cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Mirzohid domla tortkòl masjidi🕌

Rosullulloh Sollallohu Alayhi Vasallam Dedilar ilm Talab Qilishlik Har Bir Muslim Va Muslimaga Farzdir Ahli Sunna Va Jamoa Etiqodi O'laroq Sahih Manbalar ! “Эслатинг зеро эслатма муминларга манфаат етказур (Зaрият 55)

Show more
Advertising posts
206
Subscribers
+124 hours
+27 days
+430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Тиканига эмас, гулига боқинг! Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар. Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди". Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган.
Show all...
👍 1
Аллоҳга истиғфор айтиш – ер аҳлининг омонлигидир. ИСТИҒФОР АЙТИШНИНГ АЙНИ ПАЙТИ Мӯминларнинг сифати وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ "... ва саҳарда истиғфор айтувчилардир". ("Оли Имрон", 17-оят) 👉👉 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим, ҳозироқ истиғфор айтайлик. «Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ». (Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») Шунигдек, истиғфорнинг «Аллоҳуммағфир ‎лии, Роббиғфир» каби сийғалари ҳам бор. 1)Табиийки, амалда биз тилимиз билан «астағфируллоҳ» ва шу ‎маънодаги калималарни айтиб, дил билан уни тасдиқлашимиз ‎истиғфор саналади. 2) Биз истиғфор айтиш учун албатта гуноҳ иш қилган бўлишимиз ‎шарт эмас. Чунки истиғфор айтиш ўзи тарғиб қилинган нарсадир. Дарҳақиқат, ‎Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум бўлсалар ‎ҳам, доимий равишда истиғфор айтганлар. 📌 Истиғфорнинг энг афзали – Саййидул истиғфордир: Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор – اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ «Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар. (Бухорий ривояти) Дониёр Файз
Show all...
ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР Одам алайҳиссаломнинг дуолари: رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ «Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23). Айюб алайҳиссаломнинг дуолари: أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ «(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё, 83). Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари: رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا «Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!» (Нуҳ, 28). Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари: رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ «Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40). Юнус алайҳиссаломнинг дуолари: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87). Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари: فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ «Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!» (Юсуф, 101). Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари: عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ «Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 83). Мусо алайҳиссаломнинг дуолари: رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي «Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин» (Тоҳа, 25-27). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари: رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ «Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», (Бақара, 201).
Show all...
Биласизми? ​​✔️ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ: ✨🌹1. Жума учун ғусл қилиш. ✨🌹2. Хушбўй нарсалар суртиш. ✨🌹3. Чиройли кийимлар кийиш. ✨🌹4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. ✨🌹5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. ✨🌹6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. ✨🌹7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. ✨🌹8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. ✨🌹9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. ✨🌹10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. ✨🌹11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. ✨🌹12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
Show all...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! Сенинг ҳидоят топишингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бор умрларини сарфладилар. Сен ҳам жума оқшоми ва кундузида у зотга салавот айтишга бироз вақтингни сарф қилгин! 🤲 Аллоҳим, намоз ўқувчилар, рўза тутувчилар, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар ва Ислом сўзини талаффуз қиладиганлар сонича Набийинг ва Расулингга салавоту дурудлар бўлсин!
Show all...
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад). - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг. - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!
Show all...
👍 1
Салавот Ҳофиз Аҳмад ибн Мансур Шерозий вафот топганида, бир киши Ҳусайн ибн Аҳмад Шерозийнинг ҳузурига келиб: - “Тушимда Аҳмад ибн Мансурни кўрибман. У Шероз масжидидаги меҳробда тик турган эди, устида ҳулласи ва бошида қимматбаҳо тошлар ўрнатилган тож ҳам бор эди. Мен: «Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?” - десам, у: - “Аллоҳ гуноҳларимни кечирди, икром кўрсатди ва жаннатга киритди” - деди. Мен: - “Нима сабаб (бу шарафга эришдинг)?” - десам, у: - “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган кўп салавотим сабабидан бўлди” - деб жавоб берди. (Имом Заҳабий, ”Ислом тарихи”)
Show all...
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: *«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».* Табароний ривоят қилган.
Show all...
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир. ☝️Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. 🍃🌹🍃Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! ☝️Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. Эслатиш мўъминларга манфаат берур. 🍃🌸🍃Бисмиллаҳ баракадир. Бисмиллаҳсиз ҳар ишда барака йўқ. Янги кунга, эзгу ниятларга, солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ... 🍃🌸🍃Файз тўла кун бўлсин! Гуллар қилар нихоят, Шабънам билан тахорат. Бу мӯъжизавий холат, Жума муборак дӯстим. 🍃🌸🍃Бир кун яшаб капалак, Тинмасдан жони халак. Хар ён тўпланмиш малак, Жума муборак дӯстим. 🍃🌸🍃Тушма мушрик кӯйига, Маст бӯл азон куйига. Юр, Аллоҳнинг уйига, Жума муборак дӯстим. 🍃🌸🍃Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат, Тавбалар қилайлик умр ғанимат. Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат, Мусулмон аҳлига Жума муборак! 🍃🌸🍃Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ; Қалбимизни кенг; Қадримизни баланд; Сўзимизни олий; Ҳаётда муваффақиятли; Охиратда саодатли; Ўғил - қизларимизни салоҳиятли; Қарзларимизга нажот; Ризқимизга кенглик; Кунимизга барака; Бандаларига суюмли қилиб; Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб, Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
Show all...
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир. Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади. Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг. Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди. Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади». Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!
Show all...