cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Duolar Kanali | Расмий Канал

АДМИН билан алока ва РЕКЛАМА хизмати учун... @duolarkanaliadmin

Show more
Advertising posts
2 848
Subscribers
-424 hours
-257 days
-4230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Қишлоққа кетаётганда қўшни қишлоқдан иккита момони машинага миндирдим. Tушаётганда пул узатишди. – Пул керак эмас, дуо қилинг, – дегандим, дуо қилишди: – Занги отанинг руҳи сени асрасин… Ичимдан қиринди ўтди: – Пулини олсам яхшийди… Akmal Xushvaqov *** Бир мусулмон сифатида огоҳлантиришим керак: халқимиз тилида ўрнашиб қолган "Занги отанинг руҳи қўлласин", "Баҳоваддин балогардон сақласин", "Шоҳимардон бува ёрдам берсин", "Довуд пирим мададкор бўлсин" гапи жумлалар ширк ҳисобланади. Буни кўпчилик оддий гапдек айтиб юради, катта авлоддан шундай гапларни эшитавериб ўрганиб қолган. Ваҳоланки, буларнинг барчаси ўлик – қабрида ётибди, аксари аллақачон чириб, тупроққа қоришиб ҳам кетган, улардан ҳеч қандай нажот йўқ, ўзгага тугул ўзига ҳам ёрдам беролмайди. Мана шундай нотавон, бошқаларнинг дуосига муҳтож бўлиб турган "азиз авлиё"лардан мадад тилаш ширк бўлади. Ширк – Аллоҳнинг улуғлиги, қудрати, дунёни бошқариши ва бошқа беқиёс сифатларига ожиз бир бандани шерик қилиш, Аллоҳни қўйиб ўша бандадан (тирик ёки ўликлигидан қатъи назар) ёрдам сўрашдир. Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни қачондир кечиради – агар инсон тавба қилмай ўлган бўлса ҳам. Аммо ширкни кечирмайди, ширк келтириб, ундан тавба қилмай дунёдан ўтган инсон абадий дўзахда қолади. Шунинг учун инсонларнинг қўлидан келмайдиган бирон нарсани – фарзанд, бойлик, бахт, балодан сақлаш, бедаво дарддан шифо сингари – сўрасак, фақат Аллоҳдан сўрашимиз керак. Бу каби ҳожатларни қўлидан иш келмайдиган бандадан, ундан ҳам ёмони қабрида тупроққа айланиб ётган ўликдан сўраш бир томондан ақлсизлик бўлса, бошқа томондан кишининг охиратини йўқ қилувчи гуноҳи кабирадир. Халқимиз нега бу каби ширк амалларга ўралашиб қолди, нега бу ботқоқдан чиқиб кетиш қийин бўляпти? Чунки аввало хонликлар даврида дунёвий илмлар қаторида диний илмлар ҳам оқсади, пайғамбарлар олиб келган тавҳид – Аллоҳни якка деб билиш ва фақат Унгагина ибодат қилиш секин-асталик билан турли ширк амаллар соясида қолиб кета бошлади, дин фақат баъзи ибодатлару маросимлар кўринишига келиб қолди. Бунинг ортидан аввал руслар истилоси юз берди, кейин Ислом динига кучли зарба берган Совет тузуми келди. Мустақиллик даврида ҳам "ъайн" ҳарфига урғу беришни хуш кўрадиган аксарият "ъуламо"ларимиз инсонларга тавҳид ва ширкнинг фарқини тушунтириш ўрнига яна ўша ўрта асрлардаги (хонликлар давридаги) каби мазҳабий ихтилофлар, динда аҳамият касб этмайдиган майда-чуйда гап-сўзлар билан ўралашиб қолди. Энди бу кераксиз амалларни тўхтатиб, одамларга динларини танитишса. яхши бўларди. Акс ҳолда, яна қайсидир пиру "азиз авлиё"га ўтиниб илтижо қиладиган, дарахтга латта бойлашда бахт кўрадиган, қуриган тўнкани тавоф қилиб яхшилик кутадиган авлод етишиб чиқаверади. Афсуски, буларнинг баронтаси дин эмас – бори хурофот, уйдирма ва динфурушликдан (одамларнинг диний ҳис-туйғулари орқали пул топиладиган зиёратгоҳлар бизнесидан) иборат. Мусанниф Адҳам
Show all...
👍 22 1🔥 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Омма ичида тарқалган биз билган ширк гаплар... -Ё росулуллоҳ бизни кечиринг дейиш Ё алий -Ё пирим -Довуд пирим қўлласин -Пирлар мададкор бўлсин -Нон урсин -Пичоқ урсин -Қурʼонни эскича дейиш -Фолбинга борма фолбинсиз юрма -Мен бўлмасам оч қолиб кетишади дейиш -Мен ишлаганим учун яхши яшаяпсизлар -Сен манга ўғил туғиб бермаябсан ёки бесабаб сен сабаблик бола кўрмаяпмиз дейиш. Инсон бу гапларни ширк эканлигини билиб туриб айтса диндан чиқади, Шунинг учун хар бир гап ва амалларимизда ширкдан жуда эҳтиёт бўлайлик. Аллоҳим барчамизни ширкдан омонда қилсин Амийн. ✍Мустафо хафизаҳуллоҳ Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор." Имом Муслим ривояти. Яқинларингизга улашинг! Сиз сабабли қанча одам амал қилса, сизга ҳам шу амални қилганчалик ажр ёзилади иншааллоҳ.
Show all...
