Akrom Malik «Halqa va Jangchi» kitobi
Open in Telegram
Бугун моҳиятга қайтиш фурсати келди, миллат ўзлигини танишга интиларкан, албатта, Худони танишга мажбур. «Ҳалқа» ва «Жангчи» Китоблари 📖 (Пдф - Аудио) Мурожат учун: @Akhmad_Umar
Show more1 376
Subscribers
No data24 hours
+57 days
+3630 days
Posts Archive
Repost from .
#Hayvoniyat
Охирзамонда, яъни қиёмат яқинлашганда, фарзанд ота - онасини ҳурмат қилмай қўяди ва оқ бўлган болалар кўпаяди. Фаҳш кўпайиб зинокорлик ошкора бўлиб қолади. Хиёнатлар ҳар қадамда урчиб, инсонийликка лойиқ амал қиладиганлар жуда камайиб кетади.
Одамлар диндан шундай узоқлашишадики, ўзини ва ўзлигини ҳам унутишади. Улар ўзининг кимли, нега бу дунёда яшаётгани, ўлим нима ва нима учунлиги ҳақида умуман ўйламай қўйишади.
Бу табиий равишда юзага келади деб ўйлайсизми? Йўқ асло!
Бу ишлар, одамларни ўзи учун фақатгина бу дунёда еб - ичишни ўйлайдиган қора ишчилар сифатида кўришни истайдиганлар томонидан секин - асталик билан амалга оширилади. Уларнинг бу саъй - ҳаракатига тўсқинлик қиладиган энг катта нарса дин, маънавият ва муқаддасотдир. Шунинг учун буни йўқ қилишга тиш - тирноқлари билан курашадилар.
Бу инсоний ҳаёт эмас, ҳайвоний ҳаёт! Ўзлигингизни унутманг!
© Бек Бухорий
@MubashshirAhmad
Repost from .
ТАҚИҚЛАНИШГА КИМ ЛОЙИҚ?
Ислом ҳуқуқ тизимининг бошқа тизимлардан фарқи усулда унинг Мутлақ Олим бўлган Зотнинг илмига асосланганидир. Яъни, барча илмларнинг эгаси, ўта ҳикматли бўлган Аллоҳнинг чиқарган йўриғи шубҳасиз бехатодир, шубҳасиз манфаатлидир.
Бошқа ҳуқуқ тизимлар эса усулда турли нарсаларни, масалан урф-одат, монархнинг амри, депутатларнинг овози, давлат раҳбарининг иродасини асос қилиб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг муқаддимасида мамлакат қонунчилигида қандай принципларга асосланиши кўрсатилган. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунда эса, илмийлик асосий тамойиллар қаторида санаб ўтилган.
Яъни, Ўзбекистонда қабул қилинадиган ҳар қандай қонун ва қоидалар илмий асосланган бўлиши талаб этилади. Дарҳақиқат, илмий изланишлар натижасига таянадиган қонун-қоидаларгина жамиятга ҳақиқий манфаатни келтириши, “ура-ура”чилик, ёки қайсидир мутасаддининг “босавер, ўзим жавоб бераман!” деган талаби билан амалга оширилган ишлар реал ҳаётда ҳалокатли оқибатларни олиб келиши мумкин.
Яқин ўтмишимизда илмий асосланмаган ҳолда тақдим этилган ана шундай қонун лойиҳаларидан бири қандай муаммоларни келтириб чиқарганининг гувоҳи бўлгандик. Ўшанда Президент Шавкат Мирзиёев Конституция лойиҳасидаги моддалар юзасидан Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлар ортидан депутатларга қарата: “Эътирозим, ўзларинг бош бўлиб, ўзларинг ташаббус билан чиқиб, ўзларинг қўл‑қўйиб, ўзларинг сўзга чиқиб, ўзларинг тасдиқлагансизлар. Мен ҳар сафар очиқманку! Нима сабабдан менга телефон қилмадинг, одамлар норизо ва ҳоказо", деб... Шунча қилган меҳнатимизни шарманда қилиш кимга керак!” деб муносабат билдирган эди.
Дарҳақиқат, қайсидир қонун ташаббускорларининг ўйламай, вазиятни илмий ўрганмай, оқибатларини ҳисобламай қилган ташаббуслари юртимизда қандай катта хавфни келтириб чиқарди.
