en
Feedback
Kanada orzusi

Kanada orzusi

Open in Telegram

— 2024 йилдан бери Канаданинг Алберта провинциясида яшаётган Чарос Низомиддинова канали; — Алберта университети талабаси; — Оилавий кўчиб келганмиз.

Show more
939
Subscribers
+124 hours
-37 days
-430 days
Posts Archive
#аёл “Қамоқхонада 'бу аёл-ку, айбсиз-ку' деган муносабат бўлмаган — эркаклар қандай қийноққа солинган бўлса, аёллар билан ҳам худди шу ҳолат бўлган. Зўравонлик асосида болалар ҳам дунёга келган. Айримларининг кўзи ёриганидан кейин чақалоқлари тортиб олинган. Болаларга бир маҳал 80 граммдан сут берилган — жуда кўп болалар вафот этган. Эри, боласининг тақдири номаълум ва яна тазйиқларга учраган маҳкум аёлларнинг руҳий ҳолати қандай бўлганини бир тасаввур қилиб кўринг”.  "Дарё", кейинчалик "Gazeta.uz"да бирга ишлаган ҳамкасбим Гулираъно Мусаеванинг "Катта қирғин" машинаси ямламай ютиб юборган аёллар ва болаларнинг аянчли қисмати ҳақидаги катта материалини ўқишни тавсия қиламан.

"Иши йўқ ит суғорар" дейишармиди. Трамп Онтарио кўлини Америка кўли деб қайта номлаб қўйибди. Худди нимадир ўзгариб қоладиган
"Иши йўқ ит суғорар" дейишармиди. Трамп Онтарио кўлини Америка кўли деб қайта номлаб қўйибди. Худди нимадир ўзгариб қоладигандек...

Раҳбарлик ва ишхона ҳақида Ўзбекистонда адолатли ва бировнинг ҳақига хиёнат қилмайдиган раҳбарлар билан ишлаганим бахтим бўлса керак. Асосан уч жойни — "Маърифат" (Ҳусан Карвонли), "Академнашр" (Санжар Назар), "Дарё" (Муҳрим Аъзамхўжаев) — мени шахс ва кадр сифатида ўстирган трамполин деб биламан. Мен ўзимни ишда, жамоа орасида топганман. Уч собиқ ишхонам, икки шаҳар (Тошкент—Эдмонтон)ни таққосларканман, раҳбарга кўп нарса боғлиқлиги яна исботини топгандек бўлади — ташкилотчиликдан тортиб ходимлар орасидаги мулоқотнинг энг майда деталларигача. Собиқ раҳбарларнинг феъл-атвори, одамийлиги ва улар асосини қурган ёки давом эттирган ташкилот қадриятлари менга энг аввал инсон қандай бўлиши кераклигини ўргатган. Балки шунингчун янги иш топсам ва жамоа билан тил топишаётганда Одам учун ишхона иккинчи уйдек гап. Ҳаловат бўлмаса, маош топшириқ ва юкламага нисбатан паст бўлса ё сени кадр, одам сифатида ўстирмаса, у жойга сиғмаслигинг аниқ (бир ишхонамизда раҳбарият алмашганда биз шуни ҳис этгандик). Бу ерда ҳам, шукр, раҳбар ва жамоадан ёлчидим. Мана бу постда айтганимдек, ҳамкасбларим орасида 7 та тилда гаплашадигани ҳам бор ва биримиз бошқамизга ўргатиш, йўналиш бериш ёки қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон ўзимизни четга олмаймиз. Ташкилот жамоавийлик устига қурилган. Яъни менинг кимгадир, бошқанинг менга иши доим тушади ва ҳеч ким оғринмай, "вой, вақтим йўқ, узр, бандман" демайди. Ҳатто баъзи вазиятларда раҳбаримиз ёрдамга келади, вақт тополмасак, бизнинг ишимизни ўзи битириб қўяди. Мабодо иш вақтимиздан (9 дан 5 гача) 1 ёки 2 соат ортиқча ишлаб қўйсак, албатта ҳақ тўланади. Ходим учун энг кераги — меҳнатга яраша маош, иш жойидаги соғлом муҳит, қўллаб-қувватловчи раҳбар ва жамоага тегишлиликни ҳис қилиш, менимча. @chnızomıddınova

Бу дарахт-тунеллар ҳам ҳадемай қишки уйқусига кетади.
+1
Бу дарахт-тунеллар ҳам ҳадемай қишки уйқусига кетади.

