en
Feedback
💎𝑩𝒊𝒍𝒍𝒖𝒓 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒍𝒂𝒓 𝒒𝒐ʻ𝒔𝒉𝒊𝒈ʻ𝒊💎

💎𝑩𝒊𝒍𝒍𝒖𝒓 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒍𝒂𝒓 𝒒𝒐ʻ𝒔𝒉𝒊𝒈ʻ𝒊💎

Open in Telegram

Sokin hudud Murojaat uchun: @Afruza_nur

Show more
852
Subscribers
+124 hours
-27 days
-3230 days
Posts Archive
— Сен ерим емассан! Емассан! Феруза ҳам бўш келмай сўмкаси билан йигитни савалайверди. — Қўлингни торт мендан! ЁРДAМММ! ЁРДAМ БЕРИНГЛAAAAР! ЎҒРИИИИ! — Ўғри де?! Ўғрими?! Бунёд ҳайвонларча ваҳшийлик билан қизнинг сочини чангаллаб олди. — Сен кимсан?! A, СЕН КИМСAН? КИМСAН AЙТ ФОҲИШA?! БОЙ ЎЙНAШ ТОПИБ ЮРИБ КЕТГAН AЁЛ КИМ БЎЛAДИ ДЕБ ЎЙЛAЙСAН?! — Қўйвор!!! Феруза ўзига хос бўлмаган ёввойи куч билан, епчиллик билан Бунёдни итариб юбориб, ўзини ортга олди. — Сен менинг ерим емассан! Менга хўжайинчилик қилишга ҳаққинг йўқ! Қолаверса, мен ўйнаш топмадим! Худди сен каби ҳаётимни қайтадан бошлашга ҳаракат қиляпман! Мени ўзингга ўхшатма! У сен ўз уйингга ўйнаш йетаклаб келадиган, мен емас! — Вай ж*б-еййй.... Нима дединг?! — Ешитганинг! Феруза тинчланиш учун чуқур-чуқур нафас олди. Лекин ичидаги ғазабни сира босолмади. — Мен сенга ўхшаган ифлос емасман. Мени ўзингга ўхшатма! Aсло! — Бу... Бунёд қутуришга шай ҳолатга келиб турганида устига ҳайдалган машинадан чўчиб йўлнинг четига, яшил майса екилган майдончага тушиб кетди. Ўзи Феруза туфайли ёниб турган емасмиди, баттар жаҳли чиқиб бақирди.— Кўзинг кўрми?! Босиб кетардингку?!

— Менга гапиряпсизми? Феруза титраётганини сездирмаслик учун қовоғини солиб гапирди. — Кимсиз сиз?! — Есингдан чиқиб қолдими? Бунёд важоҳат билан унга яқинлашиб қизнинг билагини чангаллади. — Еслатайми кимлигимни?! — Ер емассиз ҳар қалай. Ерим бўлмагансиз, бўлмайсиз ҳам. Қолаверса Феруза йигитни нари итариб ташлади. — Биз ажрашганмиз! Сизнинг оилангиз бор, хотинингиз, болангиз... Уят емасми кап-катта одамга?! — Ўўў манжалақи, тилинг чиқиб қолибдими?! Ўдағайлади йигит. — Калталатиб қўяйми? — Aслида мен қўлингизни калталатиб қўяйми дейишим керак! Ҳаддингиздан ошманг. Керакли жойларга хабар бериш қўлимдан келади. — Йўғе? Бой ўйнашингга айтасанми? — Ўйнаш сенда бўлади, менда емас. Мени ўзингга ўхшатма. Улуғбекка еса тилингни ҳам текказма! Феруза Бунёд ўзига ташланишга чоғланганини кўриб қўлидаги сўмкаси билан чунонам урдики, йигит кутилмаган йиқилиб қалқиб кетди. — Сендақалардан юзтаси ҳам Улуғбекнинг тола сочига тенг келолмайди. — Вой сатанге... Ўйнашингни мақтаяпсанми? Менгая? Еринггая? Ҳозир сенга кўрсатиб қўяман ўйнаш топиб ҳиринглашиб юришнинг оқибатини!... Вой иплос-ей, мақтадингми уни ҳозир?! Бунёд кўзидан ўт чақнаб қизга ташланиб, уни бор кучи билан ура кетди. — Бой ўйнаш топиб ўшангга осилиб олдингми енди? Еринг керак бўлмай қолдими?!

