en
Feedback
Pedagogika & psixologiya

Pedagogika & psixologiya

Open in Telegram

🎓 Педагогика ва психология 👩‍🏫 Ўқитувчи ва талабалар учун 🧠 Таълим психологияси, амалий кейслар 📚 Имтиҳон, дарс, мотивация ва ривож ✍️ Қисқа ва фойдали

Show more
548
Subscribers
-124 hours
-27 days
-130 days
Posts Archive
photo content

photo content

#иқтибос ✅️Сизни тушунадиган, айбламайдиган ва қўллаб –қувватлайдиган инсонлар бўлса, уларга ҳиссиётларингизни ифодалашдан тортинманг. ✍️Жалолиддин Румий 🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!

#иқтибос Саккизлик 1. Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак. 2. Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир. 3. Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади... 4. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаёринг оғримаса, шунинг ўзи бахт! 5. Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз... 6. Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағдаға қилади... 7. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. 8. Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас! ✍Ўткир Ҳошимов

#Мулоҳаза Энг ёмон соя бу қўрқув! Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик! Энг қўрқинчли одам - ёлғончи! Энг ёмон қалб касаллиги - ҳасад. Энг катта куч бу - сабр! Энг катта хазина - илм! Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ! Энг оғир меҳнат - ёмон хулқни яхшисига айлантирмоқ! Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ! Энг гўзал кўриниш - табассум! Энг буюк неъмат - иймон, ишонч, умиддир!!!

#иқтибос Болани қўрқув билан тарбиялашса, у ҳис-туйғуларини тушунишни эмас, балки уларни бостиришни ўрганади. ___ «Когда ребенка воспитывают страхом, он учится подавлять чувства, а не понимать их» ✍Дональд Винникотт, педиатр

Курс муаллифи билан ушбу +998935366125 рақам орқали боғланиш мумкин

photo content

Курс муаллифи билан боғланиш +998935366125

#иқтибос Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли! ✍️ Жалолиддин Румий

#Мулоҳаза Генрих Гейне Парижга борганида мухлисларидан бири уни саволга тутади: — Бобонгиз Соломон жуда бой банкир бўлган, сиз эса машҳур шоир бўлиб етишдингиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин? — Онам болалигимда менга шеърлар ўқиб берарди, шунинг учун улғайиб, шоир бўлдим. Бобом Соломоннинг онаси эса унга бой ва зодагонлар ҳақидаги эртакларни айтиб берарди, шунинг учун бобом банкирликни танлади. Ҳамма гап оналарнинг тарбиясида!

#иқтибос Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам шундай ҳолат юз беради. ✍Леонардо да Винчи

#кун_ҳикмати Ҳеч бир ишни кейинга қолдирманг. Ўйланманг, шубҳаланманг, имкон бор экан, ҳаракат қилинг. Сизнинг энг катта вазифангиз ҳаракат қилишдир.  📚"Куч»" китобидан

#иқтибос Агар итнинг қўмондонлигида юзта шердан иборат қўшин тузилса, шерлар уруш майдонида итлар каби ўлади. Агар шернинг қўмондонлигида юзта итдан иборат қўшин тузилса, барча итлар шердек жанг қиладилар. ✍ Наполеон Бонапарт

Ким нима қилса, ўзи учун қилади. Киши қилган яхшилик ва ёмонлигини оқибатини албатта кўради ва тортади. Унутма! Бир нарсага эришиш учун бутун бир умр керак бўлади. Бир нарсани қўлдан бой бериш учун эса, бир лаҳзалик ғафлат кифоя. Ҳазрати Мавлоно Румий

#иқтибос Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан. ✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

#иқтибос Савод — мактабда ўқиганларингдан барчасини унутгач, каллангда нима қолса ўшадир. ✍🏻 Альберт Эйнштейн

#Мулоҳаза Бир замонлар ёнма-ён умргузаронлик қилган икки қўшни бор экан. Бири савдогар бой. Иккинчиси камбағал бўлиб, хотини норози бўлар, эрини нимадир қилишга даъват этар экан. Охири у ҳам савдогарлик қилмоқчи бўлиб, бир қоп пиёзни орқалаб йўлга тушибди. Узоқ йўл босиб бир юртга борибди. Бу юртдагилар пиёзни кўрмаган экан. Улар пиёзни еб кўришибди, экиб кўпайтиришибди. Бу ишларнинг довруғи подшоҳга етибди. У пиёз олиб келган кишига бир қоп пиёз ўрнига икки қоп олтин беришни буюрибди. У юртига қайтиб, бой-бадавлат бўлиб кетибди. Энди қўшнининг тинчи йўқолибди. У қўшнисидан бир амаллаб қандай бойиб кетганини сўраб билибди. Бир қоп саримсоқпиёз олиб ўша юртга етиб борибди. Еб кўришибди, экиб кўпайтиришибди. Ҳам овқат, ҳам шифобахш неъмат экан, деб роса мақташибди. Подшоҳ унга мукофот беришда роса ўйланибди, аъёнларини саройга тўплаб маслаҳатлашибди. Аввалги савдогардек икки қоп олтин бериб қўя қолиш адолатсизлик бўлиши мумкин, дейишибди аъёнлар. Охири олтиндан қимматроқ нарса берайлик, деган маслаҳат билан подшоҳ унга бир қоп саримсоқпиёзнинг ўрнига икки қоп пиёз беришни буюрибди... Амал кимўзарга қилинмайди, холис Аллоҳ учун қилинади. Агар мақсадингиз кимнидир ортда қолдириш бўлса, ҳаётда топганингиз «икки қоп пиёз» бўлади!

34 йил кутдик... Энди яна тажриба тўплашимиз керакми? Менинг шахсий фикрим: Биз Жаҳон чемпионатига чиқиш учун 34 йил кутдик. Бу мусобақа мураббий тажриба тўплайдиган майдон эмас, балки ўзини исботлаб бўлган мутахассис натижа кўрсатадиган саҳна бўлиши керак эди. Агар мураббий ҳам халқаро даражадаги энг йирик мусобақада илк бор ишлаётган бўлса, бу хавфли қарор эмасмиди? Футболда мағлубият бўлади. Аммо савол бошқача: Нега биз айнан энг муҳим босқичда тажриба синовини ўтказишимиз керак эди? Мухлис сифатида биз фақат ҳиссиёт билан эмас, натижа билан ҳам яшаймиз. Миллий терма жамоа — тажриба майдони эмас, бутун миллатнинг орзу-умидлари жамланган жамоадир. Албатта, бу фақат шахсий фикр. Бошқалар бошқача баҳолаши мумкин. Лекин бундай мағлубиятлардан кейин мураббийлар штаби, тактика ва қабул қилинган қарорлар юзасидан жиддий таҳлил ўтказилиши табиий ва зарур.

Ўзи бугунги ўйиндан кейин хафсала пир бўлганди, ёзмиман футбол ҳақида дегандим. Лекин ёзмасам, гапирмасам бўлмади. Мен қатори кўпчилик ўзбек мухлислари қалбидан нималар ўтаетганлиги маълум...