en
Feedback
duror_media

duror_media

Open in Telegram

Каналда асосан аҳли сунна ва ал-жамоа уламоларининг илмий ва ақидавий, тарбиявий дарсликлари ёзиб борилади ва баъзи ўринда ёзгувчи айрим мавзуларда ўз-мулоҳаларини ёзиб боради. إن أريد الاّ الإصلاح ما استطعت وما توفيقي الاّ بالله عليه توكلت واليه أنيب

Show more
596
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-3530 days
Posts Archive
Ой тутиляпти! Кўп, кўп, кўп Дуо қилайлик! «Қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бирор кишининг ўлими ёки туғилиш
Ой тутиляпти! Кўп, кўп, кўп Дуо қилайлик! «Қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бирор кишининг ўлими ёки туғилиши учун тутилмайди. Лекин Аллоҳ улар орқали бандаларини қўрқитади. Шунинг учун бундай ҳолни кўрсангиз, Аллоҳни зикр қилинг, дуо қилинг ва намоз ўқинг.» — (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). https://t.me/duror_media

Дуо Дуо ҳеч қачон зое кетмайди. Аммо унинг ижобат бўлиш вақти бор ва бу вақтда Аллоҳ азза ва жалланинг буюк ҳикмати ётади. Ба
Дуо Дуо ҳеч қачон зое кетмайди. Аммо унинг ижобат бўлиш вақти бор ва бу вақтда Аллоҳ азза ва жалланинг буюк ҳикмати ётади. Банда ўз Роббисига доимо яхши гумонда бўлиши лозим. Дарҳақиқат, Набий алайҳиссалом бутун башариятнинг энг шарафли инсони бўлишига қарамай, Маккада муҳосарага олинди. У зотнинг бу қийинчилиги уч йил ўтгачгина енгиллатилди ва озодлик насиб этди. Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Сиз кўпроқ қайси мавзуларда китоб ўқишни ёқтирасиз?
Anonymous voting

Масжиди Набавийдаги кутубхона! Бу ерда 300 мингдан ортиқ чоп қилинган ва электрон китоблар мавжуд. Саудиядаги энг йирик кутуб
+5
Масжиди Набавийдаги кутубхона! Бу ерда 300 мингдан ортиқ чоп қилинган ва электрон китоблар мавжуд. Саудиядаги энг йирик кутубхоналардан бири ҳисобланади. Бу кутубхонада 70 дан ортиқ фан ва мавзуларда китоблар топасиз: Ақида, фиқҳ, ҳадис, тарих, араб тили ва бошқа мавзуларда китоблар бор. Ҳа, айтганча ушбу кутубхонага 1352-ҳижрий йилда асос солинган экан, қарийб 100 йилга яқинлашиб қолибти. Мадина шаҳрига келсангиз албатта кириб кўринг! Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Ғазза аҳли иззат ва шараф учун қурбонликлар бермоқда, қанчадан-қанча инсонлар эса хор бўлиб яшаши учун иззат ва шарафини соти
Ғазза аҳли иззат ва шараф учун қурбонликлар бермоқда, қанчадан-қанча инсонлар эса хор бўлиб яшаши учун иззат ва шарафини сотишмоқда. Улар жон — нафс қадрини биладилар, аммо иззат ва дин қадрини билмаслар. Аллоҳ таоло Ғазза аҳлига нусрат, тамкин ва сабот ато этсин! Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Жума кунида ғусл қилиш энг афзал ғусл бўлиб, унинг вақти жума куни фажр намозидан кейин бошланади. У жума намозига қатнашадиган кишилар учун таъкидли суннатдир. Аёллар ва мусофирлар эса бундан мустаснодир. Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар: “Агар бирортангиз жума кунига етса, ғусл қилсин!” (Бухорий, Муслим ривоят қилишган). Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Гуноҳлар нусрат ва зафарни кечиктиради! Банда, аввало гуноҳлардан тийилиши лозимдир! Чунки Аллоҳ таолонинг каломида шундай дейилган: “Раббимиз, бизларни гуноҳларимизни кечиргин ва ишларимиздаги исрофгарчиликни авф этгин, қадамларимизни собит қилгин ва кофир қавмлар устидан ғалаба бергин.” Улар нусрат ва собитқадамликни сўрашдан аввал гуноҳларининг кечирилишини Аллоҳ таолодан сўрадилар. Чунки гуноҳлар нусратни кечиктириб, ўз аҳлига ҳам таъсир қилади. Абдулазиз ат-Торифий (Аллоҳ фараж берсин) Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Тоат амаллар билан маъсиятлар бир-бирини қувиб чиқаради. Кимки маъсият ва ҳаром ишлардан қутулмоқчи бўлса, уларни тоат амаллар билан кетказсин. Абдулазиз Ат Торифий. Улашинг:🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