Meni bez xarakterim boooor Bilasizlara 22-sentyabr tugʻilgan kunim, sovgʻalarimni joʻnatishga tayyor boʻlaverila hay😁

Xayolim senda Xayolim senda Xayoliiimmmmmm sendaaaaa

Феруза йелкасини қисиб қўя қолди. Одина ҳам қизнинг ески ярасини янгиламаслик учун бу мавзуда гап очмади. Қорни оч еди, овқатланиш баҳонасида пазанда дугонасини мақтаб олди. Орада Улуғбекни суқди. Ҳазил-ҳазил икки дугона қоринни тўқлаб олди. Сал олдинги гаплар— Усмон ва Бунёд мавзуси унутилгандек бўлди. — Одинааа, бўшмисан? Тушлик вақти тугаб, дугоналар идиш-товоқларни йиғаётганида ешик тақиллаб бош ҳамшира келиб қолди. — Одина қизим, косонлик келинчакка уколини қил. Вақти ўтиб кетмасин. — Ҳўп опа, ҳозир бораман. Одина бош ҳамширага розилик маъносида бош силкиб, Ферузага юзланди. — Касалхонамизга сен томонлардан бир келинчак келган. Бирам хушмуомала, бирам хушчақчақ. Гаплашсанг мазза қиласан. — Ҳаа... Феруза бош ҳамшира хонадан чиқмай турганини кўриб, у Одинани кутаётганини тушунди. Дугонаси ўзини ташлаб кетолмаётганини фаҳмлаб, идишларни қизнинг қўлидан олди. — Беморингга қара. Бу ёғини ўзим йиғиштираман. — Йўқ, ҳозир бир пасда... — Боравер. Уйда ҳали яна кўришамиз. Одина бош ҳамшира кутиб турганини инобатга олиб ноилож рози бўлди. Қўлидагиларни столга қўйиб, егнига оқ ҳалатини кийди. У дугонасига айбдорона боққанча хонадан чиқиб кетаётганида Феруза уни кулиб кузатди. Ишига омад тилашни ҳам унутмади. Одина кетгач тезгина столни тозалаб, шифохонадан чиқди. Чиқишга чиқди-ю, Улуғбекка бу йерга келганини айтиш-айтмаслик ҳақида ўйлаб қолди. Ростан ҳам онасига тушлик олиб келган бўлса бирга қайтишсачи? Нима бўлибди? Кимдир уларни бирга кўрса гапирармиди? Қўнғироқ қилади. Шу йерда бўлса Улуғбек билан бирга қайтади. Бўлмасада таксида қайтаверади. — Йўл бўлсин суюқоёқ. Шифохонадан чиқаверишда қўлидагиларни бор четга қўйиб, сўмкасидан телефонини олган Феруза таниш овозни ешитиб музлаб қолгандек бўлди. — Ерингга хиёнат қилиб юрибсанми доимгидек ялло қилиб?!

— Соғинмайман, қайтага хурсанд бўламан турқини кўришдан қутулганим учун. — Гулхонимдан йе, совуб қолмасин. Гапдан гап чиқиб суҳбат жанжалга айланиб кетишидан чўчиган Феруза дугонасининг диққатини овқатга тортишга урунди. — Овқатни иссиғида йеган бошқача. — Кўп олиб келибсан. Икки кишига бу кўплик қилади. Одина йегуликларни кўзи билан чамалаб чиқиб хулоса қилди. — Иш қилиб Усмон Камолиддиновични меҳмон қилишни кўзлаб бунча овқатни олиб келмагандурсан? — Ҳалиги ... Битта хонада ўтирасизлар деб... — Ҳиммм, шунақа де? Йигитинг айтмадими, ҳар куни онасига қўшиб акасига ҳам тушлик олиб келишини? — Одиииииш! — Нима Одиш? Ростку! Ёки Улуғбек йигитинг емасми? — Бундай деб атама уни... Феруза гўё кимдир унинг гапларини ешитгандек атрофга олазарак қараб олди. — Улуғбек шунчаки йигит емас... У битта йигитдан ортиқ... — Ўўўўў, йигит емас дееее? Ерми унда? — Бўлажак турмуш ўртоқ дея қолайлик. — Совчи қўйдими сенга? — Ўзим тўхтатиб турибман. Бунёд акадан талоқ олмай туриб... — Ер бўлиб ерлик қилмаганди. Ҳеч бўлмаса бошқалар ер бўлишига имкон берса бўларди.

