en
Feedback
Nigoh.uz

Nigoh.uz

Open in Telegram

Нигоҳда ёлғон йўқ

Show more
939
Subscribers
No data24 hours
-87 days
-4630 days
Posts Archive
Тошкент вилоятидаги маҳаллалар пойтахтга қўшилгандан сўнггина сувлаштирилмоқда Ҳозирги пайтда, Қибрай туманидан саккизта маҳалла Тошкент шаҳрига қўшилган. Улардан бири “Ҳилол” МФЙ.
“Олдин ерости сувидан ичардик, ҳозир эса водопроводлар тортилиб, аҳолимизга қувурларда сув келяпти. Халқимизга, ҳукуматимизга ва ҳокимга раҳмат, шу сувларни келтириб беришди. Бизлар ҳам тоза сув ичадиган бўлдик”, деган маҳалла фуқароларидан бири.
Аммо бу имкониятлар нега маҳалла Тошкент шаҳрига қўшилганидан сўнггина яратилиши керак? — Пойтахтликларда бор ҳуқуқ бошқаларда йўқми? Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3042 📱 @nigohofficial

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор марҳум элчиси Суръат Мирхожиевич Мирқосимовнинг ёш дипломатларга тавсиялари. 📱 @nigohofficial

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги собиқ элчиси вафот этди Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси Суръат Мирхожиевич Мирқосимов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Мирқосимов Суръат Мирхожиевич, 1939 йил 25 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1963 йилда Тошкент Давлат Университетининг “Шарқшунослик” факультетини тамомлаган. Диплом бўйича – шарқшунос, ҳиндшунос квалификацияси берилган. У 1993-1997 йиллар– Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида ишлаган. Юқорида илова қилинган видеода эса унинг дипломатияга доир қимматли маълумотлари бор. 📱 @nigohofficial

🇬🇧 🇺🇿 Британия элчиси Ўзбекистонга мухлислик қилди Жорий йилнинг 20 март куни Бунёдкор стадионида футбол бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинини Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси стадиондан туриб томоша қилди. Бу ҳақда элчихона ўз ижтимоий тармоқларига видео жойлаган. Элчи метродан фойдаланиб стадионга етиб келган ва "Олға Ўзбекистон" дея жамоани қўллаб-қувватлаган. 📱 @nigohofficial

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги ҳарбий-ўқув мусобақада ғолиб бўлди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари АҚШнинг Миссисипи штати “Camp Shelby” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2025” мусобақасида иштирок этишди. Мусобақада ўзбекистонлик ёш ҳарбийлар:
5 кг оғирликдаги коптокни 12,3 метрга улоқтириш; 1 дақиқада 18 сонияда 250 м масофадаги мужмуавий машқларни бажариш; 11 дақиқа 18 сонияда 3 км масофани 219 м масофани югуриш; 1 соат 50 дақиқада 20 кг юк билан 20 км масофага югуриш билан рекорд ўрнатган.
@nigohofficial

“Икки ойда Ўзбекистонга айланиб қолгандекмиз” Атлантика Кенгашининг Евросиё марказининг катта илмий ходими ва Украина бўйича
“Икки ойда Ўзбекистонга айланиб қолгандекмиз” Атлантика Кенгашининг Евросиё марказининг катта илмий ходими ва Украина бўйича халқаро миқёсда тан олинган эксперт Мелинда Харинг “Америка Овози”нинг ёпилишини Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳолатига ўхшатди. Бу ҳақда у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
“Ишониш қийин. Икки ойдан камроқ вақт ичида Ўзбекистонга айлангандекмиз”, дея ёзган у “Америка овози”нинг ёпилаётганига ишора қилиб.
https://nigoh.uz/archives/3035?_thumbnail_id=3037 @nigohofficial

Навоий вилоятига прокурор тайинланди Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажанов Абдукахор Файзулло
Навоий вилоятига прокурор тайинланди Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажанов Абдукахор Файзуллоевич Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. А.Муллажанов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. @nigohofficial

