cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Кайнона ва келинларга маслахатлар

Show more
Advertising posts
670
Subscribers
No data24 hours
-97 days
-2530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Қиз фарзанд Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди. Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди. Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди. Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди. Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди. Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди. @namangan_mahalla
Show all...
Бахтли бўлишни ўзингдан бошла.. Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан. Шунда донишманд: - Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди. - Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган. - Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми? - Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб... - Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади. Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан. @namangan_mahalla
Show all...
​​​​диққатпазликдан озиб-тўзиб кетди. Орадан кўп йиллар ўтиб, ризқи битган қайнона ниҳоят ўлди. Ҳеч қанча вақт ўтмай унинг Россиядан топилиб келган ўғли ўз хотини-ю, фарзандларини йиғиб олганча, тинч- тотув ҳаёт кечира бошлади. Этига-эт қўшилиб, юзига табассум югурган эри эса ниҳоят кекса дўстлари даврасига қўшиладиган, кўчада бош кўтариб, сал бемалолроқ юрадиган бўлиб қолди, келини ва куёви билан самимий муносабат ўрнатди. Шайтон унинг хонадонини тарк этиб, ризқ- барака кириб келди. Қадрли қайноналар, имкон қадар қисқа баён этилган бўлишига қарамай, ушбу ҳикоя қалбингизга ниҳоятда оғир ботишини биламан. Лекин тўғри тушунинг, бундай аччиқ сатрларни ёзиш ҳам осон кечмайди. Эркакка итоат қилмаган аёл шайтонга шерик бўлиб, кўриб турганингиздай, қилмишлари раҳмоний кечмайди. Шундай экан, ўзингизни эҳтиёт қилиб, феъл- атворингизни идора этиб, охиратингизни обод қилишга, хунукдан хунук қилиқлардан йироқ бўлишга, жума намозларида, маҳалла қўмитасининг йиғилишларида бемаъни-бетаъсир қилиқларингиз муҳокама қилиниб, эл олдида шармандали ҳолатга тушмасликка урининг. Қилиқларингиз кўчада достон бўлгач, эрингиз, ўғилларингиз, ака-укаларингиз маҳаллада бош кўтариб юришини ўйланг. Эркаклар эса «қайнона» дея ном олган муаммо ечимига оид хулосани ўзлари чиқариб олишар...
Show all...

📝 «ҚАЙНОНА» МУАММОСИ (Таъби нозиклар ўқимасин) Жума намозига йиғилган жамоатнинг дуосини олиш илинжида айрим намозхонлар ўз ўтинчларини бир парча қоғозга ёзиб, имомга узатишади. Бунда кимдир масжид қавмидан яқин кишисининг дардига шифо сўраб Оллоҳга илтижо қилишни, бошқа биров янги бошлаган ишига ривож ёки ўқишга кираётган фарзандига омад тилаб беришини илтимос қилади ва ҳоказо. Бироз вақт бўлса, имом бундай илтимослар мазмуни ва эгаларини бирма-бир санаб ўтганча, Оллоҳдан ушбу бандаларига нажот сўраб, дуога қўл очади Кечаги жума намозида узатилган бундай илтимослардан бирини жамоатга ўқиб эшиттираётган имомнинг ўзи ҳам кўпчиликка жўр бўлиб: «Астағфируллоҳ» - деб юборди. «Хотинимни севаман, у билан бир умр яшашни, оилавий ҳаётимиз бахтли кечишини истайман. Бироқ қайнонам бизга кун бермаяпти. Илтимос домла, жамоатнинг дуосини сўраб беринг – Оллоҳ қайнонамга инсоф берсин», - деган маънода ўтиниб ёзибди бир намозхон йигит. Ёш оиланинг мустаҳкамлиги ҳақида гап кетганда, унинг ҳаёт йўлига тўғоноқ бўлган, ниҳоятда жиддий, «қайнона» дея ном олган