Алимардон МирАҳмад
Open in Telegram
• Ўқиган китобларимдан иқтибослар • Эркин таржималар қўйиб борилади. «Ал-Азҳар» университети талабаси • Фиқҳда – Ҳанафий • Ақийдада – Мотуридий • Тасаввуфда – Нақшбандий • Нисбатлар – Тошқондий, Хоразмий, Бухорий, Мисрий
Show more923
Subscribers
-224 hours
+17 days
-530 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+19
in 4 channels
August '26
+43
in 5 channels
Get PRO
July '26
+46
in 0 channels
Get PRO
June '26
+35
in 1 channels
Get PRO
May '26
+83
in 1 channels
Get PRO
April '26
+60
in 5 channels
Get PRO
March '26
+62
in 4 channels
Get PRO
February '26
+64
in 6 channels
Get PRO
January '26
+12
in 2 channels
Get PRO
December '25
+6
in 4 channels
Get PRO
November '25
+90
in 5 channels
Get PRO
October '25
+93
in 3 channels
Get PRO
September '25
+62
in 0 channels
Get PRO
August '25
+82
in 4 channels
Get PRO
July '25
+102
in 9 channels
Get PRO
June '25
+104
in 4 channels
Get PRO
May '25
+56
in 5 channels
Get PRO
April '25
+82
in 6 channels
Get PRO
March '25
+163
in 14 channels
Get PRO
February '25
+87
in 6 channels
Get PRO
January '25
+167
in 5 channels
Get PRO
December '24
+200
in 10 channels
Get PRO
November '24
+226
in 9 channels
Get PRO
October '24
+231
in 16 channels
Get PRO
September '24
+194
in 7 channels
Get PRO
August '24
+158
in 9 channels
Get PRO
July '24
+229
in 9 channels
Get PRO
June '24
+205
in 4 channels
Get PRO
May '24
+179
in 5 channels
Get PRO
April '24
+166
in 8 channels
Get PRO
March '24
+205
in 9 channels
Get PRO
February '24
+213
in 2 channels
Get PRO
January '24
+274
in 6 channels
Get PRO
December '23
+489
in 5 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 10 September | 0 | |||
| 09 September | +3 | |||
| 08 September | +1 | |||
| 07 September | +4 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | +1 | |||
| 04 September | +1 | |||
| 03 September | +6 | |||
| 02 September | +2 | |||
| 01 September | +1 |
Channel Posts
— Бизнинг авлоддан бундай номақбул одамлар чиқмаган!
• Иккинчи хотини борлигини билиб қолган кампирнинг неварасига танбеҳи)#😜
| 2 | Ақл ва одоб мезони
• Ақли камол топган инсоннинг белгиларидан бири — унинг ортиқча қизиқувчан бўлмаслиги, керак ўринда «билмайман», дея олиши,
• Бошқаларнинг шахсий ҳудудига ҳурмат билан муносабатда бўлиши,
• Ўзига дахли бўлмаган тафсилотлар ортидан қувмаслигидир.
— Ҳар нарсани билиш эмас,
• Нимани билмаслик кераклигини англаш — ақлдир.
— Одамнинг улуғлиги ҳар бир саволга жавоб топишида эмас,
• Ҳар бир саволни бериш шарт эмаслигини билишидадир.
— Бировнинг сирини қидирган инсон ўз қалбининг камчиликларини унутиб қўяди.
— Ўзингга дахли бўлмаган нарсадан кўз тийиш ҳам одобдир.
— «Билмайман» дейишдан уялма;
• Билмаганини тан олган киши илмга энг яқин кишидир.
@Aliy_qoriy | 80 |
| 3 | ҲАҚИҚИЙ ҲАМРОҲ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
• Ҳақиқий ҳамроҳ
– яхшиликка етаклайди,
– ёмонликдан қайтаради;
– йиқилишингизни кутиб турмай, йиқилмасингиздан аввал қўлингиздан тутади.
– Айбингизни юзингизга солиб, сизни хор қилмайди;
– хато қилсангиз, кечиради;
– қалбингизни синдиришдан қўрқади.
– Оғир кунларда эса сизни ёлғиз қолдирмай, елкадош бўлади.
• Ҳақиқий дўст — сизга ёқадиган ҳақиқатни эмас, сизга фойда берадиган ҳақиқатни айтади.
