cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MA'NAVIYAT BEKATI

Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Olmaliq shahar bo‘linmasi

Show more
Advertising posts
451
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Жаҳолатга_қарши_маърифат 📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг шаҳар бўлими, "Рамозони шариф" жоме масжиди ҳамкорлигида бугун шаҳардаги 14-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. ⚡️“Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида ташкил этилган суҳбат давомида соҳа мутаҳассилари жамиятда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит барпо этиш, бугунги ахборот хуружлари ва уларга қарши иммунитет шакллантириш ҳамда глобаллашув даврига хос муаммо ва кўзга кўринмас мафкуравий таҳдидлар, уларнинг аянчли оқибатлари  хусусида сўз юритилди. Зеро, дунёда маънавий таҳдидлар хавфи ортиб бораётган бир даврда мустақил ва соғлом фикрлайдиган, аждодларга юксак ҳурмат руҳида уларга муносиб бўлишга интиладиган авлодни тарбиялаш республикамизда давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган экан, бу жараёнда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...
#Янги_Ўзбекистон_инсон_қадри_улуғланган_юрт 📌"Олмалиқ КМК" АЖ томонидан Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида бугун Технологик транспорти бошқармасида "Янги Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт!" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 🔹Унда шаҳар Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзолари, Технологик транспорти бошқарма ишчи-ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 🎼Тадбир давомида "Металлург" МС ижодий гуруҳлари томонидан кўнгилочар концерт дассури намойиш этилди. Бундан ташқари, турли адабиётлардан ташкил топган китоблар кўргазмаси ҳам ишчиларга манзур бўлди. Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#100_mumtoz_faylasuf Or-nomus tamoyillarining asosiy qoidalaridan biri shundan iboratki, har bir odam kim bo'lishidan qat'i nazar, o'z xatti-harakati bilan o'zgalar undan ustun bo'lishiga yo'l qo'ymasligi joiz.
Show all...
Repost from Otabek Hasanov
04:15
Video unavailableShow in Telegram
Бугун бизга лидерлар керак. Куп жойда бошлиқлар утирипти. Натижа, ижодий фикрловчи ходимлар сўниб, ишидан безиб бормоқда. Бу эса ишларнинг олға силжишида бир қаторлик қийинчиликлар туғдирмоқда. Ушбу лавҳада эса лидер ва бошлиқ ўртасидаги фарқни билиб оласиз... @otabek_khasanov
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Фойдали 📚Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони 🔹Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади. 🔹Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади. 🔹Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради. 🔹Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади. 🔹Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради. 🔹Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади. 🔹Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради. Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Иқтибос 📍Танқид  ва ошкоралик  тўхтаган  жойда  ҳамд-у сано, маддоҳлик ва пинҳоналик бошланади. ✍Озод  Шарафиддинов Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Кун_хикмати “Ақлсиз юзи гўзалга, ақлли қалби гўзалга талабгор бўлади. Вақт ўтган сари ташқи гўзаллик тугаб борса, қалб гўзаллиги яна-да ортиб, мукаммаллашиб боради”. ✍Жалолиддин Румий Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тонг Умр биттадир! У сенинг қўлингда! Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла. 365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади. Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади. Ҳар куни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир. Кунда бир ишингни битказ, кунда бир кишини хожатига яра, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин! Турсуной Содиқованинг "Умр биттадир" китобидан Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди… Ҳар куни янги сахифа… Бир бети маҳзун кечса… Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади… Шунинг учун ҳам ҳавотир олманг! Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, қийинчилик барибир ўтиб кетишини билсангиз сиқилишга не ҳожат.  Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа бўлган  ҳаётдан завқланиб яшанг! Хайрли тонг азизларим! Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тун Мана ўтди ғанимат бир кун Кимлар сезди кимлар сезмади. Бу дунёнинг бахт кемасида Кимдур кезди кимлар кезмади. Яна бир кун ўтди ғанимат Зиё олган қалблар авжида. Нур томонга интилмаганлар Қолиб кетди ғафлат қунжида. Янги кун келади у ҳам ғанимат Тилагим хақ сари интилиб қолинг, Чиқариб юракдан бенаф оловни Ўрнига илму гавхарни солинг... Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...
#Мулоҳаза 📝Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга  кўз-кўз қилар эди.  Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:   – Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан? Олим жавоб беришнинг йўлини топди ва ҳукмдорга  шундай деди: – Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз? – Албатта, рози бўлардим. – Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам  рози бўлармидингиз? Ҳукмдор бир оз ўйланди ва ноилож: – Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди.  Шунда олим мийиғида кулиб: – Демак, ғурурланишга  ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан…, – деди. ✍Турк тилидан Сумайро Каналга уланиш: @Olmaliqmanaviyatmarkazi
Show all...