#لا_أدري Киши “билмайман” деб айтиши унинг илмдаги қадрини туширмайди, балки янада оширади. Чунки одамлар бир кишининг фақат биладиган нарсалари ҳақида гапириб, билмайдиган нарсаларида сукут қилишини кўрсалар, унга ишонч ҳосил қиладилар ва унинг фақат билган илми ҳақида гапиришини англайдилар. Қисқа қилиб айтганда, “билмайман” дейиш — илмсизлик эмас, балки илмга содиқлик белгиси. Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Солиҳ амаллар гуноҳларни ўчиргани каби, гуноҳлар ҳам қилинган солиҳ ва тоат амалларни йўққа чиқаради. Зеро, Аллоҳ таоло оятда шундай марҳамат қилади: «Сизлар сезмаган ҳолингизда амалларингиз ботил бўлиб кетишидан эҳтиёт бўлинг»(Хужурот-2) ва яна марҳамат қилади: «Амалларингизни ботил қилманглар».(Муҳаммад-33) Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг Умму Зайдга айтган сўзларида ҳам шу маъно бор: «Унга хабар беринг, агар тавба қилмаса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қилган жиҳодини ботил қилибди», — дедилар. Бу ҳолатдан омма халқ у ёқда турсин, кўпгина солиҳ кишилар ҳам ғофил қолади: яхшилик амалларини қиладилар, бироқ ҳаром ишларга ҳам қўл урадилар ва хотиржам бўлиб қоладилар. Шу билан бирга, «қилган тоат-амалларим ҳали ҳам қолган» деб ўйлайдилар. Абдулазиз Ат Торифий Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Агар бир бандада илм ва иймон бир вақтда жам бўлса, унинг шаҳватларини жиловлаши кучли бўлади. Чунки илм ва иймон инсонни ўз нафсига, ёки турли фитналарга эргашиб кетишдан тўсиб туради. Инсонда илм ва иймон қанчалик кам бўлса, нафси ва хоҳишлари уни шунчалик осон бошқаради. Шу боисдан, агар бир подшоҳ ёки ҳоким инсонларни осонликча бошқармоқчи бўлса, улардан аввал илм ва иймонни тортиб олишга уринади. Зеро, илмсиз — жоҳил одамни бошқариш жуда осон, иймонсиз одам эса шаҳватлар гирдобига тушиб кетиши муқаррар. Абдулазиз Ат Торифий Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуху. Аллоҳнинг инояти билан ушбу канал яна фаолият юритишни бошлаяпти. Канал аввал бошқа бир азиз инсон томонидан бошланган бўлиб, бир муддат фаолиятсиз қолган эди. Энди эса қайта жонланиш арафасида турибти. Аввалги эгасига қилган саъи-ҳаракати учун самимий миннатдорчилик билдириб, Аллоҳ Таолодан улашган илмларини дунё ва охиратда озуқа қилишини сўраб қоламан. Бундан буёғига Аллоҳ азза ва жалладан каналда бериб бориладиган илмлар, дарсликлар холис У Зот розилиги учун бўлишини ҳамда дунё ва охиратда манфаатли қилишини сўраб қоламан! Аллоҳумма амийн! Қолаверса, сизлардан канални кузатиб боришингизни ва унда фаол бўлишингизни сўраб қоламан. وما توفيقي إلا بالله https://t.me/duror_media

Мен билан ўтказган вақтилардан, рози бўлинглар. Яхши кунларда учрашишни, Аллоҳ насиб қилсин! Аллоҳ таоло барчаларимизни, икки дунёда ҳам, бахтли саодатли қилсин! Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳақни билган инсон фитнлар бўлса ҳам, ҳақда собит туради. Ким ҳақни билмаса ҳайратда қолиб ва тараддудланиб, залолатга кетади. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар: "Динингни билсанг фитнлар сени залолатга бошлолмайди".

Аллоҳдан энг қўрқувчи инсонлар Аллоҳнинг раҳмат-мағфиратига энг яқин бўлувчилардир. ﴾Роббиларидан (ва Унинг азоб-уқубатини кўрмасдан) ғайбда қўрқадиган зотлар учун мағфират ва катта ажр-мукофот бордир﴿¹. 1) Мулк: 12

Murad Buildings "NEST ONE" бузуб ташлаши мумкинми?

100 йиллик рўза савобни хоҳлайсизми?

Кимнинг рўзаси қабул бўлди"

Айрим мусулмонларнинг (ҳеч қандай азобсиз) тўппа-тўғри жаннатга киришига, амалларидан кўра, кўпроқ мусибатлар сабаб бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам айтганлар: "Бандага мусибатлар тўхтамай келаверади, ҳатто Ер юзида ҳамма гуноҳларидан пок бўлган ҳолда юради". https://t.me/muhammad_abuusman

Қуръонда мунофиқларнинг исмлари эмас, балки сифатлари зикр қилинган. Чунки вақтлар ўтиши билан исмлар ўзгараверади, сифатлар эса ўша-ўша. Уларнинг сифатлари зикр қилинса, жамланиб, ўз сифатларини ҳимоя қиладилар. Шунда одамлар мунофиқларни таниб олади. https://t.me/muhammad_abuusman