko‘zlari shu qadar o‘tkir ediki, hatto kunduzi osmondagi yulduzlarni ko‘ra olardi. Bitta qarashdayoq inda yo‘l qo‘yilayotgan yutuq-kamchilikni sezardi. O‘zini yaxshi tomondan ko‘rsatganlar munosib taqdirlanar, kamchilikka yo‘l qo‘yganlar jazolanardi. Shuning uchun saltanatda tartib va intizom hukm surardi. O‘tkirko‘z arilarni shunchaki maqtab qo‘ymas yoki jazolamas edi. Har bir xatti-harakati aniq va asosli bo‘lardi. Ayni damda u Qirolichaning o‘ng qo‘li va jangchi arilarning qo‘mondoni ham edi.      Ammo u ham birdan tushkunlikka tushib qoldi. Indagi yuz berayotgan kamchiliklarga ham befarq. Xuddi ko‘rib ko‘rmaslikka olayotgandek. Yaqin kunlargacha jangchi arilarining har birini nomma‑nom bilar va tanir edi. Endi‑chi? Ularni hatto bir‑biridan ajrata olmayapti. Gap‑so‘zlari og‘zidan tushib ketay deydi. Qo‘mondonga xos qat’iyati yo‘q. Undagi bu salbiy o‘zgarish asali ko‘p deb yangi joyga ko‘chib kelishganidan keyin boshlandi. Unga nimadir yomon ta’sir qilayotganini o‘zi ham sezib turardi. Lekin bu nima ekanini bilmasdi.      Uch og‘ayni botirlar bir joyga yig‘ilishdi. Shu va shunga o‘xshash muammolar haqida gaplashib olishmoqchi edi. O‘zlaridagi tushunarsiz holatni bir‑birlariga aytib berishdi. Endi ularni «botir» deb ham bo‘lmas edi. Biri xotirasi past, yana biri ko‘zi ko‘r, boshqasi qulog‘i kar notavonga aylanib qolishgan edi. Shunday bir ahvolda Qirolichaga ro‘baro‘ bo‘lishdi. Ularni eshitgan hazrati oliyalari ham o‘z dardini to‘kib soldi. Qirolichaning ham xotirasi pand berayotganmish. Kecha tuxum qo‘ygan uyani eslay olmay, ustiga ikkinchi marta tuxum qo‘yishiga bir baxya qolibdi. Dalada asal ko‘p bo‘lgani bilan uni inga tashish kundan kunga kamayib ketyapti ekan. Nimalar bo‘layotganiga Qirolicha ham hayron. Hammasi yangi joyning kasofatidan bo‘lsa kerak, dedi u. Bu joyda nima borligini, nima ularni bu ahvolga solayotganiga Qirolichaning ham aqli yetmayotganmish. Ustiga-ustak ishchi arilar kamayib ketibdi. Borlari ham tashqariga chiqmay qo‘yganmish. Bu ahvolni asalarichi ham payqagani aniq. Tezda bu yerdan ko‘chsak ajab emas, deb qoldi Qirolicha.

Repost from KITOBDOR
Erkin Malik ustoz qalamiga mansub kitoblar : 📚 ⚠️ So'z va amal - 28 000 🤲 Ijobat bo'lgan duo - 28 000 🤲 Duo olgan kelincha
+5
Erkin Malik ustoz qalamiga mansub kitoblar : 📚 ⚠️ So'z va amal - 28 000 🤲 Ijobat bo'lgan duo - 28 000 🤲 Duo olgan kelinchak - 45 000 🧑🏻 Yigit va nomus - 25 000 🌙 Sajdada orom bor - 28 000 “Sinovlarning barchasini sabr bilan yengib oʻt. Chunki, sabr qanchalik og’ir bo’lsa, xushxabar ham shunchalik ulkan boʻladi!”
📱Kitoblarni xarid qilish uchun @kitobdor01 ga yoki @Kitobdoor_bot yozing!
📍Manzil: Xadra maydoni,
Toshkent kitob markazi, 1-doʻkon
📦 Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook

Давомини кутинг!

