en
Feedback
Агро хаёт

Агро хаёт

Open in Telegram

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам олиш ку

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Агро хаёт

Channel Агро хаёт (@agro_hayot) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 14 888 subscribers, ranking 813 in the Nature & Animals category and 5 307 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 14 888 subscribers.

According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 422 over the last 30 days and by -15 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 72.32%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 15.89% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 10 788 views. Within the first day, a publication typically gains 2 371 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 26.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал. Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Реклама бўйича: @agro_hayot_admin реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади! Якшанба дам ол...

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Nature & Animals category.

14 888
Subscribers
-1524 hours
-1517 days
+42230 days
Posts Archive
Буғдой ва гуруч дунё бозорида тақчиликка учрамоқда (ФАО) ўзининг 2026 йил июль ойидаги расмий ҳисоботида портлаш эффектини бе
+1
Буғдой ва гуруч дунё бозорида тақчиликка учрамоқда (ФАО) ўзининг 2026 йил июль ойидаги расмий ҳисоботида портлаш эффектини берган баёнот билан чиқди: Тинч океанидаги даҳшатли Эль-Ниньо аномалияси кутилганидан анча эрта ва вайронкор куч билан уйғонди! Иқлимнинг бу маккор ўйини бутун дунё қишлоқ хўжалигини саросимага солиб қўйди. 🌾 Буғдой бозорига ҳалокатли зарба: Эль-Ниньо келтириб чиқарган аномал иссиқлик ва сурункали қурғоқчилик туфайли сайёрамизнинг энг йирик буғдой омбори бўлган Австралияда ҳосил бирданига 4,3 фоизга тушиб кетди. Бу миллионлаб тонна тоза нон вп озиқ овқат маҳсулотлари бозорга кириб келмаслигини англатади. 🌏 Осиёда гуруч тақчиллиги хавфи: Глобал гуруч захиралари ҳам рекорд даражадан бирданига 2,7 фоизга шўнғиди. Эль-Ниньо сабабли об-ҳавонинг олдиндан прогноз қилиб бўлмаслиги Осиё ва Вьетнам каби давлатларда экин майдонларини кескин қисқартириб юборди. Ердаги аҳоли сони тўхтамай ўсмоқда ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж тарихдаги энг юқори чўққига — 558 миллион тоннага чиқди! Аммо захиралар сувдек камайиб бормоқда. Экспертлар глобал озиқ-овқат бозорида катта нархлар сакраши (дефицит) бошланишидан огоҳлантирмоқда. Эль-Ниньо бу йил овқатланиш тизимини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Инсоният яна бир бор табиат аномалияси қаршисида ожиз қолмоқда! ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Токнинг хлороз касаллиги Бу касаллик туфайли барглар аста секин ўзининг яшил рангини ўзгартиради. Аввалига сарғиш кейин эса о
Токнинг хлороз касаллиги Бу касаллик туфайли барглар аста секин ўзининг яшил рангини ўзгартиради. Аввалига сарғиш кейин эса оқариб,  сарғайиб кетади.  Натижада новдалар ўсишдан тўхтайди,  ингичка,  калта бўлиб қолади.  Хлороз кучли ривожланса,  барглар аста секин қўнғирлашиб қуриб қолади.  Баъзан узум дарахтлари бу касаллик натижасида қуриб қолиши мумкин. Агар хлороз,  токларнинг гуллаш даврига тўғри келиб қолса,  бу жуда хавфли. Чунки узумлар умуман тугмай қолиши ёки майдалашиб қолиши мумкин.  Хлорознинг пайдо бўлишининг жуда кўп сабаблари бор.  Асосий сабаби ер ости сувларининг кўтарилиши, ёки хаддан ортиқ кўп суғорилиши натижасида илдизлар чиришига сабаб бўлади. Бу эса хлорозга олиб келади. Махсус агро воситалар сотиладиган дўконлар махсулоти орқали албатта бу касаликка қарши курашиш мумкин. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

