Qashqadaryo VIIB huquqiy targʻibot 🇺🇿
Qashqadaryo viloyat IIB yuridik taʼminlash boʻlimi rasmiy telegram kanali: https://t.me/Qashiibhuquqtargibot
Show more- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Data loading in progress...
❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми?Манба: Оила кодекси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Qashqadaryo VIIB yuridik taʼminlash boʻlimi rasmiy kanali. Qashqadaryo viloyat IIB rasmiy telegram kanali:
https://t.me/qashyhxb#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди ✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача…
❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-71-сон, 01.05.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ҳажмини ошириш учун инфратузилмавий ва молиявий шарт-шароитлар яратиш орқали ип-калавани қайта ишлаш даражаси 2027 йил якунигача босқичма-босқич 100 фоизга олиб чиқилади. ✔️Республикани “тўқимачилик хаби”га айлантириш ва камида халқаро даражада тан олинган 10 та маҳаллий брендларни яратиш устидаги ишлар манзилли ташкил этилади. 🗓2026 йил 1 январгача тўқимачилик саноат зоналари дирекциялари ва уларда ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди✅ Фармонга мувофиқ, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади. 📄 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади. 🔣 2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади. 🏪 Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Сизга бепул ва ишончли ҳуқуқий маслаҳат керакми?🔰 Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали орқали ўзингизни қизиқтирган саволларни онлайн тарзда йўллашингиз ёки "Мадад" ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot