Тўлқин Эшбек ижоди
Open in Telegram
240
Subscribers
-124 hours
-27 days
-830 days
Data loading in progress...
Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+5
in 1 channels
August '26
+9
in 1 channels
Get PRO
July '26
+8
in 0 channels
Get PRO
June '26
+13
in 3 channels
Get PRO
May '26
+77
in 4 channels
Get PRO
April '26
+33
in 3 channels
Get PRO
March '26
+19
in 4 channels
Get PRO
February '26
+18
in 0 channels
Get PRO
January '26
+6
in 0 channels
Get PRO
December '25
+3
in 0 channels
Get PRO
November '25
+20
in 0 channels
Get PRO
October '25
+60
in 0 channels
Get PRO
September '250
in 1 channels
Get PRO
August '25
+5
in 0 channels
Get PRO
July '250
in 3 channels
Get PRO
June '25
+6
in 3 channels
Get PRO
May '250
in 1 channels
Get PRO
April '25
+23
in 1 channels
Get PRO
March '250
in 0 channels
Get PRO
February '250
in 3 channels
Get PRO
January '250
in 0 channels
Get PRO
December '240
in 0 channels
Get PRO
November '24
+130
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 10 September | +1 | |||
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | +4 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
Гўзал муносабат, гўзал тилимиз, бетакрор адабиётимиз бисотидаги камдан кам қўлланиладиган ноёб ташбиҳларда қўллаш учун даҳо тилшуносларимиз,доно ҳалқимиз томонидан иҳтиро қилинган дурдона атамалардан фойдаланиб, ўзгача пафос билан шеър шаънига айтилган фалсафий баён. Ажабмас дунёнинг бошқа ҳеч бир ерида тенги топилмас, саҳий кузимиз тасвирланган ушбу санъат асари ва унга билдирилган жозибакор изҳордан кейин унинг муаллифининг асар яралиши жараёнидаги сокин, кузактус кайфияти ҳам , шеър мавзуси ўлароқ кузакнинг ҳазонрезги япроқлари ҳам сарғиш эмас балким янгиланиш фасли-илк баҳорда оқ ҳарир чойшабини ям-яшил либосга алишиб, заминни кўкиш бўёқлар билан безагани каби яшнаб яшариб кетса.
Исомиддин Жўраев.
| 2 | Фариштабону қизим, дунё тургунча туринг, илоҳим. Сиз бўлажак етук олима, ажойиб шоира ва адиба бўлиб камолга етишишингизга ишонамиз. | 53 |
| 3 | «СУНБУЛА» — УМР КУЗИНИНГ ШУКРОНАСИ
Атоқли ва ардоқли шоир устозимиз Тўлқин Эшбекнинг «Сунбула» шеърини фақат куз фасли ҳақидаги манзаравий шеър деб ўқиш камлик қилади. Шеър замирида фасл алмашинуви орқали инсон умрининг ўтиши, яшашнинг маъноси, ўлим ҳақидаги ҳадик ва тақдирни шукр билан қабул қилиш ғояси ётади.
Бу шеър мен учун яна бир жиҳати билан қадрли: «Сунбула» мен билан тенгдош шеър. 2016 йилда ёзилган бу шеърни ўқир эканман, унга гўё ўз умримнинг ҳам бир парчаси қўшилиб кетгандек бўлади. Бир вақтда дунёга келган икки нарса — инсон ва шеър — йиллар ўтиши билан турлича улғаяди: инсон умр кечиради, шеър эса ҳар ўқилганда қайта туғилади.
Шеър аввалида Сунбула — табиатнинг ўзгариш нуқтаси сифатида намоён бўлади:
«Кун ташлади, тун тортди салқин...»