ФИТОФТОРОЗ, қизғиш чириш ўсимликларда фитофтора туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар. Картошка, помидор, пиё
ФИТОФТОРОЗ, қизғиш чириш ўсимликларда фитофтора туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатадиган касалликлар. Картошка, помидор, пиёз, цитрус экинлари, олма ва бошқаларда учрайди. Картошка Ф. ида (қўзғатувчиси — P.infestans) баргларда йирик доғлар, нам обҳавода баргларнинг орқа томонида оқ ғубор пайдо бўлади, туганагида дастлаб қора доғлар кўринади, сўнгра улар қўнғир ранг олиб, чирийди ва қаттиклашиб қолади. Зарарланган туганаклар картошкани сақлаш жараёнида яна бошқа касалликлар билан зарарланади. Кураш чоралари: касалликка чидамли навларни экиш, соғлом уруғлик тайёрлаш, фосфор-калий ўғитларини юқори дозаларда қўллаш, фунгицидлар пуркаш, кавлашдан олдин ўсимлик палакларини ўриб олиш. Помидор Ф. ида ҳам (қўзғатувчиси — P.infestans) баргларнинг орқа томонида оқ ғуборли, поясида ғуборсиз чўзиқ қўнғир доғлар, мевасида қўнғир чириш пайдо бўлади. Олма Фитофторози (қўзғатувчиси — P.omnivora), асосан, дарахтнинг илдиз бўғзини зарарлайди, дарахт пўстлоғи кўкбинафша тус олади ва ёрилиб кетади. Кураш чоралари: тўкилган мевалар йиғиштириб олинади ва йўқ қилинади. Ёрилган пўстлоқ тозаланиб дезинфекция қилинади, зарарланган жойлари куйдирилади. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Кунгабоқар етиштиришда ахамиятли жихатлар Кунгабоқар уруғининг катталигига, мойининг миқдорига ва мағзининг чиқишига қараб 3
Кунгабоқар етиштиришда ахамиятли жихатлар Кунгабоқар уруғининг катталигига, мойининг миқдорига ва мағзининг чиқишига қараб 3 гуруҳга бўлинади: Мойли кунгабоқар – пистаси майда, 1000 донасининг вазни 35–80 г, мағзи таркибида 53–63% мой бор. Чақиладиган кунгабоқар – пистаси йирик, 1000 донасининг вазни 100–170 г, мағзининг таркибида 20–35% мой бўлади, поясидан силос ҳам бостирилади. Оралиқ кунгабоқар – ҳамма кўрсаткичлари ўртача бўлади. Кунгабоқар уруғи 4–6°C ҳароратда 10–15 кунда униб чиқади. Майсаси – 6°C совуққа бардошли (қисқа қорасовуқларга чидайди). Иссиқликка талабчан, ёруғсевар, қисқа кунли, қурғоқчиликка чидамли, намсевар ўсимлик. Соя жойда яхши ривожланмайди. Ўсув даври 80–140 кун бўлади. Озуқага талабчан, 1 тонна писта ва поябарг ҳосил қилиши учун 50–60 кг азот, 20–25 кг фосфор, 120–160 кг калий талаб қилади. Кунгабоқардан, асосан, овқатга ишлатиладиган кунгабоқар мойи олинади. Силосбоп навларидан силос бостирилади, чиқиндиларидан шрот олинади. Кунжарасидан чорва молларига юқори сифатли озуқа сифатида фойдаланилади. Кунгабоқар эрта баҳорда тупроқ ҳарорати 8–12°C га етганда ва такрорий экин сифатида кузги буғдой ва арпадан кейин экилади. Экишдан олдин ер текисланади. Ер ҳайдашдан олдин гўнг (20 т/га), азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар солинади. Экиш учун маҳаллийлаштирилган навлар уруғи кенг қаторлаб ва пунктир усулда 5–8 см чуқурликда экилади. Суғориладиган майдонларда кўчат қалинлиги 60 минг туп/га бўлиши лозим (1 га майдонга писта учун 5–8 кг, силос учун 35–40 кг уруғлик сарфланади). ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Ловия экиш ва парвариш қилиш бўйича тавсиялар Ловия уруғи асосан июнь–июль ойларида экилади. Экишда қатор ораси 60–70 см қили
Ловия экиш ва парвариш қилиш бўйича тавсиялар Ловия уруғи асосан июнь–июль ойларида экилади. Экишда қатор ораси 60–70 см қилиб олинади, уруғлар эса 4–6 см чуқурликка ташланади. 10 сотих майдон учун ўртача 6–8 кг уруғ сарфланади. Ловияни бир экилган майдонга қайта экишда орадан 2–3 йил ўтиши керак. Бу тупроқда касаллик ва зараркунандалар тўпланишининг олдини олади. Экишдан олдин дала ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. Ер 25–27 см чуқурликда юмшатилиб, яхшилаб текисланади. Ловияда яганалаш ишлари амалга оширилмайди. Суғориладиган шароитда шоналашгача 1–2 марта, шоналаш ва гуллаш даврида эса 2 марта суғориш тавсия этилади. Ўғитлашда асосан ўтмишдош экинга гўнг солинган бўлиши муҳим. Зарур ҳолатда 10 сотих майдонга соф модда ҳисобида: 3–5 кг азот 2–3 кг фосфор 3–3,5 кг калий берилади. Фосфор ва калий ўғитлари ерни тайёрлаш вақтида солинади. Азотли ўғит эса амал даврида берилади. Ловия дуккакларининг 75–80 фоизи пишганда пояси билан йиғиб олинади ва қуритилади. Пояларни эрталаб ёки кечқурун йиғиш мақсадга мувофиқ. Чунки бу вақтда дуккаклар камроқ чатнайди ва ҳосил шикастланмайди. Қуриган дуккаклардаги ҳосил янчиб ёки ёриб ажратиб олинади. Ловиядан яхши ҳосил олиш учун экиш муддати, қатор оралиғи, суғориш ва ўғитлаш меъёрларига амал қилиш муҳим. Тўғри парвариш қилинган ловия мўл ва сифатли ҳосил беради. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

