en
Feedback
227
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-330 days
Posts Archive
Shu joyni kimga ravo ko'rsangiz shu insonga yuboring.

photo content

Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гаплар 1. Сен кучлисан, енгилма! 2. Мен доим сен биланман. 3. Ҳаммаси
Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гаплар 1. Сен кучлисан, енгилма! 2. Мен доим сен биланман. 3. Ҳаммасини уддалайсан! 4. Мен сенга ишонаман. 5. Мен сен билан фахрланаман. 6. Менга ёрдам бераётганинг учун рахмат. 7. Мен сени яхши кўраман. 8. Кунинг қандай ўтди? 9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг? Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин. Болани урманг! Болага нима яхши-ю нима ёмонлигини тушунтиришдан эринманг. 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 ♻️Яқинларизга ҳам

photo content

Ишлаб пулни орқасидан кетиб боламизни унутиб қўймайлик Абдулазиз домла 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 ♻️Яқинларизга ҳам

​​⚫️🔴АСТАҒФИРУЛЛОҲ ☝️Намозга ниҳоятда эҳтиёт бўлайлик.. Бир киши бўлиб, унинг ёлғизгина суюкли қизидан бўлак, ҳеч кими йўқ экан. Кунлардан бир куни қизи оғир дардга чалиниб вафот этибди. Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди. Бечора отани одамлар қабрдан зўрға чиқариб олибдилар. Сўнгра йиғлай йиғлай уйига, манзилига қайтибди. Қизининг аза маросими.. Ҳеч ҳам ишонгиси келмас эмиш.. қўни қўшинлари кишининг суянчиғи бўлишиб, барча аза ҳаражатларини ўзлари тўлабдилар. Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш. Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди. Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди: - қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими? Имом "бўлади" деб жавоб берибди. Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!! Қабрда нимани кўрди экан? Ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди... Бироздан сўнг қизи қабрда яна пайдо бўла бошлабди. Аммо унинг юзи, тиззалари, қадамлари ва қўллари куйиб кетган эди. Ота секингина қабрни ёпиб, жуда ҳам дахшатли холатда уйига қайтибди. Уйга етиб олиши билан қаттиқ толиққанлиги боис, ётиб чуқур уйқуга кетибди. Тушида қизини кўрибди ва сўрабди: - Мен қабрга тушганимда сен қаерда эдинг? Нима учун баъзи аъзоларинг куйиб кетган? Қиз айтибди: - Мен қабрга тушган захотим, фаришталар келиб мени оловли жойномозда намоз ўқишим учун дўзахга олиб кетишди. Бу хол ҳар намоз маҳал такрорланди. - Нима учун сени дўзахга олиб боришади? - Чунки мен намозларимни ўз вақтида ўқимасдан кечиктирар эдим. (Намозини кечиктирганнинг аҳволи шундай бўлса, ўқимаганнинг аҳволи не кечар экан?) ☪Кун ҳикмати: Ишга кечикканимизда бошлиқдан уялиб, бошимизни эгиб, зўрға уялиб гапирамиз. Аллоҳнинг ҳузурида туриладиган намозга кечикканда ҳам шундаймизми? Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ъала саййидина Муҳаммад.. ═══ °❖📚❖◎📖◎❖📚❖°═══ 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 ♻️Яқинларизга ҳам улашинг

Идеал Хотин бўлмайди, Чунки идеал Эрни ўзи йўқ ! Абдуллоҳ Домла 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 ♻️Яқинларизга

photo content

🤲 ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб: — Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх: — Ота — Онанг борми? — деб сўради. Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр Ота — Онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб: — Мен сендан Ота — Онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — Онанг борми? Қилаётган дуоларингда Ота — Онанг ҳам борми? — деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб: — Йўқ, Ота — Онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди. Эй Ота — Онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, Ота-Онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...!!! ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼

photo content

☝️АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ! • Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг • Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг • Бошинг тошдан бўлсин деманг • Аллоҳ паноҳида бўлгин денг • Топганинг тўйларга буюрсин деманг • Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг • 100 йил, 1000 йил яша деманг • Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг • Қўша қаринг деманг • Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг • Тагингдан шамол ўтсин деманг • Аллоҳ ризқингга барака берсин денг • Қўчқордай ўғил сўраманг • Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг • Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг • Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼

