Xo'jaobod tumani hokimligi
Open in Telegram
Xo‘jaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @Xojaobod_hokimiga_murojaat_bot Instagram: https://www.instagram.com/xojaobod_tumani_hokimligi?igsh=MThzNDVzbjZwYWVxNg==
Show more6 028
Subscribers
No data24 hours
-567 days
-33730 days
Posts Archive
#Жараён
Хўжаобод туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари
@xojaobod_pressa
+9
#Жараён
Хўжаобод туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан фотолавхалар.
@xojaobod_pressa
+9
#Live
Хўжаобод туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан фотолавхалар.
@xojaobod_pressa
Repost from ANDIJON AVTOMOBIL YOʼLLARI BOSH BOSHQARMASI
#DIQQAT_EʼLON❗️❗️❗️
❗️HURMATLI FUQAROLAR VA VILOYATIMIZGA TASHRIF BUYURUVCHI MEHMONLAR!
⛔️Andijon viloyati Xoʼjaobod tumani hududidan o'tuvchi davlat ahamiyatidagi D-146 "A373 avtoyoʼli—Buloqboshi" avtomobil yo'lining 0-4 km qismida ta'mirlash ishlari amalga oshirilayotgani munosabati bilan mazkur avtomobil yoʼlining 0-7 km qismida xarakat xavfsizligini tashkil etish maqsadida transport vositalari qatnovi vaqtincha cheklanadi.
🚘Viloyatimiz aholisi va tashrif buyuruvchi mehmonlarga qulaylik yaratish va yo'llarda harakat xavfsizligini ta'minlash maqsadida Buloqboshi tumani markazidan Andijon shahri markaziga boruvchi harakat ishtirokchilari uchun mahalliy ahamiyatga ega 60V025 "Chaqar qishlogʼi-D139" avtomobil yoʼli, Kulla yoki Xoʼjaobod tumani markaziy yoʼllari orqali transport vositalari qatnovi amalga oshirilishini ma'lum qilamiz.
Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi MATBUOT XIZMATI
Telegram | Instagram | Facebook
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
Хўжаобод тумани Электр таъминоти огохлантиради!
2025 йил 21-февраль куни ЧИМБУЛОҚ, ЮКСАЛИШ, ЕТМИШМЕРГАН, ГАРАГУРА, ҚОРАБУЛОҚ МФЙларида ПС ЖФК-0 ф.Гарагура 10кВ ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 10:00дан 17:00гача электр таъминотини вақтинча тўхтатилади.
Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сураймиз.
☎️Мурожаат учун
+998-95-203-56-22
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
Repost from Xo'jaobod tumani tibbiyot birlashmasi
📌Хўжаобод тумани тибиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси ходимлари ўртасида “Хамшира 2025” кўрик танловининг муассаса босқичи бўлиб ўтди.
Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати@Xojaobod_tibbiyot
+3
⚡️“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хўжаобод тумани филиали томонидан туманнинг “УЧ КЎЧА” МФЙ ҳудудидаги трансформатор пунктини таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
+4
💧Бугун "Андижон сув таъминоти" АЖ Хўжаобод тумани филиали томонидан тумандаги “ФАЙЗОБОД” МФЙ Мўқумий кўчасига янги сув минораси ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Натижада маҳалла ҳудудидаги 74та хонадонда ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 61та хонадон илк бор ичимлик суви билан таъминланади.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
+3
"ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ"
🔹Бугунги кунда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм ва кибержиноятчилик каби салбий иллатлардан асраш долзарб аҳамият касб этмоқда.🔸Хўжаобод тумани “УЗУН КЎЧА” МФЙ ҳудудидаги ДСЭОМ ишчи ходимлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” бош ғояси асосида ўтказилган учрашувда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик масалаларида учрашув ўтказилди. 🔰Учрашув давомида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар ўртасида радикализм, диний мутаассиблик ва ноқонуний диний оқимлар таъсирига тушиб қолиш, шунингдек, жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш борасида сўз юритилди.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
Repost from Xo'jaobod tumani tibbiyot birlashmasi
"Соғлом ҳаёт учун-5000 қадам" марафони.🏢 Хўжаобод тумани Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "Соғлом ҳаёт учун-5000 қадам" марафони ташкил этилди. Ушбу марафон аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларни жисмонан чиниқтириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бунда таълим муассасаси директори, ўринбосарлари, педагог ҳодимлар ва барча талабалар иштирок этдидар.