🌱 Илдиз чириши — ўсимликлар учун хавфли касаллик Илдиз чириши — ўсимлик илдизларининг зарарланиши, емирилиши ёки чириши била
🌱 Илдиз чириши — ўсимликлар учун хавфли касаллик Илдиз чириши — ўсимлик илдизларининг зарарланиши, емирилиши ёки чириши билан кечадиган хавфли касаллик. Бу ҳолатда ўсимлик тупроқдан сув ва озуқа моддаларини тўлиқ ола олмайди. Натижада у заифлашади, ўсиши секинлашади, барглари сарғаяди ва охир-оқибат қуриб қолиши мумкин. Бу касалликни асосан тупроқда яшовчи замбуруғ ва бактериялар келтириб чиқаради. Айниқса Fusarium spp., Pythium spp., Phytophthora spp. ва Rhizoctonia solani каби патогенлар илдиз чиришининг асосий сабабчилари ҳисобланади. Улар тупроқда узоқ вақт сақланади ва нам муҳитда тез фаоллашади. Баъзи ҳолларда касалликка Erwinia carotovora каби бактериялар ҳам сабаб бўлади. Улар илдиз тўқималарини чиритиб, ўсимликни қисқа вақтда заифлаштиради. Илдиз чириши фақат патогенлар туфайли эмас, балки агротехник хатолар натижасида ҳам кучаяди. Оғир ва зич тупроқ, дренажнинг йўқлиги, ортиқча суғориш, экинларни ҳаддан ташқари зич экиш, ҳаво айланиши суст бўлган муҳит ва зарарланган ўсимлик қолдиқларини тозаламаслик касаллик ривожланишига қулай шароит яратади. Касаллик гулхона ва уй шароитидаги гулларда ҳам, очиқ дала экинларида ҳам кўп учрайди. У олма, нок, узум, шафтоли, анор каби мевали дарахтларга, шунингдек ғалла, пахта, картошка, помидор, бақлажон ва қалампир каби экинларга зарар етказиши мумкин. Айниқса илдиз тизими заиф ва ёш ўсимликлар бу касалликка кўпроқ мойил бўлади. Илдиз чиришининг бир неча кўриниши мавжуд. Қуруқ чириш кўпинча Fusarium таъсирида пайдо бўлиб, бунда илдиз қотиб, қурийди, ўсимликнинг юқори қисми эса қорайиб, секин сўлий бошлайди. Нам чириш Pythium ва Phytophthora замбуруғлари таъсирида ривожланади. Бунда илдиз юмшоқ, нам ва шиллиқ ҳолатга келади, ўсимлик эса қисқа вақтда сўлиб қолиши мумкин. Қора илдиз чириши Rhizoctonia таъсирида пайдо бўлиб, илдизнинг ташқи қатлами пўстлаб кетади, поянинг пастки қисми қораяди ва ўсимлик ўсишдан тўхтайди. Касалликнинг тез ривожланишига доимий нам тупроқ, 18–30°C атрофидаги ҳарорат, ҳаво айланмайдиган жойлар, ифлос ва зарарланган тупроқ ҳамда тозаланмаган органик қолдиқлар сабаб бўлади. Хулоса шуки, илдиз чириши кўпинча кўзга кеч ташланадиган, аммо жуда хавфли касаллик. Чунки зарар аввал ер остида — илдизда бошланади. Шунинг учун ортиқча суғоришдан сақланиш, тупроқни соғлом сақлаш, дренажни яхшилаш ва зарарланган ўсимликларни ўз вақтида ажратиш жуда муҳим. Унутманг, соғлом илдиз — соғлом ўсимлик ва мўл ҳосил асосидир. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Eron tomchilab sug'orish lentasi va kichik maydon, issiqxonalar uchun sug‘orish komplekt(nabor)ini taklif qilamiz. Xarid uchu
+3
Eron tomchilab sug'orish lentasi va kichik maydon, issiqxonalar uchun sug‘orish komplekt(nabor)ini taklif qilamiz. Xarid uchun UZUM MARKET havolasini qoldiramiz: Ustiga bosing👉👉👉 UZUM MARKETDAN XARID QILISH Sotuvchi bilan bog‘lanish: +998903492023

