en
Feedback
RAMAZON AHKOMLARI

RAMAZON AHKOMLARI

Open in Telegram

“ Эй имон келтирган кишилар! Сизлардан олдин ўтган умматларга фарз қилингани каби сизларга ҳам (Рамазон ойида) рўза тутиш фарз қилинди. Шояд тақво қилсангиз”.

Show more
1 786
Subscribers
No data24 hours
-177 days
-5130 days
Posts Archive
🔹Эслатма Жорий ҳижрий 1447 йил Муҳаррам ойининг ўнинчи - Ошуро куни милодий 2025 йил 5 июл шанба кунига тўғри келади. 🩵Tele
🔹Эслатма Жорий ҳижрий 1447 йил Муҳаррам ойининг ўнинчи - Ошуро куни милодий 2025 йил 5 июл шанба кунига тўғри келади. 🩵Telegram | 🩷Instagram

sticker.webp0.07 KB

«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойининг рўзаси, фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир» ҳад
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Муҳаррам ойининг рўзаси, фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз таҳажжуд намозидир» ҳадисига кўра, таҳажжуд намози кундузги нафл намозлардан афзал бўлганидек, Муҳаррам ойининг рўзаси бошқа ойларнинг рўзасидан афзалдир. ✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ 🩵Telegram | 🩷Instagram

sticker.webp0.07 KB

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 💎 Азиз ва мукаррам мусулима опа-сингиллар! Қурбон ҳайити муносабати билан сиз азизларни чин қалбимиздан муборакбод этамиз! تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ صَالِحَ الْأَعْمَالِ “Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмал.” Аллоҳ таоло биз ва сизнинг барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин! 💎 Аллоҳ таоло Исломга ва мусулмонларга фатҳу нусрат, азизлик ва бардавом равнақ ато этсин. 💎 Дунёда сизлар учун энг улуғ неъмат — Аллоҳнинг муҳаббатини, Жаннатда энг юксак мукофот — Аллоҳнинг Жамолини кўришни насиб этсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ салоллоҳу алайҳи васаллам билан Жаннатда ҳамроҳ бўлиш бахтини насиб этсин. 💎 Аллоҳ таоло умрларингизни баракали, ризқларингизни кенг, илмларингизни фойдали қилсин. Ҳар бир қадами яхшилик сари етакласин, охиратингиз ҳусни хотима билан якун топсин. 💎 Барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин! ⚡️ Oxirathovlisi мадраса жамоаси

sticker.webp0.11 KB

Бугун 21-апрелъ Шаввол ойи тугашига оз қолди. 🩵Telegram | 🩷Instagram
Бугун 21-апрелъ Шаввол ойи тугашига оз қолди. 🩵Telegram | 🩷Instagram

sticker.webp0.07 KB

#ғанимат_билинг #рўза #шаввол 🌙"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзалардан бебаҳра қолманг! • Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишган эди. • Ушбу Шаввол ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар 11-12-13 чи апрел, яъни жума, шанба ва якшанба кунларига тӯғри келади. ИншаАллоҳ, эртага пайшанба куни саҳаридан нафл рӯзани бошлаймиз. "Росулуллоҳ ﷺ мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар" (Насоий 2430, 2431) • Қолаверса, Шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини ҳам мана шу кунларда ният қилиб жамлаб тутса, бир амал билан икки ҳисса ажрга эришилади, Аллоҳни изни билан! Набий : «Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун рўзани эргаштирса, бир йил рўза тутгандек бўлади» 📌 Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар. «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади» (Муслим ривояти) ⃣ @oxirathovlisi

sticker.webp0.07 KB

📣Азиз ва ҳурматли илмга чанқоқ муслималарим! ❕Сизнинг илмий эҳтиёжларингизни қондиришга қаратилган янги дарсларимизга таклиф
📣Азиз ва ҳурматли илмга чанқоқ муслималарим! Сизнинг илмий эҳтиёжларингизни қондиришга қаратилган янги дарсларимизга таклиф этамиз. Бу сафар намознинг шартлари ва аҳамиятига оид муҳим мавзуларни ўрганамиз. 👇 Дарсимиз мавзулари: ➖ Намознинг шартлари: Покланиш, тўсиш, вақтга риоя қилиш. ➖ Намознинг аҳамияти: Уммат учун ислом динининг устуни сифатидаги ўрни. ➖ Кундалик ҳаётда намоз орқали қалб ва руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш йўллари. Биз билан бирга бўлинг! ⏺️ Дарс номи: Намоз, таҳорат 1-дарс ⏺️ Дарс куни: Сешанба ⏺️ Дарс вақти: Туркия 16:00 ⏺️ Устоз: Умму Муҳаммад “Албатта, намоз мўминларга (вақти) белгиланган фарз бўлди” (Нисо, 103) 📢 Иймон ва ибодат йўлида қадам қўйган қалблар учун янги билимлар манбаи бўлган бу дарсни ўтказиб юборманг! ✈️ Telegram 📷 Instagram