• Яхши ҳамроҳ сизга дунёни эмас, яхшиликни севдириб қўяди.
• Сизнинг йўқлигингизда ҳам обрўйингизни ҳимоя қиладиган инсон — ҳақиқий ҳамроҳдир.
• Қийин кунингизда ёнингизда қолган инсоннинг қадри
• Осон кунингизда сизни мақтаганлардан баландроқдир.
• Инсоннинг ҳақиқий дўсти — унинг қувончини эмас, ташвишини ҳам кўтара оладиган кишидир.
• Яхши ҳамроҳ йўлингизни қисқартирмайди,
• Балки манзилингизни хайрли қилади.
@Aliy_qoriy | 93 |
| 4 | ҚУРЪОНСИЗ ҚАЛБ — РАМАЗОНДА ҚИЙНАЛАДИ
• Ҳар куни Қуръонга юз бурмаган қалб
• Рамазон келганда унинг баракаси ва ибодатларига мослашишда оғирлик ҳис қилиши мумкин.
• Ким кунларини Қуръонсиз ўтказса,
• Рамазонда сабри ва иродаси синовдан ўтади, ибодат юки эса унга оғир туюлади.
• Чунки қалблар бир кунда уйғонмайди — улар секин-аста тарбияланади.
• Қалбни Рамазонга тайёрлаш — Рамазон кирган куни эмас, ундан анча олдин бошланади.
• Қуръон билан кун ўтказган қалб
• Рамазонда Қуръонни юк эмас, суҳбатдош деб билади.
• Рамазон — қалбни уйғотиш фасли,
• Аммо уйғоқ қалб Рамазонни янада гўзал ўтказади.
• Қуръонга ажратилган ҳар бир дақиқа — қалб тарбиясига қилинган сармоядир.
• Қалбни бир кунда ўзгартириб бўлмайди;
• Қалбни ҳар куни Қуръон, зикр ва солиҳ амаллар билан тарбиялаш керак.
@Aliy_qoriy | 94 |
| 5 | БАРЧА ИШЛАР ТАВФИҚҚА БОҒЛИҚ
• Ишлар на шошилишда, на кечикишдадир…
• Барчаси Аллоҳнинг тавфиқига боғлиқ.
• Агар Аллоҳ тавфиқ берса — йўллар ўз-ўзидан очилади.
• Ҳатто «маҳол» деб ўйланган эшиклар ҳам очилади.
• Агар тавфиқ бермаса — қанча саъй-ҳаракат қилинмасин, натижа кутилганидек бўлмаслиги мумкин.
• Инсон режа қилади, ҳаракат қилади,
• Аммо натижани Аллоҳ беради.
• Баъзан кечикиш — рад этилганингиз эмас, вақти ҳали келмаганининг белгисидир.
• Тавфиқсиз ҳаракат кўп, натижа эса оз бўлади;
• Тавфиқ билан қилинган ҳаракат эса баракали бўлади.
• Сиз учун ёпиқ бўлган эшикни очишга бутун дунё ожиз,
• Аллоҳ очган эшикни эса бутун дунё ёпа олмайди.
@Aliy_qoriy | 104 |
| 6 | ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИ — ЭНГ БУЮК НЕЪМАТ
• Қалб хотиржамлиги — инсонга берилган энг буюк неъматлардандир.
• Агар қалбингиз хотиржам бўлса,
• Демак, сиз дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бирисиз.
• Бойлик — кўп нарсага эга бўлиш эмас,
• Бор нарсангиздан кўнглингиз тўқ бўлишидир.
• Қалб хотиржам бўлса, кам нарса ҳам етарли;
• Қалб безовта бўлса, кўп нарса ҳам камлик қилади.
• Инсоннинг энг катта бойлиги — чўнтагидаги мол эмас, қалбидаги хотиржамликдир.
• Дунёдаги энг қиммат хазина — сотиб олиб бўлмайдиган хотиржам қалбдир.
• Қалб Аллоҳ билан обод бўлса,
• Инсоннинг дунёси кам бўлса ҳам, кўнгли бой бўлади.
@Aliy_qoriy | 119 |
| 7 | ИЛМНИНГ ИЗЗАТИ
شر العلماء من زار الامراء، وخير الامراء من زار العلماء.
نعم الامير على باب الفقير، وبئس الفقير على باب الامير.
