cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

HOKIM YORDAMCHISI Shirin shahar "Mirzo ulug'bek" mahallasi

Sirdaryo viloyati Shirin shahar "Mirzo Ulug'bek" mahallasi hokim yordamchisi. Telegram orqali murojaat qilish uchun👇 Admin: @ismadiyor_maxmudov

Show more
Uzbekistan26 840The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
259
Subscribers
No data24 hours
-47 days
-1930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

КЎЧАНГИЗГА АСФАЛТ ЁТҚИЗИЛАДИ! (Агар ғолиб бўлсангиз) Ширин шаҳар "М.Улуғбек" маҳалласи "Паски дала ховли" худудидаги "Настарин", "Хилол" ва "Тафаккур" кўчалари асфалт ётқизиш учун маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиси И.Махмудов томонидан openbudget.uz порталига ташаббуси рўйхатга олинган. Энди сиз ушбу ховола орқали кириб ўз кўчангизга асфалт ётқизиш учун ОВОЗ БЕРИШИНГИЗ мумкин👇 https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/31/7f6ef513-ad04-425d-b95a-d76673fc6548 Хоким ёрдамчиси каналига уланинг👇 👉https://t.me/shshmumhy👈
Show all...
⚡️⚡️⚡️ЖАНГ БОШЛАНМОҚДА. ТАЙЁРМИСИЗ! «Ташаббусли бюджет»нинг 2-босқичи учун овоз бериш бошланмоқда Бугун соат 10:00 да «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-босқичи учун қўйилган ташаббусларга овоз бериш жараёни бошланади. ☑️Овоз бериш тартиби: 1. Openbudget.uz сайтига кирилади; 2. «Ташаббусли бюджет» бўлими танланади; 3. «Овоз бериш» тугмаси босилади; 4. Мавжуд таклифлардан биттаси танланиб, устига босилади; 5. «СМС орқали» тугмаси танланади; 6. Телефон рақам киритилиб, математик амал бажарилади; 7. «СМС кодни юбориш» тугмаси босилади; 8. Мобил телефонга келган СМС код киритилиб, яна «СМС кодни юбориш» тугмаси босилади. ☑️Овоз бериш жараёнлари 16 сентябрга қадар давом этади. Шу давр ичида овоз беришга кўмаклашмоқчи бўлган фирибгарлар кўпайиб қолади. Алданиб қолманг. ▪️Ундан ташқари, овоз йиғишга турли совғалар таклиф этувчи гуруҳлар пайдо бўлади. Одамлар гавжум жойларда, бозорлар, автобекатлар атрофларида овоз учун турли совғалар тарқатади. Ўзингизни маҳаллангиз қолиб, бошқа маҳаллага овоз бериб юборманг. Унутманг, битта рақамдан фақат бир марта овоз берилади холос. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
ИПОТЕКА-БАНК ТАЪЛИМ КРЕДИТ АЖРАТИШНИ БОШЛАДИ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари), ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.) талабаларига ажратилади. Кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига берилади. ▪️Кредит муддати асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади; ▪️Бошланғич бадал мавжуд эмас; ▪️Йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси; - 14 фоиз - хотин қизлар учун (хотин-қизларга ажратилган таълим кредити бўйича фоизларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сўндирилади (ҳар 3 ойда)). 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
Диққат Эьлон! Ширин шахри Фарход МФЙ худудида жойлашган "Шохрух Демирбек" МЧЖ га карашли Бетон махсулотлари ишлаб чикарувчи корхонага Ишчиларни кабул киламиз.👷🏼‍♂️🏗🏢: Ишлаш истагида бу́лганлар Душанба куни Ширин шахар Камбагалликни кискартириш ва бандликка ку́маклашиш бу́лимида хужжатлар расмийлаштирилади. Таклифларимиз: ✅  Ўз вақтида тўланадиган муносиб иш ҳақи; ✅  Бепул тушлик; ✅  Расмий ишга жойлашиш; ✅  Иш ҳақи 2.400.000 сумдан бошланади. Батафсил маълумот учун:   +998 95 117 95 96
Show all...
⚡️МУХИМ ❗️Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади. ➖Бугун айни дамда Президент раислигида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган видеоселекторда маълум қилинишича, бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади. ⚡️Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 https://t.me/Yurist_Blogerr
Show all...
