cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

GENERALISSIMUS

⚖️Huquqqa oid⚔️ Haq olinur, berilmas !!! ©️M.Behbudiy Biz bilan bog'lanish uchun @generalissimus1 ga yozing !

Show more
Advertising posts
79 166Subscribers
+21424 hours
+8927 days
+8 11830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш 1) Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни маъмурий қамоққа олинган шахсга, шунингдек гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга, гувоҳга, жабрланувчига, жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд уларнинг яқин қариндошларига улардан ёки бошқа учинчи шахсдан бирор-бир ахборот олиш, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ёки бошқа давлат органининг ходими томонидан ёхуд унинг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд индамай берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш ёки бошқача тарзда босим ўтказиш— муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 2) Ўша ҳаракатлар: а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёхуд шундай зўрликни қўллаш таҳдиди билан; б) миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш замирига асосланган ҳар қандай сабаб бўйича; в) бир гуруҳ шахслар томонидан; г) такроран; д) кекса шахсга ёки ночор аҳволдаги шахсга, вояга етмаган шахсга ёхуд ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; е) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан; ж) ҳаётга ва соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган ашёлар қўлланилиб; з) далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) мақсадида содир этилган бўлса — муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 3) Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса—муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жиноят кодекси 235-моддаси @generalissimus_uzb
Show all...
👍 25🤣 4 3👻 3❤‍🔥 2👎 2👏 2😁 2
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексида мамлакат қонунчилигига оид масалаларда масхара қилиш, конституцияни обрўсизлантириш деган ҳуқуқбузарлик ёки жиноят тури мавжуд эмас. @generalissimus_uzb
Show all...
😁 76🤣 26👍 16🫡 5 4❤‍🔥 2 2😎 2
Лолазор подкасти иштирокчиларининг Андижондаги тайинловларга оид фикрлари бўйича вилоят ҳокимлиги муносабат билдирибди. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида тайинловлар фақат биринчи раҳбар томонидан белгиланиши ҳақида маълумот берилгани кузатилди. Бундай ёндашув Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлиб, тайинловлар бир шахснинг истагига кўра бўлмаслиги, ҳаммага маълум. Айтилган фикрлар уни сўзлаётган инсонларнинг шахсий қарашларидан бошқаси эмас. Шунингдек, мамлакат қонунчилигига оид масалаларда масхара қилиш, конституцияни обрўсизлантириш жавобгарликка сабаб бўлади. Қарийб 3,5 миллион инсон яшайдиган ва шунча инсоннинг ҳуқуқлари ётган вилоятга нисбатан бу каби фикрларни билдириш, давлат хизматчиларини ва миллионлаб аҳолини камситиш, деб қабул қилиниши мумкин. @generalissimus_uzb
Show all...
🤣 158👍 26👎 13😁 6👻 5 4🍾 2😈 2🏆 1🤓 1🗿 1
100 йил олдин Германияга борган ўзбек талабаларнинг аччиқ қисмати акс этган "Қўрқма" романи сюжети билан энди нафақат китоб орқали, балки қойилмақом тарзда ишланган айни номли ҳужжатли фильм билан ҳам танишиш мумкин бўлибди. Яқинда ишга тушган Mutolaa лойиҳаси китоб асосида фильмлар ола бошлабди. Мана бу ердан киринг ва томоша қилинг, таъсирли чиқибди: https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ&t=588s @generalissimus_uzb
Show all...
"Qo‘rqma" | Film

"Qo‘rqma" filmi "Mutolaa" loyihasining kitob-kino yo‘nalishida suratga olingan bo‘lib, 2021-yil O‘zbekistonning bestseller kitobi bo‘lgan Javlon Jovliyevning ayni nomli asariga asoslanadi. Rejissor Erkin Bozorov, operator Samijon Sunnatullayev, rollarni Erkin Bozorov, Yusuf Fayziyev, Abbos Yo‘ldoshov, Dilshoda Jo‘rayeva ijro qilgan. "Mutolaa" loyihasi o‘zbek adabiyoti targ‘iboti uchun "Kitob-kino" yo‘nalishida filmlar suratga olishda davom etadi.

👍 57❤‍🔥 6 3👏 2🆒 2👎 1🔥 1🍓 1🤝 1
Андижон вилоят прокурорини ҳам, вилоят ИИБ бошлиғини ҳам, маҳалла раисларини ҳам-ҳаммани вилоят ҳокими тайинлайди—бошқарувнинг андижонча модели! @generalissimus_uzb
Show all...
💯 86😁 61🤣 29👍 23👎 23🤷‍♂ 6😭 6 5 4🙉 4🙊 4
❗️Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор. 2024 йил 1 июлдан: ➖солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли. ➖Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди. ➖айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди. ➖барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно). Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур. @generalissimus_uzb
Show all...
👍 71🤬 27 10😨 5😡 5👏 4😢 2❤‍🔥 1
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда. 2024 йил 1 майдан бошлаб: ➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда; ➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади. 2024 йил 1 июлга қадар: ➖шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади. ➖“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади. ➖“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади. Шунингдек: ➖улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади; ➖юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади. ➖молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади. @generalissimus_uzb
Show all...
👍 50👎 19 12😡 6🤬 5👏 3🤔 3🤣 3❤‍🔥 2🤗 1
"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар 💬 Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган. 💬 Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган. 💬 Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан. 💬 Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган. 💬 Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган. 💬 Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган. 💬 Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган. @generalissimus_uzb
Show all...
👍 146 11 7❤‍🔥 3🙊 3😁 2👌 1
Сирдарё туманида бир оиладан уч нафар шахснинг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/28/sirdaryo/ @generalissimus_uzb
Show all...
😭 38👍 15😢 11🤯 6
Pul oʻtkazmalarida Rossiyaning ulushi bir yilda 85 foizdan 68 foizga tushdi. Bu katta yangilik, mehnat migrantlarimiz e’tibori Rossiyadan Yevropa mamlakatlariga qaratilgani yaxshi boʻldi, u yerda har holda mehnat huquqlariga rioya qilinadi va mehnati uchun norm oylik beriladi. Eng asosiysi, chet tillarini oʻrganish kerak.
Show all...
👍 115🔥 7😁 6 5🤔 3❤‍🔥 2👎 2