Pedagogika & psixologiya
Open in Telegram
🎓 Педагогика ва психология 👩🏫 Ўқитувчи ва талабалар учун 🧠 Таълим психологияси, амалий кейслар 📚 Имтиҳон, дарс, мотивация ва ривож ✍️ Қисқа ва фойдали
Show more548
Subscribers
-124 hours
-27 days
-130 days
Posts Archive
Magistratura va doktoranturaga kirish uchun talab etiladigan chet tili sertifikatlarining ro‘yxati
#abituriyent
Bunda qaysi mutaxassislikka C1, B2 va B1 daraja talab etilishi belgilangan.
👉 @xushnudbek 👈
🎓 Магистратура талабаси бакалавр талабасидан нимаси билан фарқланади?
Бакалавр ва магистратура талабаси ўртасидаги фарқ фақат таълим босқичида эмас, балки ўқиш мақсади, фикрлаш тарзи ва масъулият даражасида ҳам намоён бўлади.
📘 Бакалавр талабаси:
🔹 касбнинг назарий ва амалий асосларини ўрганади;
🔹 тайёр билим ва маълумотларни ўзлаштиради;
🔹 ўқитувчи берган топшириқларни бажаради;
🔹 «Бу нима?» ва «Қандай бажарилади?» деган саволларга жавоб излайди;
🔹 муайян касб бўйича базавий компетенцияларни эгаллайди.
📙 Магистратура талабаси эса:
🔸 танланган мутахассисликни чуқур ва тизимли ўрганади;
🔸 тайёр билимни қабул қилиш билан чекланмай, уни таҳлил ва танқидий баҳолайди;
🔸 илмий муаммони мустақил аниқлаб, унга асосланган ечим таклиф қилади;
🔸 «Нима учун?», «Қайси усул самарали?» ва «Нимани такомиллаштириш мумкин?» деган саволларга жавоб излайди;
🔸 илмий мақола, тезис, лойиҳа ва магистрлик диссертацияси устида ишлайди;
🔸 ўз таълими ва касбий ривожланиши учун шахсий масъулиятни зиммасига олади.
📌 Асосий фарқни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Бакалавр — мавжуд билимларни ўрганади.
Магистр — билимларни таҳлил қилади, ривожлантиради ва янги ечим яратишга интилади.
Магистратурада ўқитувчи фақат ахборот берувчи эмас, балки илмий маслаҳатчи ва ҳамкор вазифасини бажаради. Магистрант эса оддий тингловчи эмас — мустақил изланувчи, таҳлилчи ва бўлажак экспертдир.
💡 Магистратура — бакалавриатнинг оддий давоми эмас. У профессионал фикрлашдан экспертлик ва тадқиқотчилик даражасига ўтиш босқичидир.
❓Сизнингча, ҳар бир магистрантда бўлиши шарт бўлган энг муҳим сифат қайси: мустақиллик, танқидий фикрлаш ёки масъулият?
📚 Pedagogika & Psixologiya
🎓 Магистратура нима ва у мутахассисга қандай имконият беради?
Магистратура — бакалавриатдан кейинги олий таълим босқичи бўлиб, муайян мутахассислик бўйича чуқур назарий билим, амалий кўникма ва илмий-тадқиқот компетенцияларини шакллантиради.
Магистратурада ўқиш шунчаки навбатдаги дипломни олиш эмас. Бу — касбий ривожланишнинг янги босқичи.
🔹 Магистратура мутахассисга нима беради?
✅ Танланган соҳа бўйича чуқур ва ихтисослашган билим;
✅ Илмий-тадқиқот олиб бориш, маълумотларни таҳлил қилиш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмаси;
✅ Мураккаб касбий муаммоларга мустақил ечим топиш қобилияти;
✅ Бошқарув, лидерлик ва лойиҳалар билан ишлаш компетенциялари;
✅ Олий таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб бориш имконияти — амалдаги малака талабларига мувофиқ;
✅ Докторантурада ўқиш ва илмий даража олиш учун муҳим академик асос;
✅ Меҳнат бозорида рақобатбардошлик ва юқори лавозимларга ўсиш имконияти;
✅ Профессионал алоқалар доирасини кенгайтириш.
📌 Магистратура кимлар учун муҳим?
— ўз соҳасида юқори малакали эксперт бўлишни истаганлар;
— илмий ва педагогик фаолиятни режалаштираётганлар;
— раҳбарлик лавозимларига интилаётганлар;
— касбий йўналишини чуқурлаштириш ёки ўзгартиришни хоҳлаганлар учун.
Бироқ магистр дипломининг ўзи муваффақиятни кафолатламайди. Унинг ҳақиқий қиймати ўқиш давомида олинган билим, яратилган илмий маҳсулот, амалий тажриба ва шаклланган профессионал фикрлашда намоён бўлади.
💡 Бакалавриат мутахассисликка кириш эшигини очса, магистратура инсонни ўз соҳасининг таҳлилчиси, тадқиқотчиси ва экспертига айлантиради.
Сиз учун магистратура — дипломми ёки янги имкониятлар сари қадамми?