⚡️Навбатдаги ишсиз аёлимиз тикувчилик буйича энди банд Ширин шаҳар "М.Улуғбек" МФЙ Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси И.Махмудов томонидан маҳаллада ўтказилган "Сўровнома"лар натижасидан келиб чиқиб фуқароларнинг хохиш истагига биноан тикувчилик йўналишлари бўйича 16- уй, 2х-хонадонда яшовчи фуқаро Б.Соьировага маҳалла фуқаролари oilakredit.uz оилавий тадбиркорликни ривожлантириш портали орқали юборган аризаларига ҳоким ёрдамчиси томонидан ижобий тавсияси асосида тикувчилик йуналишида тикув мошинкаси сотиб олиш учун кредит ажратилди. oilakredit.uz орқали кредит олишни хохлаганлар "М.Улуғбек" МФЙ ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилинг ☎️Тел: +998972770785 Ҳоким ёрдамчиси каналига уланинг👇 👉https://t.me/shshmumhy👈
Show all...
Repost from IT MED SCHOOL
IT Med school o’z faoliyatini boshladi! 🏛 IT Med University huzurida zamonaviy bilim va texnologiyalarni jamlagan IT Med school o’z ish faoliyatini boshladi. 📑 IT Med school joriy yilning 2-avgust kuni litsenziyaga ega bo’ldi. Maktab tibbiyot, axborot texnologiyalari hamda xorijiy tillarni o’rgatishga ixtisoslashtirilgan. 📚 Endilikda IT Med Schoolda, boshlangich 1~4-sinflar, o’rta 5~9-sinflar va yuqori 10~11-sinflar uchun qabullar boshlanganini e’lon qilamiz. 📍Barchani dushanbadan shanba kunigacha Sirdaryo viloyati Guliston Shahri Yangibozordagi Humo savdo markazi 2-qavatida 8:30dan 17:00gacha kutib qolamiz. Sayt orqali ro’yhatdan o’tish uchun ushbu text ustiga bosing. 📞 Batafsil ma’lumot uchun: +99833 502 99 99 🌐 Telegram | Instagram
Show all...
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ДАН КИМЛАР ЧИҚАРИЛАДИ ? 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади: 🟢 ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида); 🟢 тўлиқ давлат таъминотига олинганда; 🟢 ўз аризасига кўра; 🟢 «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда; 🟢 бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда; 🟢 суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда; 🟢 шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда. ❗️"Аёллар дафтари"га киритилган аёлларнинг масалалари тўлиқ ҳал этилмагунича улар ушбу дафтардан чиқарилишига йўл қўйилмайди. ✏️ Кўпчилик мен "Аёллар дафтари" га киритилган эдим, лекин менга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмасдан мени у дафтардан чиқариб юборди деб мурожаат қилишади аммо йўқ, қонунчилик бўйича ундай бўлмаслиги керак. Аёллар бу дафтарга киритилганидан кейин уларга қайсидир йўналишда ёрдам кўрсатилиши лозим. Агар амалиётда кимлардир шу дафтарларни хам ўйин қилиб, шу масалада хам таниш-билишчилик ёки бошқача шаклда  кўзбўямачилик қилаётган бўлса қуйида ёзиб қолдиринг! Савол юбориш👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 https://t.me/Yurist_Blogerr
Show all...
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги: ✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган; ✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган; ✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган; ✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган; ✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз; ✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган; ✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган; ✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган; ✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган; ✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган; ✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар; ✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган; ✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган; ✅ психологик маслаҳатга муҳтож; ✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила; ✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган; ✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 https://t.me/Yurist_Blogerr
Show all...