cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🕌Умари Одил🕌 жомеъ масжиди

Сурхандарё вилояти Қумкургон тумани "Каттакул" МФЙ-да жойлашган 🕌"Умари Одил"🕌 жомеъ масжиди! Иншааллох жаннатга йул, Аллохни байтини куришга уз хиссамизни кушайлик! 💳:8600 0432 8486 4979 AGROBANK Мурожат учун👇👇👇 ☎️:+998997152606 имом Хасан ака

Show more
Advertising posts
411
Subscribers
+124 hours
+27 days
+2830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:26
Video unavailableShow in Telegram
🍃Aссалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! Кунингиз хайрли ва омадли утсин.
Show all...
02:23
Video unavailableShow in Telegram
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга динимда кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу – Аллоҳнинг Ўзи менга муҳим ишларимда кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга душманлик қилганларга кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга ҳасад қилганларга кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга зиён бергувчилардан кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга ўлим вақтида кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга қабр савол-жавобида кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга мезон олдида кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга сирот устида кифоя қилувчидир Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва илайҳи унийбу! (Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя, Ундан ўзга илоҳ йўқ ва Унга таваккал қилдим ва Унга қайтаман!)
Show all...
👍 8
03:41
Video unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ ва расули сизни яхши кўришини хуш кўрсангиз, уч хислатни муҳофаза қилинглар: 1. Ростгўйлик, рост сўз. 2. Омонатга риоя қилиш, ўз ўрнида адо қилиш. 3. Яхши қўшничилик. Чунки, қўшнига озор бериш худди қуёш қаттиқ музни эритиб юборгани каби яхшиликларни эритиб, ўчириб юборади. Табароний ривояти.
Show all...
👍 3
02:03
Video unavailableShow in Telegram
Тўғри йўлни топиш қийин. Топгач ундан юриш янада қийин. Энг қийини - юраётиб бошқа йўлларга бурилиб кетмаслик. Дўст бир томонга, душман бошқа томонга тортқилайди. Шайтон учинчи йўлни ҳам топиб беради. Шаҳват ўзининг кўчасига, ғазаб ўзининг кўчасига бошлайди. Атроф тўла нафсқитиқлар йўллар. Унинг устига ақл ожиз. Умр қисқа. Иш тўхтамас. Қазо тайин. Синов эса хатарли. Кенг дунё гирдоб мисоли сизни қаърига тортиб кетай дейди... Мана шуларнинг бари «Нега мусулмон ҳар намозида ҳидоят сўрайди?» деган саволни очиқлайди. Ҳидоят - нафақат тўғри йўлни топиш, балки, тўғри йўлда тўгри юриш ҳамдир!
Show all...
👍 3
02:01
Video unavailableShow in Telegram
Тарихни ўқисангиз амин бўласиз, ислом ҳеч йўқ бўлиб кетмайди. Заифлашади, таъсирини йўқотади. Лекин оз ўтмай яна янгиланади, қайта куч тўплайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимнинг мисоли ёмғирнинг мисоли кабидир; аввали яхшими ё охирими, билиб бўлмайди". (Аҳмад ва Термизий ривоятлари). Хуллас, тушкунликка тушманг. Раббимиз таоло айтади: "Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар".   ("Оли Имрон" сураси, 139-оят).
Show all...
👍 3
02:43
Video unavailableShow in Telegram
Ким намозни қасддан тарк этса, ундан нур кетади, ҳужжати кесик бўлиб, охиратда ҳам нажотдан бебаҳра қолади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни намоз ҳақида гапира туриб, «Ким намознинг вақтларига риоя қилиб, бардавом бўлса, намоз унинг учун нур бўлади, ҳужжат бўлади, Қиёматда нажот бўлади. Ким намознинг вақтларига риоя қилмай, бардавом адо қилмаса, намоз унинг учун нур бўлмайди, ҳужжат бўлмайди, нажот ҳам бўлмайди. Бу кимса Қиёматда Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади», дедилар. (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Show all...