Агар, ўшанда депутатлар ва қонун ташаббускорлари аҳолининг хоҳиш иродасини ҳақиқий илмий услубда, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, психология каби фанларнинг мос илмий-тадқиқот усулларига таянган ҳолда таклиф киритганида, бундай катта муаммонинг олди олинган бўлар эди.
Бугун ҳам ижро органлари томонидан депутатлар эътиборига Конституциямиз билан кафолатланган миллий қадриятларимизнинг асоси бўлмиш диний тушунчаларимизни ўрганишни тақиқлаш ва жазолаш бўйича таклиф илгари сурилди.
Бу таклиф норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий принципи бўлган илмийликка қанчалик таянган. Бу таклиф “босвор онасини эмсин” деган принцип билан қилинмаётганига, балким халқимизнинг хоҳиш иродаси ва манфаатларини не чоғлик кўзлаганига, ким кафолат беради?
Фарзандларимиздан илмларнинг асоси, инсонийликнинг негизи, фитратимизнинг асли бўлган диний тушунчаларимизни бундай чеклашнинг оқибатлари ўрганилдими? Ушбу таклиф келажакда жамиятда қандай норозилик, ноқулайлик, худо кўрсатмасин, ундан катта муаммоларни келтириб чиқармаслиги таҳлил қилиндими?
Шундоқ ҳам, чуқур ўйланмаган ҳолда қабул қилинган, диний мазмундаги материалларни экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг нотўғри ижроси туфайли қанчадан-қанча бегуноҳ, ватанпарвар ва келажакка умидли ёшларимиз жарима тўлаб, Ватанидан кўнгли совиб улгурди? Қанчадан-қанча одамлар “биламиз, сизнинг материалларингизда ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин қонун ишлаши керак” деган жавоб билан айбсиз айбдорларга айланди?
Мамлакатда нафақат болалар, балки катталарга ҳам бемалол диний таълим олишга бўлган тақиқлар эмасми, аслида ватанимизнинг минглаб болаларини Миср ва Туркия каби давлатларда сарсон саргардон бўлишига сабаб бўлган. Ўз юртида билим олган қайси бола чет элга кетади?
Бизнинг қудратли давлатимиз нари борса ўн, йигирма минг фуқарога сифатли, назоратли ва турли бузғунчи ғоялардан омонда бўлган диний таълимни таъминлаб беролмайдими? Ёки назоратчи ташкилотларнинг бунга салоҳияти етмайдими?
Бугунги кунимизда жамиятимизда энг катта ижтимоий муаммоларни келтириб чиқараётган, юз минглаб оилаларни ёстиғини қуритган, минглаб ёшларнинг бўйнини арқонга остирган, ўзи қонунан тақиқда бўлган қиморбозлик соҳасини тартибга солиш учун унга рухсат берилмаяптими? Бериляптику.
Dinimizning boy merosini yoritish, yurtdoshlarimizni ilm-ma'rifatga da'vat etishga qaratilgan "Abiduvn" loyihasi o'z faoliyatini boshladi.
Ilovada Islom dinining mazmun-mohiyati va ahamiyati haqidagi maʼruzalar va islom tarixiga oid darslar bilan tanishib chiqishingiz mumkin.
Qulay mobil ilovani Play Market'dan yuklab oling:
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.abiduvn.universe&pcampaignid=web_share
Din ishlari bo'yicha qo'mita!
Сизларга яқин тарихдан эслатма берай: Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи тақиқланган эди. Ғоявий бузуқ деб. “Ўткан кунлар” роман эди. Биринчи ўзбек романи. Тақиқларга қарамай одамлар у китобни ўқишдан тўхтамадилар. Китобни кўмиб юборишди. Аммо у китоб қабрдан чиқиб келди.
Камина Акром Маликман.
“Ҳалқа” ва “Жангчи” қиссаларини ёзганман. Кўпчилик ўқиган, алҳамдулиллаҳ. Шу икки китобни қайта экспертизадан ўтказишда менинг ушбу очиқ хатимни ҳам ҳисобга олишингизни сўрайман. Бадиий асарни тақиқлаш орқали 37-йил об-ҳавосини қайтарманглар. Адабиётда эркин ҳаракат қилишимизга тўсқинлик қилманг. Бугун сизларнинг экспертингиз менинг китобларимга диний адабиёт дея тақиқ қўйгани ҳақидаги хулосани олдим.