41-эслатма : "Аёлларнинг Рамазондаги ажрлари" Рамазон ойида аёллар ажру савоб ҳосил қилиш имкониятлари эркаклардан кўпроқ, десак ҳам муболаға бўлмайди. Фақат бунинг учун аёл: "Иҳтисоб", яъни амалини шунчаки вазифа эмас, балки ажру савоб умидида қилиши, безор бўлмасдан, очиқ кўнгил билан бажариши лозим ! Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ғафлатдан уйғоқ кишиларнинг ОДАТИЙ ИШЛАРИ ҳам ИБОДАТ бўлади, (ажру савоб ниятидан) ғофил бўлганларнинг эса ИБОДАТЛАРИ ҳам ОДАТ бўлиб қолади !" (Мифтаҳу дарус саодат) Шунинг учун ҳам расулуллоҳ алайҳиссалам Рамазон рўзаси ва тунги намозларида "иймон ва ажр умидида қилса" деб шарт қўйиб, мукофотига ўтган гуноҳлари мағфират қилинади деганлар. (Бухорий, Муслим) Демак, аёл киши Рамазонда 1- рўза тутиш ажри, 2- уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри, 3- РЎЗАДОРЛАРГА ИФТОР ҚИЛИШ АЖРИЛАРИГА эга бўлади ! Буларнинг барчасини одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр ниятида қилиши лозим. Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди !" (Бухорий ва Муслим) Демак, аёл кишига ҳар кунига 2 кун рўза ажри ёзилади ! Агар бу кундалик вазифалари (пишир-куйдир, тозалаш) асносида тили зикрда, истиғфору саловатда бўлса, энди ибодатлар ичма-ич бўлиб, аёл киши ажрга кўмилиб кетади ! Энди бунга Рамазонда ажрлар кўпайтириб берилиши қўшилсачи? Иброҳим ан-Нахоий айтадилар : "Рамазонда бир дона тасбеҳ айтиш бошқа ойдаги минг тасбеҳга тенгдир !" Ҳатто, аёл киши узрли (ҳайз) вақтини ҳам "рўза ва намоздан қутулдим" деб эмас, аксинча, " Аллоҳ буюрганда шунда ҳам ибодатда бўлар эдим " деб қарши олса, бу кунлари ҳам бошқа кунлари сингари тамомий ажр ёзилади ! Расцлуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Агар банда касал ёки мусофир бўлса, унга муқим ва соғлом вақтидаги қилиб юрган амаллари мислидек қилиб ёзилади !" (Саҳиҳи Бухорий) Албатта, узрли ҳолат ҳам касаллик ҳукмида бўлади. Бу ҳолатнинг ҳам савобини зиёдалаштириш мумкин ! Узрли ҳолат аёл кишига зикр қилишни ва Қуръонни (ушламасдан) ўқишни ман қилмайди ! Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар. Ҳайзли аёлни қироатдан ман қилган очиқ саҳиҳ далил йўқ ! Маълумки, расулуллоҳ алайҳиссалам замонида ҳам аёллар ҳайз кўрар эдилар, уларни сира қайтармаганлар, шунингдек, зикр ва дуодан ҳам қайтармаганлар !" (Мажмуъул фатава) Одатни ибодатга айлантиринг ва бу ажрларга кўмилиб чиқишдан маҳрум бўлманг ! 💎 @oxirathovlisi

sticker.webp0.07 KB

🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати! — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасига Шавволд
🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати! — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасига Шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар. (Муслим, 1164-ҳадис) Шу ҳадиси шарифга биноан, Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш суннат ҳисобланади. — Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлган киши ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутиши мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш харомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунида рўза тутишдан қайтарганлар. — Бу олти кунни Шаввол ойи давомида тутса бўлаверади. Уни кетма-кет тутиш шарт эмас. — Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз аввало қарзларини тутиб, кейин Шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо қазоларини тутишлари сабабли Шаввол ойи тугаб колиши эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки, Шаввол рўзаси фақат Шавволда тутилади ва уни қазо килиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси Рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади. Валлоҳу аълам. ⃣ @oxirathovlisi

sticker.webp0.07 KB

Шаввол ойидаги 6 кунлик жуда фазилати улуғ рўза ҳақида #⃣ @oxirathovlisi

sticker.webp0.07 KB

ИЙД НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ КАЙФИЯТИ @oxirathovlisi

sticker.webp0.07 KB