• Олимларнинг энг ёмони — амирларни зиёрат қиладиганидир.
• Амирларнинг энг яхшиси эса — уламоларни зиёрат қиладиганидир.
• Амирнинг фақирнинг эшиги олдида туриши қандай яхши,
• Фақирнинг амир эшиги олдида туриши эса қандай ёмон!
• Илм аҳли мансаб аҳлининг эшиги олдида эмас,
• Мансаб аҳли илм аҳлининг эшиги олдида бўлиши керак.
• Илм аҳли мансабдор ва бойларнинг эшигини пойлаб, улардан манфаат кутиб юрмаслиги лозим.
• Аксинча, мансабдорлар илм аҳлининг ҳузурига эҳтиёжманд бўлиши — илмнинг қадридир.
• Олимнинг қадри — подшоҳга яқинлиги билан эмас, ҳақиқатга яқинлиги билан ўлчанади.
• Илм соҳибининг эшигига дунё аҳли келса — илм улуғланган бўлади;
• Олим дунё аҳлининг эшигини пойласа — нафс синов, фитнага тушган бўлади.
• Ким дунёнинг эшигида турса, дунё уни улуғламайди;
• Ким илмни улуғласа, дунё унинг ортидан юради.
• Мансаб илмга эҳтиёжманд бўлса — жамият тузалади;
• Илм мансабга муҳтож бўлса — қадрлар бузилади.
@Aliy_qoriy | 116 |
| 8 | Ота-онанинг ҳаққи
• Қиз болани
• Ота-онаси кечалари ухламай,
– бешик тебратиб улғайтирса,
– тарбия берса,
– киймай кийдирса, емай едирса — ёшлигини унинг камоли учун бағишласа-ю,
• Куни келиб қизини узатгач,
– ўша қиз уни тарбиялаган,
– улғайтирган ва шу кунгача етказган ўз ота-онасини кўриш учун
• ҳали у қиз учун ҳеч нарса қилмаган одамлардан рухсат сўраса...
— бунинг ўзи қалбни оғритади.
Аҳмад Лутфий Қозончининг «Қайнона» китобидан | 118 |
| 9 | ИЛМ УЧУН ҚЎЛ УЗАТАДИГАН БОЙЛАР ҚАЕРДА?
• Кўпинча илм олишга қобилияти, салоҳияти ва иштиёқи бор ёшларни кўриб қоласан.
• Аммо уларнинг шароити йўқ.
• Уларнинг кўзидаги илмга бўлган чанқоқликни кўриб, қўлингдан келганча ёрдам бергинг келади.
• «Ёрдам берай», дейсан.
• Аммо имкониятинг чекланган.
• Қалбингдаги хоҳиш эса имконингдан анча катта.
• Шунда беихтиёр хаёлингда бир савол айланади:
— Бу юртнинг бойлари бор,
• Аммо улар ўз бойликларини нимага сарфлашар экан-а?
• Уларнинг бойлиги илмга муҳтож, иқтидорли ёшларга қачон етиб борар экан-а?
• Балки улар ҳеч кимга билдирмай, тун-у кун эҳсон қилиб, муҳтожларни қўллаб-қувватлаб юргандирлар.
• Балки биз уларнинг яширин яхшиликларидан бехабар, ғофилдирмиз...
• Балки уларнинг ҳисоб-китобга ўткир, тадбирга пухта ақлларида
– Бировга наф келтириш,
– Иқтидорли ёшни қўллаш,
– Халқнинг маърифатига ҳисса қўшиш деган фикрнинг уруғи ҳам унмаган бўлса керак.
• Балки китоб ўқиш тугул,
• Китобнинг қийматини англашга ҳам эҳтиёж сезмаслар.
• Ҳатто ҳарф танимасликлари ҳам мумкин...
• Балки улар жуда қолоқ,
• Маънавий жиҳатдан ниҳоятда қашшоқ,
• Ўта қўрқоқ ва такаббур,
• Жоҳил, бойлиги ақлини ҳам, инсофини ҳам қутуртириб қўйган кимсалардир.
• Балки уларга айтилган бирор насиҳат таъсир қилмас.
• Чунки қалблари насиҳатни қабул қилишдан қотиб қолгандир.
• Балки уларнинг қалбида охират ташвиши, ҳисоб-китоб қўрқуви ва Аллоҳ олдида жавоб бериш ҳисси заррача ҳам қолмагандир...