Эдмонтонда ёз охирлаяпти😩

Алберта ҳокимияти резидентларнинг бензин, озиқ-овқат ва бошқа харажатига сал бўлсаям ёрдам деб, $100 дан пул беряпти. Alberta Energy Rebate порталида1 июлдан 30 сентябргача ариза топшириш керак. Фақат 4 та шарти бор: а) 18+ бўлиш; б) Албертада яшаш; с) 2025 даги даромад солиғини тўлдирган бўлиш; д) оилавий бюджет $225.000 ёки бундан кам бўлиши керак экан. Кеча элдан қолмайлик деб ариза топширувдик, бир соат ичида эр-хотин банк картамизга юз доллардан тушди. Ҳарнада!

Ия, мен бунга рухсат бор, умуман,ота боласига исмини фамилия қилиб бериши мумкин, ихтиёри ба шумо деб юрган эканман.
Ия, мен бунга рухсат бор, умуман,ота боласига исмини фамилия қилиб бериши мумкин, ихтиёри ба шумо деб юрган эканман.

Боғча. Болаларники эмас 😁
Боғча. Болаларники эмас 😁

Дунё катталиги, одамлар ва тақдирлар турфалигини китобларда ўқиганман. Бир-бировимизни таниш учунам хилма-хил яратилганмиз. Бир хил бўлсак, дунё зерикарли жойга айланарди. Саёҳатлардаям бунга озми-кўпми гувоҳ бўласан. Аммо ишинг жаҳоннинг турли нуқталаридан юрагида андак қўрқув, ўзига ишонч, баъзан ҳадик ё йиллаб кутишлардан эсон-омон ўтволганлар билан боғлиқ ва сен ҳам ўша ҳиссиётларнинг бир четини туёлсанг, бошқача бўларкан. Олам кенг, одам боласи ва унинг тақдири эса жуда қизиқ, мураккаб, ўрнак олгулик, хулоса чиқаргулик, ҳавас қилгулик, ачинарли, умидбахш ва бетакрор.

Она тилисидан ташқари энг камида уч ва ундан кўп хорижий тилда гаплашадиган ҳамкасбларим орасида ишлаб, ўша эски эслатма хаёлимдан ўтаверади: икки эмас, тўрт тил лозим (©️ Беҳбудий). Биламан, буни кўпчилик билади. Такрорлашим энсангизни қотирар, сиз ҳам тил ўрганиш нега кераклигини аллақачон биласиз. Лекин амалда қўллаш, бир тилдан иккинчисига автоматик ўтиш ва яна бошқасига қайтиш, кейин яна инглизчага ўтиб, таржима қилиш — завқли, баъзан қийин жараён. Мияда гоҳи тўқнашув бўлиб қолади — тиллар тўқнашуви :) Миямиз қанчалар мураккаб ва серқирра! Ўша гап: кўпроқ тил ўрганинг — фойдаси кўп, жуда.

Яқинда бир қариндошимизнинг боласи блогер бўлиш учун журналистика факултетига ҳужжат топширганини эшитиб қолдим. Вай, шундай қилмасин, блогер бўлиш учун дипломли журналист бўлиш шартмас-ку, демоқчи бўлдиму, фикрим бир чақагаям арзимаслигини билиб, омад тилаб қўявердим. Бу ерда ўзбеклар даврасига тушиб қолсам, аввалги касб-коримни айтмасликка ҳаракат қиламан. “Журналист бўлсайиз, нега блогерлик қилмайсиз?” деган саволни кўп эшитганман. Икковининг фарқи бор-да, десам гапга ақл суққандек кўринаман. Ҳозир фарқлар ҳақида гапирмоқчимасман, бошқа гап: ёшлар, блогер бўлиш учун жур-факка кириш шартмас! Айрим ишларга диплом эмас, билим, тажриба, иштиёқ ва ҳаракат керак, холос. Қолгани жараёнда кўринаверади. Иқтидор ва қизиқувчанлик (curiosity) борми, дипломсиз журналист ҳам бўлиш мумкин. Худди маҳоратли ёзувчидан диплом талаб қилинмаганидек, журналистдан ҳам сўралмайди. Агар вақт орқага қайтганда, ўзим ҳам шу соҳани танламасдим. Муҳимлик даражаси баландроқ, масалан, шифокор, ўқитувчи-педагог, ҳеч бўлмаганда, жамиятга, оиламга нафи етадиган касб бошини тутардим. Канадага келибам, соҳамни бекорга ўзгартирмадим. Журналист бўлиб ҳеч иш қўлимдан келмагандан кейин (тўғри, жуда яхши инсонлар орасида ишладим, устоз кўрдим, дўст орттирдим, қадрдон бўлиб кетдик, тажриба тўпладим) майли, ҳаммасини нолдан бошласамам одамларга керакли касб-корим бўлсин дедим. Ҳарҳолда, ҳозирги ишимдан завқланяпман. ОТМга кириш имтиҳонлари ўтиб бўлди, лекин бу билан шу соҳани танладинг, ортга йўл йўқ дегани эмас. Кўникмалар, ижодкорлик ва ҳаракат билан эришса бўладиган ишни 4 йилга чўзиш шартмас. 20–30 ёш ораси вақт бемалол, режаларнинг ҳаммасини дўндириш мумкиндек туюлади, лекин, ишонинг, 10 йил жуда тез ўтиб кетади. Улгурган олиб қолади, улгурмаган яна чўзилиб юраверади. Яна бир гап: ҳалигача ақлим етмайди — журналистлар бизда анқонинг уруғи эмас-ку, тўғрими, унда бир соҳа учун бутун бошли университет (яна ЎзМУда, ЎзДЖТУда факултетлар бор) очиб, инкубатордек журналист етиштириш нега керак? Алберта университетида ҳатто битта алоҳида факултет эмас, бўлим ичида йўналишча қилиб медиа ўқитилади. Тамом. @chnizomiddinova

