cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Avto Exam rasmiy

Avto Exam Rasmiy kanaliga 🇺🇿: Hush kelibsiz 🇷🇺: Добро пожаловать ☝️Ushbu kanal faoliyatidan maqsad haydovchilarimizni, Yo'l Harakati Qoidalarida malakalarini oshirish. admin : @Abror_Turgunboyev

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedTransport9 642
Advertising posts
619
Subscribers
No data24 hours
-117 days
-3430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

T.me/avto_exam_rasmiy?boost Premiumi bor obunachilar shunga ovoz berib yuborilar
Show all...
Патруль-пост хизмати ходимлари қандай ҳолатларда фуқарони тўхтатиши мумкин❓ ❗️Ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин: ➡️ шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда; ➡️ шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда; ➡️ қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда. ✅Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно. ❗️Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8 банди ➡️ @Avto_exam_rasmiy
Show all...
"Права" олиш учун доимий яшаш манзил бўйича имтиҳон топшириш шартми? Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори 2-ИЛОВАбилан тасдиқланган Низомнинг 18 бандига кўра миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади. 👉 @Avto_exam_rasmiy 👈
Show all...
👍 4
#ҳайдовчиларга_эслатма Ҳайдовчиларни автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Автомототранспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари, назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача малака оширишлари шарт. Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бирор тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий имтиҳонлар олинади. Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиланган Низом 👉 @Avto_exam_rasmiy 👈
Show all...
👍 1
Бодикамера нима Бодикамера — жамоат жойларида атрофдаги вазиятни, фуқароларнинг ҳаракатлари ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ходимлар томонидан хизмат вазифаларини бажариш вақтидаги ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни аудио-, видео ёзув шаклида қайд этувчи ускуна. ❗️Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Низом
Show all...
КЎПРИК ОСТИДА ЁКИ УСТИДА ТЎХТАШ МУМКИН ЭМАСМИ? Видеода тушунтириш берилди: 👇 https://youtu.be/C82058amk98 👉 @Avto_exam_rasmiy 👈
Show all...
🚌"А" ҳарфи чизилган, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган тасмага қандай ҳолатда ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ мумкин? Батафсил изоҳ видеода👆🎥 👉 @Avto_exam_rasmiy - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!
Show all...
👍 1
1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Субсидия ягона электрон платформа орқали ажратилади, мактаб ўқувчилари 2 та хорижий тил ва касб-ҳунрага ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади, мактаб дирeкторларига бир қатор ҳуқуқлар бeрилади, судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар онлайн шакллантирилади — 1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? 👉 @Avto_exam_rasmiy - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Show all...
👍 1
⚡️Талабалар учун Тошкентга қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилмоқда 2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар Тошкентга қатновчи қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда. Қатновлар қуйидаги йўналишлар учун мавжуд - Урганч-Тошкент, Хива-Тошкент, Бухоро-Тошкент, Тошкент-Ғиждувон, Тошкент-Қоракўл, Тошкент-Шофиркон. Шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан. 👉 @Avto_exam_rasmiy - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!
Show all...
Ўзбекистонда бензин нархи яна ошди. UNG Petrol ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95 бензинининг нархи 11 минг сўмгача, хусусий “заправка”ларда эса 11 минг 500 сўмгача кўтарилди. Маълум қилинишича, бензин нархининг ошиши метан “заправка”лар ишламаётгани фонида содир бўлмоқда. 👉 @Avto_exam_rasmiy - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!
Show all...