en
Feedback
Отабек Ўрмон

Отабек Ўрмон

Open in Telegram

Йўлга чиқиб етишмаган, йўлдан чиқиб етишган йўқдир!

Show more
Uzbekistan37 747The category is not specified
909
Subscribers
-224 hours
-137 days
-1730 days
Posts Archive
Баҳор соғинчи Қуёшнинг тафтига ташнадир борлиқ, Музлаган туйғулар излар бир шодлик. Қалбларни қийнади бу қишки торлик, Йўлинг
Баҳор соғинчи Қуёшнинг тафтига ташнадир борлиқ, Музлаган туйғулар излар бир шодлик. Қалбларни қийнади бу қишки торлик, Йўлингга кўз тикдим, келгин баҳорим. Қорларнинг қаърида интизор гуллар, Уйғонмай зерикди боғу адирлар. Сайроқи қушларга муштоқдир диллар, Хушрўй наволаринг бергин баҳорим. Яшил рўмолингни ёзгин қирларга, Ошно бўлгин яна тоғ адирларга. Меҳрингни сочгин сен маюс ерларга, Қўклам ифорини келтир баҳорим. Деразам ортида бўзлайди шамол, Гулларнинг тушига кирар ифоринг. Мени қийнар фақат шу битта савол: Қачон тугар экан сенинг хуморинг? Саҳрода қолмасдан юрак бемаҳал, Титраб турмасидан сўнгги мадорим, майдан ўтганда ҳам айлаб бир амал, Пайванд қил ўзингни ёзга баҳорим,,, Отабек Ўрмон 2026 март https://t.me/OtabekOrmon

Ҳаёт Мен оташ бағрингда бўлдим аланга, Гоҳ музтош бўлиб, чўкдим қалбингга. Шу муздан томчилаб оққан дарёдек,, Тўкилган ёш бўлиб келдим бағрингга. Кимдир гулсан деди, кимдир бир тикан, Йўлларинг ҳам бардош, ҳамда имтиҳон. Умиднинг нурларин сочганинг ҳамон, Қуёшга дош бўлиб келдим бағрингга. Яралаб ўтса ҳам тақдир тиғлари, Тарк этмас қалбимни бахт соғинчлари, Сен мени эгмоққа уринма асло, Бир мағрур бош бўлиб келдим бағрингга. Кечалар ўзингдан излаб бир маъно, Сирларинг ечолмай бўлдим лол, аммо Бир ширин тушдирсан, ёки муаммо. Сарсон қуёш бўлиб келдим бағрингга. На зарга учдим, на шон-шуҳратга, Фақат меҳр деган буюк хилқатга – Ташна бир дил бўлиб соф муҳаббатга, Содиқ сирдош бўлиб келдим бағрингга. Ўтда тоблансамда бўлдим бир пўлат, Сабрнинг сувида топдим қаноат. Мардона яшашга йиғиб шижоат, Метин бардош бўлиб келдим бағрингга. Ишқнинг кўчасида юрган мусофир, Гоҳ ғамга ноилман, гоҳ нурга асир, Сўзнинг уммонидан тиклаб бир қаср, Мен бир сўздош бўлиб келдим бағрингга. Мени вақт тиғида синама ҳаёт, Мен мангулик излаб келган бир фарёд. Сўнгги бор тупроққа қоришсам ҳамки, Руҳ бўлиб бағрингда қолгумдир ҳаёт. Отабек Ўрмон 2026. Феврал https://t.me/OtabekOrmon

Барча адабиёт ва шеърият шайдоларини таклиф қилиб қоламиз! Сиз нафақат шеър эшитасиз, балки эшитган шеърларингиздан яралган қ
Барча адабиёт ва шеърият шайдоларини таклиф қилиб қоламиз! Сиз нафақат шеър эшитасиз, балки эшитган шеърларингиздан яралган қўшиқларни ҳам тинглайсиз. ⚡️⚡️⚡️ 📣SHARQDAN CHORLOV‼️ 🔜Bir kecha! Bir sahna! Ming ma’no! ✏️“Shoiru she’ru shuur...” — nazmning jozibasi va navoning sehri birlashadigan sarhad! 🗓Joriy yil 25-fevral, soat 14:00 da Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti “Madaniyat saroyi”da so‘z san’ati va musiqa uyg‘unligiga guvoh bo‘ling! ✨Bu yerda she’r o‘qilmaydi — yashaladi. Bu yerda navo yangramaydi — yurakka singadi. Agar qalbingiz ma’noga tashna bo‘lsa, ushbu uchrashuvni boy bermang! 🔵@sharq_xabar Ҳурмат билан Отабек Ўрмон