• Балки улар риёкор, мақтанчоқ,
• Бойлигига суяниб оёғи ердан узилган,
• Ҳеч кимни назар-писанд қилмайдиган худбин,
• Дилозор ва манман кимсалардир...
• Ё Худо!
• Ёки мен улар ҳақида нотўғри ўйлаётгандирман?!
• Ҳарқалай, юртимизда бойлик эгаларидан бирортасининг
• Иқтидорли ёшларни илм олиши учун махсус грант жорий қилганини
• Ёки шу мақсадда бирор ташкилот тузганини эшитмадик.
• Ҳарқалай, бирор бойнинг
• Илм ва маърифат ҳақида савияли, салмоқли фикр билдирганига ҳам гувоҳ бўлмадик.
• Ёки фикри юксаклари эмас, тафаккури ўта саёзлари минбарга чиқишадими — билолмадим...
• Пулдорларга лаганбардорлик қиладиганлардан Худо асрасин!🤲
• Чунки жоҳил пулдорнинг ўзига қараганда,
• Унинг атрофида гирдикапалак бўлиб, ҳар сўзига бош ирғаб, манфаат учун тилини ёғлайдиган лаганбардорлари янада жирканчроқдир.
• Буни айтишдан муродим шуки,
• Аллоҳ таоло бизларни илм ва таълимни қадрламайдиган,
• Беадаб, жоҳил ва кар-кар пулдорларга абадул-абад умидвор ва тамагир қилиб қўймасин!
• Илмга ошиқ, таълимга чанқоқ ёшларни эса Роббимизнинг Ўзи қўлласин.
• Ўзи мадад берсин ва илм йўлларини улар учун очиб қўйсин. Омин!🤲
@Aliy_qoriy | 122 |
| 10 | ҚАЛБИМДАГИ ЭНГ АЗИЗ ИНСОН
• Дунё гавжум...
• Аммо кўзларим сиздан бошқа ҳеч кимни кўрмаётгандек.
• Чунки сиз — Аллоҳ менга тақдим этган энг гўзал неъматлардан бирисиз.
• Инсон фақат севилишга эмас, тушунилишига ҳам муҳтож.
• Баъзида қалб таскин топиши учун биргина инсон билан суҳбатнинг ўзи кифоя.
• Сиз эса қалбимга таскин (хотиржамлик) берадиган инсонсиз.
• Ўзингизни алоҳида, кулгингизни алоҳида севаман.
• Исмингизни эшитсам айтишса ҳам юрагимда алоҳида бир илиқлик пайдо бўлади.
• Энг ёқтирган рангим — сизнинг кўзларингизнинг рангидир.
• Ҳамма нарса ўзгаряпти...
• Аммо қалбимдаги ўрнингиз ҳамон ўша-ўша.
• Жаҳлим бир лаҳзалик,
• Муҳаббатим ва муҳаббатим эса, иншАллоҳ, бир умрлик.
• Сиздан айро бўлсам,
• «Соғиндим» деган сўзим камлик қилади.
• Овозингизни, кўзларингизни, кулгингизни, қарашингизни, суҳбатларингизни…
• Қисқаси, сизни соғинаман.
• Гаплашмасак ҳам қалбим сиз билан бўлади.
• Осмонимиз бир.
• Дуоларимиз бир.
• Демак, масофалар ҳам қалбларимизни бир-биридан ажрата олмайди.
• Сизни йўқотишдан қўрқаман.
• Шунинг учун ўзингизни эҳтиёт қилинг!
• Ўзингизни ортиқча уринтириб қўйманг.
• Намозларингизни вақтида адо қилинг.
• Сизнинг соғ-саломат, хотиржам ва иймонда мустаҳкам бўлишингиз мен учун жуда қадрли.
• Ҳеч бир дунёвий неъмат менга сиз каби қадрли бўлмаган.
• Иншааллоҳ, биз ҳам бир кун ёмғир остида қаҳва ичиб, узоқ сайр қиламиз.
• Балким, Мадинаи Мунаввара кўчаларида ҳам ёнма-ён юриш бахтига муяссар бўлармиз...
• Сизни севаман.
• Бугун ҳам, эртага ҳам, йиллар ўтиб ҳам — қалбимдаги ўрнингиз, иншАллоҳ, ўзгармайди.