👍 3
02:03
Video unavailableShow in Telegram
Айтаманки: “Олтита нарса борки, бандани Аллоҳнинг азоби ва мўминларнинг маломатидан тўсади: 1. Тавба. 2. Истиғфор. 3. Ёмонликларни ўчириб юборувчи яхши амаллар. 4. Дунёвий мусибатларга сабр қилиш. 5. Шафоатчи зотнинг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) шафоати. 6. Раҳмлиларнинг раҳмлиси(Аллоҳ)ни раҳмати. Ушбулар Аллоҳнинг азоби ва ваъидни вожиб қилувчи ишлардан тўсар экан, у ҳолда Аллоҳ азза ва жалладан бизни тавба қилувчилар, истиғфор айтувчилар, сабр қилувчилар ва ёмонликлар ортидан яхшиликлар қилувчилардан этишини умид қиламиз! Ҳамда Аллоҳ таолодан бизга раҳматини ато этишини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоатларини насиб этишини сўраймиз! Вассаламу алал мурсалийн валҳамдулиллаҳи роббил аламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм! Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
Show all...
👍 2
02:00
Video unavailableShow in Telegram
Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди. •  Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди. •  Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшлари унутмайди. •  Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни унутмайди. •  Умр эса жуда тез ўтмоқда. Ҳою-ҳаваслардан, тилингнинг тойилишидан эҳтиёт бўл. Ҳамма туғилиб, боқий ҳаётга риҳлат қилади. Аллоҳ эса тирикдир, ўлмайди. Бу ҳаётда ўрганган нарсам шуки, ипак кийган ҳар кас ҳам амир бўлавермас экан. Пар тўшак эмас, оддий ерда ётган ҳар киши ҳам камбағал бўлавермас экан. Қанчадан-қанча ипак ёпинганлар ҳақирдир. Қанчадан-қанча ерда ётган камбағаллар амирдир. “Ҳикматлар саодатга етаклар” китобидан
Show all...
👍 3
02:05
Video unavailableShow in Telegram
Намоз – лиқо, учрашувдир. Муножот учрашув, зикр учрашув, тафаккур учрашув, садақа учрашув, Қуръони карим тиловати учрашув, йўлиқишдир. Бирру волидайн (ота-онага яхшилик қилиш) учрашув, силаи раҳм (қариндош-уруғлар билан алоқани ушлаш) учрашув ва одамларга таваддуд меҳр-муҳаббат кўрсатиш – буларнинг барчаси Аллоҳга йўлиқишни кўринишларидир. Илм ўқиш учрашув, одамларга одоб ила муомалада бўлиш учрашув ва қиёми лайл, таҳажжуд намози учрашув, касални бориб кўриш учрашув ва мусулмонларнинг ташвишларини аритиш ҳам учрашувдир. Кўрдингизми, Аллоҳга учрашишнинг қанчалаб фурсат, имконлари бор?
Show all...
👍 3
02:00
Video unavailableShow in Telegram
Ёшинг улғайиб қарияпсан дейишса, тасдиқлама. Жисминг руҳинг солинган бир идиш холос. Руҳ эса ёшармайди ҳам, қаримайди ҳам. Руҳ бизнинг оламимиздан ўзга бир оламдан бўлиб, унинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Руҳингни фақат жисминг катакларига қамаб олма, балки ҳаёллар ва орзулар ичра парвоз қилдир. Ҳар бир босажак қадамларингда Аллоҳга ишонгин, барчага ёрдам бер ва муҳаббат улаш, барча ерда яхшилик уруғларини эккин. Мўминга роҳат Роббиси билан бўладиган учрашувдадир. Кўпчилигимиз ушбу иборани хато тушунамиз. (Аллоҳ билан бўладиган) учрашув фақатгина ўлимдан кейин бўлишини шарт этилмайди.
Show all...
👍 1