Aнтракноз касаллиги 🍇 Узумдаги антракноз касаллиги токзорлар учун энг хавфли замбуруғли касалликлардан бири ҳисобланади. У а
+2
Aнтракноз касаллиги 🍇 Узумдаги антракноз касаллиги токзорлар учун энг хавфли замбуруғли касалликлардан бири ҳисобланади. У асосан барглар, новдалар ва меваларни зарарлаб, ҳосилдорликнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади. Касалликнинг дастлабки белгилари баргларда қўнғир ёки қора доғлар пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Вақт ўтиши билан бу доғлар қуриб, баргларда тешиклар ҳосил қилиши мумкин. Новдаларда эса чўкиб қолган қора яралар пайдо бўлади. Айниқса ёш ғужумлар зарарланганда улар буришиб қолади ва кейинчалик чириш жараёни бошланади. Антракноз нам ва ёмғирли об-ҳавода жуда тез тарқалади. Токзорнинг қалин бўлиши, ҳаво алмашинувининг етарли эмаслиги ҳам касаллик ривожланиши учун қулай шароит яратади. Шунингдек, кузда касалланган барг ва новдалар тозаланмаса, замбуруғ келаси мавсумда ҳам ўз фаоллигини давом эттиради. Бу касалликнинг хавфи шундаки, у нафақат жорий йилги ҳосилга зарар етказади, балки новдаларни заифлаштириб, келгуси йилги ҳосилдорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Мутахассислар антракнозга қарши курашда профилактикага алоҳида эътибор қаратишни тавсия этадилар. Кузда токзорни тозалаш, қуриган ва касалланган новдаларни олиб ташлаш, токларни шамол яхши ўтадиган ҳолатда шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, баҳор ва куз мавсумида Бордо аралашмаси, мис сақловчи препаратлар ҳамда дифеноконазол ёки тебуконазол асосидаги фунгицидлар билан ўз вақтида ишлов бериш яхши самара беради. Суғоришни меъёрда ташкил қилиш ҳам касаллик тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
Aнтракнозни даволашдан кўра, унинг олдини олиш анча осон ва арзон.
Токзорга ўз вақтида эътибор бериш орқали ҳосилингизни соғлом ва сермаҳсул сақлаб қолишингиз мумкин. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Тешикчали доғланиш (клястоспориоз) касаллигининг белгиларини биласизми? Касаллик дарахтнинг новда, куртак, гул ва гул тугуни,
Тешикчали доғланиш (клястоспориоз) касаллигининг белгиларини биласизми? Касаллик дарахтнинг новда, куртак, гул ва гул тугуни, барг, мева ва шохларини зарарлаб, турли қисмларида оч - жигарранг тусли, атрофида қизғиш қўнғир, қизғиш бинафша ёки тўқ қизил ҳошияли доғлар ҳосил қилади. Дарахт баргларида оч қизил тусли 3-5 мм катталикдаги доғлар ҳосил қилиб 1-2 ҳафтада улар тешилиши, елим оқиб чиқиши ёхуд қуриб тўкилиши умкин,  асосан дарахтнинг ерга яқин барглар, ёш новда ҳамда шохларда кузатилади. Мевалар эса ғўраликданоқ зарарланиши кузатилади, улар юзасидаги оч қизил тусли доғлар катталашиб бориб қорайиши, чириши, тўқималарни ўсишдан тўхтаб деформацияланиши натижасида мева таъмини бузиб юборади. Бу касаллик билан олча ва гилос мевалари зарарланганда мева тўқималари данаккача қуриб ёки чириши кузатилади. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