Ўтган куни илмий мақолада бир маълумотга кўзим тушганди. 1990-йиллар бошидан 2005 йилгача Марказий Осиёнинг беш давлатидан Канадага миграция қилганлар улуши 2 фоизда 18 фоизгача кўтарилган экан. Лекин 2006-йиллардан оқим аста-секин музлаб, 2015 йилгача 11 фоизга тушган экан. Олимлар нега рақамлар ўзгарганини изоҳламаган. Албатта бунда сиёсий-иқтисодий қарорларнинг таъсири катта ёки Канада Америка орзуси олдида жозибасини йўқотган бўлиши ҳам мумкин ўша йиллари. Россияга ишчи миграцияси ҳам бор. Канада очиқ маълумотлар базасига қарасам, 5 қардош давлат орасида Канадага энг кўп кўчган ўзбекистонликлар экан ва рақамлар ҳалиям ўсяпти.

Ёз бошқача келди бу йил. Куни билан қиздиради. Кейин ё кечаси ёки қоқ пешин шариллаб ёмғир қуйворади. Ҳозир эса муздек дўл ёғяпти. Аямай...

​​#kitob Баъзан профессоримга имейл ёзаётганда 1 ой аввал ўқиганим The Correspondent эсга тушади. Худди биз Телеграмни фаол қўллаганимиздек, Gmail ҳам бу ерда муҳимлик даражасида энг олдинда туради. Уйдан чиқмасдан зарур ишларниям ҳал этиш мумкин. Китобни эслаганим бежиз эмас: профессор Эдмонтондан узоқда яшаганига дарсларини Zoom'да ўтади ва асосан Gmail'да "гаплашамиз". Ёзишмаларимиз асардаги бош қаҳрамонни эслатворади баъзан. Профессор ҳам айтади: куним хат-хабар алмашиш билан ўтиб кетади деб. Асар қаҳрамони умрининг охирги 10 йилини электрон ёзишмаларда яшагандек тасассурот беради. Илгари биографлар шахсий ёзишмаларниям ўрганиб, китоб ёзган бўлса, энди имейллер ҳам муҳим манба ҳисобланади.  Сил касаллиги ҳақида гап кетган китобниям ўтган ой тугатгандим. Равон ёзилган. Ҳаётий мисоллар билан бойитилган, касалликнинг ўрта асрлар ва ундан кейинги давр одамлари (айниқса, шоир, ёзувчилар ва аёллар) ҳаётига таъсири ҳақида қизиқ гаплар бор. Якунда хулоса шуки, сил неча асрлардан бери биз билан ёнма-ён яшайди, аммо ҳалигача у ҳақида гапириш табудек. Биз коронавирусни, саратонни, оғир эпидемиологик касалликларни жўн ҳодисадек қабул қилишга ўргандик, лекин сил касаллигини эмас. Ҳа, яна бир гап: Африкага келганда сил ҳам тўнини тескари кийиб, энг шафқатсиз қиёфага кираркан. @chnizomiddinova

Айни дамда…

Куни бўйи қиздирди. +32 дан ошди. Бу ерда +30 дан ошди дегани, +40 га қараб мўлжал олди дегани. Миядан уради. Ҳозир эса момоқалдироқ, чақмоқ ва ёмғир триоси авжида.

