Ustoz Rahmatulloh domla Marg'iloniy
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Робия хожи она» масжиди имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ домла Мухаммад Содиқ ўғлининг шахсий саҳифаси ✅Расмий саҳифаларимизга уланинг👇 https://taplink.cc/ustoz_rahmatulloh_domla
Show more- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Data loading in progress...
Бир мунча кундан кейин маҳбуслар ичида тошмали терлама бошланди. Мен оғир ҳолда сефной билан оғридим. Аксар вақтда тошмали терлама билан киши бир бор оғрийди. Мабодо иккинчи маротаба оғриса, охиргиси енгиллик билан ўтади. Мени иккинчи мартаба оғришим неча баробар оғирроқ бўлди. Маълумки, бунга узоқ вақт турма шароити ва овқатнинг бадтаъмлиги ва ниҳоят заифланиш сабаб бўлган, албатта. Мени Тошкент ҳарбий шифохонасига жойладилар. Неча кунлар беҳуш эканман. Бир куни қандайдир бир маслаҳатчи келиб, касалларни…
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Робия хожи она» масжиди имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ домла Мухаммад Содиқ ўғлининг шахсий саҳифаси ✅Расмий саҳифаларимизга уланинг👇
https://taplink.cc/ustoz_rahmatulloh_domla5.07.2024 йил куни "Жума" намозидаги суҳбат.
📖 Мавзу: "Тил офатлари"
🎙 Устоз Рахматуллоҳ домла Файзуллаев;
00:00 Кириш
01:34 Суҳбат мавзуси
3:28 Инсонга берилган аъзолар фақат дунёвий эҳтиёж учун эмас!
7:31 Мусулмон инсоннинг меъзони ҳақида
11:31 Тил нима учун берилган?
14:06 Аллоҳ таоло бир нарсага йўлни кенг қўйса, албатта бу йўлда баъзи тақиқлар бўлади....
15:15 Инсонга берилаётган нарсалар қачон неъмат бўлади?
16:10 "Биз уларни ҳар бир айтаётган гапларини ёзиб борамиз"
17:22 Тўпланиб ўтиришда фойда йўқ, қачоники....
19:08 Зарари йўқ деб гапирилган гап, эгасини дўзахга тушириши мумкин!
20:14 Саҳобаларни тил офатларидан сақланишлари.
28:03 Кераксиз гапларни гапириш қалбни қатиради!
32:10 Салафи солеҳларни эҳтиётлари.
44:19 "Кимки гапираётган гапини ҳам амалидан деб билса уни гапи кам бўлиб қолади"
49:45 Нашр этилган янги китоб эълони
53:25 Якуний дуо
🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг!
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tokЭртасига бу ғамхона дарвоза ходимларидан бир ўрис кириб: “Ғишт билан девор урадиган уста борми?” деди. Мен “устаман”, дедим. Хотинлар бўлимида то ошхонагача ўн беш метрлар ерни ажратиш учун девор қилинган эди. Битмай туриб, устаси номаълум ерга юборилган бўлса керак. Мен бир кун маҳбуслар овқатини ошхонадан олиб келиш учун ёрдамга чиққанимда унинг девор уришига қараб турдим. Бир курак лойни илгариги ғиштни устига қўйиб, шу лапаткача билан ёйиб уни устига иккинчи ғиштни қўйиб, устки ва тахтидаги икки ғиштни…
Китоб номи
: "
РАСУЛУЛЛОҲ ОЛИБ ҚОЛГАН ЗОТ" ёхуд Бузрукхон эшон Машҳадий маноқиби";
📖 Мазкур китоб XIX аср охири ва XX аср бошларида Марғилон шаҳрида яшаб ўтган аллома, тасаввуф шайхи ва тариқат илмлари билимдони Бузрукҳон эшон Машҳадийнинг ибратли ҳаёти хақида ҳикоя қилади. Хусусан, зотнинг муборак ҳаж зиёрати асносида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишоратлари билан Мадинаи мунавварада қолиш воқеаларига урғу берилади. Мазкур воқеа илмий, маънавий—ахлоқий жихатдан таҳлил қилиниб, муносиб хулосалар берилади. Китоб яқин тарихимизда ўтган алломалар ҳаёти ва илмий фаолиятига қизиқувчи, хусусан, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлган ҳар бир кишини бефарқ қолдирмайди.
📍 Ушбу китобни «Ramazon kitob» дўконидан ёки қуйидаги рақамлар: +998913960936 ҳарид қилишингиз мумкин.
🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг!
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tokФарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Робия хожи она» масжиди имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ домла Мухаммад Содиқ ўғлининг шахсий саҳифаси ✅Расмий саҳифаларимизга уланинг👇
https://taplink.cc/ustoz_rahmatulloh_domlaФарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Робия хожи она» масжиди имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ домла Мухаммад Содиқ ўғлининг шахсий саҳифаси ✅Расмий саҳифаларимизга уланинг👇
https://taplink.cc/ustoz_rahmatulloh_domlaЗарба устига яна бир зарба
Бир куни бу турма ёки ғамхона дарвозасида қоровул бўлиб турган навбатчи хитой “Чин бо лу” (хитойлар ичида қирқ ёшлардаги бир раҳмдил хитой эди) келиб мени чақириб, сизга бир киши келди, деди. Мен дарвозага борсам, дарвоза орқасида Фаттоҳ қори ўртоғимнинг овози. Мен қамалганимдан буён сўраб келган биринчи одам бўлди. Дарвозадан у тарафдаги одамни юзини кўриш мумкин эмас эди, фақат овозини эшитар эдингиз.
Мен аҳвол сўраб, хотиним ва тўқсон ёшлик кекса онамни сўрадим. Айтди: “Сизни олиб кетгандан кейин икки соатдан кейин келишиб, ҳамма дорилар, китоблар ва палослар ва дорихонангиздан ҳар нима нарсаларингизни ва уйга кириб бор нарсаларингизни, хотинингизни ва кампирни янги уст-бошларини, фақат бир дона эски кигиз ва ювуқлиқ эски либосларидан бошқасини тамом мошинага юклаб олиб кетган эдилар. Бизлар ёру ошнолар мумкин қадар оилангизга ёрдам қилиб турган эдик. Бир ҳафта бўлди, кечаси босмачилар кириб, ҳакимни тилласини ва пулларини топ, деб уриб кампирни ўнг қўлини билагидан синдириб, ювилган кўйлакларигача олиб кетдилар. Уч кун бўлди, кампир билан хотинингизни Карвонга, отасиникига бир нав қилиб жўнатиб юбордик”.
Бу сўз жигарсўз ва алам афрўзни мен эшитдимда, дуди оҳим фаввораси юракдан димоғимга урди. Бир қаттиқ оҳ тортдимда лол бўлиб, маҳвият дарёсига ботдим. Ҳушим бошимдан учди, беҳушона неча дақиқалар мабҳут қолдим. Бир мунча дақиқадан кейин ўзимга келсам, Фаттоҳ қори мени индамай қолганимга қоровул бошқа гаплашишга ижозат бермай қайтариб юборибдир, деб хаёл қилиб кетиб қолибди.
Қоровул қўлида тўрт дона нон, бирини Чин бо луга бердим. Энди бўлмага кирсам, менда ором қани? Кўринг, бу қандай кўргуликдирким, бошимга паё-пай зарба устига зарбадир.
Во ажабо! Бу тушимдаги лойқа сув ва даҳшатли мавж, ўтиши мумкин эмас юпқа ва ингичка тахта кўприк даҳшатлари қачон битадир?! Феруза рангли мутиъ нажот фариштаси у от тезроқ келмас мукин?!
На бир жойда тура оламан, фикру ёдим нимага мен яна одамлар сўзига кириб уйландим, бир кишини қизига қанчалар кулфат ва ғамларга сабаб бўлдим, деб ўзимга таъзир берар эдим.
Кечаси ётиб, уйқум бир нафас ҳам келмади. Ҳеч нимага қудратим етмас, чунки ўзимда ихтиёр йўқдир. Агар иложи бўлса безориларни майда-майда қилар эдим. Ҳар лаҳзада у ёнбошдан бу ёнбошга айланаман.
Хулоса, кечаси соат иккида заҳар танг қилди. Таҳоратга чиқиб ўтириб эрдим, Фарғона тарафидан келган поездни “дуф-дуф” овози эшитилди. Кўнглим бузилди. Қўлимдаги кесак билан ҳожатхона деворига ёздим.
Шеър: Саҳар қулоғимга дуф-дуф вагон келаду, Навед боду сабо Ҳудҳуди Марғинон келаду. Дедимки келаду мен ғариб бекасдан, Дедики, шоҳиди жонинг қори жон келаду. Сабо гузаринг тушса гар Марғинон узра, Дегил, ғурбатда ётган ғариб қачон келаду?🖌
Давоми бор...
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tokYour current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.