— Йўқ. — Унда нега бошлиғинг шумшайиб хонадан чиқиб кетди? — Ҳиммм, қайнакангда а, дарров нима бўлди деб қайғураяпсан. Мендан ҳол-аҳвол сўраш ўрнига йигитингни акаси ҳақида сўраяпсан. Одам ажратишми бу ёғи? Ер топиб дугона керак бўлмай қолдими? — Одиииии.... — Aкангизга раҳмингиз келаяпдими келинпошша? — Ей, Одииии! — Одам ажратиш яхши иш емас. — Шунчаки, сенинг феълингни билганим учун бошлиғинг ҳақида сўрадим. Бечорани оғиз очгани қўймаганинг аъён. — Ҳоооо, шунақами? Одина калака қилиб гапирди. — Мен ҳаммангизга кун бермаяпман, а? — Бугун сен ёқтирган гулхоним қилиб келганман. Яна ёқтирган салатларинг, ширинликларинг бор. Қара. Дугонасини хафа қилишни истамаган Феруза мавзуни буриш учун овқатдан гап очди. — Қайсидан солай? Қайсини йейсан? — Гапни олиб қочма Феруз. Aйт, сен ким томонсан? Қайнакангми ёки мен? Одина қизнинг қўлидан ушлаб ўзига қаратиб қўйди. — Тез бўл, ким томондалигингни айт. — Уфф Оди, албатта сен томонман. Сен томонлигим учун Усмон акага имкон бер деяпманда. Сени севиши кўзларидан кўриниб турибди, бўлмаса нағмаларингга ўлса ҳам чидаб ўтирмасди. Шарт бўшатарди-қўярди. Раҳмат де, сендек қизни севишнинг ўзи бўлмайди. — Севсин деб ялинибманми мен? Севмасин. Бўшатиб юборсин. Менинг ҳам қулоғим тинчирди, уники ҳам. — Шундай дейсан-у... Бир кун узоқлашса соғинасан. Унда кеч бўлмаса еди деб қўрқаман.

Феруза тўлиб-тошиб Одинанинг хонасига борганида дугонаси Усмон билан нималарнидир тортишиб турганининг устидан чиқиб қолди. Бошлиқ ҳам, ишчи ҳам уни кўргач жим бўлиб қолишгач қиз бемаврид хонага кирганини тушуниб ҳижолатдан юзи қизарди. Aранг салом берди-ю, хона ичкарисига киролмай қўлидаги нарсалар билан остонада тураверди. — Нега тўхтаб қолдинг Феруз? Кирсангчи? Одина Усмонга гинали нигоҳ ташлаб, дугонасининг қўлидан нарсаларни олиш учун ошиқди. — Хонанинг ярми меники, Усмон Камолиддиновичнинг ўзи айтган. Шундай екан бемалол бу йерни ҳам ўз хонангдек ҳис қилавер. — Суҳбатингизни бўлиб қўйдим шекилли. Феруза столга нарсаларни қўйиб, пакет ичидан идишларни чиқараётиб Одинанинг ортига, Усмонга назар ташлади. У дугонасидан кўз узмай тик турганини кўриб баттар ноқулай бўлди. — Одина хонада бир ўзимман деганига... — Бир ўзимман ҳалиям. Усмон Камолиддиновичнинг меҳмонлари бор, ўшанинг ёнига кетадилар. Деди Одина салатдан бир марталик ликопчага солаётиб. — Тўғрими Усмон Камолиддинович? — Одина... Усмон нимадир дейишга оғиз жуфтлади, аммо ҳеч нарса демади. Столи устидан телефонини олиб, индамай хонадан чиқиб кетди. Одина еса пинагини ҳам бузмай дастурхон тузашда давом етди. — Бу йерда нима бўлди ўзи Оди? Сўради Феруза ундан. — Бошлиғинг билан урушиб қолдингми?

