cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ўзликни англаш сирлари

Advertising posts
215
Subscribers
No data24 hours
-47 days
+1730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тонг Хайрли тонг қадрлигим ЭНГ яқин инсонингга  «Хайрли тонг» дейиш қандай ажойиб-а? 🌸Янги кунни қаршилаб, бугун мен билан мўъжизалар содир бўлади, деб ўйлаш қандай завқли-я? Эрталабги шабодани ҳис қилиб «Яхшиям яшаяпман» дейиш нақадар мазза-я? Ёнингдаги азиз инсонларингга қараб «Яхшиям атрофимда ажойиб инсонларим бор» деб ишониш қандай зўр-а? Ўзимни яна бир бор намоён қилиш, ҳис қилиш, яшаш, севиш учун Бугуним борлиги қандай чиройли-я? Борингизга шукр азизлар! Ҳаётимизнинг ҳар лаҳзасига шукр! Янги кунингиз хайрли ўтсин! ☀️ Хайрли тонг! ☕️ ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Тафаккур ТАСАВВУФ – билиш эмас, билмаслик санъатидир. Билимлари билан ўзини кўрсатишлик эмас, билъакс ўзини ҳеч нарса билмайдиган қилиб кўрсатиш санъатидир. Менлик эмас, Ҳечлик санъатидир. Улуғлик эмас, Камтарлик санъатидир. Бошқалардан ўзини устун қўйиш эмас, ўзини унутиш санъатидир. Мавлоно Румий Аллоҳ  барчамизни  гўзал  хулқла зийнатлантирсин. ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Илон судралиб кетаётиб аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Афсуски, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги – ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди. Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон, душманни албатта енгишни жазм қилганича бор кучи билан аррани бўғибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди. P.S.: Баъзида индамай юз ўгириб кетиш ягона оқилона йўл бўлади. Бироқ ғазаб қилсак, вақтимиз ва кучимизни ҳар бир "туртилиб" кетганимиз аррага сарфлайверсак, ўзимиз билан ўзимиз жанг қилаётган бўламиз ва ўзимизни ҳалок қилишдан бошқасига эришмаймиз. ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тонг Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Пайшанба тонги муборак! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Сизга дуоларингиз ижобатига бой, барокатли кун тилаймиз! ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади. Бировлар дардингдан фойдаланади, биров меҳрингдан. Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни. Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ. Биров орқангдан пичоқ уради,  биров қалбингдан. Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма. Чунки, дунё даласида ҳар биримиз экканимизни ўрамиз, қадрдон... ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
#Фойдали_маслаҳатлар Бахтли яшанг * Аллоҳ сизга берган неъматлар устида фикр юритинг, улар ҳақида гапириб Ўзига шукр айтинг. * У сизга ато қилган саломатлик, мол-дунё, оила ва ишга қаноат қилинг. * Яқин ва узоқ кишиларингизнинг яхшиликларини кўринг, айбларидан кўз юминг – муомала қилинг. * Бировларнинг хатоси, миш-мишлар, адашишлар ва одамлар ҳақидаги хабарларга эътибор бераверманг. * Пиёда юришга, спортга ва соғлигингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда ақл соғлом бўлади. * Аллоҳдан кечиришини, офият, яхши ҳолат ва тан соғлик беришини доим дуо қилиб сўранг. ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
00:02
Video unavailableShow in Telegram
ҚАРЗ Менинг ёшлигимни қайтариб бер, Ҳаёт! Қарзимни сўраб турибман эшигинг олдида. Сен эса эшитмаганга оласан ўзингни. Мен эса ўзингдан ўрганган ақидамни қўллайвераман — эшигинг олдида сурбетларча туравераман — Сенинг чиқиб қолишингни кутиб. Сен барибир чиқасан-ку, тўғрими? Мени кетган дея гумонсираб барибир чиқасан-ку… Ўшанда мен Сенинг оёқларингга йиқиламан. Йиғлаб ёлвораман: Ёшлигимни қайтариб бер, Ҳаёт! Фақат сен ҳеч нарса сўрама… “Сен ҳам олган қарзларингни қайтар”, дема. Менинг олганларим олдида сеники ҳеч нарса эмас… Уларни сўрай кўрма. Уларга тегма. Ахир фарзандларим олдида ёшлигим нима деган гап. …Ҳаёт, мени кечир. Ҳеч йўқ титраётган қўлларим ҳаққи, кундан кунга нурсизланиб бораётган кўзларим ҳаққи, мени кечир. Мен сендан ҳеч нарса сўраганим йўқ. Сен ҳам сўрама… ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
0.72 KB
00:09
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. 💐Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! 💐Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! 💐Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 💐Аллоҳ, бу кунда биздан   оғриқларни аритсин! 💐Зулматларимизни ёритсин! 💐Бизни нажоти ила суғорсин! 💐Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин! ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
7.62 KB
1
Photo unavailableShow in Telegram
БАҲОНА ҚИЛМАНГ!    "Эшикларни беркитиб: "Буёққа кел!", деди".   Юсуф сураси 23-оят    Шайтон сизни иғво қилиши мумкин, аммо гуноҳга мажбурлай олмайди. Баъзи инсонлар сизга маъсият эшигини очиши мумкин, аммо мажбурлаб унга олиб кира олмайди.    Қарорингиз соҳиби доимо ўзингиз бўлиб қолаверасиз. Ишингиз эгаси ҳар доим ўзингиз бўлиб қолаверасиз. Нима иш қилсангиз ўз ихтиёрингиз билан қиласиз.    Нима ишни тарк қилсангиз ўз ихтиёрингиз билан тарк қиласиз.    Қилаётган гуноҳингизга бошқаларни баҳона қилманг.   Гуноҳларингизга шароитни сабаб қилиб кўрматманг.    Атрофингизда дўст бўлмасада, Аллоҳ ҳар лаҳзада ҳозир.      Муҳташам қасрнинг гўзал соҳибаси етти қават эшиклар ичида Юсуф алайҳис саломни гуноҳга мажбурлай олмади.   Гуноҳ қилмоқчи бўлган киши унга ҳатто эшикнинг тешигидан ҳам кирадиган жой топади.    Гуноҳни тарк қилишни истаган киши эшикнинг тешигидан бўлсада, ундан чиқиб кета олади! Тафаккур қилинг! ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
👍 3 1
“Оқил дўсти бўлган кишининг кўзгуга эҳтиёжи йўқ”. Жалолиддин Румий. Дўстнинг борлиги – бахт, саодат, неъмат. Чунки, оқил ва чин дўст кўзгудек айбу нуқсонлардан огоҳ этиб, инсонни бахт салтанати томон йўналтириб туради. Дўстнинг борлиги – кишини тақдирнинг турли синовларини енгиб ўтишида ҳам қаноат, ҳам дарткаш, ҳам ҳамдам, ҳам елкадош сифатида унинг саодатманд бўлиб боришига ёрдам беради. Умуман, дўстнинг борлиги, бу улкан неъмат. Илло, дунёдаги барча яхшилик ва янгиланиш, бунёдкорликлар, аввало, кишилар ўртасидаги самимий, дўстона муносабатлар, ўзаро манфаатли алоқалар самарасидир. Бу туфайли эл-юрт, бутун башарият манфаат топади, дунё тараққий этади, олам гуллаб-яшнайди. Ахир, ушбуларнинг ўзи Одамзод учун энг катта Бахт – Саодат – Неъмат эмасми?! ✨✨✨ @Bobomurodova_Mastura
Show all...
👍 1🥰 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.