en
Feedback
Islomiy Statuslar

Islomiy Statuslar

Open in Telegram

Show more
The country is not specifiedReligion & Spirituality148 504
522
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Машаққатли йўллар, бизларни гўзал манзиллар томон олиб боради.

Бир солиҳ зот ўғлига: "Сенга енгиб бўлмайдиган кучни айтайми?" деди. Ўғли: "Ҳа, айтинг", деди. Шунда у зот: "Аллоҳга таваккул қил", деди.

Аллоҳ иймондан айирмасин, бошқа айрилиқларга бир йўл топилади.

Баъзан азоб кечикиб, умрингнинг сўнгги лаҳзаларида ҳам келиши мумкин. Ёшликдаги гуноҳлар учун кексайганда тойилиш нақадар ёмон!

Кечиримли бўлинг! Ўзингиз ҳам бир пайтлар хато қилгансиз...

Қуйидаги тўрт тоифа кишига ҳеч қачон қўпол муомала қилманг: Аёлга Хизматчига Ёш болага Узр сўраган инсонга

Камбағал, тақволи йигит совчи қўйса, «Камбағал экан» деб қизларини беришмайди. Аммо пули кўп, фосиқ йигит совчи қўйса, «Аллоҳ ҳидоят бериб қолар» деб қизларини беришади. Ўша ота-оналар Ҳидоят берувчи (Ҳодий) Аллоҳ Ризқ берувчи (Раззоқ) эканини билишмасмикин?!

Ҳасан Басрий айтадилар: "Неъмат пайтида ҳамма бир хил. Синов пайтида ҳамма ҳар хил"

Сиз билан ёки сизсиз, Ислом барибир ғолиб бўлади, лекин сиз Исломсиз адашасиз ва йўқолиб қоласиз.

Бутун дунёни қўлдан бой берсангу, Аллоҳ билан бўлсанг, ҳеч нарса йўқотмабсан! Бутун дунёни қўлга киритсангу, Аллоҳдан йироқ бўлсанг, ҳамма нарсани қўлдан бой берибсан!

Муаммога дуч келсангиз, унинг вақтинча эканини, тақдирда битиб қўйилганини ва сабр қилсангиз, бунинг учун ажр-мукофот берилишини эсланг!

Бир ҳакимга: «Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?» дейишди. «Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.

Ҳамма вафот этгач Аллоҳ ҳузурига боради. Бахтли инсон эса, тириклигида боради...

Биз жим эдик, кучсиз деб ўйлашди... Бир кун биз гапирамиз ўзлари кучсиз бўлиб қолганларини сезмай қолишади.

Бахт-саодат ўз уйингда, уни бировларнинг боғидан қидириб юрма!

Кулгандан «нега куляпсан» деб сўралмайди. Аммо кўз ёш тўккандан йиғлаш сабаби сўралади. Сен ҳам дуоларингда кўз ёш тўккинки, Роббинг сабабини сўрасин.

Чарчадим деманг, ҳамма ҳам чарчаган! Яхшиман деманг, ҳамма ҳам яхши. Хафаман деманг, ҳаммада ҳам ташвиш бор! «Алҳамдулиллааҳ!» деб, бу ўткинчи дунёда охиратингиз учун амал қилиб қолинг!

Уйланишдан олдин солиҳа аёл изламас экансиз - фарзандларингизга қўшиб аёлингизни ҳам тарбия қилишдан бўшамайсиз.

Ушбу уч нарсадан қочинг: 1. Иблисни йўлдан чиқазган кибрдан... 2. Одам Атони Жаннатдан ҳайдаган ҳирсдан... 3. Қобулни укасининг қотили қилган ҳасаддан...

Бизлар ер юзидаги энг паст одамлар эдик, Аллоҳ бизларга Исломни бериб юксалтирди.