• Аллоҳ муҳаббатимизни ҳалол, оиламизни баракали, умримизни бирга ва солиҳ амаллар билан гўзал қилсин. 🤲🏻
#Рафиқамга_мактуб
#Муҳаббат
#Оила
#Дуо
@Aliy_qoriy | 145 |
| 11 | САЛОҲИЯТНИНГ АСЛИ — ГЎЗАЛ НАМУНА
• Инсоннинг салоҳиятли бўлиши унинг ўқиш ва ёзишни билишига боғлиқ эмас.
• Балки бу — гўзал намунага эргашишига боғлиқ.
• Салаф уламолар
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларида,
• Саҳобаларда ва тобеинларда гўзал намунани кўрдилар.
• Ана шунда уларнинг нафсларига ақийда мустаҳкам ўрнашди.
• Уларнинг ақийдаси шу қадар соф ва мустаҳкам эдики,
• Аллоҳ йўлида ўлим улар учун ҳаётдан афзал эди.
• Аллоҳнинг розилиги йўлида жонларини арзимас санашлари
• Шунчаки қуруқ даъво эмас, балки ҳақиқат эди.
• Улар наздида дунё ҳаёти
• Ҳатто сахий бойнинг қўлидаги мол-мулкдан ҳам арзимас эди.
• Нима учун бундай бўлган?
• Чунки улар:
• «Жаннат ҳақдир,
• Жаннатга тезлашиб боришимиз зарур», деб қатъий эътиқод қилганлар.
@Aliy_qoriy | 141 |
| 12 | ИЛМНИНГ МАНТИҚИЙ ТАЪРИФИ
العلم: الصورة الحاصلة للشيء في عقل الإنسان
• Илм — бирор нарсанинг инсон ақлида ҳосил бўлган суратидир.
• Таърифга изоҳ:
• Бирор нарсани кўриш, эшитиш, ҳидлаш, ушлаш ёки тасаввур қилиш натижасида
• Ўша нарсанинг сурати инсон хаёлида шаклланиб, хотирасида муҳрланиб қолади.
• Мана шу ҳосил бўлган маънавий сурат мантиқ илмида «илм» деб аталади.
Мантиқ уламолари илмни икки қисмга ажратадилар:
1. Тасаввур (التصور) — бирор нарсанинг маъноси инсон ақлида ҳосил бўлиши,
• Лекин унга нисбатан ҳукм берилмаслиги.
• Масалан, «инсон», «дарахт», «илм» деган тушунчаларни англаш — тасаввурдир.
2. Тасдиқ (التصديق) — икки ёки ундан ортиқ тасаввур ўртасида бирор ҳукмнинг боғланиши ва унинг рост ёки ёлғон эканига ақлий баҳо берилиши.
• Масалан: «Инсон — тирик мавжудотдир» деган ҳукмни англаш — тасдиқдир.
• Демак, тасаввур — нарсанинг ўзини англаш,
• Тасдиқ эса нарса ҳақида ҳукм беришдир.
@Aliy_qoriy | 148 |
| 13 | Чуқур маънога эга 13 та халқ мақоли
1. Япон халқ мақоли:
• Кема чўкиб кетгандан кейин, уни қандай қутқариш мумкинлигини ҳамма билади.
2. Африка халқ мақоли:
• Арслон бўлишни орзу қилган мушук,
• Биринчи навбатда, сичқон ва каламушлар билан озиқланишдан воз кечиши керак.
3. Доғистон халқ мақоли:
• Ҳамёнинг қанча семиз бўлса,
• Ҳазилингга шунчалик баланд овозда кулишади.
4. Италия халқ мақоли:
• Тўсиқлар фақат бизнинг миямизда.
5. Монголия халқ мақоли:
• Бугун қўлида қилич тутган киши,
• Эртага ўша қўлида қалқон тутиб туришга ҳам тайёр бўлиши керак.
6. Хитой халқ мақоли:
• Ботқоқ қурбақасига океан ҳақида гапиришга уринма.
7. Инглиз халқ мақоли:
• Доим ортига назар ташлайдиган инсон
• Эртами-кечми барибир қоқилади.
8. Турк халқ мақоли:
• Босган қадамингнинг овози қанчалик баланд бўлса,
• Душманларинг шунчалик кўпроқ эшитади;
• Босган қадаминг қанчалик ишончли бўлса,
• Душманларинг шунчалик кўпроқ қўрқади.