Онамнинг қўллари Она.. Бизларни оқ ювдинг, ва оқ тарадинг, Ҳар қадоқ изингда минг бир заҳмат бор. Меҳр ила бошимиз силаган за
Онамнинг қўллари Она.. Бизларни оқ ювдинг, ва оқ тарадинг, Ҳар қадоқ изингда минг бир заҳмат бор. Меҳр ила бошимиз силаган замон, Икки дунё жаннати бўлмасми бисёр. Қадоқлар ҳаётнинг берган дурлари, Сен очган, биз юрган нурли йўллари. Дунёнинг энг юмшоқ пару зарлари, Онамнинг қавариқ қадоқ қўллари. Қадоқлар қўлларинг ҳалол меҳнати, Биз учун фидодир умринг лаззати. Қўлларинг силаган ҳар бир лаҳзада, Сездимки, меҳрнинг йўқдир қиймати. Тиллога алишмам қадоқларингни, Ҳар изда яширин минг битта дуо. Ўпай деб эгилсам бармоқларингни, Гўёки пойинга тўкилар дунё. Мусофир юртларда совқотсам агар, Сенинг меҳринг ила исиндим она. Дунёнинг минг битта саройида ҳам, Тандиринг тафтини соғиндим она. Қалбимнинг энг иссиғ нони сен ўзинг, Умримнинг энг ёруғ тонги сен ўзинг. Тақдирим безаги, бахтимнинг тожи, Кўксимнинг эгаси, жони сен ўзинг, Кел, мен тандирингга ўт қалаб берай, Сўнг ёзган шеърларим ёқайлик она, Болалик сойларида оқизиб еган, Ўша кулчаларни ёпайлик она... Отабек Ўрмон 2026 https://t.me/OtabekOrmon

Ўлмас Самарқандий шеъри https://t.me/OtabekOrmon

Афсус Менга ҳамдардлик билдиришга шошилманг! Шоир нафақат ўзнинг, балки ўзгаларнинг ҳам дарди билан яшайди. Достоевкий асарларини ўқиганимда таъсирланиб ёзилган шеър. 🎤Отабек Ўрмон Бошқа шеър ва ҳикояларим канали👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/OtabekOrmon

Ўқитувчи иншо дафтарларни текшира туриб, бир ўқувчининг "Мен ўқишни хоҳламайман" деб ёзганини кўрибди. "Сен ўқишинг керак" деб ёзиб, 3 баҳо қўйган экан). Телеграммдаги чекловлар сабаб фақат Fasebook да эълон қилинган мақолаларим ҳаволасини сизга улашаяпман. Қайсини ўқишни хоҳласангиз постни тагидаги мовий рангли ҳаволани босасиз ва Fasebook тармоғига ўтиб ўқишингиз мумкин. (Агар сизда Fasebook саҳифаси бўлса) 1. От судраган бола, кўпкари ҳақида: https://www.facebook.com/share/p/1AB7soJiQ5/ 2. Қадрдон туйғулар номли шеър видеоси: https://www.facebook.com/share/v/19rvaHDdkS/ 3. Сиз етти аждодингизни биласизми? Бобом ҳақида шеър ва ҳикоя: https://www.facebook.com/share/p/17sK51yEyp/ 4. Парта остида яширилган қуш (Мактаб даврларини хотирлаб) https://www.facebook.com/share/p/1HPtT7kiLc/ 5. ПОЕЗДГА ОСИЛИБ КЕЛГАНЛАР Бир камаз сўм-купон билан ТошМИга киришни ҳаёл қилган, юк поездига йўлга чиққан йигитлар. Ҳаётий ҳикоя. https://www.facebook.com/share/p/16oStx6VX9/ 6. Узоқ йиллар қоғозда ҳисобот қилган кадрлар ёрдамида соҳани рақамлаштириш игна билан қудуқ қазишга тенг, айниқса у раҳбар бўлса. https://www.facebook.com/share/p/1DEBZGs8pE/ 7. Жиноят ва жазо асаридан парча. https://www.facebook.com/share/p/1Bvk6bawok/ 8. Кўйлакдаги қизил лаб бўёғи. Ҳаётий ҳикоя https://www.facebook.com/share/p/15y6omnURf/ Қайси постим сизга маъқул келди? Фикрларингизни кутаман. Ҳурмат билан Отабек Ўрмон https://t.me/OtabekOrmon