Бу оддий об-ҳаво тасвири эмас. Куннинг қисқариши билан гўё инсон умрининг ҳам ёруғ палласи секин-аста камайиб бораётгандек. Шеърда «сувлар совур», «анжир, шафтоли тугаб борар», «қовунлар боли ошиб борар», «анор шохи ерга осилган» каби деталлар бир-бирига уланиб, кузнинг тирик манзарасини яратади. Табиат бу ерда фон эмас — у ҳаётнинг ўзи. Айниқса, «меваларнинг қуёш зарҳали» деган ифода эътиборга лойиқ. Мевадаги ширинлик — йил бўйи қилинган меҳнатнинг натижаси. Демак, куз фақат сўниш эмас, етилиш фасли ҳамдир. Шеърнинг фалсафий оғирлиги эса барг ва мевалар тилига ўтганда кучаяди:
«Келмоқдадир узулмоқ они,
Минг шукурлар — кўрдик дунёни!» Бу ерда «узилиш» ўлимнинг рамзига айланади. Аммо шоир ўлимни фақат қўрқинчли ҳодиса сифатида бермайди. Аксинча, дунёни кўрганликнинг ўзига шукр айтилади. Шеърдаги энг гўзал ғоялардан бири — тугаш ва шукрнинг ёнма-ён қўйилиши:
«Гул очилди, яшнади, тугди,
Миттигина ғўрани туғди!»
Яъни ҳаётнинг қиймати унинг узунлигида эмас, очилиши, яшнаши ва мева беришида.
«Сунбуланинг муздай бу тонги,
“Қиш яқин!” деб урилган бонги» мисраларида эса табиат инсонга ўзининг энг қадимий ҳақиқатини эслатади: ҳар бир фаслнинг охири бор. Лекин охир — мутлақ йўқолиш эмас, табиатнинг кейинги айланишига тайёргарлик.
Шеърнинг иккинчи ярмида табиат манзараси аста-секин инсоннинг ички дунёсига кўчади:
«Сумбуладир умрнинг кузи...»
Мана шу мисра асарнинг фалсафий калити. Энди гап фасл ҳақида эмас, умрнинг кузи ҳақида кетмоқда. Ёшликда инсонда «шўхликлар» кўп бўлади. Вақт ўтган сари эса «нозирлик», «ҳозирлик» — ҳушёрлик ва тақдир олдида тайёр туриш ҳисси кучаяди. Бу ерда шоир қариликни фақат куч-қувватнинг сусайиши сифатида эмас, руҳий уйғониш даври сифатида кўради.
Шунинг учун:
«Тилда шукур билан яшайман,
Оллоҳ нени амр этса — шайман!» деган якуний фикр бутун шеърни бир нуқтага йиғади. Менга энг таъсир қилган жиҳат ҳам шу: «Сунбула» мен билан тенгдош бўлса-да, унда мендан анча катта бир ҳақиқат бор. У 2016 йилда туғилган, аммо инсон умрининг кузи, тақдир, шукр ва ўлим ҳақидаги саволларни бугун ҳам янгидай айта олади. Чунки шеърнинг ёши йил билан эмас, унинг инсон қалбига қанчалик чуқур кириши билан ўлчанади.
«Сунбула» шу маънода табиат ҳақидаги шеърдан инсон умри ҳақидаги фалсафий иқрорга айланади. Ва унинг асосий хулосаси жуда содда, аммо теран: Ҳаёт — гул очиш, яшнаш ва мева бериш; умр кузи эса ўтган кунларга афсус эмас, кўрилган дунё учун шукр айтиш фаслидир.
Фариштабону Маҳмудова | 37 |
| 4 | Энг бой вилоятлар ҳақида ажиб маълумотлар. Илоҳим, айтганингиз келсин 🤲🤲 | 41 |
| 5 | https://t.me/tadbirishtixon | 40 |
| 6 | Тўлқин дўстим, сизни куз сурати чизилган шеърий картинангизга бағишланган чизгиларим сизнинг миннатдорчилигингизга арзимас, аммо сиз тасвирлаган кузак манзаралари чин маънода таҳсинларга арзийди. Умуман олганда, 19- асрда нафақат Россияни, балким дунё шеъриятини олтин асрга айлантирган, Россия шеъриятининг қўёши-Александр Сергеевич Пушкин ҳам айнан табиат мўъжизаларини сўзбўёқларда чизгани эвазига порлаган.
Гапимга ишонаверинг сизнинг пейзаж жанридаги асарларингиз менинг назаримда жонли.
Ижодингизга омад тилайман.
