cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Admin.uz

Admin.uz — Бир қадам олдинда бўлинг!

Show more
Uzbekistan30 549The language is not specifiedNews & Media34 760
Advertising posts
992
Subscribers
-124 hours
-57 days
-5330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:30
Video unavailableShow in Telegram
Юнусободда Матиз жамоат транспортига атайдан халақит бериб, тормозни босгани ва авариявий ҳолат юзага келтиргани акс этган видео тарқалди.
Show all...
🤬 2
Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари маълум қилган. Унда, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 6-синфда таҳсил олаётган айрим қизларга мунтазам равишда тегажоғлик қилиб келгани айтилади. «Буларда бир қиз бор, синфхонага кирганда «завуч» шу қизнинг қўлидан ушлаб олаверар экан. У қиз исми айтилганда ғалати бўлиб, ерга қараб, қочиб кетгиси келаверар экан. Қизим синф раҳбарига «синфдошимизга тегинади, қандайдир ғалати қарайди», деса, синф раҳбари, ҳечқиси йўқ, у шундай тушунтиради, деб жавоб қилган. Ўқитувчилар бу нарсадан қўрқяпти, гапирмаяпти. Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти. Қизиқ томони, ота-оналар мактаб раҳбариятига мурожаат қилса, раҳбарият директор ўринбосари унақа одам эмаслиги, ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтибди. 12-13 ёшли қизлар ҳақида гап кетяпти, Карл. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, директор ўринбосари ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.
Show all...
👍 1
Байден ва Трампнинг биринчи дебати 27 июнь куни бўлиб ўтади CNN дебат Жоржия штатининг Атланта шаҳрида бўлиб ўтишини тасдиқлади. Сайловолди дебатларнинг яна бир босқичи 10 сентябрь куни ўтказилади. Байден ҳам, Трамп ҳам ABC телеканали таклифини қабул қилганини маълум қилишди. АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайловолди пойганинг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари, демократ Жо Байден ҳамда собиқ президент, республикачи Дональд Трамп.
Show all...
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди Олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи 16 май, пайшанба куни янги максимал даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди. Оғирлиги 5 грамм бўлган олтин қуйма ҳозирда 5,04 миллион сўмга баҳоланмоқда. Бир граммнинг нархи 1 008 040 сўм ёки ўтган кунга нисбатан 1,8 фоизга қиммат. Қимматбаҳо металлнинг бир грамми бундан салкам бир ой аввал — 17 апрелда 1 миллион сўмдан ошиб кетганди. Ўзбекистонда йил бошидан буён олтин нархи 18,9 фоизга ошди. Марказий банк 2018 йилда аҳолига олтин тангаларни сотишни бошлади, икки йилдан сўнг эса уларга олтин қуймалари ҳам қўшилди. Якка тартибдаги харидорларга маълум шартлар асосида уларни Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилди. Бу қадамлар Ўзбекистон иқтисодиётининг хорижий валютага қарамлигини камайтириш истаги билан изоҳланди. Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, олтин инвестиция имкониятларини кенгайтиради ва жамғармаларни таъминлашга ёрдам беради.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Чимбой чорраҳада светафор ишламаяпти!
Show all...
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Туркиянинг Ардахан шаҳрида кучли қор бўрони юз берди.
Show all...
🚈Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатновлари қўйилади 94/93-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар 3 июндан йўлга қўйилади. Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади: 94-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши Тошкент 06:07 — Андижон 13:17 93-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши Андижон 16:51 — Тошкент 23:49
Show all...
🇸🇰 Словакия бош вазири Роберт Фитсога суиқасд содир этилган жойдан видео ва суратлар эълон қилинди Суратларда отишмада гумон қилинган шахснинг ҳибсга олингани акс этган.
Show all...
😱 2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди “Coca Cola” компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив ҳамкори – “Coca Cola İçecek” Туркиянинг “Anadolu Group” таркибига киради. Ҳозирги кунда мамлакатда компаниянинг Тошкент, Урганч ва Наманган вилоятидаги 3 та заводи фаолият юритмоқда. Учрашувда озиқ-овқат соҳасидаги, шу жумладан "яшил" ечимларни, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Бугун Самарқанд вилоятида янги корхона ишга туширилди. 2025 йилда Наманган вилоятида бешинчи завод фойдаланишга топширилади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️☎️Аҳоли яшаш жойларида ёввойи ҳайвонга дуч келса, кимга хабар бериш керак? ▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 1050, ▪️Табиат ресурслари вазирлиги – 1157 ▪️Ички ишлар вазирлиги – 102 ▪️Ветеринария пунктига хабар беринг. Мурожаатдан сўнг, ваколатли органлар ёввойи ҳайвонни табиатга қайтариш билан шуғулланади. Ёввойи ҳайвонга қарши фақат аҳоли ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида тегишли идоралар билан келишилган ҳолда фавқулодда вазиятларда қуролдан фойдаланиш мумкин. ©️Табиат ресурслари вазирлиги ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи А.Казаков
Show all...