📚 Pedagogika & Psixologiya
Кейинги постларда магистратура бўйича ҳам саволларга жавоб беришга харакат қиламан
2026 йилдан амал қилаётган тартибга кўра, ўқишни кўчиришда энг кўп рад этилишга сабаб бўладиган омиллар қуйидагилардир.
1. Йўналишнинг турдошлиги
Бу энг муҳим масала ҳисобланади.
Агар сиз ўқиётган йўналиш қабул қилувчи ОТМдаги йўналиш билан турдош (мос) бўлса, перевод қилиш имконияти юқори.
Агар турдош бўлмаса, ариза рад этилиши мумкин. 2026/2027 ўқув йили учун йўналишлар 34 та турдош гуруҳга ажратилган.
2. Академик фарқлар
Комиссия сиз ўқиган фанларни янги университет ўқув режаси билан таққослайди.
Масалан: Сиз 20 та фан ўқигансиз.
Янги университетда шу курсда 24 та фан бор.
Қолган 4 та фан бўйича академик фарқ юзага келади ва уларни белгиланган муддатда топшириш талаб қилинади.
3. Талабанинг ўқиган университети
Қайси турдаги ОТМдан ўтаётганингиз ҳам аҳамиятли:
давлат ОТМ → давлат ОТМ;
нодавлат ёки хорижий ОТМ → давлат ОТМ.
Бу ҳолатларда ариза бериш тартиби ва ваколатли органлар фарқ қилиши мумкин. 2026 йилда бу йўналиш бўйича янги маъмурий регламент тасдиқланган.
4. Ҳужжатлар
Қуйидаги ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри бўлиши керак:
транскрипт ёки академик маълумотнома;
шахсий маълумотлар;
талаб қилинса, қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар.
5. Муддат
Белгиланган муддат ўтгач берилган аризалар қабул қилинмайди. Масалан, 2026/2027 ўқув йили учун айрим тоифадаги переводлар бўйича аризалар 15 июлдан 5 августгача қабул қилиниши белгиланган.
Амалда комиссия биринчи навбатда нимани кўради?
1. Йўналишлар турдошми?
2. Ўқув режалари мос келадими?
3. Академик фарқ қанча?
4. Ҳужжатлар тўлиқми?
5. Ариза белгиланган муддатда берилганми?
Агар шу беш талаб бажарилса, перевод қилиш имконияти анча юқори бўлади.
Ўқишни кўчириш (перевод)да энг муҳим эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар қуйидагилардир:
1. Таълим йўналиши ва мутахассислик мослиги – ўтаётган ОТМдаги йўналиш янги ОТМдаги таълим дастури билан қанчалик мос келиши муҳим.
2. Аккредитация ва лицензия – ўқиётган олий таълим муассасаси қонуний лицензияга ва тегишли аккредитацияга эга бўлиши лозим. Акс ҳолда перевод рад этилиши мумкин.
3. Академик фарқлар (академик қарздорлик) – ўқув режалари ўртасидаги фарқлар ҳисобланади. Фанлар сони ва кредитлар қанчалик кўп фарқ қилса, шунчалик кўп академик фарқни топширишга тўғри келади.
4. Бўш ўринлар (квота) – перевод фақат қабул қилувчи ОТМда мос курс ва йўналиш бўйича бўш ўрин мавжуд бўлса амалга оширилади.
5. GPA ёки ўзлаштириш кўрсаткичи – айрим университетлар юқори академик кўрсаткични талаб қилади.
6. Ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида топшириш – транскрипт, академик маълумотнома, буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда топширилиши керак.
7. Контракт суммаси – янги университетда контракт миқдори ва тўлов шартлари аввалгисидан фарқ қилиши мумкин.
“Перевод” ҳақидаги саволларга жавоблар. 1-қисм.
Савол: Хусусий олийгоҳдан хусусий олийгоҳга ёки хусусий олийгоҳдан давлат олийгоҳига ўқишни кўчириш қачонгача давом этади?
Жавоб: кузги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин 15 июлдан 5 августгача (5 август куни ҳам);
баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) электрон платформа орқали амалга оширилади.
Савол: Хусусий олийгоҳдан давлатники ёки бошқа хусусийга ўқишни кўчирмоқчиман, лекин хусусий олийгоҳ транскрип бермаяпти, бунга ҳаққи борми?
Жавоб: Йўқ, хусусий олийгоҳ транскрипт бермасликка ҳаққи йўқ. Бермаётган бўлса, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинг.
Савол: Хусусий олийгоҳдан хусусий олийгоҳга ўқишни кўчириш учун ҳам портал орқали ариза юбориш керакми?
Жавоб: Ҳа, энди хусусий олийгоҳдан хусусий олийгоҳга ҳам transfer.edu.uz ёки uzbmb.uz сайтлари орқали ариза топширасиз.
Савол: Хусусий олийгоҳдан давлат олийгоҳига ўқишни кўчиришда қайси фанлардан имтиҳон бўлади?
Жавоб: Олий таълим ташкилотларининг муайян таълим йўналишига ўқишга кириш фанлари бўйича, ўқийдиган тилида махсус синов (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) - махсус имтиҳон топширади. Дейлик, сиз тиббиётда ўқисангиз, тиббиётга кириш фанлари бўйича имтиҳон топширасиз.