Исомиддин Жўраев. | 42 |
| 7 | Менга қолса, ушбу картинани "КУЗ СОНАТОСИ", деб номлаган, муаллифни Айвазовский*, деган бўлардим, боиси бу манзарани ёзганида мусаввир камёб бўёқлардан фойдаланган. 18-асрда иҳтиро қилинган бу ноёб бўёқни номи лотин тилидан олинган бўлиб-" TALLAKUZ", яъни Таллакда куз, деб аталади.
*Айвазовский -19-аср рус пейзаж жанрида самарали фаолият кўрсатган машҳур мусаввир.
Исомиддин Жўраев. | 43 |
| 8 | СУНБУЛА
Кун ташлади, тун тортди салқин,
Буни шундай қиларлар талқин:
Сумбулада сувлар ҳам совур,
Энди то кеч кузакка довур.
Тугаб борар анжир, шафтоли,
Ошиб борар қовунлар боли.
Боғларга юк тушар ҳосилдан,
Анор шохи ерга осилган.
Жунжиктирар энди саҳарлар,
Тиниқ тортди сойлар, анҳорлар.
Мактабига қайтар болалар,
Кўсакларда пишар толалар.
Деҳқонларга йиғим маҳали,
Меваларда қуёш зарҳали.
Бош эккандир шолипоялар,
Узаймоқда энди соялар.
Сумбуланинг муздай бу тонги,
“Қиш яқин!” деб урилган бонги.
Бир ҳадик бор барглар бандида,
Меваларнинг ошган қандида:
“Келмоқдадир узулмоқ они,
Минг шукурлар – кўрдик дунёни!
Гул очилди, яшнади, тугди,
Миттигина ғўрани туғди!
Бағридарё бу она-замин
Шарбат билан айлади таъмин!
Нурин тўкди қуёш ҳам сийлаб,
Олди бизни асалга ийлаб!”
Сумбаладир умрнинг кузи,
Бир гап айтсанг бўлгайдир тузи.
Совуқ ақл кўнгилга дарға,
Яшагандай уч юз йил қарға.
Шўхликлар йўқ, бордир нозирлик,
Юракларда мудом ҳозирлик.
Тилда шукур билан яшайман,
Оллоҳ нени амр этса – шайман!
Тўлқин ЭШБЕК
2016 йил авг | 44 |
| 9 | Менга қолса, ушбу картинани "КУЗ СОНАТОСИ", деб номлаган, муаллифни Айвазовский*, деган бўлардим, боиси бу манзарани ёзганида мусаввир камёб бўёқлардан фойдаланган. 18-асрда иҳтиро қилинган бу ноёб бўёқни номи лотин тилидан олинган бўлиб-" TALLAKUZ", яъни Таллакда куз, деб аталади.
*Айвазовский -19-аср рус пейзаж жанрида самарали фаолият кўрсатган машҳур мусаввир.
Исомиддин Жўраев. | 1 |
| 10 | Рауф Парпи, Тўра Сулаймон, Шарифа Салимова, Бахтиёр Бобон, Зайниддин Баҳриддинов, Абдулла Турдиев, Ўткир Саидов раҳматлилар ҳамда бугун ҳам фаол ижод қилаётган катта ёшдаги авлод вакиллари: Нусрат Раҳмат, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Хуршид Даврон, Хуршид Дўстмуҳаммад, Мирзапўлат Тошпўлатов, Йўлдош Эшбек, Абдусаид Кўчимов, Фармон Тошев, Нурали Қобул, Шаҳодат Исахонова, Абдулла Шер, Эркин Малик, Аҳмаджон Мелибоев, Абдурашид Нурмуродов, Шойим Бўтаев, Тўлқин Ҳайит каби устоз ёзувчи-шоирлар олдида ҳамиша таъзим бажо айлайман.
Уларнинг бетакрор асарлари бир бутунликда ўзбек миллий адабиёти олтин хазинасини ташкил этади.
Юқорида номлари саналган ёзувчи-шоирларнинг кўпчилиги бадиий ижод қилиш билан бир қаторда жамиятда ҳам фаол хизмат қилишган, масъул лавозимларда фаолият кўрсатишган.
