Отабек Ўрмон
Open in Telegram
Йўлга чиқиб етишмаган, йўлдан чиқиб етишган йўқдир!
Show moreUzbekistan37 723The category is not specified
910
Subscribers
-224 hours
-117 days
-1530 days
Posts Archive
910
Укамникига келсам онам дарс қилиб ўтирибдилар,
Ҳаж сафарига бирга борган дугоналари уйга вазифа берибди.
Охир сўрди онадан,
Нечун, нечун яшайсан?
-Хоҳ яхши у, хоҳ ёмон,
Болам учун яшайман.
Ижрода: Qizlarxon Begmatova
✍️Отабек Ўрмон
https://t.me/OtabekOrmon
910
Эмолмайман сузма халтани,
Чунки сигир сотилиб кетган.
✍️Эркинжон Ҳожимаматов
https://t.me/OtabekOrmon
910
“Уйим донга тўлди”, йўқсан моможон
Букилсангда кўтариб бир этак бола,
Саккизга кирсамда юрдинг опичлаб.
Кучинг ҳам меҳрингдек битмас эканда,
“Қўй, ўзим” дер эдинг бошим қучоқлаб.
Желагингни енгига қараб югурдим,
Тўйлаганда тугунни бошингга қўйиб.
Калтаклардан қочиб орқангда турдим,
Пинжингга тиқилдим меҳрингни суйиб.
Дуолар қилардинг узундан-узун,
Олардинг урчуғинг хиргойи айлаб.
Ипларинг тўлганда ўралиб бутун,
Гиламлар тўқирдинг устунга бойлаб.
“Оббо, болама”дан асло ўтмасдинг,
Синдирсам косангни шўхлигим тутиб.
“Уйим донга тўлди”, йўқсан моможон,
Ўтирибман омборим олдида кутиб.
Шеър битди неваранг-Отабек Ўрмон,
Соғинтирдинг моможон, соғиндим ёмон....
2022 йил
https://t.me/OtabekOrmon
910
Лойга ботган ковушим
Қани яна бир бор кийсайдим,
Лойга ботган ўша ковушим.
Шеърни ўзим ўқишга ҳаракат қилдим, барибир ўқишдан кўра эшитиш бошқачами?
Отабек Ўрмон
https://t.me/OtabekOrmon
910
Лойга ботган ковушим
Болалигим боқар суратдан,
Нигоҳлари беғуборлик пайт,
Сўрар секин, тўлиб ҳайратдан:
«Лой кечишни соғиндингми айт?»
Оёғингда ялтироқ туфли,
Шаҳарларда кезмоқдасан шод.
Ўша беғам, ёшлик кунларни
Айтчи, ҳануз этасанми ёд?
Мўлжалларинг олис эди, рост,
Орзуларинг эди бир жаҳон.
Ковуш кийиб юрган ёшликнинг,
Оқламадинг умидин ҳамон?..
Ёдингдами лой кўчаларда,
Тўқигандинг орзудан тугун.
Оламни забт этмоқчи эдинг,
Нега ерга қарайсан бугун?..
Сиқмоқдадир ялтироқ туфли,
Юрак ғамгин, чиқмас товушим.
Қани яна бир бор кийсайдим,
Лойга ботган ўша ковушим...
Отабек Ўрмон 07.2026
https://t.me/OtabekOrmon
910
Қишлоқ аёли
Пардозни юзлари ҳеч ҳам кўрмаган,
Қиммат ресторанга бир бор кирмаган,
Рўзғор ташвишидан бўйин бурмаган,
Сабрингизга таъзим, қишлоқ аёли!
Қўлида икки челак саҳарлаб турган,
Ўн чақирим ҳеч гапмас далада юрган,
Тандир-ўчоқ билан суҳбатлар қурган,
Сабрингизга таъзим, қишлоқ аёли!
Сочлари ранг кўрмас, рўмол бошида,
Бир этак боласи юрар қошида.
Момо бўлиб улгурди қирқ бир ёшида,
Сабрингизга таъзим, қишлоқ аёли!
Тонгдан кетмон билан чопади ерни,
Ўчоқ ёқиб, қўлда юварлар кирни.
Сўраб кўринг сўйламас ичдаги сирни,
Сабрингизга таъзим, қишлоқ аёли!