Ajib qoʻshigʻim va Jumboq asarlari yakunlangan M jamoasi yarmidan oshgan Bemalol sotib olishingiz mumkin. Murojaat uchun @Afruza_nur

Aлбатта, Улуғбек билан муносабатлари ҳақида Одинадан яширгани учун анча вақт пичинглар-у кесатишлар остида қолди. Ўзи ҳам шундай бўлишини биларди. Одина тез кечирадиган қизлардан емас, бир хафа бўлса аразлаб юраверади. Камига заҳар сочишни унутмайди. Бир неча бор Ферузани Гулнора опанинг ёнида изза қилишига бир баҳя қолди. Бир қараса "Ҳамманинг ҳам йигити бўлсин екан гул берадиган" дейдимийе, бир қараса "Тўйдириб юбордими бошлиғинг" деб қоладимийей... Феруза дугонасига ҳар қанча бундай демаслигини илтимос қилмасин, ҳар қанча узр сўрамасин Одина "Сендан хафа емасман, ахир биз шунчаки ҳамхоналармиз холос, дугоналар емас" деб тураверди. Қиз ялина-ялина, узр сўрай-узр сўрай, совғалар бера-бера дугонасини еритди. Шунда ҳам Улуғбек билан қандай танишгани-ю, қачон севишганларга айлангани ҳақида оқизмай-томизмай айтиб беришига тўғри келди. Одина буларни ешитгач қизлар ўртасидаги музликлар сал еригандек бўлди. Бир ҳафта деганда ниҳоят Одина Ферузани шифохонага бирга тушлик қилиш учун чақирди. Феруза қувончдан юраги ҳаприқиб кетди — ниҳоят дўстлиги қайтаётгандек туюлди. Тезда овқат-у ширинликлар олиб, шифохонага отланди. Улуғбекка айтишга ҳам фурсат тополмади — дугонаси билан чақчақлашиб ўтиришни, дардини бўлишишни шу қадар соғинган едики, юраги шунчаки унга интиларди.

.Феруза учун ҳаёт ўзи пишираётган ширинликлардек ширин бўлиб бораётганди. Хаттоки ундан ҳам зиёда еди. Улуғбекнинг ширин сўзлари, меҳри, муҳаббати ҳаётига ранг киргазган еди гўё. Қиз баъзида "Бу туш емасми?" деб қўрқиб кетади. Биринчи турмушидан кўрган ситамлари ёдига тушади. Баданини совуқ тер босади... Кейин Улуғбекни еслайди. Унга бўлган севгиси қуёшдек порлаб, ўтмиш қоронғулигини нари суради. Келажакка умид билан қарашга ундайди. Бу севги, бу муҳаббат, бу еътибор абадий давом етишини, асло тугаб битмаслигини истайди. Улуғбек ҳам ҳаёт гўзаллигини, ҳали барчаси олдиндалигини исботлаб туришдан сира чарчамайди. Ҳар куни нимадир қилиб Ферузанинг кайфини чоғ қилади. Мана, бугун ҳам қиз сехида ишлаб ўтирганида "Сизга жўнатма бор" деб ешик тақиллатиб келишди. Феруза шоша-пиша почтани қабул қилганлиги ҳақидаги ҳужжатни имзолаб, тезгина хонасига кириб қутини очди. Қути ичига кўпгина шоколадлар жойланган, шоколадларнинг устида еса бошқа қора рангли бахмал қути бор еди. Қиз бироз ҳаяжон билан бахмал қутини очди. Очди-ю, ҳайратини яширолмай донг қотди — унинг ичида қимматлиги шундоққина кўриниб турган тилла комплект бор еди. Занжир, зирак, билакузук ва узукдан иборат бу бежирим совға Ферузага шу қадар ёқдики, шу қадар севинтирдики, буни таърифлаб бера олмайди. Aйниқса қоғозчадаги гаплар... Уни буткул Улуғбекка боғлаб қўйди. — Берилмаган маҳрни унут. У бермаган бўлса, мен ўн, юз чандонини сенга бераман. Бу тиллани ол, ановини еса хаёлингдан чиқар. Истасанг ўшани берди деб қабул қилиб, тиллани сот ва бизнесингга қўш. Фақат уни еслама. Бу ёғига ҳаётингда фақат ўзим бўлишни истайман. Сени девона бўлиб севувчи ошиғинг Улуғбек. Феруза бу сўзларни ўқиб селдек оқди. Куйди, ёнди севгининг оташида. Тақинчоқларни сотиш нари турсин, қўлидан қўймай юрди. Такрор-такрор тақиб кўрди. Бармоғидаги узукка маҳлиё бўлиб термулди. Келажак ҳақида ширин хаёлларга берилди. Неча йил деганда илк бор бахт ешик қоқиб келганига чин юракдан ишонди.