Улар собиқ СССР даврида таваллуд топиб, камолга етганлар ва ўша давр ҳаётини ижтимоий борлиқ, мавжуд муҳит деб билганлар. Айтайлик, 1950 йиллардаги очарчилик, қаҳатчиликни бошидан ўтказганлар 1960 йилларда ҳаёт анча ўнгланганидан мамнун бўлиб ижод қилишган. 1970 йиллардаги ютуқлар, хусусан, қишлоқларга электр токи бориб, хонадонлар чароғон бўлгани, радиоузеллар ва кейинроқ ҳақиқий радиолар, телевизорлар, телефон ва холодильниклар оддий рўзғорларгача кириб боришидан албатта ижод аҳли илҳомланган. 1980 йиллардаги ҳаёт шу қадар таассуротларга бой бўлдики, ўша даврни ҳали-ҳанузгача қўмсаб яшайдиганлар ҳам ўзларича ҳақдирлар! Уларга “сен хато ўйлайсан...” дейишдан аввал ҳаётга теранроқ назар солмоқ зарур. Ўша даврларда эришилган жуда кўп ютуқлар минглаб зиёлилар, ишчи-деҳқонлар, бунёдкорлар ва бошқа касб эгаларининг заҳматли меҳнатлари эвазига амалга ошган! Уларнинг тепасида атоқли давлат ва жамоат арбоблари Шароф Рашидов, Оқил Салимов, Тўрақул Йўлдошев каби халқпарвар, миллатпарвар раҳбарлар туришган!
Ўша даврда айни кучга тўлган ёзувчи-шоирлар кўз ўнгида юз бераётган улуғвор ишлардан, фаровон ҳаётдан илҳомланиб, ўз даврини тараннум этганларини ҳам тўғри англамоқ лозим! Ўша ўтган даврлар ҳам аслида кечаги тарихимиздир! Уни бугун мустақил давлат сифатида яшаётган бирорта давлат бўлар-бўлмасга ёмонлаётгани йўқ!..
Мен бу билан собиқ мустабид тузумни оқламоқчи ҳам, ёқламоқчи ҳам эмасман. Ўша тузум тўғри, адолатли, ҳаққоний бўлганида ҳамон яшашда давом этган бўлур эди... Ғайришуурий, нобоп жиҳатлари ҳам кўплиги боис ҳаёт саҳнасидан ўчиб кетди!
Энди анов даврда фалончи ёзувчи-шоирлар мановдай хато ёзганлар, деб ўтмишга тош отиш мутлақо мантиқсиздир.
Бугун битта нодон Саид Аҳмаддек буюк адибни ғийбат қилиб ёзибди. Нима эмиш, у бир пайтлар битта “шоир”ни устидан ёзган эмиш... Хўш, ўша “шоир” ўзи оппоқ бўлганмикин? Балки, бу гаплар Саид Аҳмад акага туҳмат ё уйдирмадир? Бугун шунақа бўлмағур гапларни қўзғаш кимга зарил кепти? Очиғи, унинг бўлмағур гапларини ўқиб, дилим оғриди. Бир ҳақиқат шуки, бугун буюк ёзувчи-шоирларимизни битта-битта ёмонотлиқ қилишга чиранаётганлар пайдо бўлмоқда. Уларга қарата, ўзинг кимсан, нима ишни қойил қилиб қўйгансан, деб сўрасангиз, жўяли жавоб эшитмайсиз...
Миллионлаб мухлисларининг қалбидан мангу жой олган атоқли адиб Саид Аҳмад (Ҳасанхўжаев Саидаҳмад)га 1968 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 1980 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси ва 1999 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони ҳамда қатор орден-медаллар заҳматли меҳнатига яраша берилган!
Миллий адабиётимизнинг улуғвор карвони асрлар оша гулдурос солиб келгуси авлодлар ҳаётга кириб бораверади! Шунинг учун Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва бошқа миллат фахрига айланган даҳо ёзувчи-шоирларга асло тош отманг!
Отган тошларингиз фақат ўз бошларингизга тушаверади...