Унвонлар аслида сизга берилгай,
Сиз юрган йўлларга меҳр тўкилгай
Эгилмас бошимиз сизга эгилгай,
Сабрингизга таъзим, қишлоқ аёли!
2022 йилда ёзгандим. Қайта таҳрирланди.
🖌 Отабек Ўрмон
https://t.me/OtabekOrmon
910
Лангар Ота зиёратгоҳи ҳақида эшитганмисиз?
Саккизинчи асрга мансуб қадимий мусҳафнинг қўлёзмаси Катта Лангар қишлоғида сақланган.
Саҳифалари бир неча давлатларга тарқаб кетган, уларнинг 80 саҳифаси Санкт Петербург музейида сақланмоқда.
Пайғамбаримизга тегишли, қўй жунидан тикилган қирқайи муборак тўни ҳам бизнинг қишлоқда сақланган.
Мен ўша чопонни ёшлигимда юзларимга босиб ҳидлаганман.
Барчангизни ота қишлоғимга зиёратга таклиф қиламан.
✍️Отабек Ўрмон
🎤СИ ижро этди
Ижодим намуналари ушбу каналда👇👇👇
https://t.me/OtabekOrmon/107
910
Қодирийга шикоят)
“Айрилиқ”ни куйин чалиб Отабекни ўртаган,
“Сиз ўшаму” деб сўйлатиб Кумушимни хушлаган.
"Анди" қизнинг бахтин ўйлаб битта сатр битмаган,
Асар ичра ўлдирмоққа Зайнабини ахтарсин,
Қодирийга айтинглар, Кумушимни қайтарсин.
Шеърнинг тўлиқ матни ушбу ҳаволада👇
https://t.me/OtabekOrmon/107
✍️Отабек Ўрмон
🎤СИ ижро этди
910
Бугунги кунда сунъий интеллект ижод оламига ҳам кириб келди.
Энди инсон ўзи ёзган шеърни сунъий интеллект ёрдамида қўшиққа айлантириши мумкин. Бу бир томондан, ижодкорлар учун катта имконият, чунки ҳар бир шеър фақат қоғозда қолиб кетмасдан, куй орқали янада кўпроқ инсонлар қалбига етиб бориши мумкин.
Албатта, технология мусиқа яратишда ёрдам беради, аммо шеърнинг руҳи, ҳисси ва маъноси барибир инсон қалбидан туғилади. Демак, технология восита, ҳақиқий ижодни эса шоир қалби яратади.
Мен ҳам замонавий технологияларни синаб кўрдим. 2022 йилда ёзган "Бевафога" номли шеъримни сунъий интеллектда қўшиққа айлантирдим. Қизиқ тажриба бўлди!
Эшитиб, бахо бериб, қўшиқ хақида ўз фикрингизни қолдиришингизни истардим.
https://t.me/OtabekOrmon
910
Атрофимизда шундай инсонлар борки, уларнинг борлиги бизга хотиржамлик бағишлайди. Улар камтар, озор берсанг-да чидайдиган, аразлашни билмайдиган ва сукут билан ҳамма нарсани ичига ютадиган бағрикенглардир.
Ҳар доим яхши инсонлар орасида умр кечириш барчамизга насиб этсин!
Кўнгил кўзгуси
Яхши одам қалби бир нозиккина,
Сен уни ранжитсанг чидайди дема.
Дарз кетса унга вафосизликдан,
Аслига келмайди қилсанг ҳар нима.
У индамайгина ютади ғамни,
Кўзига ёш олмас, қилмайди араз.
Лекин юрагидан ўчирса шамни,
Қайта ёндиролмас ҳеч қайси нафас.
Кечириши мумкин... Кўнгил у-дарё,
Юзингга солмайди хатоларингни.
Аммо аввалгидек кўрмайди асло,
Тинглар-у, сезмайди садоларингни.
У шундай бағрикенг, шундайин софдил,
Фақат хиёнатни кўролмас раво.
Яхши одам қалби бўлганда чил-чил,
Синиқ кўзгуларга бормикан даво?
Ортиқ озор берма, титратма уни,
Меҳри совиганнинг юраги муздир.
Индамай ортига қайтмаган куни,
"Қиёматда кўришмоқ" энг сўнгги сўздир!
