cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Zaakiriyn🎧

Ушбу каналда сиз азизларимизга сеҳр-жоду, жин ва кўз тегишининг турлари ва уларни шариъатга мувофиқ муолажаларни ҳавола қилиб борамиз! Шаръий руқияга тааллуқли саволлар йўллаш.

Show more
Uzbekistan5 136The language is not specifiedReligion & Spirituality5 491
Advertising posts
15 290
Subscribers
-5724 hours
-2727 days
-1 45930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

❤‍🔥 36👍 24😱 7 2 2😇 2👏 1
Бир аёл сеҳрдан даволанаман деб ижтимоий тармоқдаги ўзини реклама қилаётган фолбинга мурожаат қилади. Ҳалиги фолбин табиийки расм сўрайди. "Сенда сеҳр бор, 2 миллион берсанг тозалаб бераман" дейди. Пулни олади ҳам. Пулни олгандан сўнг фолбин энди шантаж қилишга тушади. "Сени менда расминг бор. Палонча пул бермасанг мен сени сеҳрлаб ташлайман. Шу шу жойларинг оғрийди" дейди. Пул ололмагач, афсуски, фолбин ваъдасида туради. Сеҳр қилиб аёлни ҳақиқатан ҳам ўша ерлари оғришни бошлайди. Ва ичидан нимадир (яъни жин) 1000$ "берсанг ҳамма сеҳрларимни қайтариб оламан" деган овоз келаверади. Энди аёл қийналиб юрибди. Энг аввало билишиз керак бўлган нарса бу фолбин ва сеҳргарлар ҳеч қачон сеҳрни даволай олмайди. Сеҳр сеҳр билан даволанмайди. Сеҳрни устига сеҳр қилинади. Кейин фолбинга бир марта бордингизми у сизни ўзига боғлаб олади. Доим келадиган қилиб қўяди. Ва албатта доим пулингизни шилиб юраверади.
Show all...
👍 110😱 29🔥 5👎 4❤‍🔥 2 2👌 2🫡 2
ТАНГАНИНГ ИККИНЧИ ТАРАФИ Дунёга машҳур роқий Холид Хибший бемордан руқия ўқиш учун 500 реал (тахминан 150 доллар) хизмат ҳаққи сўраганларида, у бемор “нега бунча қиммат?” деб сўраган экан. Шунда у киши беморга: “Мен сенга 500 реал бераман, йўлдан нариги томондаги анави нотаниш эркакни бориб бир мушт урасан, розимисан?” дебди. Бемор эса: “Ия, мен уни бир мушт урсам, сўнг у ҳам мени уриб, кўзимни кўкартирсачи, йўқ мен бу ишни қилмайман”, деган. Шунда Холид Хибший: “Кўрдингми, сен шу пулга кўриб турган одамингни уришга қўрқяпсан, мен эса сенинг ичингдаги кўзга кўринмас жин-шайтон, девларга қарши ўлим жангига чиқишим керак. Улар мени ёки яқинларимни пойлаб туриб ўлдириши, ҳар хил йўллар билан қасд олиши мумкин. Мен шунча хавф-хатарни бўйнимга олиб, сенинг ичингдаги душманларингга қарши жангга чиқишим керак. Ҳозир улар сенинг ичингда ва сенинг душманинг, ўқишни бошлашим билан эса, улар ва уларнинг қариндошлари менинг душманимга айланишади ва то умримни охиригача қасд олиш мақсадида пайт пойлашади ва имкон топилиши билан мени ўлдиришади.    Энди инсоф билан саволимга жавоб берчи, мен бемор бўлиб сенга 500 реал берсам, шунча хавф-хатарни бўйнингга олиб, руқия ўқирмидинг? Бемор бош чайқади. Кўрдингми, масалани моҳиятини, хавфини тушунмай "қиммат" дейсан. Кўнглингдан чиқариб бер десам, арзимаган пул берасан. Нега энди сен берадиган арзимаган пул учун мен ўзимни, яқинларимни ҳаётини хавф остига қўйишим керак экан?    Маъқул бўлса шу пулга ўқийман, бўлмаса, бемалол, бошқа домлага боравер, мен қиладиган ишни қилиб, ичингдаги жин, шайтон, девларни Аллоҳни изни билан чиқариб ёки куйдириб, ўлдириб билса, марҳамат. Қолаверса, мен сени уйингга бориб, “майлими сени ўқисам, шунча пул берасанми?" деган бўлсам, сен эътироз билдиришинг мумкин эди. Лекин мен сени чақирганим йўқ, ўзинг илтимос қилиб келдинг. Мен шундай ҳаёт учун хавфли ишимни шунчага баҳолайман, бундан камига ҳаётимни хавф остига қўйишни хоҳламайман, маъқул бўлмаса, бошқа домла топ”, деб жавоб бериб юборган эканлар. © Др Роқий Абдулазизхон @zaakiriyn
Show all...