Тўлқин ЭШБЕК
2026 йил 8 сентябрь | 64 |
| 11 | ДАҲОЛАРГА ТОШ ОТМАНГ!..
Иллат излаганга – иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга – ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа, топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга – ҳикматдир дунё.
Садриддин Салим Бухорий
Тарихга айланган XX-асрда миллатимиз кўп буюк зотларни камолга етказди. Миллий адабиётимизнинг мангу юлдузларига айланган Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Султон Акбарий, Парда Турсин ва мен шахсан фаолиятларини ўз кўзим билан кўриб ҳавас қилганларим: Шароф Рашидов, Зулфия, Саид Аҳмад, Саида Зуннунова, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов, Сарвар Азимов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Худойберди Тўхтабоев, Оқилжон Ҳусанов, Ўткир Ҳошимов, Неъмат Аминов, Омон Матжон, Шукур Холмирзаев, Тоғай Мурод, Шавкат Раҳмон, Носир Фозилов, Ҳамид Ғулом, Мирмуҳсин, Анвар Обиджон, Турсунбой Адашбоев, Озод Шарафиддинов, Иброҳим Ғафур, Ойдин Ҳожиева, Ҳалима Худойбердиева, Тоҳир Малик, Мамадали Маҳмудов, Номурод Нарзуллаев, Шавкат Раҳмон, Азим Суюн, Муҳаммад Юсуф, | 66 |
| 12 | СУМБУЛА
Кун ташлади, тун тортди салқин,
Буни шундай қиларлар талқин:
Сумбулада сувлар ҳам совур,
Энди то кеч кузакка довур.
Тугаб борар анжир, шафтоли,
Ошиб борар қовунлар боли.
Боғларга юк тушар ҳосилдан,
Анор шохи ерга осилган.
Жунжиктирар энди саҳарлар,
Тиниқ тортди сойлар, анҳорлар.
Мактабига қайтар болалар,
Кўсакларда пишар толалар.
Деҳқонларга йиғим маҳали,
Меваларда қуёш зарҳали.
Бош эккандир шолипоялар,
Узаймоқда энди соялар.
Сумбуланинг муздай бу тонги,
“Қиш яқин!” деб урилган бонги.
Бир ҳадик бор барглар бандида,
Меваларнинг ошган қандида:
“Келмоқдадир узулмоқ они,
Минг шукурлар – кўрдик дунёни!
Гул очилди, яшнади, тугди,
Миттигина ғўрани туғди!
Бағридарё бу она-замин
Шарбат билан айлади таъмин!
Нурин тўкди қуёш ҳам сийлаб,
Олди бизни асалга ийлаб!”
Сумбаладир умрнинг кузи,
Бир гап айтсанг бўлгайдир тузи.
Совуқ ақл кўнгилга дарға,
Яшагандай уч юз йил қарға.
Шўхликлар йўқ, бордир нозирлик,
Юракларда мудом ҳозирлик.
Тилда шукур билан яшайман,
Оллоҳ нени амр этса – шайман!
Тўлқин ЭШБЕК
2016 йил авг | 69 |
| 13 | СУМБУЛА
Кун ташлади, тун тортди салқин,
Буни шундай қиларлар талқин:
Сумбулада сувлар ҳам совур,
Энди то кеч кузакка довур.
Тугаб борар анжир, шафтоли,
Ошиб борар қовунлар боли.
Боғларга юк тушар ҳосилдан,
Анор шохи ерга осилган.
Жунжиктирар энди саҳарлар,
Тиниқ тортди сойлар, анҳорлар.
Мактабига қайтар болалар,
Кўсакларда пишар толалар.
Деҳқонларга йиғим маҳали,
Меваларда қуёш зарҳали.
Бош эккандир шолипоялар,
Узаймоқда энди соялар.
Сумбуланинг муздай бу тонги,
“Қиш яқин!” деб урилган бонги.
Бир ҳадик бор барглар бандида,
Меваларнинг ошган қандида:
“Келмоқдадир узулмоқ они,
Минг шукурлар – кўрдик дунёни!
Гул очилди, яшнади, тугди,
Миттигина ғўрани туғди!