ХУШДИМОҚНИНГ ХОТИРАСИ ПАНД БЕРА БОШЛАДИ        Хушдимоқ тухумдан янги чиққан ари болачалари учун асал билан гул чангини суюлтириб беришда керак бўладиган тоза сувни қидириб қолди. Аввалги жойларида ер тагидан милт‑милт қилиб чиқиб турадиган булоқ сувлари кўп эди. Бу ерда эса тоза сув анқонинг уруғи. Арилар фақат ариқ суви билан чекланишга мажбур бўлишади. Тўғри, асаларичи махсус тарновчадан сув оқизиб қўйган. Лекин у сув аричаларга ёқмайди. Уларнинг қорнини оғритади. Ариқдаги сувни эса одамларнинг ўзлари ҳам ичишмайди. Экин‑тикинни суғоришгагина фойдаланилади.      Хонадонлардаги жўмракларда тоза сув бор. Лекин бу жўмраклар доим берк бўлади. Бир жойда сув қувури ёрилган экан. Ўша ердан тоза сув милтиллаб чиқиб ётибди. Хушдимоқ бу топилмани сув қидираётган ариларга етказиш мақсадида сувдан намуна олиб, инга қараб учди. Аммо ариларни сув топган жойига бошлаб кела олмади. Биринчи марта хотираси панд берди. Ўша жойни қидирди‑қидирди, бари бефойда... Ҳеч бўлмаса, сувнинг ҳидидан топиб келиши керак эди‑ку. Ҳа, хотирага қўшилиб ҳид билиш қобилияти ҳам йўқолибди. Бекорга ариларни умидвор қилгани қолди. Шунча ари сарсон‑саргардон бўлди. Энг ёмони уларнинг олдида ишончни йўқотди. Воҳ, нималар бўляпти ўзи?! Ақли ҳайрон‑у вайрон. Наҳотки умрининг охирги кунлари яқинлашиб қолди? Дунёга келган пайти энагалар сизлар узоғи билан 45‒50 кун яшайсизлар, дейишган эди. Ҳали 30 кун ҳам яшагани йўқ-ку!    Сувчи арилар сув тополмай, ҳафсалалари пир бўлди. Сўнг тоза сув илинжида ҳовлиларда очиқ қолган жўмракларни қидириб кетишди. Хушдимоқ ўзидаги бу ҳолатни Қироличага қандай қилиб айтса бўларкин? Менга бошқа ишонманг, бунга лойиқ эмасман, дейдими? Ҳа, шундай дейди. Гап ўзи ҳақида эмас, балки асалтойлар салтанатининг бугуни ва эртаси ҳақида, ана шунақа...   ЎТКИРКЎЗНИНГ ҲАМ КЎЗЛАРИ ХИРАЛАШДИ      Ўткиркўзнинг кўзлари шу қадар ўткир эдики, ҳатто кундузи осмондаги юлдузларни кўра оларди. Битта қарашдаёқ инда йўл қўйилаётган ютуқ-камчиликни сезарди. Ўзини яхши томондан кўрсатганлар муносиб тақдирланар, камчиликка йўл қўйганлар жазоланарди. Шунинг учун салтанатда тартиб ва интизом ҳукм сурарди. Ўткиркўз ариларни шунчаки мақтаб қўймас ёки жазоламас эди. Ҳар бир хатти-ҳаракати аниқ ва асосли бўларди. Айни дамда у Қироличанинг ўнг қўли ва жангчи ариларнинг қўмондони ҳам эди.    Аммо у ҳам бирдан тушкунликка тушиб қолди. Индаги юз бераётган камчиликларга ҳам бефарқ. Худди кўриб кўрмасликка олаётгандек. Яқин кунларгача жангчи ариларининг ҳар бирини номма‑ном билар ва танир эди. Энди‑чи? Уларни ҳатто бир‑биридан ажрата олмаяпти. Гап‑сўзлари оғзидан тушиб кетай дейди. Қўмондонга хос қатъияти йўқ. Ундаги бу салбий ўзгариш асали кўп деб янги жойга кўчиб келишганидан кейин бошланди. Унга нимадир ёмон таъсир қилаётганини ўзи ҳам сезиб турарди. Лекин бу нима эканини билмасди.    