👍 93😢 8👎 5👏 5👌 5 3💯 2❤‍🔥 1🔥 1👀 1🫡 1
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Бу дуонинг маноси: “ Аллохнинг барча калималари билан, яраткан махлуқотларини ёмонлигидан, панох сўреман”. Дуони албатта ёдланг! Бизни сахийфаларимизга обуна бўлишни унутманг Канал: @zaakiriyn Бизнинг WhatsApp группамиз👇🏻 https://whatsapp.com/channel/0029VaIOmb790x2vZKmuGt3k Instagram сахийфамиз👇🏻 https://www.instagram.com/zaakiriyn?igsh=enZ2cGVxbHMybmtx&utm_source=qr TikTok сахийфамиз 👇🏻 https://www.tiktok.com/@zaakiriyn?_t=8k7kxEY9Fb8&_r=1
Show all...
👍 66❤‍🔥 38 6 3💯 3 2👌 2😇 2
Onlayn ruqiyani ko’proq instagram sahifamizda jonli primoy efirda kunora o’tkazamiz. Instagram sahifamizni kuzatib boring. Vaqtlari aniq emas. Doimiy kuzatib borsangiz, instagramda xabar beriladi.
Show all...
👍 131😢 13 11👎 4 3👌 3🔥 2😇 2
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. ‼️ Sizga eslatib o’taman. Bizga qo’ng’iroq qiladigan va xabar yozadigan bemorlar juda ko’p. Hammaga bir vaqtni o’zida aloqaga chiqa olmaymiz. Bunga ulgurmaymiz ham. Shuning ucun biz hilan bog’lanishingiz cho’zilib ketishi tabiiy hol. Buni to’g’ri tushunasiz degan umiddaman. ‼️Xabar yozayotganingizda e’tibor qaratishibgiz kerak ho’lgan jihatlar. 1. Uzundan-uzoq tarix qilib yozmang. Boshqalarning vaqtiga zulm qilmang. Qisqa lo’nda o’zingizdagi holatnj tushuntitishga harakat qiling. 2. “Assalamu alaykum, yordamingiz kerak edi/yaxshimisiz” Va yana shunga o’xshagan maqsadsiz xabarlar yozmang. Bir yozganingiznu o’zida muammoalringiz, qanday yordam kerakligi, savolingizni qoldiring. Qisqa salom-aliklarga javob qaytarilmaydi. 3. Maslahatim, o’zingizda sehr bor-yo’qligini aniq bilmasanguz, shuni aniqlash maqsadida yozayotgan bo’lsangiz, avvalo instagram sahifamizda kunora bo’lib o’tadigan primoy efirlarimizga qatnahsing. Ruqiyadan keyin o’zingizda sehr bor-yo’qligini o’zingiz bilib olasiz. Va boshqa bemorlarning vaqtiga zulm qilmaysiz. Onlayn ruqiyalarga doimiy qatnashing. ‼️Xabaringizni o’qib, aloqaga chiqmasak, qayta yozing. Yodimizdan ko’tarilgan bo’lishi mumkin. Yana eslataman! Uzundan-uzun xabarlar yozmang. Qisqa-lo’nda ifodalashga harakat qiling. Iltimos tushuning, bemorlar ham, xabarlar ham, qo’ng’iroqlar ham ko’p. Gapni cho’ziah bilan boshqalarning vaqtiga zulm qilib qo’yishingiz mumkin. Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/zaakiriyn?igsh=dHQ0dnA0ZXBhb2sx @zaakiriyn
Show all...
👍 70 8👎 6🔥 2💔 2😇 2
Унда мусиқа, намозни кечиктириш бўлган ва Қуръон ўқилмаган уй аҳлига тавба қилишлари лозим бўлади, руқия эмас… @убайдааҳ
Show all...