Ота қишлоғим Лангар сари йўл. Махмуд Номозовнинг "Қишлоғим" қўшиғи садолари остида дарвешона тадбири ва кўпкари ўйинлари. https://t.me/OtabekOrmon

Отлар кўпкарида яхши чопиши учун тўйхонага бир кун олдин етиб бориларди. 4-5 киши учун тўйхонадан гўшт, гуруч, ёғ, отлар учун арпа каби маҳсулотлар олинарди ва қайсидир қўшнисининг уйига жойлашардик. Тўй эгасининг қўшнилари меҳмонларга барча шароитларни яратар, яъни отлар учун жой, меҳмонларга эса, тўй эгаси бериб юборган маҳсулотлардан ва яна ўзидан сабзавотлар қўшиб таом тайёрлаб берарди. Кўпкари ўйинларида “зот”лар 2 турда бўларди. Масалан, 1 қўй, 50 сўм пул. Қўй от эгасиники, 50 сўм эса, чавандознинг ютуғи. Асосан куз ва қиш ойларида ўтадиган кўпкари мавсумида ютилган зотлар йил давомида отга қилинган харажатларни қоплаб, фойда билан чиққан йиллар кўп бўлган. Қизиғи асли мана бу! Ёз ойлари эди. Ўша отимизни қишлоқ уйимизнинг қаршисидаги тоғнинг устига эрта тонгда олиб бориб, узун ипининг учидаги темир қозиқни ерга яхшилаб қоқиб келардим, тушликда эса, дарёга эндириб суғориларди, кечга бориб олиб келинарди. Хуллас бир кун давомида шу тоғнинг устига 3 марта чиқишга тўғри келарди. Бир куни дарёга чўмилишга қизиқиб, тушликда отни суғоришни эсдан чиқарибман. Кун давомида иссиқда офтобда қолган от сувсаб кетгани табиий. Олиб келиш учун кечга яқин бордим. Қозиқни ердан суғуриш қийин бўлгани сабаб, қозиқ атрофида роса уринганимдан икки оёғимга ип бир неча марта айланган экан. Ниҳоят қозиқни куч билан бир тортиб суғурганим ҳамон, сувсаб турган от оёғимга боғланиб қолган ипи билан дарёга судраб кетди. От югураяпти, мен эса ипни бўшатишнинг иложини қилолмадим. Дарёгача худда кўпкарида улоқни судраган чавандоздай судраб келди. Орқаларим моматалоқ бўлиб кетди. Онам бир ҳафта менинг орқамдан тикон терганди. Айб ўзимда эди, эътиборсизлигимнинг жавобини яхшигина қилиб отдан олгандим. Отабек Чориев Facebook https://www.facebook.com/share/1FYNsmFi5F/ Instagram https://www.instagram.com/otabek_ormon?igsh=OGZyeGlxcTlvMjlk https://t.me/OtabekOrmon

От судраган бола Кўпкарида қатнашганмисиз? Сиз уни томоша қилиб кўрганмисиз? "Қўноқ", "байлов", "зот", "совитиш" каби сўзларн
+1
От судраган бола Кўпкарида қатнашганмисиз? Сиз уни томоша қилиб кўрганмисиз? "Қўноқ", "байлов", "зот", "совитиш" каби сўзларнинг маъносини биласизми? Мен эса булар билан танишман. Болалигимда "Тўриқ" зотли отимиз бўларди, куз ойларида кўпкари мавсум бошланиши сабаб, 40 кунлик "Байлов"га ташланарди. Байлов нималигини сизга бир тушунтирай. Отга 40 кун давомида ем бериб боқиларди. Бунинг учун арпа элакдан ўтказилгач, яхшилаб чанги ювилади. 20 кун давомида 1 килодан қўшиб борилади. Кейин эса тескариси, яъни кейинги 20 кун камайтириб берилади. Байлов муддати тугагач, совитиш (отни чиниқтириш) мавсуми бошланади. Биринчи кун 4-5 км секин юргизиш, кейинги узоқроқ масофага ва 3 ҳафталар ўтгач, чоптириб айлантириб, кўпкари мавсумига тайёрланарди. Болалик даврларимда тўйлар (айниқса суннат тўйлар) кўпкарисиз ўтмасди. Мен кўпкарига фақат бизнинг отни миниб, отни айнан кўпкарига кирадиган чавандозга элтиб бериш вазифасини бажарардим.... давоми ⬇️⬇️⬇️

