cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sog'lom ozish sirlari

Sog'lom bo'lishni istaysizmi ? Shu yerda qoling adminga murojat👉 @Toxtaxon_Rasulovna

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
177
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#semizlik Ортиқча вазн хотирани сусайтиради Семириб кетиш ақлий заифлашувнинг асосий омилларидан биридир. Ортиқча вазн миядаги хотира билан боғлиқ генлардаги зарарли ўзгаришларга олиб келиши мумкин, бу эса хотирага салбий таъсир қилади. Эксперимент доирасида шифокорлар 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган бир гуруҳ одамларни кузатдилар ва тана массаси индексининг (ТМИ) юқори бўлиши хотира тести натижаларини қониқарсизлиги билан боғлиқлигини аниқладилар. Ортиқча вазн #Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини ҳам оширади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ошқозонда яра пайдо бўлишига 11 та асосий сабаб 1. Нотўғри овқатланиш 2. Сифатсиз овқат, тез овқатланиш 3. Узоқ вақт оч қолиш, қаттиқ диеталар қўллаш 4. Ёмон одатлар (алкоголь, чекиш) 5. Операция, травма 6. Стресс 7. Ошқозон-ичак касалликларини асоратлари 8. Гиперпаратироидизм (қалқонсимон без функциясини бузилиши) 9. Қандли диабет 10. Гастро-токсик дорилар (масалан, кортикостероидларни доимий қўллаш) 11. Хеликобактер пилорини ошқозондаги миқдорини ортиши
Show all...
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
#foydali Сут саратоннинг олдини олади 🥛 Канадалик тиббиёт ходимлари ҳар куни сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир, творог)ни еб туришни маслаҳат беришмоқда. ✅ Текширувлар натижасида маълум бўлдики, бу маҳсулотлар касаллик ривожланишини тўхтатади ва унинг олдини олади.
Show all...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тонг Инсонларнинг ўз бахтларини ҳис этмасликларининг сабаби шундаки: улар деярли ҳар доим ўтмишни ҳозиргидан яхшироқ, бугунни кечагидан ёмонроқ, келажакни эса ҳар қачонгидан ёруғроқ деб тасаввур қилишади. Бугун билан яшаб, бахтни ҳозирда ҳис этаётганларга хайрли тонг
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#foydali Клетчатка ҳақида ✓ Таомга ҳажм беради. Бу эса овқатни ичакларда туриб қолишини олдини олади ва қабзият бўлмайсиз! ✓ Клетчатка ичакларни тозалайди. ✓ Клетчатка шакар ва бошқа углеводларни ичакларда сўрилишини секинлаштиради. ✓ Клетчатка организмдан сўрилмайди ва ичаклардаги микрофлора учун озуқа ҳисобланади. ✓ Клетчатка юзни соғлом рангда бўлишига ёрдам беради. ✅ Клетчатка кўкатлар, сабзавотлар, мевалар, дуккаклилар, ёрмалар таркибида кўп бўлади.
Show all...
#foydali. ​​Инсон териси ҳақида қизиқарли маълумотлар Теримиз тананинг энг катта аъзоси саналади. Лекин у ҳақидаги айрим маълумотлар борки, кўпчилик билмайди. Билганимиз эса зарар қилмайди. Марҳамат, танишинг: • Табиатда икки турдаги қариш бор: ички ва ташқи. Ташқи қариш турмуш тарзимиз, экология, организмни тўғри парвариш қилмаслигимиз, уни тинимсиз эксплуатация қилишимиз оқибатида келиб чиқади. Ички қариш ирсият, яъни аждодларимиз томонидан бизга ўтган генлар билан боғлиқ. • Сепкил кўпинча ўсмирлик ёшида пайдо бўлади ва 30 ёшларга етганда йўқолиб кетади. • Тери тўқималарининг янгиланиши ёш ўтгани сайин секинлашиб боради. Масалан, чақалоқларнинг тери тўқималари ҳар 72 соатда қайта тикланса, 16-35 ёшдагиларда бу жараён 28-30 кунгача давом этади. • Тирноқ ва соч ҳам тери таркибидаги аъзолар саналади. Ҳарқалай мутахассисларнинг фикри шундай. • Европаликлар ва африкаликларнинг танасида тер ишлаб чиқарувчи безлар осиёликларникига қараганда кўпроқ бўлади. • Мутахассислар фикрича, умри давомида инсон териси 1000 марта қайта янгиланади. • Терининг силлиқлиги ва ипакдек майинлиги коллаген ҳолатига бевосита боғлиқ. • Юз териси ички аъзоларимиз билан мунтазам алоқада бўлиб туради. Шу сабаб тери рангига қараб саломатлигингиз ҳақида дастлабки хулосаларни чиқариш мумкин. Рангизгиз сўлғин бўлса, билингки, кўпроқ ухлашингиз ва витаминлар ичишингиз керак. Юзингизга чиқадиган турфа тошмалар эса қайсидир аъзоингиз билан муаммо борлигидан даракдир. @soglomozishkanali