AgroTech Klaster: замонавий агротехника маркази Чирчиқ шаҳрида жойлашган AgroTech Klaster бугун қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришда муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Илгари Тошкент трактор заводи сифатида танилган ушбу корхона ҳозирда янги босқичда фаолият юритмоқда. Кластер таркибига бир нечта йирик саноат корхоналари бирлаштирилган бўлиб, бу ерда қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган турли хил техникалар ишлаб чиқарилади. Айни пайтда 35 дан ортиқ турдаги техника, жумладан тракторлар, комбайнлар ва бошқа ускуналар тайёрланаётгани таъкидланади. Маҳаллий ишлаб чиқарилган техникани харид қилишда фермерлар учун бир қатор имтиёзлар мавжуд. Жумладан, техникани тўғридан-тўғри заводдан олганда 15 фоизгача субсидия берилади. ҚҚС қайтарилиши билан бирга бу имтиёзлар умумий ҳисобда қарийб 27 фоизгача етади. Шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари учун мўлжалланган айрим ускуналарда субсидия миқдори 30 фоизгача бўлиши мумкин. Молиявий имкониятлари чекланганлар учун эса Agrozamin платформаси орқали техникани имтиёзли кредит асосида харид қилиш имконияти яратилган. Умуман олганда, AgroTech Klaster замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилаётган йирик саноат марказларидан бири ҳисобланади. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

“Meraque Group” — Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари тараққиётига янги туртки Бугун пойтахтда бўлиб ўтган муҳи
+7
“Meraque Group” — Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари тараққиётига янги туртки Бугун пойтахтда бўлиб ўтган муҳим тадбирда иштирок этиш имконига эга бўлдим. Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Малайзия Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазири Датук Сери Ҳожи Муҳаммад бин Сабу қатнашди. Тадбир доирасида Малайзиянинг “Meraque Group” компанияси ваколатхонаси расман очилди. Тадбир жараёнида компаниянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ва юқори технологияли ечимларни ишлаб чиқиш бўйича катта тажрибага эга экани ҳақида маълумотлар берилди. Мен ҳам бу жараёнларни кузатар эканман, компаниянинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши муҳим қадам эканини ҳис қилдим. Айниқса, улар томонидан AGV туридаги ақлли техникаларни маҳаллийлаштириш режаси алоҳида эътиборга сазовор. Бу қурилмалар дала ишларини автоматлаштириш, инсон омилини қисқартириш ва самарадорликни оширишга хизмат қилади. Маросимда сўз олган вазир Иброҳим Абдураҳмонов аграр соҳада рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бирига айланганини таъкидлади. Унинг фикрларидан шуни англадимки, бундай ёндашувлар нафақат ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради, балки ҳосилдорликни ҳам сезиларли даражада оширади. Шунингдек, “Meraque Group”нинг Ўзбекистондаги фаолияти қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш, инновацион технологияларни тезкор жорий этиш ва маҳаллий кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди. Тадбир давомида компаниянинг асосий йўналишлари ва илғор ишланмалари билан яқиндан танишдим. Хусусан, AGV технологияларининг амалиётда қандай ишлаши, ер ва ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда агротехник тадбирларни аниқ ва ўз вақтида бажаришдаги имкониятлари ҳақида қизиқарли маълумотлар олдим. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

ИССИҚ ҲАВО ГУРУЧ ВА БУҒДОЙ БОЗОРИГА БОСИМ ЎТКАЗМОҚДА 2026 йил июнь ойида Осиёнинг қатор ҳудудларида кузатилаётган иссиқ ва қу
ИССИҚ ҲАВО ГУРУЧ ВА БУҒДОЙ БОЗОРИГА БОСИМ ЎТКАЗМОҚДА 2026 йил июнь ойида Осиёнинг қатор ҳудудларида кузатилаётган иссиқ ва қуруқ ҳаво қишлоқ хўжалигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Айни пайтда шаклланаётган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин. Ҳиндистоннинг ғалла етиштириладиган ҳудудларидан тортиб Австралиянинг буғдойзорларигача, Таиланднинг шолизорларидан Индонезиянинг плантацияларигача бўлган катта ҳудудларда ҳаво одатдагидан иссиқ ва қуруқ келмоқда. Натижада: — айрим жойларда экиш ишлари кечикмоқда; — фермерлар экин майдонларини қисқартиришга мажбур бўлмоқда; — ҳосилдорлик пасайиши хавфи ортиб бормоқда. Ҳиндистонда муссон ёмғирлари бўйича прогноз пасайтирилди. Мамлакатда йиллик ёғингарчиликнинг катта қисми айнан муссон мавсумига тўғри келади. Шунинг учун ёмғирнинг кечикиши ёзги экинларга жиддий таъсир қилиши мумкин. Reuters маълумотига кўра: — буғдой нархи йил бошидан буён тахминан 20% ошган; — гуруч нархи Жануби-Шарқий Осиё экспорт марказларида бир ой ичида қарийб 15% кўтарилган. Нарх ошишига фақат қурғоқчилик эмас, балки ўғит ва дизель таъминотидаги муаммолар ҳам таъсир қилмоқда. ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ ОСИЁДА ХАВФ КУЧАЙМОҚДА Таиланд ва Филиппинда асосий шоли экиш мавсуми июнь–июль ойларига тўғри келади. Вьетнам ва Индонезияда эса иккинчи мавсум экинларини экиш ишлари бошланган. Индонезиянинг Ява ороли ва айрим бошқа ҳудудларида 10 кундан ортиқ ёмғир ёғмаган. Агар қуруқ об-ҳаво давом этса, фермерлар экин майдонини қисқартиришга ёки айрим ҳудудларда мавсумий ҳосилдан воз кечишга мажбур бўлиши мумкин. ЭНГ КАТТА ХАВФ НИМАДА? Эл-Ниньо таъсири кучайса: — Осиёда қурғоқчилик хавфи ортади; — айрим экинлар ҳосилдорлиги пасаяди; — сув танқислиги кучаяди; — глобал озиқ-овқат бозорига босим ортади. Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, Эл-Ниньо ҳодисасининг июнь–август ойларида шаклланиш эҳтимоли 80% деб баҳоланмоқда. Унинг ноябргача давом этиш эҳтимоли эса 90% га яқин ёки ундан юқори. Бу ҳали глобал озиқ-овқат танқислиги бошланди, дегани эмас. Аммо бозордаги дастлабки сигналлар жиддий. Қишлоқ хўжалигида энди фақат ҳосил етиштиришнинг ўзи етарли эмас. Сувни тежаш, иқлим хавфларини олдиндан баҳолаш ва мавсумга пухта тайёргарлик кўриш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Манбаa ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