Оиламизда кечки таомга қўй гўштидан шўрва қайнатилибди, ичига қўй гўштидан ташқари сабзи, шолғом, қовоқ ва картошка каби сабз
+1
Оиламизда кечки таомга қўй гўштидан шўрва қайнатилибди, ичига қўй гўштидан ташқари сабзи, шолғом, қовоқ ва картошка каби сабзавотлар қўшилган эди. Қайнатилган овқатлар кечки таом учун айни муддао, сабаби тез ҳазм бўлади, ичидаги сабзавотлар қиш ойларида организм иммунитетини кўтаради, яна қанча фойдали витаминлар. 22 ёшли ўғлим косасига қора гўштидан ва картошкасидан олди холос. Аксарият ёшлар нега фойдали маҳсулотларни хоҳламайди, биздан кейин бу маҳсулотларга талаб камайиб кетса керак деб ўйлаб қоламан. Ўртача умр кўрсаткичи бўйича лидер давлат ҳисобланмиш Япониянинг боғчаларида фойдали сабзавот ва денгиз маҳсулотларининг суратлари илиниб қўйиларкан, уларнинг соғлиққа қанчалик фойдалиги боланинг онгига 2–3 ёшлигидан сингдирилар экан. Натижада бу маҳсулотларга болада ёшлигидан истеъмол қилишга хоҳиш пайдо бўлади. 2 йил олдин “Хоҳламай ейдиган маҳсулотингиз аслида фойдали” номли мақола ёзгандим. https://t.me/OtabekOrmon

Тиббиёт ва фармацевтика мавзусида подкастга таклиф қилишганди, кўрсатув сўнгида битта шеър ўқиб беринг деб қолишди, шеър ёзишни озгина эплайману, чиройли ўқишни барибир профессионал овоз усталарига қўйиб бериш керак-да. Йиғлай десам болалигим керак бўлди.. https://t.me/OtabekOrmon

Ёмонига кетди муҳаббат, Томонига кетди муҳаббат, Осмонига кетди муҳаббат, Поёнига етди муҳаббат. Шерали Жўраев шогирди Шакарбек Пармонқулов, Шеър муаллифи: Отабек Ўрмон https://t.me/OtabekOrmon

Дамладим ичгим келиб, Қаҳвани ёлғиз ўлтириб, Ҳуш ҳиди олди кўнгилни, Бир ютум ичмай туриб. Ҳидлари хуш қилса дилни, Таъмига е
Дамладим ичгим келиб, Қаҳвани ёлғиз ўлтириб, Ҳуш ҳиди олди кўнгилни, Бир ютум ичмай туриб. Ҳидлари хуш қилса дилни, Таъмига етгай нима, Эсладим дилкашларим, Қаҳвага лаб тегмай туриб. https://t.me/OtabekOrmon

Нафақа жамғармангизни назорат қилаяпсизми? Барчангизга хайрли кеч тилайман! Энди буёғи қаричилик дегандай тобора яқинлашиб ке
Нафақа жамғармангизни назорат қилаяпсизми? Барчангизга хайрли кеч тилайман! Энди буёғи қаричилик дегандай тобора яқинлашиб келаётган нафақани ўйламасак бўлмас-а). MyGov иловасини очиб қарасам 2005 йилдан ҳозиргача, 21 йиллик иш фаолиятим давомида 31 млн пенсия жамғариб қўйибман. (Бу 252 ой олган маошимдан 0.1% дан йиғилган пул) Савол туғилади: Шу пайтгача расмий маош олиб ишладим ва ишлаяпман, бундан ташқари ҳар маошимдан давлатимиз хазинасига 25% дан солиқ ҳам тўлаб келаяпман, яна 15 йилдан кейин нафақага чиққан куним бу пулларни олиш вақтимда 31 млн боринг-ки 40 млн бўлсин, қадри неччи пуллик бўлиб қолади? (Менимча инфиляцияни ҳисобига 4 млнчалик қадри қолса ҳам катта гап) Шу суммани майли ҳозир бермасин, ҳеч қурса халқ банкини ўзидаги 16-20% лик омонатга қўйишга рўхсат бериб қўйса нима қиларкан-а, нафақага чиққан кунимиз қўлимиз пул кўргандай бўлиб, бир саёҳатларга чиқиб келармидик, нима дейсизлар? Орамизда солиқчию, банкирлар бўлса бир нима десинчи. https://t.me/OtabekOrmon