Уч оғайни ботирлар бир жойга йиғилишди. Шу ва шунга ўхшаш муаммолар ҳақида гаплашиб олишмоқчи эди. Ўзларидаги тушунарсиз ҳолатни бир‑бирларига айтиб беришди. Энди уларни «ботир» деб ҳам бўлмас эди. Бири хотираси паст, яна бири кўзи кўр, бошқаси қулоғи кар нотавонга айланиб қолишган эди. Шундай бир аҳволда Қироличага рўбарў бўлишди. Уларни эшитган ҳазрати олиялари ҳам ўз дардини тўкиб солди. Қироличанинг ҳам хотираси панд бераётганмиш. Кеча тухум қўйган уяни эслай олмай, устига иккинчи марта тухум қўйишига бир бахя қолибди. Далада асал кўп бўлгани билан уни инга ташиш кундан кунга камайиб кетяпти экан. Нималар бўлаётганига Қиролича ҳам ҳайрон. Ҳаммаси янги жойнинг касофатидан бўлса керак, деди у. Бу жойда нима борлигини, нима уларни бу аҳволга солаётганига Қироличанинг ҳам ақли етмаётганмиш. Устига-устак ишчи арилар камайиб кетибди. Борлари ҳам ташқарига чиқмай қўйганмиш. Бу аҳволни асаларичи ҳам пайқагани аниқ. Тезда бу ердан кўчсак ажаб эмас, деб қолди Қиролича.    Дарҳақиқат, шу кеча арилар тоғ бағрига кўчишди. Мўъжизани қарангки, уч оғайни ботирларга бир зумдаёқ аввалги ўткирлик, топқирлик ва зийраклик қайтди. Қиролича ҳазрати олияларининг ҳам яна олдинги қобилияти тикланди. Зийракқулоқнинг қулоғига энди ҳалиги «тит‑тит»... қилиб тинчлик бермаётган товуш эшитилмай қолди.

Darhaqiqat, shu kecha arilar tog‘ bag‘riga ko‘chib o‘tishdi. Mo‘jizani qarangki, uch og‘ayni botir bir zumdayoq avvalgidek o‘tkir, topqir va ziyrak bo‘lib qolishdi. Qirolicha hazrati oliyalari ham yana avvalgi holatini tiklab oldi. Ziyrakquloqning qulog‘iga endi haligi bezovta qiladigan «tit‑tit» degan tovush eshitilmay qoldi.        Davomini kuting!

XUSHDIMOQNING XOTIRASI PAND BERA BOSHLADI        Xushdimoq endi tug‘ilgan arichalarga asal bilan gul changini suyultirib berish uchun toza suv qidirib qoldi. Avvalgi joylarida yer tagidan milt‑milt qilib chiqib turadigan buloq suvi ko‘p edi. Bu yerda ariqdan keladigan suvdan boshqasi yo‘q. To‘g‘ri maxsus tarnovchada asalarichi oqizib qo‘ygan suv bor, lekin u chaqaloqlarga yoqmaydi, qornini og‘ritadi. Ariqdagi suvni esa odamlarning o‘ziyam ichmaydi. Faqat ekin‑tikinni sug‘orishga foydalaniladi. Toza suv xonadonlardagi jo‘mraklardan oqadi. Lekin ular doimo berk turadi.      Bir joyda suv quvuri yorilgan ekan. O‘sha yerdan toza suv miltillab chiqib yotibdi. Bu topildiqni suv qidirayotgan arilarga yetkazish kerak. Xushdimoq suvdan namuna olib, inga qarab uchdi. Ammo arilarni suv topgan joyiga boshlab kela olmadi. Birinchi marta xotirasi pand berdi. Qidirdi‑qidirdi bari besamar ketdi... Hech bo‘lmasa suvning hididan topib kelishi kerak edi‑ku. Ha, xotiraga qo‘shilib hid bilish qobiliyati ham yo‘qoldi. Bekorga arilarni umidvor qilib, sarson‑sargardon qilgani qoldi. Eng yomoni arilar oldida ishonchni yo‘qotdi. Voh... nimalar bo‘lyapti o‘zi? Aqli hayronu vayron. Nahotki uning hayot bilan xayrlashish kunlari yaqin qoldi? Chaqaloqlik paytida enagalar sizlar uzog‘i bilan 45‒50 kun yashaysiz, degan edilar‑ku. Hali 30 kun ham bo‘lgani yo‘q?!      