Хўжаобод тумани тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати@Xojaobod_tibbiyot
+6
Бугун Халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таалуқли жами 10та масала кенг хамда атрофлича кўриб чиқилди. Хар бир масалага депутатлар маъсулият билан ёндашдилар.
Айниқса, бюджет маблағларини сарфланиши, бандлик дастурини ишлаб чиқилишива махалла фукаролари йиғини раислари сайловини ўтказишга доир тайёрланган қарор лойихалари депутатлар томонидан билдирилган таклифларни хисобга олган холатда қабул қилинди.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!Ижтимоий тармоқларда “Хўжаобод тумани Қувватмурод МФЙ ўрамида темир дафтарда турадиган фуқаролардан тортиб ҳамма ҳаммадан пул йиғиб хашар йўли билан МФЙ га ва Амбулаторияга бино қуриляпти” мазмунидаги мурожаат кузатилди. 📑Ҳозирда ушбу ҳолат Хўжаобод тумани ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорлигида ўрганилмоқда. 📍Батафсил маълумот ўрганиш якунлангач алоҳида эълон қилинишини маълум қиламиз.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
“ЯШИЛ МАКОН” умуммиллий лойиҳаси ХЎЖАОБОД туманида•”MY5” телеканали “HUDUD” информацион дастури.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
“ХЎЖАОБОДЛИК ЧЕМПИОНЛАР ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ”•”Zo’rTV” телеканали “Bu-Kun” информацион дастури.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
+8
Хўжаобод тумани спорт мактабида туман ҳокими Жамшидбек Бозорбоев ва сектор раҳбарлари иштирокида спорт мактаб мураббийлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувдаги асосий мавзу сифатида 2028-йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва паралимпия уйинларига тайёргарлик масалалари юзасидан мураббийлар томонидан таклифлар тингланди.
Мураббий ва спортчиларимиз учун Олимпия ва паралимпия спорт мусобақаларига яхши таёргарлик кўришлари учун керакли бўлган барча шарт-шароитларни яратиб бериш юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тегишли ташкилот раҳбарларига зарур бўлган топшириқлар берилди.
Иқтидорли спортчиларни тайёргарлигини ошириш, аҳоли вакилларини ҳамда идора ва ташкилот ходимларини оммавий спортга жалб қилиш, уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этиш борасида йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
Имконияти чекланган ёшларимиз ҳам касб-ҳунарга эга бўлмоқда.Хўжаобод тумани 17-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг мономаркази қошида тадбиркор аёл томонидан тикув цехи ташкил этилди. Қувонарли ва манфаатли жиҳати шундаки, бу жойда Мактаб-интернатнинг ўқувчи қизларини мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш ҳаракатли бўйича 8-9-10- ва 11-синфларнинг 25 нафар ўқувчи ёшлари тикув цехига жалб қилинган. Ҳозирда ўқувчи қизлар тикув цехида дуал таълим тарзида ҳунар ўрганмоқда.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
+5
Хўжаобод тумани политехникуми
ДИРЕКТОР ТАЛАБА ЁШЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14-февраль куни ўтказилган видеоселекторида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги хузуридаги муассасалар директорларига берилган топшириқлар ижроси юзасидан, Хўжаобод тумани политехникуми директори И. Юлдашев ҳамда талаба ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида талабаларнинг бўш вақтида нима билан бандлиги бўйича ўз фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларнинг келажакдаги режалари ва ўз имкониятлари муҳокама қилинди.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида"ги қарори
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
СУРДОТАРЖИМАДА.Хўжаобод тумани 2-сон алоҳида таълим эхтиёжлари бўлган Заиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати томонидан Андижон вилояти ҳокими раислигида бўлиб ўткан йиғилишда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Бобур киндик қони тўкилган Андижонда феврал ойи “Захириддин Муҳаммад Бобур ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан муассасанинг педагог ходимлари томонидан ижро этилган "Андижоним" қўшиғини тақдим этади.
Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий саҳифалариTelegram✅ | Instagram✅
