cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Yengil sanoat texnologiyasi fakulteti

Namangan muhandislik-texnologiya instituti Yengil sanoat texnologiyasi fakulteti rasmiy kanali

Show more
Tajikistan7 693The language is not specifiedMedicine19 766
Advertising posts
196
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

НамМТИда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди Бугун Наманган муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани Наманган вилояти минтақавий вакили, Вилоят Адлия бошқармаси, Вилоят ИИБ бошқармаси ҳамда Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази Наманган вилояти худудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда мутахассислар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан химоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашни ҳуқуқий асослари, Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда ҳимоя ордерининг роли мавзуларида маърузалар ўқилиб, мазкур йўналишда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоблар олишди. ©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Show all...
Якунига етган ҳафтада Наманган муҳандислик-технология институти ҳаётида содир бўлган воқеа ва ходисалар ДАЙЖЕСТИ билан танишинг! 05.12.2022-12.12.2022 НамМТИ талабалар турар жойида "Конституция бахтимиз қомуси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди https://t.me/nammtiuz/13287 НамМТИда “Конституция менинг тақдиримда” мавзусида давра суҳбати ўтказилди https://t.me/nammtiuz/13294 НамМТИда "Набирамни излаб" мавзусида ижодий-маърифий учрашув ўтказилди https://t.me/nammtiuz/13307 Наманган мухандислик-технология институти талабалари ўртасида “Конституция менинг нигоҳимда!” мавзусида расмлар танлови ўтказилди https://t.me/nammtiuz/13312 “Конституция бахтимиз пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди https://t.me/nammtiuz/13321 НамМТИнинг бир гуруҳ вакиллари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди https://t.me/nammtiuz/13328 НамМТИ ректори стипендияси ғолиблари аниқланди https://t.me/nammtiuz/13336 “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусида сиёсий-маърифий тадбир ўтказилди https://t.me/nammtiuz/13344 Бош қомусимиз - ислоҳотлар ва ўзгаришлар асосидир https://t.me/nammtiuz/13350 НамМТИда “Конституция бош қомусимиз” шиори остида маъданий ва маърифий тадбир ўтказилди. https://t.me/nammtiuz/13357 НамМТИ ректори талабалар турар жойида яратилган шароитлар ҳамда талабаларнинг яшаш шароити билан танишди https://t.me/nammtiuz/13392 Ўзбекистон телеканали НамМТИ фаолияти бўйича навбатдаги жонли репортажни эфирга узатди https://t.me/nammtiuz/13404 Уйма-уй: Ижарадаги талабаларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда https://t.me/nammtiuz/13411 Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан НамМТИда ўтказилган кўрик-танловлар ғолиблари тақдирланди https://t.me/nammtiuz/13424 НамМТИда Мадҳиямизнинг 30 йиллиги муносабати билан тантанали маросим ўтказилди https://t.me/nammtiuz/13440 Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган вилоят байрам тадбирида НамМТИ вакиллари ҳам иштирок этишди https://t.me/nammtiuz/13445 НамМТИдаги барча академик гуруҳларда дарс машғулотлари Далат Мадҳияси билан бошланди https://t.me/nammtiuz/13451 Наманган муҳандислик-технология институтида 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди https://t.me/nammtiuz/13455 Янги бошланган иш ҳафтаси барчангизга омадли бўлсин! Ушбу ҳафта давомида ҳам НамМТИда ранг-баранг лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг! ©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Show all...
NamMTI | Rasmiy kanal

Наманган муҳандислик-технология институтида 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди Бугун Наманган муҳандислик-технология институти Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси факультетида 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда талабалар томонидан саҳналаштирилган чиқишларда мадҳиянинг яратилиш тарихи, муаллифлари, мадҳияни ижро этиш тартиб-қоидалари ҳақида сўз юритилди. Факультет талабалари томонидан Она Ватанни, тинчликни, ёшликни ва давлат рамзларини тараннум этувчи шеърлар ўқилди. Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси биргаликда ва баралла ижро этиш билан якунланди. ©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Show all...
НамМТИдаги барча академик гуруҳларда дарс машғулотлари Далат Мадҳияси билан бошланди Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Наманган муҳандислик-технология институтидаги барча академик гуруҳларидаги дарс машғулотлари Давлат Мадҳиясини куйлаш билан бошланди. Шунингдек, дарс машғулотлари аввалида Давлат мадхияси тарихи ва муаллифлари ҳақидаги маълумотлар профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларга етказилмоқда. ©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Show all...
Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган вилоят байрам тадбирида НамМТИ вакиллари ҳам иштирок этишди Бугун Давлатобод туманидаги маданият марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда нуронийлар ва ёшлар, ҳарбийлар, ОАВ, санъат ва спорт вакиллари ҳамда Наманган муҳандислик-технология институтининг 100 нафардан ортиқ талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов иштирок этди ва йиғилганларни ушбу сана муносабати билан табриклади. Тадбирда вилоят санъаткорларининг она-юртни тараннум этувчи қўшиқлари янгради. ©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Show all...
НамМТИда Мадҳиямизнинг 30 йиллиги муносабати билан тантанали маросим ўтказилди Бугун эрта тонгдан Наманган муҳандислик-технология институтида жам бўлган профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини ижро етишди. Мадҳия – қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотади. Бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, зийнати, орзу-ўйи, маслак-мақсади мужассам. Эслатиб ўтамиз, бугун институтдаги барча академик гуруҳларнинг дарс машғулотлари Давлат Мадҳияси билан бошланди. ©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
1992 yil 10 dekabr «O‘zbekiston Respublikasining Davlat madhiyasi to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni qabul qilingan kun. O‘zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilinganligiga ham 30 yil to‘ldi. Madhiya – qalbida o‘z Vataniga muhabbat va sadoqat tuyg‘usi bor har qanday kishida milliy g‘urur, o‘ziga xos faxr, eng muhimi yurtga mehr uyg‘otadi. Bu milliy timsolda xalqning o‘tmishi, buguni va kelajagi, shuningdek, ziynati, orzu-o‘yi, maslak-maqsadi mujassam.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
10-dekabr – O‘zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi qabul qilingan kun! O‘zbekiston Respublikasi madhiyasi 1992-yil 10-dekabr kuni qabul qilingan. Madhiya Mutal Burxonov musiqasi, Abdulla Oripov sheʼri asosida yaratilgan.
Show all...
Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан НамМТИда ўтказилган кўрик-танловлар ғолиблари тақдирланди Бугун Наманган муҳандислик-технология институтида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Коррупцияга қарши кураш ва комплеанс назорат тизимини бошқариш бўлими томонидан ташкил этилган турли кўрик-танловларда ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда ёшлар масалалари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича биринчи проректор Маъруфжон Қаюмов, ректор маслаҳатчиси Маматхон Ходжаев, Коррупцияга қарши кураш ва комплеанс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Абдували Акрамов, институт профилактика инспектори, тьюторлар ва ғолиб бўлган талабалар иштирок этишди. “Биз биргаликда коррупцияни тўхтатамиз!” мавзусида ташкил этилган иншолар танлови, расм чизиш мусобақаси ва “Заковат” интеллектуал турнирида муносиб иштирок этиб, фахрли 1-2-3 ўринларни қўлга киритган ёшларга диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғаларини тантанали равишда тақдим этилди. Барча ғолиб талабаларни самимий қутлаймиз! ©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати
Show all...
Go to the archive of posts