🍂🍁 Ишқ Китоби 🍁🍂
Open in Telegram
Саҳифа очилди "Ишқ китобида" Сенинг номинг ила бошланди сатр. Ёзмоқлик қанчалар машаққат бўлса, Ошиқлик мен учун шунчалик оғир. https://t.me/Ishqimkitobida
Show more856
Subscribers
No data24 hours
-67 days
-2030 days
Posts Archive
Ҳаёт бу инсонга берилган неъмат,
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир ҳар бир соат, вақт,
Унутманг Қадрдон, умр ғанимат!
https://t.me/Ishqimkitobida
Сабр қилишни ўрганган
бўлсанг ҳаётингни ярмидан
ўтибсан...!
Иккинчи ярми сен
учун ажойиб ўтади...
Аллоҳдан офият сўраймиз🤗
https://t.me/Ishqimkitobida
✨🌙Хайрли окшом дилга якин,
яхши инсонларим!🌙✨
✨🌙 Умримизнинг яна бир кайтарилмас сахифаси якунланиб бормокда окшом хайрли булсин!
✨🌙Омонат дунёда омон булинг!
✨🌙Аллохим хар бир килаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир кадамингиздан рози булсин.
✨🌙Жисмингизга соглик, калб оламингизга хотиржамлик тилаймиз!
https://t.me/Ishqimkitobida
Кимлардир севиш учун яшайди.
Яна кимлардир яшаш учун севади...
https://t.me/Ishqimkitobida
СОҒИНСАНГ НЕТАР....?
Кунларнинг кетидан ўтади кунлар,
Қўмсайди васлингни энтиккан диллар.
Унутмоқ осонми шунча ой-йиллар,?
Сен мени бир бора соғинсанг нетар?
Тўлган паймонамни аритсанг етар.
Армонлар кетолмас ортга қайрилиб,
Нигоҳлар тўқнашмас кетар айрилиб.
Соғинч ҳам қолдику дорга илиниб,
Сен мени бир бора соғинсанг нетар?
Тўлган паймонамни аритсанг етар.
Дарбадар ишқимни саробга отиб,
Қолдимку ҳижронда аламлар ютиб.
Музлаган қалбимни оловга тутиб,
Сен мени бир бора соғинсанг нетар?
Тўлган паймонамни аритсанг етар.
Ошён истайди ҳувиллаб кўнгил,
Тафтинг оловида ловуллайди бил.
Тутқунлик аримас юракдан буткул,
Сен мени бир бора соғинсанг нетар?
Тўлган паймонамни аритсанг етар.
02.01.2025
📝АЗИЗАБЕГИМ
https://t.me/Ishqimkitobida
Энг кўп бахт саодатга эришиш имкони бор жонзод бу инсон зотидир. Фақат шарти шуки, у ўзини бошқалар билан солиштиришни бас қилиши керак.
https://t.me/Ishqimkitobida
Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яҳшилик учундир.
Бирор ишдан сени маҳрум қилса, фақат яҳшилик учундир.
Устингга бало-офат туширса, фақат яҳшилик учундир.
Хафа бўлма! Аллоҳ фақат яҳшиликни раво кўради.
Ҳайрли кеч қадрдонларим!
https://t.me/Ishqimkitobida
Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:
ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими?
Мавлоно жавоб берди:
ㅡ ҲА , СЕВА ОЛАДИ!
ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?
Мавлоно эса ним табассум билан:
ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! деди.
https://t.me/Ishqimkitobida
Шу қўшиқ менга роса ёқди.
Сизга ҳам илиндим.
Яқинларга ҳам юборинг!
https://t.me/Ishqimkitobida
ТОНГ ТАНБЕҲИ
Яшаётган ҳаётингизни севинг.
Ва севган ҳаётингизда яшанг.
https://t.me/Ishqimkitobida
Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.
Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.
Агар хали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.
Агар хали ҳам эвазсиз сева олмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.
Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликка бўйин эгмоқдасан.
Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.
Ва агар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...
✍️Шамс Табризий
https://t.me/Ishqimkitobida
ЎЗГАЧА СЕВГИ ИЗҲОРИ
Қалбимни тубида куйдирар бир ҳис,
Қулоғим остида орзулар саси,
Менга қаранг ҳуллас эй чиройли қиз,
Мен сизни севаман гапнинг қисқаси.
Мактублар ёзмайман узундан узун,
Зар ила қоғозга безаб минг салом,
Сизга айтмоқчиман мен шуни бугун,
Мен сизни севаман тамом вассалом,
Майли шошқалоқ денг, майли тўмтоқ денг,
Майли атай қолинг гулнинг чангали,
Чайналиб ўтирмоқ менгамас билинг,
Мен сизни севаман гапнинг дангали.
Бағритош эмасман,ёки бетутруқ,
Эзилиб кетаман ғамлар чексангиз,
Вадалар бермайман қуруқдан қуруқ,
Бахтиёр қиламан менга тексангиз.
Гапнинг дангалини айтай маликам,
Олиб қочиб кетгум тегмасангиз ҳам.
🖋Хуршид Карим
https://t.me/Ishqimkitobida
Группа, обед... 😋
Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа...
https://t.me/Ishqimkitobida
Группа обед...😋
Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.😊
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа. 😋
https://t.me/Ishqimkitobida
Сизларни соғиндим ўзимни гўзал Дугонажонларим🥰😘
Дугонангизга хам юбориб қўйинг.
https://t.me/Ishqimkitobida