👍 12 4👏 1
Муҳаррам_ойи_ва_Ашуро_кунига_оид_33_фойда.pdf1.11 MB
👍 4 1
🌌Asli Saodatni Sog'indim Sokin bir honaga kirib, naushnikni taqib eshiting 🎧 ❁•—•—•—•❁✿❁•—•—•—•❁ ✉️ TELEGRAM 📷 INSTAGRAM
Show all...
Asli_Saodatni_Sog_indim_Xayrulla_Hamidov_yoHpfDK2ZTM_139.m4a3.37 MB
👍 5 4
#eslatma_ЖУМЪА❗️ Жумъа кунининг фазли ва унда машруʼ бўлган амаллар ҳақида. • Жумъа хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда «Жума» деб номланган. Араблар у кунни «Аруба» деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир. • Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: «Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин», дейилган. Жумъа кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида. • Жумъа кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган. • Жумъа кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жумъа - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар. Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида. • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган. Жумъа куни вафот этиш ҳақида. • Жума куни фавот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас. Жумъа хутбаси ҳақида. • Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар. Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
Show all...
👍 7 1🕊 1
#Биссиллах Мусулмон учун нега намоз муҳим? Чунки: – у билан куфр ва ширк орасида намоз туради (Имом Муслим ривояти, 82-ҳадис); ┈┉━• ❀••💎••❀ •━┉┈ – намоз мусулмонлар билан мусулмон бўлмаганлар орасини ажратувчи аҳддир (Имом Термизий 2621-ҳадис, Насоий 462-ҳадис ва Ибну Можа 1079-ҳадис ривоятлари); ┈┉━• ❀••💎••❀ •━┉┈ – "албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтаради" (Анкабут сураси, 45-оят); ┈┉━• ❀••💎••❀ •━┉┈ – "албатта, намоз мўминларга вақти белгиланган ҳолда фарз қилинган" (Нисо сураси, 103-оят); ┈┉━• ❀••💎••❀ •━┉┈ – ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг суюкли амаллардан (Имом Бухорий 527-ҳадис ва Муслим 85-ҳадис ривояти); ┈┉━• ❀••💎••❀ •━┉┈ – намоз у борасида қиёматда ҳисоб-китоб қилинадиган биринчи амалдир (Имом Абу Довуд 864-ҳадис ва Термизий 413-ҳадис ривояти); ┈┉━• ❀••💎••❀ •━┉┈ – агар намоз яхши бўлса, банда ҳисоб-китобда нажот топади, агар яхши бўлмаса, хор бўлиб ютқазади (Имом Абу Довуд 864-ҳадис ва Термизий 413-ҳадис ривояти); ┈┉━• ❀••💎••❀ •━┉┈ – намоз дунё ғамларидан роҳатдир (Имом Абу Довуд ривояти, 4985-ҳадис). © Юсуф Муҳаммад
Show all...
👍 3 1
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته 📚Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: 📌"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳ таолонинг наздидаги энг афзал намоз, жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир". ✍️Имом Байҳақий ривояти. (Шуабул иймон: 3045).
Show all...
6
Photo unavailableShow in Telegram
🗣Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд. 🔴Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! ⚫Муҳтарам диндошлар, азиз ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар. Сизларни Қурбон ҳайити билан табриклаймиз! Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, мана, бу йилги Қурбон ҳайит байрамига ҳам соғ-омон ва энг асосийси мусулмон ҳолимизда етиб келдик. Мана шунинг ўзи биз учун энг катта бахт ва энг катта хурсандчиликдир. ⚫Дарҳақиқат, бу кун Аллоҳни эслаш ва Аллоҳ Ўз фазлу марҳамати ила бизга насиб этган Ислом неъмати билан хурсанд бўлиш кунидир. ⚫Аллоҳ таоло айтади: «Эй Муҳаммад, айтинг; «Аллоҳнинг фазлу марҳамати [яъни Ислом неъмати ва раҳмати] мана шу неъмат билан шод-хуррам бўлсинлар. Зеро, бу улар тўплайдиган нарсалардан яхшироқдир». (Юнус сураcи 58-оят) ✨Азиз диндошим! Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Show all...
👍 16😁 1
Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа ашийясида ижобат қилинган. Биз рамазондаги Қадр кечаси қачон бўлишини аниқ билмаймиз. Зулҳижжадаги Арафа куни ҳақида эса бизга Аллоҳ таоло аниқ қилиб хабар бериб қўйган. Шундай экан, сустлик нечун? Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг. Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт. Солиҳлардан бири шундай дейди: «Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим».
Show all...
👍 5🥰 4 2
🟥🟥🟥 🟥🟥🟥 #arafa 🗣АРАФА КУНИДА РЎЗА ТУТИШНИ ВА ДУО ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ! 🔴АРАФА КУНИДА ТУТИЛГАН РЎЗА: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилининг (гуноҳларига) каффорат қилишини умид қиламан». 📖Имом Муслим ривояти 🔴АРАФА КУНИДА ҚИЛИНГАН ДУО: Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар. Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган. Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг. Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт. Солиҳлардан бири шундай дейди: "Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим." ⚠️Арафа куни 15-июн, (эртага) шанба кунига тўғри келмоқда. Шундай экан бундай имкониятни ҳеч қачон ўтказиб юборманг! Янада кўпроқ ажр олиш учун ушбу хабарни барча таниган инсонларингизга юборинг! Аллоҳ барчамизни ушбу муборак куннинг фазилатидан баҳраманд қилсин!🤲
Show all...
👍 7
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.