Suvchi arilar oxiri hafsalalari pir bo‘lib, hovlilarda ochiq qolgan jo‘mraklarni qidirib ketishdi. Xushdimoq o‘zidagi bu holatni Qirolichaga qanday qilib aytsa ekan? Menga boshqa ishonmang, ishonchdan chiqdim, deydimi? Ha, shunday deydi! Gap o‘zi haqida emas, balki asaltoylar saltanatining buguni va ertasi haqida, ana shunaqa...   O‘TKIRKO‘ZNING HAM KO‘ZLARI XIRALASHDI        O‘tkirko‘zning ko‘zlari shu qadar o‘tkir ediki, hatto kunduz kunlari osmondagi yulduzlarni ko‘ra olardi. U bitta nazar tashlaganidayoq indagi kam-ko‘stni ilg‘ar edi. Yaxshi ishlayotganlar taqdirlanar, kamchilikka yo‘l qo‘yganlar jazolanardi. Shuning uchun saltanatda tartib va intizom hukm surardi. U arilarni shunchaki maqtab yoki jazolamas edi. Har bir xatti-harakati aniq hisob-kitob asosida olib borilar edi. Ayni damda u Qirolicha hazrati oliyalarining o‘ng qo‘li va jangchi arilarning qo‘mondoni ham hisoblanardi.      Ammo u ham birdan tushkunlikka tushib qoldi. Indagi yuz berayotgan kamchiliklarga ham befarq. Xuddi ko‘rib ko‘rmaslikka olayotgandek. Yaqin kungacha jangchi arilarining har birini nomma‑nom bilar va tanir edi. Endi‑chi ularni hatto bir‑biridan ajrata olmayapti. Gap‑so‘zlari og‘zidan tushib ketay deydi. Qo‘mondonga xos qat’iyati yo‘q. Undagi bu salbiy  o‘zgarish asali ko‘p yangi joyga ko‘chganlaridan keyin boshlandi. O‘ziga nimadir narsa yomon ta’sir qilayotganini sezardi. Lekin o‘sha narsa nimaligini bilmasdi.      Uch og‘ayni botir bir joyda uchrashib, shu va shunga o‘xshash muammolari bilan dardlashib qolishdi. O‘zlaridagi tushuniksiz holatni bir‑biriga aytishdi. Endi ularni «botir» deb bo‘lmasdi. Xotirasi past, ko‘zi o‘tmas, qulog‘i kar notavonlarga aylanib qolishgan edi. Shunday bir ahvolda Qirolichaga ro‘baro‘ bo‘lishdi. Ularni eshitib, Qirolicha ham o‘z dardini to‘kib soldi. Hazrati oliyalarining ham xotirasi pasayganmish. Kecha tuxum qo‘ygan uyani eslay olmay, ustiga ikkinchi marta tuxum qo‘yib yuborishiga bir baxya qolibdi. Dalada asal ko‘p bo‘lgani bilan uni inga tashish kundan kunga kamayib ketyapti ekan. Nimalar bo‘layotganiga Qirolicha ham hayron, hammasi yangi joyning kasofatidan emish. Bu joyda nima borligini, nima ularni bu ahvolga solayotganini hazrati oliyalari ham bila olmay boshi qotayotgan ekan. Ustiga-ustak ishchi arilar kamayib ketibdi. Borlari tashqariga chiqmay qo‘yganmish. Bu ahvolni asalarichi ham payqagani aniq, tezda bu yerdan ko‘chsak kerak deb qoldi Qirolicha.