cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Kontekst.uz

Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda

Show more
Advertising posts
17 692
Subscribers
-1524 hours
-1317 days
-57330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Yandex Go'да ресторанлардан буюртмаларга 90 000 сўмгача чегирма! Yandex Go иловасини қуйидаги ҳаволадан юклаб олинг: https://go-yandex.prfl.me/kontekstuz/zyzyv2 "Озиқ-овқат" бўлимини, ресторанларни танланг. 🔥 UB3441WV - 80 000 сўмдан дастлабки УЧТА буюртма учун 30 000 сўм чегирма. Жами — 90 000 сўм чегирма. Oqtepa Lavash'да эса - UB3441WV промокоди билан 140 000 сўмдан биринчи буюртмага 50 000 сўм чегирма. Акциялар билан бирлаштирилиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухорода ишлайди. Промокод: UB3441WV
Show all...
👍 1
Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Show all...
👍 19
❗️Биринчи кун субсидия учун 63 минг ариза топширилди Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган. Шундан: • my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза;  • Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза келиб тушди.
Show all...
👍 5 2
❗️Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади Аризаларни шахсий компютер ёки уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин. Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бепул.
Show all...
👍 7
Устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
Show all...
👍 5
Эртадан – 16 май санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 727,96 сўм (+17,01 сўм) этиб белгиланди.
Show all...
Тожикистон шу ойда Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилади Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Тожикистон май ойининг охиригача Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилиши кутилаётганини айтди. “Биз минтақалараро савдо ва ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз, қўшниларимиз – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон билан электр энергиясини етказиб бериш, экспорт қилиш, импорт қилиш ва транзити бўйича жуда яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бу ой Тожикистон ҳам бизнинг Марказий Осиё ягона энергетика тармоғимизга қўшилишини кутмоқдамиз”, — деди у.
Show all...
👍 6
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Жонатан Хеник билан мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилинди, шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Манба
Show all...
👍 8 1🔥 1
Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Show all...
👍 12
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 15 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11,10 сўмга қимматлаб, 12 710,95 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди.
Show all...
👍 2