9. Араб халқ мақоли:
• Ҳеч қачон биринчи қадамни қўйган инсоннинг устидан кулма.
• Ҳеч бўлмаганда, у олдинга қараб интилмоқда.
10. Ҳинд халқ мақоли:
• Сув тошни куч билан эмас, сабр билан юмшатади.
11. Япон халқ мақоли:
• Қуёш манзилга ҳеч қачон шошилмайди,
• Лекин доим ўз вақтида улгуради.
12. Ҳинд халқ мақоли:
• Қафасда яшовчи қуш учишни касаллик деб ҳисоблайди.
13. Италия халқ мақоли:
• Зинапоянинг юқорисига доим биринчи поғонадан чиқилади,
• Лекин биринчи поғона доим ҳам юқорига олиб бормайди.
@Aliy_qoriy | 175 |
| 14 | Мажусийликнинг тўрт босқичи
• Мажусийлик дунёдаги энг қадимги эътиқодлардан бири.
• Бу эътиқод вакиллари тўрт босқични босиб ўтганлар.
• Ҳар бир босқич ўзидан олдингисидан фарқ қилган.
1. Зардуштдан олдинги илк мажусийлар;
2. Зардушт давридаги мажусийлар;
3. Зардуштдан кейинги, Ислом келгунига қадар бўлган даврдаги мажусийлар;
4. Ислом келгандан кейинги мажусийлар.
• Мажусийлар орасида яратувчи иккита:
• Бири яхшиликнинг яратувчиси,
• Иккинчиси ёмонликнинг яратувчиси, деган эътиқод мавжуд бўлган.
• Руҳларнинг бир танадан бошқасига кўчиб юришини даъво қиладиган таносухия фирқаси ҳам мажусий фирқаларидан ҳисобланади.
• Мажусийларда оловга сиғиниш,
• Маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш каби бузуқ эътиқод ва одатлар ҳам мавжуд бўлган.
@Aliy_qoriy | 148 |
| 15 | Шариатда жазо тушунчаси
• Ислом шариати инсон ҳаётининг барча соҳаларини тартибга солгани каби,
• Жамиятда тинчлик ва адолатни таъминлаш мақсадида
• Жиноят ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан белгиланадиган жазоларни ҳам баён қилган.
• Шариатдаги жазоларнинг мақсади инсонни таҳқирлаш ёки ундан қасос олиш эмас.
• Балки жамиятни жиноятдан ҳимоя қилиш,
— жиноятнинг олдини олиш,
— бузилган тартибни тиклаш,
— инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилишдир.
• Шариатдаги жазолар бир хил эмас.
• Айрим жиноятлар учун жазонинг миқдори шариат томонидан аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, бундай жазолар (ҳад) ҳудуд деб аталади.
• Айрим қилмишларда эса жазонинг муайян миқдори белгиланмаган.
• Бундай ҳолатларда жазонинг тури ва миқдори шаръий ваколатга эга бўлган масъул шахс томонидан ҳолат ва манфаатдан келиб чиқиб белгиланади.
• Бу таъзир деб аталади.
• Шунинг учун ҳад ва таъзир тушунчаларини тўғри англашдан олдин,
• Уларнинг шариатдаги ўрни ва бир-биридан фарқини билиб олиш муҳимдир.
Ҳад ва таъзир ўртасидаги фарқлар
• Таъзир сўзи луғатда «қайтариш», «ман қилиш» маъноларини англатади.
• Шариат истилоҳида эса миқдори муайян миқдор билан белгиланмаган жазо таъзир дейилади.
• Ушбу жазонинг миқдори таъзир берувчи шахс қанчани мақсадга мувофиқ деб билса, ўшанча бўлади.
• Яъни, бировни нотўғри иш қилаётгани учун койиш ҳам, уриш ҳам таъзир ҳисобланади.
• Аммо агар таъзир берувчи дарра уришни лозим деб ҳисобласа,
• Ўттиз тўққиз қамчидан оширмаслиги лозим бўлади.
Ҳад ва таъзир ўртасидаги фарқлар:
1. Ҳаднинг миқдори шариатда тайин қилиб қўйилган,
• Таъзирнинг миқдори эса тайин қилинмаган.