Жиддий айблов Журналист Исмат Хушев томонидан Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевичга нисбатан жуда жиддий айбловлар илгари сурилмоқда. @nigohofficial

11 март: ЖССТ эпидемияни глобал пандемия деб эълон қилган кун Дунё бўйлаб 777 млн инсонни касаллантирган, 4 млн одамни ҳаётда
11 март: ЖССТ эпидемияни глобал пандемия деб эълон қилган кун Дунё бўйлаб 777 млн инсонни касаллантирган, 4 млн одамни ҳаётдан олиб кетган CОВИД-19 пандемияси эълон қилинганига 5 йил тўлди. 2020-2022 йиллар давомида деярли барча мамлакатларда карантин эълон қилинган. Чегаралар ёпилган, ниқоб режими жорий этилган, ҳар бир муассасага кираверишидаги термометр текшируви, ваксиналар ва дунё давлатларининг иқтисодий инқирози билан ёдда қолди. Сизнинг хотирангизда пандемия даври қандай муҳрланиб қолган? Фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3030 @nigohofficial

❗️2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди Миллий статистика қў
❗️2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди Миллий статистика қўмитаси @nigohofficial

Туркия ўзбекистонликлардан бегоналар юкини ташимасликни сўрамоқда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида фуқа
Туркия ўзбекистонликлардан бегоналар юкини ташимасликни сўрамоқда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида фуқаролар аэропортда бошқа одамларнинг юкларини олмасликка чақирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3025 @nigohofficial

Тадбиркорларни ҳимоя қила олмаган Қосимов Бош прокурорга ўринбосар бўлди Кеча, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли
Тадбиркорларни ҳимоя қила олмаган Қосимов Бош прокурорга ўринбосар бўлди Кеча, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Султанмуродович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Дилмурод Қосимов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) лавозимида ишлаган. Бироқ у сўнгги йилларда тадбиркорларни қийнаб келган кўплаб муаммоларга ечим тополмай кетди. 1. Сўнгги кунларда мамлакатда бизнес субъектларини қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлашга бўлган уринишларни тўхтатолмади. 2. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони бир йилда 23,7 мингтага камайди. 3. Ўзбекистондаги янги лойиҳаларга хорижий инвестициялар 49 фоизга пастлади. Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3022 @nigohofficial

Амалдорларни даромадини декларация қилишга оид қонун кучга киради 3 йилдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари
Амалдорларни даромадини декларация қилишга оид қонун кучга киради 3 йилдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани айтди. Маълумот учун, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларация қилиш тизими 2022 йилнинг апрел ойидан ишга туширилишини айтган эди. Бошқа давлатлар амалдорнинг даромадини декларация қилиш тизими қачон жорий йилган? • Қирғизистон 2021 йилда; • Қозоғистонда 2021 йилда; • Россияда бу бўйича ҳаракатлар 2008 йилдаёқ бошланган. Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3019 @nigohofficial

Бобожонов ички ишлар соҳасидаги қандай муаммоларни ҳал қилди? Унинг давридан бошлаб ички ишлар соҳасида гендер тенглигига ама
Бобожонов ички ишлар соҳасидаги қандай муаммоларни ҳал қилди? Унинг давридан бошлаб ички ишлар соҳасида гендер тенглигига амал қилина бошланди. • Пўлат Бобожонов лавозимдалигида Тазйиқ ва зўравонликка учраган 54 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. • Йўл ҳаракати хизмати ходимлари боди-камералар билан ишлашга ўтди. Фуқароларнинг маълумотлари махсус планшетлар орқали текширилиб, бюроктарик тўсиқлар бартараф этилди. • Халқ орасида “Кўча” номи билан танилган криминал гуруҳларнинг қўлга олинишига ҳам Бобожонов бош-қош бўлиб турди. Аммо… • Айнан Бобожонов фаолиятининг 5 йили давомида Ўзбекистонда жиноятлар сони 113 фоизга, биргина 2024 йилда 27 фоизга ошган. • Ўтган йил давомида мамлакатда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган, уларда 8901 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2203 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ўтган 2023 йил билан солиштирилганда камайган бўлсада 2020 йил билан таққосланганда анча юқорилаган. @nigohofficial

