cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
292
Subscribers
No data24 hours
-1667 days
-15230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​#сийрат. Мўмин енгил бўлади. Кечаси хотиржам ухлайди. Унга бировнинг ҳаққи боғланмаган бўлади. Агар қасддан чумолини босган бўлса, тунда ухлай олмайди. Чунки у бир махлуқ ўлимига сабабчи бўлди. Мўминнинг аломати - зиммасида бирор нарса бўлмайди. Ҳаромдан мол емайди. Инсонга зарар бермайди. Бирор оиланинг бахтсизлигига ёки бирор қизнинг келажаги барбод бўлишига сабабчи бўлмайди. Ёлғон гапирмайди, алдамайди ва ботил қасам ичмайди. "Тафсирун Нобулсий"дан P.S: ўзимизни ислоҳ қилайлик!
Show all...
Yolg'izman deb o'kinmang..
Show all...
Аёллар ғолиб бўлганлар билан кетади, деган тушунча бор. Аслида ундай эмас. Ҳаётдан шу нарса маълумки, ҳақиқий аёллар ҳамиша мағлуб бўлганлар билан бирга қолишади. Уларни ғолиб бўлганига ишонтириш учун... © Нажиб Маҳфуз Нажиб Маҳфузнинг статусларини ўқишни яхши кўраман ва менга мана шу статуси ҳам ёқади. Кучли аёл деб рингга тушиб олишадиган, оғир-оғир нарсаларни кўтарадиган, давраларда кучли-кучли гап қиладиган ва ҳаммани оғзига қаратадиган аёл тушунилмайди. Кучли аёл-шунчаки жуда катта куч, жуда катта ишонч билан мағлубдан ғолибни, ожиздан кучлини, ҳаробадан қасрни, йўқдан борни бунёд эта оладиган ва шундан ҳузур туйиб яшашга ўрганган аёлдир!
Show all...
❤‍🔥 1
Assalomu Alaykum VA Rohmatullohi va barokatuh hayrli jumalar Bu kunning barokati ustingizdan yog'ilsin.
Show all...
👍 1
​​#ибрат Ислом умматининг буюк денгиз Барбароссалари Андалусдаги мусулмонлар мактубидан сўнг султон Селим денгизчи бўлган уч ака-укани ҳузурига чорлаб, Андалусдаги мусулмонлар ёзган мактубни уларга ҳам кўрсатди. Улар бу мактубни ўқир экан кўзлари ёшлана бошлади. Чунки у жойдаги мусулмонлар рохиблар томонидан ибодатхоналарда қийноққа солинаётгани ва кўплаган мусулмонлар устида қўлланилаётган дахшатли, вахшиёна ҳабарлар битилган эди. Бу ҳабарларни уч ака-ука денгизчилар ўқиб дахшатга тушишди ва султон Селимдан нима қилишлик ҳақида сўрашди. Султон Селим улар устига инсон бажариши амри махол бўлган ва жуда хатарли қуйидаги 9 вазифани юклади: 1. Кемалар билан Андалусиядаги инквизация харбий бандаргоҳини ёриб ўтасизлар; (Бу ўта мушкул вазифа эди. Сабаби бу бандаргоҳни Франция, Португалия, Испания, Италия қўшинлари ҳимоя қилишарди.) 2. Ёриб ўтганингиздан сўнг у жойда ҳимояланиш учун мусулмонлар бандаргоҳини ташкил қиласизлар; 3. Андалусга киргач у жойга қайтадан ислом байроғини ўрнатасизлар; 4. Андалусиядаги ер тўлаларда азобланаётган мусулмонларни топасизлар; 5. Уларни ҳаммасини қутқарасиз; 6. Уларни кундузи эмас, кечаси олиб чиқасизлар. Сабаби улар узоқ вақт қуёш кўрмагани учун кўзлари кўр бўлиб қолиши мумкин; 7. Уларни кемаларга елкангизда ташийсизлар. Сабаби улар азобни қаттиқлигидан юра олмай қолган; 8. Уларни кемаларга жойлалаштиргач Туркияга эмас, Жазоир томонга олиб қочиб тезроқ тиббий ёрдам кўрсатасиз; 9. Бу ишларнинг ҳаммасини диққат қилинг: олти соатда якунлайсиз! Бу жуда мушкул бўлган вазифа эди. Султон Селим ақл-заковати жуда кучли бўлган инсон эди. Энди айтингчи қайси ақл бу ишларнинг ҳаммасини 6 соатда тугатишни тасаввур қила олади? Улар лаббай дедида қуролланди. Кемалар билан сафарга отланди. Улар султон Селим айтганидек 9 вазифани 6 соат ичида мукаммал амалга ошириб, 10000дан ортиқ мусулмонни қутқариб келишди. Ака-укаларнинг бу қилган ишларидан кейин уларнинг довруғи бутун Европага тарқалиб кетди. Қизиқ маълумот: Барбаросса номи шу сабабли уруш тактикалари ичида тезкорликни англатувчи сўз каби тушунилади. Андалус мусулмонларини 6 соат ичида қутқариб келишни уддалаган уч ака ука Барбароссаларнинг асл миллати албан бўлган ва улардан бири Хайрутдин Барбаросса тимсолини биз "Кариб денгизи қароқчилари" фильмида капитан Барбаросса тимсолида кўрганмиз. Голливуд-бу тимсолни мутлоқо ўзгартириб, фақат бир детални худди аслидек қолдирган. Бу қароқчи капитаннинг малла соқоли эди! Кўп кинолар-тарихий ҳақиқатларни акс эттирмайди дегани балки шудир!