😱 59💯 46👍 35😢 30 17🤗 8 5 3🔥 3🤯 3👌 3
00:49
Video unavailableShow in Telegram
ЎЛИМ СЕҲРИ (سحر القتل) Сеҳрнинг бу тури инсонни ўзини ўзи қасддан ўлдиришига олиб келади, бунда жин инсонни бутунлай ўз бошқарувига бўйинсундириб олади, қўрқитиб ваҳимага солади, инсон ўзини ғайриоддий, жуда хавфли тутади, натижада жонига қасд қилади, ўзини осиб қўйиши ёки ёқиб юбориши ёки катта сувга ташлаши ва ваҳоказолар қилиши мумкин. Шунингдек (سحر القتل البطيء) Секин ўлим деб номланувчи ўлим сеҳри ҳам бор. Бунда инсон касалликка учрайди ва аста секин, бир неча ой ёки йил давомида вафот этади. ❗️👇🏻👇🏻👇🏻 @zaakiriyn
Show all...
😢 143👍 57😱 34 14🤯 7 2❤‍🔥 2😁 2💔 2🆒 1
Аммо, қачонки, У бир нарсани Ўз оят-мўъжизаларидан дедими, бирор нарсага қасам ичдими, демак, у нарса ниҳоят даражада улуғ, шоёни диққат ва аҳамияти буюк нарсалардан бири бўлади.    Бир суткадаги умумий уйқу саккиз соатдан ошмагани маъқул. Аммо, талаба ёки бошқа касб эгаси вақтининг кўп қисмини илмга сарфлайман деган ниятда масалан, уч-тўрт соат ухлаб, ўзини қийнаши асло тўғри иш эмас. Бу ҳолат узоқ давом этса, организм турли хасталикларга чалиниб, инсон соғлиғини йўқотади. Етарли уйқунинг хусусиятларидан бири организмни ёшартириши ҳамдир. Шундай экан, давомли суратда тўйиб ухламайдиган одамлар турли касалликларга нишон бўлиб қолишларидан ташқари, зоҳиран қариб кетадилар ҳам. Юзларида эрта ажин пайдо бўлади, кўзлари остида қопчалар вужудга келади. Кўз остида пайдо бўладиган бу ёқимсиз ҳолатнинг сабабларидан бири уйқудан етарли улушни олмасликдир, дейди шифокорлар. Албатта, бунинг бошқа омиллари ҳам бор, жумладан, стресс, ирсий омиллар, танада коллаген миқдори камайиб кетиши, шунингдек, бошқа хасталиклар, аллергия ва қалқонсимон безлар фаолиятидаги бузилишлар симптомлари сифатида ҳам кўриниш бериши мумкин ва ҳоказо.      Юқорида айтганимиздек, илмларни мустаҳкамланишида ҳам уйқунинг ўрни каттадир. Энди, айрим тасаввуф намоёндаларидан нуқул уйқуни ёмонлаб, уни салбий нарса сифатида кўрсатадиган гаплар, меъёрдан ошиб кетган уйқу ҳақидадир. Ёхуд қадимда диндор ва зоҳид бўлган ҳамма ҳам табобатдан, дунёвий фанлардан хабари бўлавермаган ва шу боис баъзи масалаларда ўзларини қийнаб қўйганлар деб ҳам уларга узр топиш мумкин. Ахир, Анас ибн Моликдек улуғ саҳобий (разияллоҳу анҳу) таҳоратим мукаммал бўлсин дея юз юваётганларида сувни кўзларининг ички тарафига ҳам киргизар эдилар. Ниятлари яхши бўлган. Аммо, сувдаги агрессив моддалар, турли-хил минерал тузлар у кишининг кўзларига зарар етказиб, маълум вақт ўтгач кўзлари ожиз бўлиб қолган. У вақтда кўп тиббий билимлар инсониятга мажҳул бўлганлиги жиҳатидан улар ҳам бу борада маъзурдирлар. © Алишер Султонхўжаев @ruqiya_shariy
Show all...