Ўзбекистонда Араб тили ва маданияти маркази очилади Бирлашган Араб Амирликларидаги “Ал-Қосимия” университети Ўзбекистонда Араб тили таълими ва маданияти марказини очиш, араб тили ўқитувчиларининг малакаларини ошириш, Бухородаги маданий мерос объектларини сақлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишди. Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3011 @nigohofficial

РАСМАН! РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғр
РАСМАН! РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади. Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.

Жиззахда қор ёғиши сабабли 15 кун олдин қурилган стадион қулаб тушди Жиззахда қор ёғиши сабабли 15 кун олдин “Очиқ бюджет” да
Жиззахда қор ёғиши сабабли 15 кун олдин қурилган стадион қулаб тушди Жиззахда қор ёғиши сабабли 15 кун олдин “Очиқ бюджет” дастури доирасида қурилган стадион қулаб тушгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, иншоот қор юкини кўтаролмай, қулаб тушган. Ахир одамлар уйма-уй юриб овоз йиғади. Бунинг учун пул ҳам сарфлайди. Маҳалласидаги, мактабидаги кичик ўзгаришни 30 йиллаб кутиб ўтиради. Сифатсиз бўлган бундай курилишлар сабаб уларнинг умидлари ҳам синмайдими? Жавобларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.👇 @nigohofficial

Сардор Умурзоқов сиёсий майдонга қайтди Ўзбекистон Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов 25
Сардор Умурзоқов сиёсий майдонга қайтди Ўзбекистон Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов 25 февраль куни Хитой пойтахти Пекинда Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси аъзоси, Марказий қўмита тарғибот бўлими мудири Ли Шулэй билан учрашди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди. Бу унинг узоқ танаффусдан кейин илк бор Ўзбекистон номидан расмий учрашув ўтказишидир. Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3005 @nigohofficial

АҚШ Ўзбекистон билан Марказий Осиё тинчлигини муҳокама қилди 21 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва
АҚШ Ўзбекистон билан Марказий Осиё тинчлигини муҳокама қилди 21 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида Марказий Осиё хавфсизлигини муҳокама қилган. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат Департаменти матбуот котиби Темми Брюс маълум қилди.
“Давлат котиби Марко Рубио бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан суҳбатда АҚШ Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Давлат котиби Рубио ва ташқи ишлар вазири Саидов янада тинч ва фаровон Марказий Осиёни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни давом эттириш, жумладан, C5+1 дипломатик платформаси орқали ҳамкорликни муҳокама қилди”, дейилган хабарда.
Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/3001 @nigohofficial

Тошкентдаги Латвия элчихонаси Украина байроғини кўтарди Украина қаҳрамонларининг шарафига Латвиа Республикасининг Тошкентдаги
Тошкентдаги Латвия элчихонаси Украина байроғини кўтарди Украина қаҳрамонларининг шарафига Латвиа Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Украина байроғини кўтарди. Бу ҳақда элчихонанинг X тармоғида маълум қилинди. Айни пайтда элчихона биносида Латвия, у аъзо Европа иттифоқи байроғи ҳилпираб турибди. Бу Латвия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий позицияси бўлиб, вазирлик уруш бошланганидан буён Украина халқини қўллаб-қувватлаб келади. Шу сабабли вазирликнинг ўзи ҳам айни кунларда ўз биносини Украина байроғи рангида ёритмоқда.
“Россиянинг уч йиллик аёвсиз босқинчилик уруши давомида Украина қаҳрамонлари ва унинг халқи жасоратини ҳурмат қилиш учун Латвия Ташқи ишлар вазирлиги биноси Украина байроғи рангларида ёритилган”, дея ёзилган вазирлик расмий саҳифаларида.
Тўлиқ хабар➡️ https://nigoh.uz/archives/2993 @nigohofficial