cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Танқид ва Таҳлил

Танқид келажак меваси, Келажакка ишонч билан қаранг. Кир одам ювинишга шошилади. Ўзингизни оқлашга шошилманг.!!! Мурожаат учун @Tanqid_va_Taxlil_Bot

Show more
Advertising posts
17 323
Subscribers
-3224 hours
-1927 days
-81130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Қисқа танаффусдан сўнг, энг бошидан бошлаймиз...
Show all...
Тез кунда бизлар қайтамиз!!! Каналимизни тарк этганлар минг пушаймонда ўкинишади. Содиқ қолган обуначиларимизга охиригача хизмат қиламиз. Қалбимиз тубига тугиб қўйган сара янгиликларимиз бисёр. Рўза тутганларни ибодатлари қабул бўлсин.
Show all...
​​Мансабдорлар психологияси Ўзбекистонни ривожланишдан ортга тортаётган энг катта фактор. Бир шахс сифатида сизларни бемалол ишонтиришим мумкинки ҳозирги реформаларнинг чала бўлаётгани сабаби кадрларнинг уқувсизлиги, салохияти пастлиги эмас балки уларнинг фикрлаш механизми. Сўз эркинлигига очиб юборилди. Қайта ёпилмайди. Замонга мослашиш керак. Бошқа иложингиз йўқ. Тушунаман Каримов давридаги ёпиқ ва хуфёна ишлаш ҳамма учун қулай эди. Барча учун. Халқдан ташқари. Уларнинг психологияси эскирган. Фикрлаши ўта примитив. Хар икки гапдан бирида араб баҳори ва Украина билан қўрқитса иккинчисида ижирғаниб "бу халққа эркинлик бериб бўлмайди" дейди. Барака топгур, бу халққа эркинлик бериб бўлади. Бериш керак ҳам. Бечора халқ эркинлик нималиги билан энди танишмоқда. Бу халққа эркинлик асрлар давомида бегона эди. Қўй танишсин. Саломлашсин. Чақ-чақ қилсин. Бу халққа эркинлик бериб бўлмайди дейиш бу худди кўп йиллар зулматта ётган одамни қуёшга чиқса кўзи оғрийди деб ертўлада сақлашда давом этишдай гап. Иккиси ҳам бир хилда ахмоқлик. Иккинчисида балки сал мантиқ бордир ҳатто). Мансабдор акалар, тоғалар, амакилар, бувалар. Ўзгариш вақти келди. Халқни ношукурчиликда, позитив ўзгаришларни кўра олмаётган нонкўрликда айблашни бас қилинг. Танқид қилиш давом этилади. Давом эттириш ҳам керак. Танқид тўхтаган куни сизлар нормал ишлашдан тўхтайсизлар. Шу учун ҳам жамоатчилик керак. Танқид керак. Блогер ва журналистлардан нолишни бас қилингда вазифангизни яхшироқ бажаришга ҳаракат қилинг. Адоват қилавермасдан. Замон энди шунақа. Сизларни энди нафақат президент балки жамоатчилик ҳам назорат қилади. Ва бу нормал ҳолат. Буни қабул қилинг. Закритый ишлаш даври ўтди. Янги давр бошланди. Каримов даврида ўрганган барча приемларингизни унутинг. Қарта ўйини каби, зот ўзгарди, қарғаларни ташланг. «Танқид ва Таҳлил»
Show all...
Очилов Зафар ва умуман алоқадор бўлмаган таҳмин қилинган шахслар «Танқид ва Танқид» каналига алоқадор эмас!
Show all...
Repost from BASTION
Кеча, 21.12.2023 йил соат таҳминан 17:00 лар чамасида ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилоятини Қўрғонтепа туманида яшаган, авваллари адвокатлик фаолияти билан шуғулланган О.З. исмли фуқаро ушланган. Шу куни соат 18:00 да вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов йиғилиш ўтказиб, йиғилиш қатнашчиларига, - “Мана Танқид ва Бастион деган каналларни админларидан бирини қамадик, қолганларига хам етиб борамиз” - деган мазмунида гапиргани ҳақида ҳабар овозли кузатув билан хабарлар келди. Шу ўринда, BASTION жамоаси расман ушланган шаҳсни бу каналга алоқаси йўқлигини билдиради. Бундан ташқари, Ш.Абдураҳмонов ўзи ҳокимлик қилиб келаетган вилоят аҳолисини муаммоларини мутасаддиларга етказиб бораётган каналга нисбатан бу даражада адоватда бўлишига нима сабаб?! Вилоятдаги муаммоларни яшира олмаётгани учунми еки “чувалчанг” воқеаси учунми? Лекин у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам айб ҳокимни ўзида… лекин асло каналда эмас… "BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇 @bastiongr
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур. Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди. Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади. Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир",
- деди Президент. Facebook|Instagram|Twitter
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.
Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”,
- деди давлат раҳбари. Президент йиғилиганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган
“Ўзбекистон – ижтимоий давлат”
деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин.
Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради
”,
- деди Шавкат Мирзиёев. Facebook|Instagram|Twitter
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олмоқда. Айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бермоқда.
Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти. Биз дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз”,
- деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|Twitter
Show all...
КАСБ БАЙРАМИ МУБОРАК!!! #обуначимиздан #ташаккурнома Andijon tuman elektroset xodimlar kechani kecha kunduz bilme ishlab kelmoqda qishni sovuq kunlarda xar qandek murojat orqasidan borib kechalari xam tarmoqdegi uzilishlarni bartarf qilish uchun javlon urib ishlashmoqda bularga faqat minardorchilik bildiraman. Bularga sog'lik salomatlik oilaviy xotirjamlik tilab qishni betalofat qishni chiqarishini Olloxdan so'reaman. Andijon tuman kamandasi o'qib mativatsiya boladi sizdan iltimos -дейилмоқда хабарда «Танқид ва Таҳлил»
Show all...
Танқид ва Таҳлил

Танқид келажак меваси, Келажакка ишонч билан қаранг. Кир одам ювинишга шошилади. Ўзингизни оқлашга шошилманг.!!! Мурожаат учун @Tanqid_va_Taxlil_Bot

#Таҳрирсиз #Мурожаат Шаҳрихон  туманидаги 49,55,32,26,56-мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари йиллар давомида тўланмай келинаётган устама ҳақлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига шу йилнинг апрель ойида мурожаат қилишган. Суд беш нафар ўқитувчига белгиланган устама ҳақи тўлаб берилиши бўйича қарор қабул қилган. Аммо ҳалигача устама ҳақи тўлаб берилмаётгани ўқитувчиларда турли саволларни келтириб чиқармоқда.Қарор ижроси нега пайсалга солинмоқда? Ўз вақтида берилмаган пуллар қаерга кетган? Ўқитувчилар турли идораларга яъни ундуриш бўйича МИБга мурожаат билан боришган “Биз бу муаммо бўйича Шаҳрихонда жойлашган мажбурий ижро бўлимига бордик,лекин натижа йўқ“,деб такидлади мурожаатчи Ушбу мурожаат бўйича мутасаддилардан ижобий ечим кутиб қоламиз -дейилмоқда хабарда «Танқид ва Таҳлил»
Show all...