😀Ленин барҳаёт! Совет даврида деҳқонободлик бир бобонинг томининг шиферларини қаттиқ шамол учириб кетибди, бобо " Товарищ Ле
😀Ленин барҳаёт! Совет даврида деҳқонободлик бир бобонинг томининг шиферларини қаттиқ шамол учириб кетибди, бобо " Товарищ Ленинга" деб Москвага шикоят хати ёзибди. Қаранг-ки, бу мурожат бўйича Москвадан бир гуруҳ маъсуллар бобонинг мурожаати бўйича келишибди ва сўрашибди: —Нима бўлди отахон? —ЭЭ нимасини айтай, бўрон бўлиб томимни шиферларини тушириб ташлади, шунга ёрдам сўраган эдим, —Хўп тушунарли, нега "Товарищ Ленинга" деб ёздингиз, Ленин ўлганку? —Мана "Ленин жив" деб ёзиб қўйибдикў, 4 та шифер сўраганимга Ленин ўлиб қолдими? —деб бинони пештоқидаги ёзувни кўрсатган экан) https://t.me/OtabekOrmon

Биргина вергул ёзган жумлангиз маъносини қанчалик ўзгартиришини билармидингиз? Айбдор айбсиз, қатл қилинмасин. Айбдор айбсиз
Биргина вергул ёзган жумлангиз маъносини қанчалик ўзгартиришини билармидингиз? Айбдор айбсиз, қатл қилинмасин. Айбдор айбсиз қатл қилинмасин. Тарихда бу жумла бир инсонни айбсиз қатл этилишига сабаб бўлган. Оғзаки топшириқни ёзиб олган ходим битта вергул қўймай топшириқни етказган, бегуноҳ инсон эса қатл қилинган. яна бир мисол: Сиз ёмон, одам эмас сиз! Сиз ёмон одам эмас сиз. https://t.me/OtabekOrmon

АФСУС Яшаб бўлдим ҳаётимнинг кўп қисмини, «Яшаш» дейиш мумкинмикин эҳ, исмини, Давлат топиб ўзим учун яшай десам, Боқиб туриб
АФСУС Яшаб бўлдим ҳаётимнинг кўп қисмини, «Яшаш» дейиш мумкинмикин эҳ, исмини, Давлат топиб ўзим учун яшай десам, Боқиб туриб йиғлаяпман дил расмини Нодондирман... Ҳеч яшашни билмабман-а, Кўнгил очиб, бир мириқиб кулмабман-а Не сабаб? —деб изласам, оҳ, билдим шуни, Аслида мен ўз ўзимни севмабман-а?.. Туйғуларим аввалгидек жўшқин эмас, Қалбим муздир,зимистондир эркин эмас, Оҳлар уриб олсам агар чуқур нафас, Энди ёниб яшай десам мумкин эмас Хира тортди дилдаги шу гўзал армон, Танда ташвишлардан қолмади дармон, Бир дамгина олмабман, на тин, на ором, Умрим ярми машаққат, ярми пушаймон... Отабек Ўрмон, 07.01.2026 https://t.me/OtabekOrmon

Муҳаббат Қўлим кўзёшига етмади, Кўнглим бардошига етмади, Ой ҳам қуёшига етмади, Осмонига кетди муҳаббат Кўнгил қасри кенг қа
Муҳаббат   Қўлим кўзёшига етмади, Кўнглим бардошига етмади, Ой ҳам қуёшига етмади, Осмонига кетди муҳаббат   Кўнгил қасри кенг қаср экан, Гоҳ кулбага тенг қаср экан, Асл севги асли сир экан, Пинҳонига кетди муҳаббат   Бағримда гул, қучоғимда гул, Сен томонга йўл топмадим йўл, Барчасига қўл силтадим қўл, Армонига кетди муҳаббат   Наҳот сенга бу туйғу таниш, Парвойингга келмайди ёниш, Севги экан—ширин алданиш, Ёлғонига кетди муҳаббат   Ойдин тунлар кечалари берк, Гул юраклар барчалари берк, Борай десам кўчалари берк, Томонига кетди муҳаббат,   Озорларинг кўзлардан ўтиб, Қара, ёшим юзлардан ўтиб, Эй яхшилар бизлардан ўтиб, Ёмонига кетди муҳаббат, Поёнига етди муҳаббат, Поёнига етди муҳаббат Отабек Ўрмон https://t.me/OtabekOrmon

Мен билдим шоирнинг кўнгил сирларин... https://t.me/OtabekOrmon