cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. Абдулла Авлоний Реклама: @pekin8017

Show more
Advertising posts
34 571
Subscribers
-1824 hours
-1497 days
-85130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Билгин: • Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; • Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; • Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; • Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. • Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; • Сукут эса ўша мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх Шаъровий @konspektor
Show all...
👍 104 37🔥 6🤗 4
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди: – Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади... Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради: – Бу кампир кимингиз бўлади? – Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, – деди қассоб. – Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? – сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди: – “Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил”, деб дуо ўқиди. Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва: – Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди. Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди. @konspektor
Show all...
🔥 173👍 149😢 72 49
Араблар хақиқий дўстни қандай аниқлашади? Аввал арабларда келган меҳмонга ноннинг ичига гўшт солиб беришар экан. Агарда меҳмонлар сони кўпайиб кетса, нонни думалоқ қилиб гўёки ичида гўшт бордек қилиб ўраб энг яқин дўстларига берар эканлар. Кунлардан бир кун гўшт солинмаган нон эгаси (меҳмон) қуруқ нонни ея туриб, уй эгасига "Ҳей менга гўшт солмабсан-ку" деб ҳамманинг ичида баланд овоз билан бақирганида, уй эгаси (мезбон) шундай жавоб берган экан: — Мен сени дўстим деб ўйлабман, сенга гўшт керакми? Мана, сенга гўшт ол еявер, — деган экан... @konspektor
Show all...
👍 256😁 51👎 11 11😢 9🔥 5
Эркакнинг айби • Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”. • Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади. • Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди. Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди: 1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни. 2. Аёлнинг туйғуларини хурмат қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни. 3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни. Нозимжон Ҳошимжон домла @konspektor
Show all...
👍 270🔥 32 19😁 13🤗 5😢 3👎 2
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди: — Бугун, албатта, от сотиб оламан! — Худо хоҳласа, денг, — эслатибди хотин. — Худо хохласаям, хохламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди. Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди. Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди: — Ким у? — Худо хоҳласа, эрингман! — дебди. @konspektor
Show all...
😁 366👍 73🔥 14😢 7
⚡️Май ойида янги уйлар бозоридаги нархлар. — 1 хоналик 45 м² - 24 000$ дан — 2 хоналик 54 м² - 32 000$ дан — 3 хоналик 62 м² - 48 000$ дан 💵 Ойлик тўлов 5 млн сумдан бошлаб. 👉 Уйларни кўриш
Show all...
👎 24👍 10 4
Бу ҳаётда пул муҳим эмас. Бироқ, бундай аҳмоқона гапни айтишдан аввал ўша пулни топиш керак! Билл Гейтс @konspektor
Show all...
😁 316👍 91🔥 24👎 7 6
Ислом нима? – Мулойим сўзлаш: «Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят); – Тўғри юриш: «Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят); – Кўзни тийиш: «Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят) – Қулоқни тийиш: «Жосуслик қилманглар»  (Ҳужурот сураси, 12-оят) – Тўғри ейиш: «Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят). – Тилни тийиш: «Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят). @konspektor
Show all...
181👍 116🤗 17🔥 10
Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди: — Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан. — Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар. — Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар? — Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак? — Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку? — Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар. — Мудирингиз арабми? — Йўқ, афғон ўзбекларидан. — Сиз-чи? — Мен хам афғон ўзбеклариданман. — Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз? — Шу ерда туғилганман. — Мудирингиз-чи? — Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан. — Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз? — 8 та тилда бемалол гаплашаман. Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик. — Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг. — 60 риёл. Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади. "Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас". Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади: Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас... @konspektor
Show all...
👍 391😢 96 39🔥 12🤗 10👎 1
Бошингизга иш тушса, яқинларингизнинг эшигига боринг, эшик очилмаса ҳам, кўзингиз очилади. @konspektor
Show all...
👍 347😁 83 37🔥 21😢 5🤗 5