Бағридарё бу она-замин
Шарбат билан айлади таъмин!
Нурин тўкди қуёш ҳам сийлаб,
Олди бизни асалга ийлаб!”
Сумбаладир умрнинг кузи,
Бир гап айтсанг бўлгайдир тузи.
Совуқ ақл кўнгилга дарға,
Яшагандай уч юз йил қарға.
Шўхликлар йўқ, бордир нозирлик,
Юракларда мудом ҳозирлик.
Тилда шукур билан яшайман,
Оллоҳ нени амр этса – шайман!
Тўлқин ЭШБЕК
2016 йил авг | 1 |
| 14 | 🇺🇿 “Mustaqillik darsi” yuqori saviyada tashkil etildi
👨💻"Raqamli iqtisodiyot va axborot texnologiyalari fakulteti"da O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 35 yilligiga bag‘ishlangan “Mustaqillik darsi” bo‘lib o‘tdi.
✅Tadbirda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi va O‘zbekiston Jurnalistlar ijodiy uyushmasi a’zosi, O‘zMU professori To‘lqin Eshbek ishtirok etib, mustaqillikning mazmun-mohiyati, Vatanga sadoqat, milliy qadriyatlar hamda yoshlar zimmasidagi mas’uliyat haqida qiziqarli fikr-mulohazalar bildirdi.
📝Dars davomida talabalarning savollariga javoblar berilib, ular bilan ochiq muloqot tashkil etildi. Tadbir yakunida mehmon faol ishtiroki uchun tashakkurnoma bilan taqdirlandi.
Bunday ma’rifiy tadbirlar yoshlarning Vatanga muhabbat, milliy g‘urur va mustaqillik qadriyatlariga bo‘lgan hurmatini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi.
👨💻Raqamli iqtisodiyot va axborot texnologiyalari fakulteti
✅Telegram | 📱Instagram | 77 |
| 15 | Assalomu aleykum, ustoz yaxshimisiz | 1 |
| 16 | Бугун ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши 1-курс талабаларига Маърифат дарси юксак савияда ўтди. Факультетимиз деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Абдунур Саидов, меҳридарё профессор-ўқитувчиларимиздан Рамзиддин Абдусаттор, Нуриддин Очил, Азиза Ҳамро талабаларга Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллиги тантаналарида сўзлаган нутқида баён этилган улуғвор ғоялар, еттита миллий дастур моҳияти ҳақида сўзлаб бердилар.
"Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, олийгоҳларда ўқиш учун қулай шароитларни кенгайтирганимиз ҳисобига ҳозирги кунда талабалар сони 1 миллион 600 минг нафарга етди. Қувонарлиси, ёшларда билим олишга иштиёқ кучайди. Ота-оналар учун фарзандини олий маълумотли қилиш фақат орзу эмас, эришса бўладиган мақсадга айланди. Айниқса, талабаларнинг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этаётгани – Учинчи Ренессанснинг ўзига хос қиёфаси, десак, тўғри бўлади. Чунки, билимли қизлар – билимли оила, билимли авлод ва маърифатли жамият деганидир, - деди Тўлқин Эшбек таҳлилий фикрларини баён этиб. - Биз таълим билан бир қаторда илм-фан, замонавий технология ва инновацияларни ҳам тараққиётимизнинг ҳал қилувчи омили, деб биламиз. Шу билан бирга, IT, сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт каби йўналишлар ривожига янги руҳ бериб, жуда катта ҳаракатни бошлаб юбордик. Бу орқали 10 миллион ёшларимизни рақамли индустрия ва келажак касбларига олиб кирамиз".
Тўлқин Эшбек "Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришдан иборат" бўлиши ҳақида атрофлича сўз юритди.
Талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар. | 75 |
| 17 | No text... | 77 |
| 18 | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ва республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов иштирокида ўтаётган йиғилиш олий таълим муассасалари тарғиботчи профессор-ўқитувчиларига маърифий қанот бахш этмоқда. | 1 208 |
| 19 | No text... | 1 080 |
| 20 | https://www.youtube.com/watch?v=DUyP1OtI4pY | 141 |
