Бисмиллахир рохманир рохийм.
1. 35 ёшман.
2. Миллатим Ўзбек.
3. Ажрашганман.
4. Фарзандим йўқ.
5. Маълумотим ўрта махсус.
6. Уйда устахонам бор, дурадгорлик билан шуғулланаман.
7. 25—35 ёш атрофидаги аёл керак
8. Мурожаат учун:
@gypagropYCTA
9. Кўринишим ўртача бўйим 1.57 см вазним 50 кг.
10. Характерим тан оламан бироз инжиқроқман, тозаликни хохлайман
11. Соғлигим ўртача
12. Алоҳида эслатма:
Ассалому алайкум ҳурматли муслима хонимлар!
Мен болаликдан иккинчи гурух ногирониман, аммо оғир холатда эмасман, ички касалликларим ҳам йўқ, ўзимни ўзим бемалол эплайман, ҳеч бир одамнинг қаровига мухтож эмасман Алҳамдулиллаҳ! Аммо бир муслима аёлни мехр-муҳаббатига мухтожман холос. Юқорида айтганимдай устахонам бор, дурадгорлик билан шуғулланаман, хонадонларга хонтахталар ва ўқув марказларига парта-стуллар ясаб келаяпман. ИншаАллоҳ ҳаракатдаман. Ҳаракат қилган инсонни албатта Аллоҳим ризқини беради. Давлатимиз ҳам бор бўлсин ҳар ой 1 миллиондан ортиқ гуруппа пули билан таминлаяпти. Мен билан яшаган аёл иншаАллоҳ оч қолмайди.
Ўзим ичиш-чекиш ва бошқа номаъқул ишлардан мутлақо юроқман. Вояга етганимдан бери ибодатдаман 5 маҳал намозда бардавомман. Ҳар йили қурони каримни икки марталаб ҳатм қилиб келаман.
менга иложи бўлса жисмонан соғлом, ҳаётда қийинчилик кўрган, уй жой масаласида қийналган, ўзи намозхон, қурон ўқийдиган, ўраниб рўмолда юрадиган, модани ортидан юрмайдиган, менга мехр берадиган, мен билан бирга ҳаракат қиладиган, ҳамиша мени фикримни ва гап сўзимни қўллаб-қувватлайдиган, турмушдан ажраган ёки эри вафот этган, бир ёки икки нафар боғча ёшидаги фарзанди бор солиха аёл керак. Агар шундай аёл бўлса ва менга АЛЛОХ РИЗОСИ УЧУН розилик берса, мен ҳам у аёлга ва унинг фарзандига бор мехримни бераман, асло ўгайлик қилмайман, бошини силаб оталик қиламан. Ўзим фарзандга жудаям мухтожман. ИншаАллоҳ ўзимнинг ҳам фарзандларим бўлади. Аммо ўшанда ҳам аёлимнинг фарзандини асло ажратмайман. Барчасини ўз фарзандимдек тенг кўраман.
Мени бироз жисмоний камчилигим бўлса ҳам аммо жисмонан соғлом одамлар билан қадр қимматим тенг. Зеро АЛЛОХни хузурида ҳам бандаларнинг қадри — миллати, ижтимоий келиб чиқиши ва жисмоний холати билан эмас дийни, иймон эътиқоди, тақвоси билан ўлчанишини яхши билсангиз керак....
7 хоналик ҳамма шароитларга эга тайёр уйим, 6 сотих ховлим ҳамда далада 15 сотихлик шахсий томорқам бор.
Шу эълонимни ўқиётган эй муслима хоним агар сиз шу мен тарифлаган аёл бўлсангиз ва менга АЛЛОХ РИЗОСИ УЧУН рози бўлсангиз, менга учта расмингиз, битта думалоқ видео ёки голосой ҳабар билан мурожаат этинг. Келинг бир оила бўлиб яшайлик, келинг бирга ибодат қилайлик, келинг бирга қурон ўқийлик, келинг бирга мехнат қилайлик, келажакда бирга ҳажларга борайлик.
Фақат илтимос нега ажрашганимни суриштирманг чунки ажрашган аёли ортидан гапириб, ғийбат қилиш мусулмон эркакга ярашмайди. Мен ҳам сизни ажримингиз сабабини суриштирмайман. Сиз мен билан мен айтгандай яшасангиз бўлди. Бир биримизни ўтмишимизни суриштирмаймиз.
ЭЙ МУСЛИМА ХОНИМ, НИЯТИНГИЗ ЖИДДИЙ БЎЛСАГИНА алоқага чиқинг, бир икки ёзиб сўнг ғойиб бўлиб қоладиган бўлсангиз ёзманг. Бекорчиликдан ёки калака қилиш учун ёзманг зеро ҳаммамизни АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРИБДИ. Ортиқча савол берганларни СПАМЛАШГА МАЖБУР БЎЛАМАН. Элоним билан танишиб, мен ҳақимда тўғри тушунчага эга бўлган, менга рози бўлишга кўзи етадиган нияти жиддий муслима аёл, ортиқча савол ёғдирмайди. Ўтмишим билан эмас келажагим билан қизиқади. Сизга рози бўлсам, қандай яшаймиз, нималар вада қиласиз дейди. Нега ажрашгансиз, яшайвермапсизда, айб кимда бўлган эди каби бефойда гаплар ёғдириб ақл ўргатмайди. Ундайларни билиб қўйинг дархол СПАМ қиламан.
Андижондан, Фарғонадан ва Намангандан бўлсангиз ҳам ёзаверинг. Ундан бошқа жойлар бўлмайди.
13. Яшаш манзилим Андижондан.