🌱 Такрорий экинлар — бир майдондан икки ҳосил олиш имконияти! Асосий экин ҳосили йиғиб олингандан сўнг, ўша майдонга қайтада
🌱 Такрорий экинлар — бир майдондан икки ҳосил олиш имконияти! Асосий экин ҳосили йиғиб олингандан сўнг, ўша майдонга қайтадан экин экиш амалиёти такрорий экиш деб аталади. Масалан, арпа ўриб олингач, унинг ўрнига: маккажўхори, жўхори, нўхат, мош каби экинлар экилиб, мавсум давомида яна бир ҳосил олиш мумкин. Такрорий экишнинг афзалликлари: ✅ Ердан самарали фойдаланиш ✅ Қўшимча ҳосил олиш ✅ Чорва учун қўшимча озуқа базасини яратиш ✅ Фермер даромадини ошириш Суғориш ва ўғитлаш тўғри ташкил этилса, такрорий экинлар ҳам юқори ҳосил беради. Унутманг, ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш — замонавий деҳқончиликнинг муҳим қоидаларидан бири. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Қовун пашшаси Қовун пашшаси май ойининг иккинчи декадасидан уча бошлайди. Она пашшалар қишловдан чиққандан сўнг 3-4 кун ўтгач
+1
Қовун пашшаси Қовун пашшаси май ойининг иккинчи декадасидан уча бошлайди. Она пашшалар қишловдан чиққандан сўнг 3-4 кун ўтгач, оталаниб тухум қўяди. Республикамиз шароитида 3-4 та насл бериб ривожланади. Қовун пашшаси полиз экинларининг ўсиш даврида оналик гули, тугунча ҳамда меваларига тухум қўйиб, тухумлардан чиққан личинкалари мевалар ичига кириб зарарлаши натижасида, олинадиган ҳосил истеъмолга яроқсиз холга келади. Полиз меваларининг қовун пашшаси билан зарарланганлигини ташқи кўринишидан аниқлаш қийин. Мева ичидаги личинкаларга қарши кимёвий кураш ўтказиш самара бермаслигини ҳисобга олган ҳолда, пашшаларга қарши курашни олиб бориш зарур. Агротехникаси. Ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, чуқур шудгор қилиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кеч кузда суғориш ва ерларни яхоблаш, пашша кузатилган далаларга қовунни қайта экмаслик тавсия этилади. Кимёвий кураш. Биринчи ишловни ўсимликнинг гуллаш давридан бошлаб, 3-4 марта пуркалади. Препаратлардан: Карбофос 50% к.э – 2 кг/га, Фуфанон 57% к.э – 1 кг/га, Пилигрим 24,7% к.э – 0,2 кг/га, Нестор 20% н.кук – 0,3 кг/га, Энджео 24,7% сус.к.-0,3л/га меъёрида алмашлаб пуркаш тавсия этилади. Препаратларнинг бирортасини 300 литр сувга аралаштириб ишлов бериш тавсия қилинади. Кимёвий ишлов берилган далаларга 2-3 кун ўтказиб ўсимликни стрессдан чиқариш ва ривожланишини тезлаштириш учун таркибида гумин, фульво, гибберрал озиқа моддалар комплекси (N,P,K) микроэлементлар таркибида бор ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи препаратларнинг бирортаси билан ишлов бериш тавсия этилади. Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! t.me/agro_hayot