ЖИГАРЛАРИНГ ЯРАЙДИ... Ёнгинангда «дўстман» деган ғанимлар, Синишингни кутиб кунлар санайди, Энг яқин дўст ёнингдаги одамлар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Кўчадаги таниш-билиш , жўралар, Бойлигингда қўлларингга қарайди. Асл инсон йўқчиликда билинар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Омад кулса ёнингдаги ёринг ҳам, Сочларингни қўлларида тарайди. Аразлайди сал қоқилсанг, ўшал дам, Бир корингга жигарларинг ярайди! Кўзингни оч, кераксиздир пушмонинг, Еттиётлар қадр нима билмайди. Бир қориндан кўп талашиб тушганинг, Бир корингга жигарларинг ярайди! Давринг келса, бирга давринг сурганлар, Синганингда тез бегона айлайди. Қадрингни чин қалби билан билганлар, Бир корингга жигарларинг ярайди! Шундай экан ўзга дея ғам ема, Қадрини бил, кетса қайтиб келмайди. Мумтозбегим «меҳрибоним йўқ» дема, Бир корингга жигарларинг ярайди. Мумтозбегим 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 ♻️Яқинларизга ҳам улашинг

Шайхни йиғлатган савол... 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

photo content

Go'zal qiroat.

photo content

Бир балиқчи бебаҳо олмос топиб олибди... Олмосни олиб хурсанд бўлиб, заргарни ҳузурига келипти. Заргар олмосга узооқ, термулиб дебди:... "Бу олмос бебаҳодир... Мен барча бойлигимни йиғиб сизга берсам ҳам, олмос нархининг ярмига ҳам етмас... Сизга маслахатим....  яхшиси одил подшох ҳузурига боринг... Фақат угина сизга олмосингизга лойиқ, нарх ва бойлик бериши мумкин".. Балиқчи қўлида олмос билан хурсандчиликда одил подшох хузурига жўнабди... Одил подшоҳ ва унинг хазинабони балиқчи келтирган олмосга узооқ, термулиб, шундай одил қарорга келишибди.. "Келтирган олмосинг бебаҳодир. Биз бу олмосга шундай нарх қўйдик: Биз ихтиёрингга  уч соат мухлатга хазинахонамизни топширамиз. Шу уч соатда хазинахонамиздан хохлаганингча бойликни ташиб олиб кет. Биз розимиз. Уч соатдан сўнг хазинахонамиздан чиқариласан". Балиқчи  одил подшоҳ қароридан росса  хурсанд бўлиб, унга раҳматлар айтибди. Хазинабон балиқчига хазинахонани уч соатга топшириб, вақтни белгилаб чиқиб кетибди.. Хазинахонадаги тиллою, бебаҳо дуру-гавҳарларни кўрган балиқчи эсидан оғай дебди..  "Хали вақт бор. Икки соатда хам қанча олтинларни ташиб кетаману... бир оз дам олай" дебдида бир уюм тиллалар устига ётиб олиб, хаёл сура бошлабди: "Энди дунёдаги энг бой одамга айландим. Атрофимда хизматкорлар гирди-капалак бўлишади. Бир нечта ховли-жой ва уловларга эга бўламан"  - каби орзулар қўйнида уйқуга кетиб, ухлаб қолибди. Бир пайт хазинабон балиқчини уйғотармиш: "Уйғон. Тур ўрнингдан, чиқ, хазинахонадан, вақтинг тугади.".. Балиқчи шошилиб: "Вой, ғафлат уйқусида қолибман... хозир... хозир.... тиллаларимни олай" дермиш... Хазинабон: "қанақа тилла... сенинг вақтинг тугади... чиқ, хазинахонадан.... Хеч қандек тилла олмайсан."- дебди. Балик,чи: "Бир ховучгина тилла олволай".. -Хазинабон кулиб дебди:.. "бир ховуч эмиш, бир дона ҳам олмайсан. Ўз муҳлатинг ичида қоплаб олгин эди. Энди йўқ. Чиқ, хазинахонадан". Балиқчи бир олтинга хам эга бўлмасдан хазинахонадан чиқарилибди... - Азиз биродарим!.. Ким айбдор.??... -  Балиқчи - сиз ва биз.... бандалар... - Одил подшох - Аллохдир.. - Хазинахона - биз яшаб турган фоний дунё.. -  Ундаги тиллаю, бойликлар - Аллоҳ учун ибодат ва яхши амаллар.. -  уч соат муҳлат - бизга берилган умр.. -  балиқчининг ғафлат уйқуси - бизнинг бу дунёни хою-хавасларига берилишимиз. -  Хазинабон ўлим фариштаси. -  Вақт тугаб, хазинахонадан чиқарилгани -  умр тугаб, бу дунёдан қабрга хайдалишимиз. -  Бир ховуч олтин олишга ялиниш - ўлим фариштаси келганда бандани сажда қилиб, ибодат қилиб олай деб ялинишидир... ☝️-  Азиз диндошим.!.. Бу дунё хазинахонасида ётибсиз ғафлат уйқусида...... Уйғонинг! Уйғонинг биродар!...❗️ Хазинахонадан олинг савоб ва Аллоҳга мақбул амалларни (бойликни)... Ташиб олинг чин дунёингиз учун... Ҳозир вақт бор... эртага хазинабон уйғотганда кеч  булади... ☝️Тафаккур қилинг...! КАНАЛЛАРИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