#иқтибос
Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.
✍️Абу Райҳон Беруний
#ибрат
Яшашни ёш боладан ўрганинг!
Хеч сабабсиз табассум қиладилар. Йиқилсалар дархол ўрнидан туриб кетадилар. Бир нарсани хоҳласалар етишмагунча чекинмайдилар. Қизиқтирган нарсасини англаб етмагунларича уларни хеч нарса тўхтата олмайди. Асло қўрқувни билмайдилар. Уришиб койисангиз хам хафа бўлиб гина қилмайдилар — дарҳол унутадилар..
#иқтибос
Muvaffaqiyat hayotda bir marta bo‘ladigan hodisa emas, balki kundalik odatlar natijasidir
✏️Jeyms Klir
#иқтибос
✅Ўйларингизни мудом тафтиш этинг - улар сизнинг сўзларингизга айланади.
Сўзингизга эътиборли бўлинг, у ҳатти-ҳаракатингизга асос бўлади.
Ҳатти-ҳаракатингизни назорат қилинг, у одатга айланади.
Одатларингизга диққат қилинг, улар қадр-қимматингизни кўрсатади.
Қадр-қимматингизни билинг, у тақдирингизни белгилайди.
✍ Махатма Ганди
🌟 Кунингиз хайрли ўтсин!
#ибрат
• Ҳеч нарсага кафолат йўқ.
• Севганинг бир кун бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг душманга айланиши мумкин.
• Душманинг дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган ёмонлаши мумкин.
• Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....
• Фақат ота-онанг ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди. Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади!
@psy_NDB
#Мулоҳаза
Нотўғри жойда қанчалик ҳаракат қилманг, қўлингиздан келганининг энг яхшисини қилсангиз ҳам, барибир қадрига етилмайди.
Аммо тўғри жойда…
баъзан ҳеч нима қилмасангиз ҳам,
фақат борлигингизнинг ўзиёқ қадрланади, эъзозланади.
#ибрат
Кунларнинг бирида подшоҳга иккита бургут полапонлари совға қилинди. подшоҳга бургутчалар жуда ёқибди ва уларни яхши парвариш қилиш учун махсус одамларни тайинлабди. Ҳар куни бургутларнинг парвоз қилишини сабрсизлик билан кута бошлабди.
Ва ниҳоят бургутларнинг биттаси уча бошлабди. Ўз парвози билан самоларни қучибди. Подшоҳни эса учмаётган иккинчи бургут ташвишга соларди.
Салтанатдаги барча овчилар ва табибларни йиғиб бургутни учмаётгани сабабини аниқлаш ва бургутчани парвоз қилишини амалга ошириш ҳақида топширма берибди. Лекин барча уринишлар зое кетиб, бургут барибир учмабди…
Доно вазир подшоҳга саройдаги боғбонни бу ишга жалб қилишни маслаҳат солибди. Боғбонга вазиятни тушунтириб подшоҳнинг топшириғини етказишибди. Боғбон бургут яшаётган боғ томон юриб кетибди. Бироздан сўнг самода иккинчи бургут кўринибди. У қанотларини қоқиб боғ узра мағрур парвоз қилибди. Подшоҳ қувонч билан боғбондан сўрабди:
— Сен топшириқни аъло тарзда бажардинг, энди айтчи, ҳеч ким уддалай олмаган ишни қандай уддаладинг?
— Подшоҳим, мен деярли ҳеч нарса қилмадим. Бор-йўғи бургут қўниб турган шохни кесиб ташладим, бургут эса ноилож уча бошлади…
Ҳаётингиздаги тўсиқ ва муаммоларни енга олишингизга ўзингизга ишонч йўқ бўлса ҳеч қачон уларни енгга олмайсиз, бир умр шохда “қўниб” ўтираверасиз...
🧠 Нега баъзи инсонлар доимо бахтсиздек туюлади?
Психологияда бир ҳақиқат бор: Инсонни воқеалар эмас, балки ўша воқеаларга берган маъноси бошқаради.
Икки инсон бир хил муаммога дуч келади.Бири: "Бу мен учун сабоқ. Мен бундан кучлироқ чиқаман."
Иккинчиси эса: "Менинг омадим йўқ. Ҳаммаси тугади."
Воқеа бир хил. Аммо натижа турлича. Чунки бизнинг ҳиссиётларимиз кўпинча воқеалардан эмас, фикрлаш тарзимиздан келиб чиқади.
🌱 Ҳар куни ўзингиздан бир савол сўранг: "Мен бу вазиятга яна қандай маъно бера оламан?" Балки айнан шу савол ҳаётингиздаги оғирликни имкониятга айлантирар.
Эсда тутинг:Ҳаётни ҳар доим ҳам ўзгартира олмаймиз, аммо унга бўлган муносабатимизни ҳар доим ўзгартира оламиз.
💬 Сиз қийин вазиятларда кўпроқ нимани танлайсиз: муаммони ўйлашними ёки ечим излашними?