✅ ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР Даладаги асосий экин ҳосили ўриб йиғиб олинганидан кейин ўрнига иккинчи марта экиладиган экинлар; экилган
ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР Даладаги асосий экин ҳосили ўриб йиғиб олинганидан кейин ўрнига иккинчи марта экиладиган экинлар; экилган йилининг ўзидаёқ ҳосил беради. Ердан унумлироқ фойдаланишга ва майдон бирлигидан кўпроқ микдорда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти олишга имкон беради. Кузи илиқ, узоқ давом этадиган сернам жойларда ва суғорма деҳқончилик минтақаларида қўлланилади. Ўрта Осиёда анғиз экинлар экилади (масалан,  кузги арпа ўриб олинганидан кейин ўрнига бошқа дон экини — маккажўхори, жўхори, нўхат, мош экилади) ва 2-ҳосил олинади (дон ёки кўк масса). Бу жойларда ўриб олинадиган экинлар ҳам экилади. Асосий экин физиологик етилмасдан (масалан, кўк озуқа учун кузги жавдар) ўриб олинганидан кейин ўрнига озуқа учун маккажўхори экиш ҳам мумкин; Ўғитлар етарли ва суғориладиган шароитларда такрор экилганда ҳосилдорлик пасаймайди. Бу усул алмашлаб экишга кирмайдиган участкаларда ҳам қўлланилади. Масалан, бир далада сурункасига 2—3 йил каноп етиштириш шулар жумласига киради. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

“Suv hisobi” mobil ilovasi ishga tushirildi Suv resurslarini boshqarishda shaffoflik va qulaylikni oshirish maqsadida “Suv hisobi” axborot tizimining mobil ilovasi ishga tushirildi. Endilikda qishloq xo‘jaligi mahsuloti yetishtiruvchilari: 🔹 o‘zlariga ajratilgan mavsumiy suv olish limitlarini ko‘rishi 🔹 suvdan foydalanish shartnomalari bilan tanishishi 🔹 har oy yakuni bo‘yicha dalolatnomalarni elektron tarzda imzolashi mumkin. Mazkur imkoniyatlar qishloq xo‘jaligi mahsuloti yetishtiruvchilari uchun ortiqcha qog‘ozbozlikni kamaytirib, barcha jarayonlarni onlayn va tezkor amalga oshirishga xizmat qiladi. Shuningdek, “Suvhisobi.uz” tizimi respublikaning barcha hududlarida joriy etilib, tegishli vazirlik va idoralar axborot tizimlari bilan integratsiya qilingan. 💧 Raqamli yechimlar — suvdan oqilona foydalanish va samaradorlikni oshirishning muhim omili. Mobil ilovani App Store Yoki Play Marketdan yuklab olishingiz mumkin.

«ЭЛ-НИНЬО» БАЛОСИ ҚАЙТМОҚДА: ДУНЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУКУТ САҚЛАНАЁТГАН ШОК ТИЗИМ! 2026 йил май ойида жаҳон қишлоқ хўжалигида
«ЭЛ-НИНЬО» БАЛОСИ ҚАЙТМОҚДА: ДУНЁ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУКУТ САҚЛАНАЁТГАН ШОК ТИЗИМ! 2026 йил май ойида жаҳон қишлоқ хўжалигида сукут сақлаб келинаётган жуда ноодатий бир тизим расман ишга тушди. Бу тизим биз билган дунёни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Метеорологлар аномал «Эл-Ниньо» иқлим ҳодисаси қайтаётганини расман эълон қилишди. Хавф даражаси — 82 фоиз. Бу дегани, яқин ойларда глобал миқёсда озиқ-овқат тақчиллиги юзага келиши мумкин. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAO ҳамда SEADRIF вазиятнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, Жануби-Шарқий Осиёдаги Лаос давлатида ноодатий тизимни ишга туширди. Унинг номи — anticipatory drought insurance, яъни қурғоқчиликка қарши олдиндан суғурта. Биз билган анъанавий суғурта тизими қандай ишлайди? Офат келади. Ҳосил нобуд бўлади.ъЗарар ҳисобланади. Шундан кейингина компенсация тўланади. Аммо оч қолган инсонга кечиккан пулнинг фойдаси кам. Янги тизим эса бутунлай бошқача ишлайди: — Сунъий йўлдошлар Лаос ерларини онлайн кузатади. — Далалар ҳали ям-яшил, ҳосил тирик бўлган пайтда сунъий интеллект қурғоқчилик хавфини бир неча ҳафта олдин ҳисоблаб чиқади. — Энг асосийси, ҳосил қуриб улгурмасидан АВВАЛ фермерлар ва ҳукумат ҳисобига маблағ ўтказилади. Бунинг муҳимлиги шундаки, инсоният илк бор офатдан кейинги зарарни қоплаш учун эмас, балки зарарнинг олдини олиш учун олдиндан маблағ ажратишни бошлади. Фермерлар маблағни офат келишидан аввал олиб, зарур чораларни кўриши мумкин: — сув захирасини тайёрлаш; — суғоришни кучайтириш; — экинларни сақлаб қолиш; — қурғоқчилик оқибатларини юмшатиш. Биз сунъий интеллект ва космик технологиялар қишлоқ хўжалигини ҳимоя қилиш учун ишлатилаётган янги даврга қадам қўймоқдамиз. Хулоса қиладиган бўлсак келажак деҳқончилиги фақат ер ҳайдаш ва ҳосил етиштиришдан иборат бўлмайди. Энди хавфни олдиндан кўра билиш ва унга тайёр туриш ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