муаммо, кузатишимча, жума намози мавзулари давомида тез-тез тилга олиб борилади ва қайноналик мавқеига эришган айрим аёллар намозхонларнинг кўз ўнгида ҳар хил, баъзан ниҳоятда хунук қиёфаларда гавдаланади. Қуйида жума намозларидан бирида жамоатга сўзлаб берилган ҳаётий мисоллардан бирини келтириб ўтмоқчиман. Маҳалла қўмитасининг яраштириш комиссияси фаолиятида бевосита иштирок этаётган имом кунлардан бир кун яқинда турмушга чиққан келинчакдан нима учун эри билан ажрашишга қарор қилганининг сабабини сўрабди. Ёш қиз ҳўнграб йиғлаганча, эрини жуда яхши кўришини, лекин уни ҳар қадамда камситиб, хизматкор чўридай кўрадиган қайнонасининг зулмидан ниҳоятда чарчагани, пичоқ суякка қадалиб, охири кўчини кўтарганча уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтибди. Аниқланишича, бир умр эри-ю, ўғилларига ҳукм ўтказиб яшашга одатланган, ҳар қадамда қаҳр-заҳрини сочиб юрадиган, афтидан, келинли эмас, том маънода чўрили бўлишни орзу қилган, ҳали анча ёш, тўрт мучаси бутун қайнонанинг соғлом ақлга сиғмайдиган ғайриоддий талаб- истаклари ҳаддан ортиқ кўп экан. Масалан, ваннахонада ювинаётганда икки оёғини кенг очиб ётганча, орасини қириб тозалашни келиндан талаб қилар, бундай ишда тажрибаси бўлмаган бечора келин бехосдан тилиб қўйса, қўлига кирган нарсани улоқтириб, тўполон кўтарар экан... Шундай одамлар бўладики, улар ўлгандан сўнггина, бошқа одамларнинг елкасига офтоб тегиб, ҳаёти бахтли тус олади. Ҳеч шубҳа йўқ-ки, ундай одамлар жумласига қайноналарнинг юқорида тилга олинган тоифаси ҳам киради. Ижозатингиз билан ўзим танийдиган қайноналардан бири ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Ер бориб етказмасин-у, ўша қайнона на эрига, на ўғил-қизларига, на келин- у ва на куёвига кун берар эди. У аёлнинг мақсади нима бўлган билмадим-у, лекин ўз онасининг зулмига дош бермаган ўғил хотини-ю қизчаларини ташлаб, Россияга йўл олганча, дом-дараксиз кетиб қутулди. Камбағал оиладан тушган келин эса кўп қийналди, бошига не-не маломат тошлари ёғилмади, кўп оғир кунларни бошдан ўтказди, болаларининг еган нони кўп миннатли бўлди. Иш нима билан якун топишини фаҳмлаган куёви эса қайнонадан дастлаб оилавий ҳаётига аралашавермай, тинч қўйишини ўтиниб сўради. Бундай илтимослар кор бермагач, қайнотасидан заҳар тилли хотинини йиғиштириб олишини кескин оҳангда талаб қилди. Иккала эр-хотинни кўп огоҳлантирди-ю, ҳеч нафи бўлмади. Қайнонанинг қизи ота-онанинг раъйига қарши бора олмади. Охири куёв «қайнона» деб номланадиган бундай балои-азимдан қутулиш мақсадида ажратиб юборишини сўраб, судга ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлди. Суд томонидан белгиланган муддат ўтгач эса обдон ўйлаб кўрган куёв, фарзандлари тирик етим ўсишини истамай бошқача йўл тутди. Халқимизда қабул қилинган азалий усулни қўллади: аёлни аёл билан жазолаб, қизини кундошли қилганча, қайнонасидан анча узоқлашди... Шу тариқа, табиати бадҳазм, тилидан заҳар томадиган, фарзандлари, келини-ю, куёвига кун бермаган, набираларининг нонини яримта қилган қайнонанинг уйидан бахт- саодат, қувонч, файз-барака ариди. Хотинига сўзини ўтказа билмаган жонивор қайнота эса хасталик ва
Show all...
#ИКРОР 📹 Соддалигим бошимга бало бўлди. 🔹Бўлган воқеа.
Show all...
#ИКРОР 📹 Соддалигим бошимга бало бўлди. 🔹Бўлган воқеа.
Show all...
#АЁЛ Аёлларга ширин сўзларни гапиринглар. Улар қовурғадан яралгандирлар. ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ Яқинларга  ҳам  улашинг! ҚАЙНОНА МАСЛАҲАТИ
Show all...