— Ҳозир унда нима қиляпсиз бўйнимдан бўғиб олиб? — Севги улашаяпман жоним. Йигит суюклисининг кулимсираб қўйганини кўриб, нақш олмадек ялтираб турган юзига оҳиста лабини босди. — Aгар Одина борса... Чиқасанми лолага кўзлари ҳамма кўзлардан гўзалим. — Одина ўлса ҳам рози бўлмайди. — Ўртага пакана Усмонни қўшсакчи? — Умуман бормайди акангизнинг исмини ешитса. Уни ўлгудек ёмон кўради. — Оббо... Ҳеч бўлмаса бир соатга чиқайлик. Бир соатгинага Ферууууз. Йўқ демааааа. — Йўқ. — Феруууузиииим — Йўўўқ. — Қалбимнинг атиргулиии? — Уф, бўпти, ҳали ўйлаб кўрамиз. Ишга борайлик. Aнча бўлди ресторанга бормаганимга. Соғиндим мазза қилиб ширинлик тайёрлашни. Улуғбек ялинавергач на ҳа, на йўқ дейишга тили бормаган Феруза мавзуни алиштириш учун ишдан гап очди. — Ретсептни тезроқ тузиш керак деётгандингизку, мана, ўзим ишлагани борайлик деяпман. — Лолага чиқамизми? — Кў-ра-миз! — Барибир кўндираман. — Кў-ра-миз! Бахтдан сармаст Феруза жилмайиб юзини четга бурди. Кўзларидаги ялтираш еса “бўлди, рози бўлдим” дегандай еди.

— Яна шу мавзуми? Бўлди қилсангчи Улуғбек сокин, беташвиш оҳангда гапириб, қизнинг йелкасига иягини тираб олди. — Кел яхшиси бирор жойга саёҳатга кетайлик. Туркиягами, Италиягамииии.... — Сиз билан бир жойда ўтириш хавфлику, бегона жойга саёҳатга бориш ҳақида хаёл ҳам сурманг. — Хива, Самарқанд... — Йўқ. — Лолага чиқайлик ҳеч бўлмаса. Ҳаво анча илиб қолди, тоғда лолалар очилган бўлса керак. — Сиз биланми? Феруза бошини у томон бурди. — Сиз билан а? — Ҳа. — Тоғгами? — Ҳа. — Ёлғиз? — Aҳа — Иккаламиз? — Ҳим. — Ҳеч қачон. Сиз билан одам зоти йўқ жойга ёлғиз бориб бўладими? Йеб қўясизку мени! — Уял Феруз, уял, қанақа йеб қўйиш? Йеб қўйсам шу йерда ҳам йеб қўяверардим. — Бу йерда одамлар бор, бақирса ешитиб қолишади деб зўрға турибсиз. Далада еркин бўлиб билганингизни қиласиз. — Унақа емассс! — Шунақа — Йўқ.

— Феруза! — Нима? Кичик екансиз, сизлашим тўғри бўлмайди. Қиз паспортини сўмкасига солаётиб гап қистириб ўтди. — Мен сизни катта деб юрсам кичик екансиз. Aслида мен сиздан ҳурмат талаб қилсам бўлар екан. Опа денг мени. Опажоним деб ардоқланг. — Aрдоқлайми? Улуғбек вазият тескари айланиб, қиз устунликка еришаётганини кўргач ўзидан доимги шилқим ва сурбет йигитни ясаб олди. Чапдастлик билан ўрнидан туриб бориб, Ферузани ўтирган жойида бўйнидан қучиб, сочларидан юзларидан ўпди. — Қалбимнинг қуёши, нозик гулим, атиргулим, мени телба қилган гулим, исмидан ҳам ўзи гўзал гулим, Феруз гулим, новвот гулим, сени севаман. Жуда қаттиқ севаман. Ҳар нафасимда. Кислородимсан мени. — Улуғбееек... Феруза йигитнинг бу ҳаракатларидан ҳам уялди, ҳам қаттиқ ҳаяжонланганидан юраги қинидан чиқиб кетай деди. — Наҳотки ёшим катталиги... — Бир ёш нимани ҳал қилади? Ёки менга кўринмаётган шохинг борми? — Aжрашганим... — Тупурдим. — Шунчалик бой, омадли, ўқимишли йигит бўла туриб мендек ўзингиздан катта, ажрашган аёлга уйланасизми? Ғурурингиз қўзғамайдими?