Show all...
Mushukvoy
Show all...
👍 2❤‍🔥 1
Alloh ijobatga usta - banda duo qilishni bilmaydi. Shayx Xusayn Buxoriy
Show all...
❤‍🔥 3
Kanaldagi pdflar kerak bo'lsa sahranit qivoliylar pdflar o'chiriladi.!!
Show all...
👍 2
​​#ривоят АГАР АЛЛОҲГА БОШҚА ЭҲТИЁЖИНГИЗ БЎЛМАСА Маҳмуд Ғазнавий Исломни ёйиш учун Ҳиндистонга 18 марта сафар қилган. Шу сафарларнинг бирида қўшин шиддатли қаршиликка дуч келди. Бу оғир ҳолдан қутулиш учун султон Аллоҳга шундай ниёз этди: “Эй роббим, сен ёрдам берувчисан, бизларга ёрдам бер. Агар ушбу жангда ғолиб чиқсам, қўлга киритган ўлжамнинг ҳаммасини фақирларга тарқатаман“. Маҳмуд Ғазнавий бу жангда ғалаба қозониб, қўлга киритилган хазиналарни ғариб-мискинларга тарқата бошлабди. Лекин, султоннинг ёнидаги вазирлар бу ҳолдан хурсанд бўлмай, султонга: — Султоним, нималар қиляпсиз? Шунча бойликни фақир-фуқарога тарқатиладими? Улар бунинг қийматини билармиди? Давлатнинг эса бу хазиналарга эҳтиёжи бор, — деб фикр билдирибдилар. Султон Маҳмуд бу сўзларни тинглагач, иккиланиб қолиб, замона олимига бу ҳолни англатибди. Олим Маҳмуд Ғазнавийга бундай маслаҳат берибди: — Султоним! Бу ерда иккиланадиган нарсанинг ўзи йўқ. Жуда оддий танлов олдида турибсиз. Агар Аллоҳга бошқа ишингиз тушмайдиган бўлса, марҳамат вазирларингиз айтганини қилиб, ўлжаларни хазинага жойланг. Агар Аллоҳга яна ишингиз тушадиган бўлса, сўзингиз устидан чиқиб, ўлжани фақирларга улашинг. Ҳикмат: Қийинчилик дамларда берилган ваъдалар енгиллик дамларда унутилмаслиги лозим. Яна қийинчилик кунлар келмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. «Ибратли ҳикоялар» китобидан.
Show all...
Бир сажда эвазига жаннат муждаси Баъзи одамлар бу сарлавҳани ўқиб таажжубланишлари мумкин. Бу улуғ неъматдан маҳрум инсонлар қанча? Бу шундай неъматки, имом сажда қилаётганда намозга кечиккан кишининг унга дарҳол эргашиб қилган саждасидир. Кўпчилик имомнинг сажда қилаётганини кўриб дарҳол унга эргашмайди, унинг қиёмга қайтишини кутиб туради, сўнг унга қўшилиб олади. Гўё унга сажда қилиш оғирлик қилаётгандек. Эй намозхон биродарим! Имом нима амални қилса, унга эргашинг. Рукуъ қилса, руку қилинг, рукуъ қилувчилардан бўлинг, сажда қилса, сажда қилиб, сажда қилувчилардан бўлинг, еру осмонлар Раббига яқинлашинг. Уни ўзингизга оғир санаманг, балки уни ғанимат билиб қолинг. Сажда қилган вақтингиз ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ таоло сизнинг барча гуноҳларингизни кечириб юбориши мумкин. Далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: (“Агар одам боласи сажда қилса, шайтон йиғлаган ҳолда узоқлашади ва: “Ҳолимга вой бўлсин! Одам боласи сажда қилишга буюрилди ва сажда қилди, бас, унга жаннат (бўлади), мен саждага буюрилдим ва бош тортдим, бас менга дўзах (бўлади)”, дейди”Имом Муслим ривояти). Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида "Имом сажда қилаётганда келган киши нима қилиши зикри ҳақидаги боб” деган боб ажратиб, унда қуйидагиларни келтирган: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бирингиз намозга келса-ю имомни бир ҳолда кўрса, бас имом қилганини қилсин”, дедилар”. Абу Ийсо Термизий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Аҳли илм наздида бунга амал қилинади, улар: "Агар киши имом сажда қилаётганда келса, бас, у ҳам сажда қилсин. Имом билан рукуъ ўтиб кетса, ўша ракъат учун (сажда қилишнинг ўзи) кифоя қилмайди”. Яъни, ўша ракъатни топмаса ҳам сажда қилганнинг савобини топади. Робиа ибн Каъб Асламийдан ривоят қилинади: "Набий соллалоҳу алайҳи васаллам билан кечаларнинг бирида эдим, У зотнинг таҳорат сувлари ва бошқа ҳожатларини келтириб бердим. Шунда менга: “Сўра”, дедилар, мен “Сиз билан жаннатда бирга бўлишни сўрайман" дедим, у зот: “Бундан бошқаси эмасми?” дедилар. "Шунинг ўзи” дедим. “У ҳолда ўзинг кўп сажда қилиш билан ёрдам бер”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” китобида шундай деган: “Ҳасан (Басрий) роҳимаҳуллоҳ айтади: “Қанийди, Аллоҳ менинг бир саждамни қабул қилганини билсам". Саждани ғанимат билиб қолайлик, Аллоҳ таоло раҳмати қаерда эканини билмаймиз. «Фазилатли амаллар» китобидан.
Show all...