@SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
🌐 @Siyosat_24 📡 Телеграм канали орқали бутун дунё янгиликларидан хабардор бўлинг. Мурожаатлар бўйича: @Mikrafon_24🖥️ #ДУНЁ_Янгиликлари 🌍 #СПОРТ_янгиликлари ⚽ Реклама : 📠 @DAVR_HAFTA_24 💰 https://www.youtube.com/@SIYOSAT_24-zd8ro #Сиёсий_канал 🗽
Show more7 087
Subscribers
-1624 hours
-2547 days
-1 10230 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
🇺🇦🇷🇺 Украина армияси қўмондонлиги захира бўлинмалари Харков вилоятига ўтказилгани ҳақида хабар бермоқда, у ерда Россия Қуролли кучлари бўлинмаси буфер зона яратиш режасини амалга оширишни бошлаган.
@Siyosat_24
🇷🇺🇺🇦 Россия Киевни босиб олиш ғоясидан воз кечмади. Икки ой ичида уруш якуний босқичига яқинлашади — қуруқликдаги кучлар қўмондони The Economist нашрига берган интервьюсида.
Павлюкнинг фикрича, Россия Қуролли кучлари асосий эътиборни Луганск ва Донецк вилоятларига қаратади. Аммо разведка маълумотларига кўра, Россия армияси яқинда Харков ва Сум вилоятларининг шимоли-шарқий ҳудудларига ҳужум қилиб, мудофаасини кучайтиради.
@Siyosat_24
Бугун Арманистон пойтахти Ереванда бош вазир Пашинян ва унинг сиёсатига қарши яна оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
@Siyosat_24
🇷🇺 «Автобусларнинг эшиклари қулфланиб қолган!»
Ёрдамга келган ишчилар камида икки кишини Мойка дарёсига қулаган автобусдан чиқариб олишган, деб хабар берган «Осторожно, новости» нашрига гувоҳлар. Маҳаллий расмийларга кўра, автобусда жами 20 киши бўлган. У бир соатга яқин вақтдан буён сув остида қолмоқда. Қутқарув амалиётига ФВВнинг 69 нафар ходими жалб этилган. Гувоҳларнинг айтишича, яқин атрофда бўлган меҳнат муҳожирлари автобус йўловчиларига ёрдам кўрсатишга ошиққан.
@Siyosat_24
🇷🇺🇹🇯 «Осторожно, новости» маълумотига кўра, Мойка дарёсига қулаган автобус ҳайдовчиси — тожикистонлик 44 ёшли Раҳматшоҳ К.
У Россия фуқароси ҳисобланади, айни вақтда у ҳам шифохонага ётқизилган.
@Siyosat_24
🇩🇪 Сўл радикаллар Берлиндаги Tesla заводига ҳужум қилди.
1200 га яқин радикал экоактивистлар заводни кенгайтириш учун қўшни ўрмонларнинг кесилишига қарши чиқмоқда.
Маълумот ўрнида, Берлиндаги завод Teslaнинг Европадаги ягона заводи ҳисобланади.
@Siyosat_24
🇷🇺 Петербургда ичида одамлар бўлган автобус Мойка дарёсига тушиб кетди
Дарё соҳилида ҳаракатланган автобус иккита машина билан тўқнашган, тўсиқни бузиб ўтган ва сувга қулаган. Автобус ичида 20 нафаргача йўловчи бўлгани айтилмоқда/ Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
@Siyosat_24
🇷🇺 Автобус дарёга қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди
ТАСС тезкор хизматларга таяниб, уч киши ҳалок бўлгани, олти киши шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқатган, «Фонтанка» маълумотига кўра, қурбонлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда. Шот маълумотига кўра, қутқарувчилар олиб чиққан саккиз кишидан ташқари, ўнга яқин киши автобусни мустақил равишда тарк этган.
@Siyosat_24
🇷🇺 Санкт-Петербург марказида автобус дарёга қулаб тушганини акс этган видео пайдо бўлди.
Автобус ҳайдовчиси қўлга олинди.
@Siyosat_24
👍 1