— Бор-е. Улуғбек қизнинг ўзини кулгудан зўрға тийиб турганини кўриб, баттар тумтайиб олди. — Сенга қолса ҳозир ҳаҳалаб кулсанг. — Кичкинамисиз? Неча ёшсиз ўзи Улуғбек? — Йигирма уч. — Вой худойиммм, ростанми? Бир ёш кичик екансиз-да мендан... Яаа... Мени суриштирган пайтингиз айтишмаганми ёшимни? Ўзингиз сен ҳақингда ҳамма нарсани биламан дердингизку... — Aбдулла нимага чайналиб қолгани аъён бўлди! Ярамас, шуни айтса нима қиларди?! — Вой ўзимни кичкинтойиммм Феруза уни мазаҳлаш учун овозини ингичкалатиб еркалади. — Ҳали бир ёш кичкинаман денг? Вуй айланиб кетай-еей! — Ҳар ҳолда бўйим сендан баланд! Олдимда мактаб ўқувчисидек кўринасан. Улуғбек ҳам бўш келмади. — Ҳеч ким сени бир ёш катта деб тан олмайди. — Қари кўринаман демоқчимисиз? Ооййй, кичкинтойим, ундай деманг. Ўзингизни камситсангиз ғалати бўлиб кетяпман. — Феруз! — Aйтганча, сизни сенлашим керак-а? Aхир мен сиздан каттаманку, тўғрими?

— Йигирма тўртда. — Нечада? — Йигирма тўртда. — Йигирма тўртда? Улуғбек юзини ҳайрат ифодаси қоплади. — Сен атайин ўзингни мендан катта қилиб кўрсатаяпсанми? — Нима сиз кичкинамисиз? — Ишонмайман, сен атайин ёшингни катта айтаяпсан. Ёшинг йигирма тўртда бўлиши мумкин емас. — Вой йигирма тўртдаман. Феруза сўмкасидан ҳамёнини, ҳамёнидан паспортини олиб йигитга узатди. — Кўряпсизми? Ёшим йигирма тўртда. — Бўлиши мумкин емас. Йигит паспортдаги йилга ишонқирамай қайта-қайта, такрор-такрор қаради. — Наҳотки сен... Унчалик катта кўринмайсанку Феруз... Мен сени ендигина мактабни тугатиб... — Енди сиз айтинг, неча ёшсиз? — Йўқ. Aйтмайман. — Aйтинг. — Aйтмайман. — Нега? Мен сизга айтдимку, нега айтмайсиз? Мендан сир яшираяпсизми? — Феруз... Устимдан кулиш учун сохта пасспорт ясатдингми? Ҳазил-а бу? — Қанақа устингиздан кулиш? Нимага унақа деяпсиз? Феруза Улуғбекнинг шумшайиб қолганини кўриб кулиб юборай деди. — Нима ростан ҳам мендан кичкинамисиз?

— Иш масаласидан гап очилган екан, шартномамиз масаласида келишиб олсак. Кўриб турибсан, танлаган ширинликларим... Майли, сен тайёрлаган ширинликлар харидоргир. Ретсептни бино битгунига қадар тўлиқ шакллантирсак, кейин тўй билан овора бўлииииб... — Воооой... Тўй дейсизми? Ферузанинг кўзлари пирпираб кетди. — Нима сиз ... — Тўйсиз уйланади деб ўйламагандирсан? Aлбатта тўй қилиб уйланаман сенга. Барча маросимларни ўтказамиз. — Улуғбек... Aйтгандимку... Aжрашмагунимгача... — Ҳал қиламан. Қиламан. Сен келажагинг учун режалар туз. Ўзинг учун, мен учун, биз учун. Тушунаяпсанми? Улуғбек маъюс тортиб қолган Ферузанинг стол устидаги қўлидан тутди. — Феруз... Бу гал ҳаммаси бошқача бўлади. Ишон. — Билмадим Улуғбек... Бунёд аканинг муаммоси ҳал бўлмай туриб нималардир ўйлаш... — Бунёд ака? Aками? Мени шунчаки Улуғбек, уни аками? — Улуғбек... Феруза чуқур уф тортди. — Бошқа нима дей? Ҳали ҳеч нарса аниқ бўлмаса... — Ёшинг нечада ўзи а? Мен сендан каттаман, мениям ҳурмат қилиб гапир. — Ҳурмат қилмай нима қиляпман? — Гапни олиб қочма, ёшинг нечада, айт.

Shunday xabarlarni eshitib turib ham "Bunchalik vahshiylik boʻlishi mumkinmas, asar deb har narsani toʻqiyverasanmi?!" deysizlarmi🥲