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Руҳшунослар #ошкор #этади! Одатда... 🌶... таомга аччиқ қўшиб ейдиганлар ҳаётига рангбаранглик қўшишни истайди. 🥜... ёнғоқ ва шунга ўхшаш қаттиқ меваларни чақиб, истеъмол қилишни хуш кўрувчилар доим ғолиб бўлишга интилади. 🥘... овқатнинг сергўшт бўлишини хоҳловчилар, жаҳлдор ва асабий бўлади. 🥗... мева ҳамда сабзавотларни афзал билганлар эса оғир-босиқлиги билан ажралиб туради. 🍱... ўта рашкчилар ёғли таомларни кўп истеъмол қилади. 🍢... кабоб ва дудланган гўшт ишқибозларининг тасаввури кенг бўлиб, романтикага мойил. 🥓... денгиз маҳсулотларини кўп истеъмол қиладиганлар орзулар осмонида учиб юради. 🍶... сут маҳсулотларини хуш кўрувчилар маъсулиятли ва ғамхўр бўлади... ❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹. @soglomozishkanali
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
📍Кеч уйғонадиган инсон тез семиради ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅ Бу исботланган факт. Тадқиқотчилар эрта турадиган инсонлар хушқомат бўлишини исботладилар. 1️⃣ Эрта туриш учун эрта ётиш керак. Эрта ётмаган инсоннинг кечаси қорни очади. Тунги таом эса тез семиртиради. ⏰ Парҳезни эрта туришдан бошланг. Масалан, соат 5:30 да туринг ва кечқурун 22:00 да уйқуга ётинг. ✅ Шунинг ўзиёқ дастлабки 10 кунда сезиларли натижани беради.
Show all...
​Аффирмациялар 💎 (ижобий суз бирикмаси) оркали согликка эришинг! Олимларнинг таъкидлашича, узида ижобий энергияни ⚡️ мужассам этган аффирмациялар инсонни соглигини яхшилаш ва турли хил касалликлар, шунингдек рухий тушкунликдан озод этиш кучига эга ✅ Бугун биз сизлар билан умумий жисмоний холатни яхшиловчи аффирмацияларни куриб чикамиз 👀 Кулай утириб олинг ва бутун танангиз ва рухингизни ижобий энергияга созланг. Барча хаёлларингизни тартибга келтиринг. Ушбу аффирмациялардан узингизга маъкул келганини танлаб, унинг маъносига узингизни ишонтиринг ва кунига 10та аффирмациядан бошланг. Натижаси сизни ажаблантирмай куймайди 😍 Бугунги кун учун онг ости дастурларини кабул килишга тайёрмисиз? 🌸 Мени соглигим учун фойдали булган овкатларни яхши кураман. Танамдаги хар бир хужайрани севаман ❤️ 🌸 Мен кексалик давримда жуда соглом 💪🏻 буламан, чунки хозир хам соглом турмуш тарзини олиб бораман. 🌸 Мен соглигимни яхшилаш учун хамиша янги йулларни топаман. 🌸 Менинг танам мукаммал даражада соглом ва чиройли. 🌸 Мен барча огриклардан халосман. Хаётимдан бутунлай коникаман! 🌸 Мен тобора шифо топмокдаман. Уз онгимни барча муаммолардан халос этиб, уни факат согликка йуналтирмокдаман. 🌸 Менинг хаётимда барчаси яхши: оилам, севимли ишим, соглигим 👍 🌸 Бугунги кунимдан жуда хурсандман. Хар кун мен учун янги имкониятлар бермокда. 🌸 Мен уз интуициямга ишонаман. Менинг калбим менга доим тугри йул курсатади. 🌸 Яратган мени асраб, авайлаш учун ёнимга Уз фаришталарини юборган. 🌸 Соглигим учун Яратганга шукур келтираман! Мен уз танамни севаман! 🌸 Ижобий уй-хаёллар - бу согликнинг калитидир! 🌸 Мен хаётни севаман! Менинг танам ижобий энергияга тула! Хар бир тана кисми учун алохида аффирмациялар хам мавжуд. Уларни билишни хохласангиз, комментарияларда уз таклифингизни колдиринг 📝 Сизга Соглом турмуш тарзи тилаб: Тухтахон Расуловна каналимиз 👉. @soglomozishkanali
Show all...
Repost from N/a
Kim nimani ko'rdi javoblarni yozamiz keyin sizga qiziq maʼlumot joʻnatiladi
Show all...