Камина нима ёзганимни ва қандай ёзганим жуда яхши биламан. Ўз матнларимни яхши танийман.
“Ҳалқа” китобида мусулмон оламидаги улкан муаммоларни қаламга олишга интилдим. Инсон жасорати ва иймонини мадҳ этдим. Мўминнинг ҳар қандай азобларда синмаслиги ҳақида ёздим.
“Жангчи”да тарихни битдим. Бироз тўқима қўшдим. Бадиий. Мавзу ўзбек адабиётида янги. Гарчи мен кўтарган масала, мавзу Ғарбда жуда ҳам кўп мурожаат этилган бўлса-да.
Ҳар иккала китобдан ҳам халқимизга маърифат улашишни қасд этдим. Худони таниш, инсоф ва диёнатга қайтиш ҳақида қайғурдим. Миллатнинг чинакам ҳурлиги, озодлиги, яшаш моҳияти ҳақида бош қотирдим. Албатта, бу масалаларни ўзим истаганча мукаммал ёза олмадим, зотан, кучим етгани ва Худонинг насиб этгани шу экан.
Бу икки китоб шу чоққача тўрт марта чоп этилди. Овозли тарзда миллионлаб инсонларга етиб борди. Ўзбекистонда юқори идораларнинг ходимларидан тортиб оддий халқ вакилларига қадар ўқидилар.
Энди китобимни диний мазмунда дея тақиқламанг. Диний мазмун нима дегани?! Қаҳрамонлар ўз диний ҳиссиётлари баён этсалар, муаллиф воқеаларга бир диндор ўлароқ муносабат билдирса, бу диний мазмун бўлдими? Диний адабиёт дея мен Қуръон ва ҳадислардан қатъий ҳукм беришга мўлжалланган ақида, тафсир, ҳадис, фиқҳга оид китобларни тушунаман.
Дин ишлари бўйича қўмита!
Биласизми, ўзбек адабиёти нима учун жаҳон халқларига қизиқ эмас?
Чунки бизнинг насримизда Худодан узилган одамлар қаҳрамон қилиб олинади. Адабиёт эса Худога бўлган эҳтиёж маҳсули, мавҳумликдан қутулишга бўлган кураш ифодасидир. Жаҳон миқёсида тан олинган исталган асарни олинг: қайси бирида дин ҳиссиёти йўқ?! Агар сиз қўяётган мезон бўйича тақиқ амалга оширилса, энг аввал ҳазрат Алишер Навоийдан бошланглар. Собиқ Совет даврида Алишер Навоий асарларидаги Аллоҳга ҳамд ва бошқа диний қисмлар олиб ташлаб чоп этилган. Жуда кулгили ва онгсиз бир иш эди.
Инсон динни рад қилса ҳам, қабул қилса ҳам, у билан боғлиқ тушунча ва муносабатлар ичида яшайди. Бу тушунчаларнинг бадиий ифодасига тўсқинлик қилиш юксак саъвиядан далолат бермайди, албатта.
Дин ишлари бўйича қўмита!
Ҳаммамиз ҳам шу халққа, миллатга, Ватанга хизмат қилишимиз керак. Менинг китобимни тақиқламанг. Уни ўзингиз қўяётган цензурадан ўтказиш талабини қўйманг, илтимос. Агар шундай талаб қўйилса, мен китобларимни чоп этмасликка ҳам розиман. Чунки у китобхонларини топиб бўлди, ютубда истаган инсон тинглаши мумкин. Мен эса ана шу цензура ва тақиқ олиб ташланадиган кунни кутиб яшайман. Бунинг учун Давлатнинг энг юқори мақомларига қадар мурожаат қилишдан тўхтамайман.
Акром МАЛИК,
ёзувчи
31.08. 2023.
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 14-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 13-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 12-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 11-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 10-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 9-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 8-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 7-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 6-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 5-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 4-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 3-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 2-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
Jangchi | Tarixiy-badiiy | Qissa 1-bob
#Abdukarim_Mirzayev
@Akrom_Malik_Halqa_Kitobi
