Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy
Open in Telegram
FB www.fb.com/ahror.sodiqov Ins www.instagram.com/sodiqov_ahror Youtube www.youtube.com/channel/UCJsnE302Qw4hkWGYclnHzVg Twitter twitter.com/Ahror_Sodiqov Snapchat t.snapchat.com/JuKw8Ui5 VK vk.com/Ahror_Sodiqov Admin - @ahrorsodiqov_bot
Show more4 068
Subscribers
-624 hours
No data7 days
+12130 days
Posts Archive
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevni Serbiyaning oliy davlat mukofoti – Katta zanjirli Serbiya Respublikasi ordeni bilan taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi.
#LIVE Муротжон Азимов айни пайтда хорижий инвесторларини қабул қилиб, воҳамизда ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик лойиҳанинг бориши юзасидан мулоқот олиб бормоқда
#Қабул Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бугун ҳам навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
Миришкордаги қудуқдан суткасига 500 минг метр куб газ олинмоқда
Миришкор туманидаги янги «Patron» газконденсат конидаги 1-сонли қидирув қудуғини бурғилаш ишлари 2025 йилда Хитойнинг BGP компанияси томонидан ўтказилган 3D сейсмик тадқиқотлар натижалари асосида бошланган.
Бурғилаш ишлари якунлангач, қудуқда 3296–3339 метр оралиғидаги қатламлар маҳсулдорликка синовдан ўтказилди.
Натижада саноат миқёсида табиий газ олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, қудуқдан суткасига 500 минг метр куб газ олинмоқда.
«Patron» нисбатан кичик кон бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг захиралари тахминан 2,5 млрд куб метр табиий газни ташкил этади.
Бугун Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади
ТҚ-1-6кВ/6 кв Темирйўл 2 ҳаво линиясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача Шоҳбекат, Нахшаб, Наво, Хонтепа, Мағзон МФЙ электр таъминотида узилишлар кузатилади.
Расмий хабарда яна бир қатор туманларнинг айрим маҳаллаларида узилишлар бўлиши эълон қилинган.
#LIVE Murotjon Azimov Nishon tumanida sanoat usulida qo‘y go‘shti mahsulotlari yetishtirish loyihasi bilan tanishmoqda.
#LIVE Viloyat hokimi Murotjon Azimov Nishon tumani Yangiobod mahallasi hududida “Bulung‘ur Agrostar” MChJ tomonidan 400 gektar maydonda Gollandiyadan olib kelingan elita avlodli kartoshka urug‘larini ekish ishlariga start berish jarayonida ishtirok etmoqda.
⚡️ Xushxabar!
Qarshi shahri jamoat transporti parki yana kengaydi!
🇺🇿 Mustaqilligimizning 35 yilligi munosabati bilan shaharga 12 ta zamonaviy avtobus olib kelindi.
Endi qarshilik yo‘lovchilarga yanada qulay va zamonaviy transport xizmati ko‘rsatish imkoniyati kengayadi.
Лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса, 500 миллион сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.
————————
Lider tadbirkor 10 ta oila bilan kooperatsiya qilsa, 500 million so‘mgacha, 100 ta oila bilan hamkorlikni yo‘lga qo‘ysa, 5 milliard so‘mgacha garovsiz kredit olishi mumkin bo‘ladi.
⚡️Қашқадарё вилояти ҳокими стипендиясининг 2026-2027 ўқув йили ғолиблари аниқланди!
⚽️ Бугун футбол куни!
Воҳамизнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари мухлислар учун бепул ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида автобуслар қатоновини йўлга қўйишди:
- Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги мухлислар учун бепул автобуслар ташкил қилмоқда.
- Китоб тумани ҳокимлиги ҳам мухлислар учун бепул автобуслар ташкил қилмоқда.
- Кўкдала тумани ҳокимлиги ҳам тумандошлар учун бепул автобуслар ташкил қилмоқда.
- Шаҳрисабз шаҳри ва Ғузор тумани ҳокимлари ҳам мухлисларни бепул ва хавфсиз Қарши шаҳрига бориб-келиши учун транспорт воситалари ажратганини маълум қилди.
- Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳам “Насаф” мухлисларини бепул ва хавфсиз Қарши шаҳрига юборишини маълум қилди.
- Қарши тумани ҳокимлиги ҳам мухлислар учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида бепул автобуслар ажратилганини маълум қилди.
- Миришкор тумани ҳокимлиги ҳам мухлисларни “Марказий”га бориб-келиш учун бепул автобуслар ажратмоқда.
"Нефтчи" - "Насаф" 📆 04.09.2026 🎮 19:00 😀😀 "Markaziy" стадион.
Президентимиз ҳузурида:
➖Камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади. Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилади.
➖Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилади.
➖Туман штаблари кимга қанча кредит бериш, уни нақд ёки нақдсиз шаклда ажратиш, маблағни қайтариш муддатини узайтириш ва тўлов графигини бизнес турига мослаштиришни мустақил ҳал қилади. Инклюзив молиялаштириш масалалари ҳам штаблар ваколатига ўтказилади.
➖Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади. Энди Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
➖Туман штабига лойиҳалаш, қурилиш ва сифат назоратини хусусий секторга беришга рухсат этилади. Шу билан бирга, штаб раҳбари объектларни белгиланган муддат ва сифат талаблари асосида фойдаланишга топширилиши учун жавобгар бўлади.
Миришкор тумани ҳокимлиги ҳам мухлисларни “Марказий”га бориб-келиш учун бепул автобуслар ажратмоқда.
Қарши магистраль каналлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Илҳом Қурбонов маълум қилишича, талимаржонлик “Насаф” мухлислари ҳам бепул автобусда келишади
Қарши тумани ҳокимлиги ҳам мухлислар учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида бепул автобуслар ажратилганини маълум қилди.
Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳам “Насаф” мухлисларини бепул ва хавфсиз Қарши шаҳрига юборишини маълум қилди
