Talant Uz (Jonli ijro)
Open in Telegram
Ҳақиқий талантлар доим парда ортида бўлади. Биз уларни катта саҳнага олиб чиқамиз. Сиз еса жонли ижро ва ҳақиқий талантлар иқтидоридан баҳраманд бўласиз. Гавҳарни тошдан фарқлаш вақти келди. Танилмаган талантлар.
Show more299
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Repost from IslohotINFO
+3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Куксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.
Олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, давлатимиз раҳбари А.Гутерришнинг республикамизга бу галги, иккинчи ташрифи "Ўзбекистон-2030" стратегияси доирасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар БМТ томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганининг тасдиғи эканини таъкидлади.
Музокаралар чоғида глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.
@islohotINFO
Repost from IslohotINFO
Яқинда бўлиб ўтган “Турон” театри танловида 12 мингдан зиёд театр жамоаси қатнашди.
Танлов натижасида ҳар бир туманда ўзига хос кичик театр жамоаси шаклланди.
“Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.
@islohotINFO
Repost from IslohotINFO
Зоминда нуфузли халқаро ташкилотлар ва 80 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирокида II Халқаро мақом санъати анжумани тантанали очилди
@islohotINFO
Repost from IslohotINFO
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги "BYD Uzbekistan Factory" инновацион заводига ташриф буюриб, бу ерда ишлаб чиқарилган биринчи электромобилга имзо чекди
@islohotINFO