Ўзбекистондаги боғчаларда болаларга қилинаётган зўравонлик нормал ҳолатга айланиб бораётгандек тасаввур уйғотади. Бола калтакланади, юз-кўзи кўкаради, дўхтирбоп қилиб қўрқитилади, лекин зўравон яна ишида давом этиши ёки маълум вақт боғча опаликдан чекиниб, излар ўчиб, чанглар босилгач, яна ишига қайтиши мумкин. Ҳеч нима бўлмагандек. Мен яшаб турган ҳудудда боғчага ишга кирадиган ёки волонтёрлик қилмоқчи бўлган нозмоддан энг аввал иккита асосий ҳужжат талаб этилади. 1. Vulnerable Sector Check — қариялар, 18 ёшгача бўлган болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан ишламоқчи бўлганингизда полициянинг сиз ҳақингиздаги маълумотномаси. Яъни қачонлардир бундай гуруҳ билан ишлаганда ноўрин хатти-ҳаракат қилганми, жиноий жавобгарликка тортилганми-йўқми текширилади. 80 доллар тўлаб, шаҳар полициясидан олинади. 2. Child Intervention Check — бу провинциал текширув бўлиб, архив ҳужжатлари кўтарилиб, болаларга зуғум қилганмисиз, уларнинг ожизлигидан фойдаланганмисиз, ҳаётини хавф остига қўйганмисиз каби томонлар текширилади. Бу бепул, жавоб 30 иш кунигача кутилади. Иккала ҳужжатда ҳам тарихингиз "тоза" чиқса, сиз боғча, мактаб, қариялар уйида ва ногиронлиги бор шахслар билан ишлай оласиз. Акси бўлса, бу секторга бир қадам ҳам яқин келолмайсиз. Иш тугул, кўнгилли ҳам бўлиш мумкинмас. Балки боғча ходимлари учун шундай текширув қилиш керакдир. Бир марта қўпол хато қилган бу соҳага бошқа қайтиб келолмаслигини билса, ҳушёр тортар. Кимдир шу жойида боғча опаниям эшитайлик дейиши мумкин, лекин 3 ёки 5 яшар бола тарбиячисини қўл кўтаришгача мажбур қиладиган ҳаракат қилмаса керак. У ҳали бола — дунёни ўрганаётган митти одамча! Балки маош пастлиги, гуруҳда бола кўплиги ходимни чарчатар, лекин бу тизимнинг муаммоси, боланинг айби эмас. Бола билан ишлаётган ҳар қандай одам руҳан соғлом бўлиши — бу ўзгармас қонуният. @chnizomiddinova

Менам шундай ўйлайман: мана шу кичик каналда қанча ўқувчи бўлиши, ортиши ёки тушиши муҳим бўлмаган. Ўйлаганимни, кўнглимга манзурини ёзаман, улашаман — тамом. Бу ўтаётган кунларим, ҳиссиётларим учун кундаликдек гап. Қачондир эски ёзувларга қайтиб, ҳа, ўшанда шундай ўйлаган/ҳис этган эканман-да дейишим учун бир восита. Агар ёзувлар кимгадир маъқул келаётган бўлса, ё кимгадир (жа бунчаликмасдир) манфаатли бўлса, бундан фақат хурсандман. Шу пайтгача “Канада орзуси”ни ўқиётганларга раҳмат айтмаган эканман — кўпдан кўп раҳмат ҳаммангизга! @chnizomiddinova

“Одиссей”ни кўришдан аввал афсонани аудиокитоб шаклида эшитдим. Чунки мифнинг айрим қисмларини (масалан, Одиссейнинг кема устунига маҳкам боғлаб қўйишларини сўраб, сиренлар қўшиғини тинглашини) қаерлардадир ўқиган, лекин яхлит ҳолда тасаввурим йўқ эди. Афсонага ёзилган шарҳларни ҳам қараб чиқдим. Кристофер Нолан талқинидаги “Одиссей”ни томоша қилгач, илк хулосам: маҳорат билан яратилган асар одамни неча соат бўлсаям бир жойда тутиб тура олиши, мусиқа (бутунлай бошқа оламга юлқиб кетади ҳар бир саҳнаники), экшн, воқеалар ривожи, тасвир, овоз, умумий манзара сени майда-чуйда рўзғорингдан узиб, ҳов, нарёқларга олиб кетиши мумкин экан.

“Odisseya”ga tushdik. Qariyb 4 soatlik film! 70 mm IMAX formatda kòrdik. Dahshat!
“Odisseya”ga tushdik. Qariyb 4 soatlik film! 70 mm IMAX formatda kòrdik. Dahshat!