🚜 Оддий агрегатдан йирик компаниягача 1837-йил. АҚШдаги оддий темирчи — Жон фермерларнинг битта катта муаммосини пайқади. Ўша даврда ишлатиладиган ер ҳайдагичлар оғир тупроқда тез-тез тиқилиб қолар, деҳқонлар эса ортиқча вақт ва куч йўқотар эди. Жон эса оддий, аммо жуда самарали ечим топди — ялтироқ пўлатдан ясалган плуг. Натижа қандай бўлди? — тупроқ қурилмага ёпишмайди — ер ҳайдаш осонлашади — иш унумдорлиги ошади Ана шу ихтиро катта тарихнинг бошланиши бўлди. ⚫️ 1837 — биринчи плуг ⚫️ 1840-йиллар — минглаб сотувлар ⚫️ 1868 — компания расман ташкил этилди John Deere’ни машҳур қилган асосий жиҳатлар: ✔️ сифатга қаттиқ эътибор ✔️ фермер муаммосини чуқур тушуниш ✔️ ишончли маҳсулот яратиш Бугун эса John Deere — дунёдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларидан бири. Компания трактор, комбайн ва ақлли агротехнологиялар билан бутун дунёга танилган. Катта бизнес катта пул билан эмас, одамлар муаммосига тўғри ечим топишдан бошланади! ➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг. Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз! Бизни кузатиб боринг: 💬 Telegram 📹 Instagram 📹 TikTok 📹YouTube

Камбағалларни янада камбағаллаштиришми бу? Замон кўрсатуви Булунғур туманидаги воқеа билан танишди. https://youtu.be/xhcSme3ZASA?si=XzQGqM_90SjLbiFP

Repost from Uzb_Meteo
Дўлли бўлутларга қарши таъсир кўрсатадиган отряд хизмати фаолияти негадир суст? Ўзбекистонда 170 га яқин штат бирлигига эга шундай хизмат фаолият олиб боради. Аввалари яъни собиқ совет даврида бу хизмат Ўзгидромет таркибида бўлган. Кейин Қуролли кучлар вазирлик таркибида анча йиллар фаолият олиб борди. Яқин яқингача ФВВ ҳузурида иш олиб борди. Ҳозир эса Гидрометеорология хизмати агентлиги таркибига қайта ўтказилди. Тузилма Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятидаги жами 700 гектар экин майдонларига дўл ёғиш олдини олиш учун ташкил этилган тузилма ҳисобланади. Тузилма таркибида 10 лаб МРЛ-5 метеорологик радиолокатр тизими ва 20 га яқин отиш пунктлари бор. Бу йил дўл ҳодисалар ўтган ва олдинги йиллардагига нисбатан тез-тез ва унинг ҳажми хам олдинги дўллардан катталашиб бораётганини ҳар бир ўзбекистонлик ижтимоий тармоқлар орқали кўриб турибди. Конвектив булутлар ривожланиш частотаси ҳам ўтмишдошларидан энди хавлироқ бўляпти. Тропик ёғинларга ўхшаш жала ортидан табиийки дўллар ҳам кўпаяверади. Бу ҳодисалар нимани келтириб чиқаради, биласизларми? Боғдорчилик ва қишлоқ хўжалик ер майдонларини дабдаласини чиқаради. Нега дўлга қарши отряд хизмати жорий мавсум олдингиларидек фаол эмас? Муаммо нимада?