👍 46 42 4👌 4💯 4🥰 3👀 2😇 2
Беморлар ҳам эътибор бериши керак бўлган энг катта жиҳат. Уйқунинг энг мўътадили ҳамда тан ва руҳга энг фойдалиси бир суткада саккиз соат бўлганидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйқу ва истироҳатдаги одати шарифаларини ва бу борада ворид бўлган ҳадиси шарифларни диққат билан ўрганиб чиққан олимлар У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тун ва кундаги яъни суткадаги уйқулари саккиз соатни ташкил этганини айтадилар. Албатта, кимдир олти соат уйқуга тўяди, кимгадир беш соат етиши мумкин. Аммо, қадимдан барча табиблар, мусулмон табиблар ва бошқа диндаги табиблар, бугунги кундаги медицина ҳам энг фойдали уйқу умумий саккиз соатни ташкил этишини таъкидлаб келадилар. Лекин, мазкур саккиз соатлик уйқуни бир дафъада ухлаш шарт эмас, балки, сутка ичида шунча миқдорда бўлса ҳам бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтонни ўқигач, суҳбат қуришни ёқтирмас эдилар, яъни хуфтон ўқилгач дарҳол истироҳат қилишни хуш кўрардилар. Лекин, хуфтон намозини вақти кириши билан эмас, бироз кечиктириб ўқир эдилар. Шунингдек, кундузлари қайлула ҳам қилардилар. Машҳур ҳанбалий олим Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) "зоду-л-маъод"да шундай дейди: "У кишининг (пайғамбаримизнинг) уйқулари уйқуларнинг энг мўътадили (энг тўғриси) эди ва у (яъни бундай уйқу) уйқунинг энг фойдалиси ҳамдир. Табиблар айтадиларки, бундай уйқу тун ва куннинг учдан бири яъни саккиз соат(лик уйқу)дир". Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) шариат олими бўлиши билан бирга замонасининг дунёвий фанларидан ҳам хабардор, ҳамда табобат олими ҳам эди. Ушбу матндан ҳам англашиладики, тун ва кун яъни бир сутканинг 24 соатлиги мусулмонлар учун қадимдан маълум бўлган. Зотан, қадимда мусулмонлар астрономия, математика, физика, тригонометрия каби қатор фанларда пешқадам бўлганлар. Собит ибн Қурра, Ибнуш Шатир, Ибн Юнус каби олимлар айнан вақтни ўлчаш ва уни кўрсатиш гномоника соҳасида ҳам катта янгилик ва ихтиролар қилганлар. Уйқу масаласига қадимда баъзи олимлар, баъзи диндорлар салбий ёндашиб, уни вақтни ўғирлайдиган, зарарли нарса сифатида қараб ўз саломатликларига катта зарар етказиб қўйганлар. Давомий уйқусизлик, уйқудан етарли насибасини олмаслик уларнинг жисмларини емириб, турли хасталикларга дучор қилган ва жуда ёш ҳолатда бу дунёдан кўз юмишган. Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) кечаю кундуз илм ва таҳқиқ билан шуғулланиб, жуда кам ухлаб, кам таомланишлари натижасида қирқ ёшда бу дунёни тарк этганлар. Бунга ўхшаш ҳолатлар кўп бўлган қадимда. Чунки, ҳамма ҳам дунёвий билимлардан ва табобатдан етарлича хабари бўлмаган. Бу жиҳатдан улар маъзурдирлар. Аммо, бугунги кунда уйқунинг меъёрдагиси зарарли эмас, аксинча танамизнинг зарурий эҳтиёжи ҳамда умр узайишига сабаб бўладиган ўта фойдали ҳодиса эканлиги барчага маълум. Шундай экан, риёзат қиламан дея уйқуни ўта камайтириб, ўз жисмимизга зарар етказиб қўйишимиз нотўғри бўлади. Дарвоқе, уйқу аслида Аллоҳ таолонинг оятларидан, мўъжизаларидандир. Аллоҳ таоло уйқуни роҳат қилиб қўйди, чарчаб толиққан баданнинг ўз қувватини қайта тиклаб олишига сабабчи қилди, ҳамда унинг бошқа фойдали жиҳатлари ҳам бор. Масалан, уйғоқлик вақтда ўзлаштирилган билимлар уйқуда хотирамизнинг махсус жойларига жойлаштирилиб, мустаҳкамланади. Наса олимлари уйқудаги инсоннинг миясини суратга олиб, мия уйқуда ҳам ишлаб туришини аниқлаганлар. Ундан ташқари, тунги уйқу вақтида организмда мелатонин, соматотропин каби гормонлар ишлаб чиқарилиб, улар танани таъмирлаб чиқади. Уйқунинг ўзи билан ҳам айрим касалликлар йўқолади ва организм иммунитет тизими яхшиланади. Эътибор беринг-а, Аллоҳ таоло уйқумиз ҳақида нима деган: яъни "кечаси ва кундузидаги уйқуларингиз Унинг (Аллоҳнинг) оятларидандир" Рум сураси: 23-оят. Аллоҳ таоло уйқуни Ўзининг оят аломатларидан эканлигини айтяпти. Бу тафаккурга чорлайдиган, улуғ сўздир. Зеро, уйқу оддий нарса бўлганда эди Аллоҳ таоло уни Ўзининг оят-аломатларидан деб зикр қилмаган бўларди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг оддийси йўқ.
Show all...
👍 60 16💯 5🔥 3🤯 1😱 1👌 1👀 1😇 1