2. Ҳад шубҳа билан урилмайди,
• Таъзир эса шубҳа мавжуд бўлганда ҳам вожиб бўлиши мумкин.
3. Ҳад ёш болага урилмайди,
• Таъзир эса ёш болага ҳам берилиши мумкин.
4. Ҳадни ижро этиш фақат қозининг ваколатига хос,
• Таъзирни эса масъул шахслар ҳам бериши мумкин.
5. Ҳадни ижро этишда маҳкумнинг ёнини олиб, ўртага тушиш мумкин эмас,
• Таъзирда эса бунга рухсат берилади.
@Aliy_qoriy | 145 |
| 16 | ҚЎЛДАН БОЙ БЕРИШ ЗАРАР БЎЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР
• Беш нарсани қўлдан бой берсангиз,
• Бунинг ҳечам зарар йўқ:
1. Ортиқча вазнингизни;
2. Тузалмайдиган тишингизни;
3. Нонкўр дўстингизни;
4. Ҳасадгўй қўшнингизни;
5. Сизни чалиш учун пайт пойлайдиган яқинингизни.
• Баъзи нарсаларни йўқотиш — аслида зарар эмас,
• Балки енгилликдир.
@Aliy_qoriy | 138 |
| 17 | «БИЛМАЙМАН» ДЕЙИШ — ИЛМДАНДИР
• Аллома Ибн Абдулбарр роҳимаҳуллоҳ ўз китобида ривоят қилишича,
• Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
• «Илм уч нарсадир:
1. Нотиқ китоб (Қуръони карим),
2. Амал қилувчи суннат (Ҳадиси шариф),
3. “Билмайман” деган сўз».
• Ҳақиқий олимнинг фазилати
• Ҳамма нарсани билишида эмас,
• Балки билмаган нарсасида «билмайман» дейишдан ор қилмаслигидадир.
• Чунки илмнинг эшиги — «билмайман» деган иқрордан,
• Жаҳолатнинг эшиги эса билмаган нарса ҳақида гапиришдан бошланади.
• Демак, ҳар кимнинг айтгани илм эмас.
• Ҳақиқий илм
— Қуръонга таяниш,
— Суннатга эргашиш,
— Билмаган нарсани билмаганини тан олишдир.
@Aliy_qoriy | 148 |
| 18 | Дунёга муҳаббат — охиратни унуттиради
• Тонг саҳар,
• Бомдод намози вақтида кўчаларнинг сокинлиги,
• Иш пайтида эса тиқилинчлиги — биз дунёга муҳаббат қўйиб, охиратни унутиб қўйганимиздан дарак беради.
@Aliy_qoriy | 187 |
| 19 | ИСЛОМ БИЛАН ШАРАФЛАНИШ
• Агар инсон Ислом билан улуғликка эриша олмаса,
• Билсинки,
• У инсон Исломни тўлиқ қабул қилмабди.
• Исломга тўкис итоат қилмабди.
• Ким Ислом билан шарафланса,
• Билсинки,
• У инсон бу динни руҳининг чироғига, жисмининг яроғига, ҳаётининг байроғига айлантирибди.
• Яъни, у инсон Исломнинг ичида яшабди.
@Aliy_qoriy | 179 |
| 20 | ЎЗИНГИЗГА МУНОСИБ ИНСОН БИЛАН ТУРМУШ ҚУРИНГ
• Ўзингизга дунёқараши яқин, қадриятлари ва одатлари ўхшаш инсон билан турмуш қуринг!
• Чунки баъзи инсонлар учун
• Ҳаё ва ҳижоб — қаттиққўлликдек туюлса,
• Бошқа инсонлар учун
• Ҳаё ва ҳижоб — бу одоб ва ор-номусдир.
• Баъзи инсонларнинг назарича,
• Эркинлик — тараққиёт белгиси бўлса,
• Бошқа инсонлар учун
• Эркинлик — бузуқликдир.
• Баъзи инсонлар учун
• Олижаноблик — фазилат бўлса,
• Бошқа инсонлар эса
• Олийжанобликни заифлик деб билади.
• Шунинг учун ўзингизга дунёқараши ва қадриятлари яқин инсон билан турмуш қуринг.
• Шунда қалбингиз ором топади,
• Ҳаётингизда келишмовчиликлар ҳам камаяди.
@Aliy_qoriy | 247 |