Отабек Ўрмон 06. 2026.
https://t.me/OtabekOrmon
910
Кутилмаган дийдор
Кореяда ишлаётдан юртдошимизга Hyunday компанияси ҳалол меҳнати учун сюрприз қилиб оиласини олдига олиб боришибди, Кутилмаган учрашувдаги ҳиссиётларни кўринг. Корея визаси ва авиачипталарни ҳам оила аъзолари учун кутилмаган совға қилиб тақдим этишган.
Кутилмаган совғадан кўзга келиб ёш,
Мусофир қалбига нурлар югурди.
Оила бағрида ота шу заҳот,
Дунёда ўзини энг бахтли кўрди.
https://t.me/OtabekOrmon
910
Қишлоқ соғинчи
Меҳр излаб кездим кўп йиллар,
Англадимки-сендадир бари.
Чорлар мени мен кетган йўллар,
Эй қалбимнинг асл гавҳари.
Улғайдигу унутдик гоҳи,
Тоғлар берган мағрур қудратни,
Баланд биноларнинг паноҳи,
Тортиб олди биздан фурсатни.
Шаҳар берар беҳисоб имкон,
Лек меҳрни топмоқлик қийин.
Қишлоқ асли оромбахш макон,
Ёш ўтганда англайсан секин.
Бир бор борсам тўпроқ кўчага,
Болаликни изин излайман.
Тунлар чўкса сокин кечага,
Юлдузларга дардим сўзлайман.
Оёғимда порлар занжирлар,
Қайтгим келар қайтолмам бироқ,
Қанча қанча истеъдодларни,
Шаҳарларга тарқатдинг қишлоқ!
04.04.2026
Отабек Ўрмон
https://t.me/OtabekOrmon
910
#дизайн
#3D
Хуллас мен касбимни ўзгартирдим)
Уйимни таъмирлаш вақти ўзимга озроқ жой қолдириб кетгандим, навруздаги дам олиш кунлари бошлаган ишимни мана бугун тугатдим. Мактабда чизмачилик фанига қизиқардим, бир кўриб баҳо берингизларчи.
Ким шунақа 3Д чизмалар хоҳласа м2 га келишиб, буюртмаларни қобул қилишим мумкин)
https://t.me/OtabekOrmon
910
Оддий тилда "Ўрик гулларини совуқ урибди" деймиз.
Шеъриятда эса:
Қишнинг қуёшига алданган гулим,
Музлаган боғларда кўз ёшин тўкар.
мевасин бермоққа иложи қолмай,
Уялиб жимгина қаддини букар.
Фасллар алдоқчи, замон бешавқат,
Отабекдан олгин битта маслаҳат,
Эй гулим ишонма сохта меҳрга,
Навруз келмасидан очилма фақат.
март 2026й
Отабек Ўрмон.
Шеърлар канали
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/OtabekOrmon
910
Баҳор соғинчи
Деразам ортида бўзлайди шамол,
Гулларнинг тушига кирар ифоринг.
Мени қийнар фақат шу битта савол:
Қачон тугар экан сенинг хуморинг?
Пайванд қил ўзингни ёзга баҳорим..
Отабек Ўрмон.
Шеърлар канали
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/OtabekOrmon
910
+1
Бугун Фармацевтика бўйича Президентимизни йиғилишида қатнашиб, корхонамиз фаолияти ҳақида нутқ сўзладим, энг муҳими шундай улуғ кунларда Давлат раҳбари билан қўл бериб кўришишга ҳам муваффақ бўлдим.
Ўзбекистон 24 каналида ушбу йиғилиш ҳақидаги кўрсатувни интизорлик билан кутаяпман. Ҳозирча бисотимда шу суратлар бор холос
https://t.me/OtabekOrmon
910
Ўтган ҳафта Тошкент Давлат Шарқшунослик университетида “Shoir-u, sheʼr-u shuur...” номли назм ва наво кечасига қатнашиб "Болалалигим керак бўлди, болалигим..." номли шеърни ўқиб бердим. "Муҳаббат" (https://t.me/OtabekOrmon/316) номли шеъримни Шакаржон Пармонов жуда чиройли жонли ижро ҳам қилиб берди. Ташкилотчиларга ва Рустам Мирвоҳидга таклиф учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
#shoirusherushuur
https://t.me/OtabekOrmon
