en
Feedback
8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
📊
8 362
Ажойиб шеър экан. бу шеърни сизларга ҳам илиндик. Бир кун жажжи фарзандим сўраб қолди дилбандим, дада, нечун бу ойни Рамазон ойи дейди, нечун кимдир оч юриб кимлардир таом ейди? Гўё найза санчиди бу ўртанган юракка, не жавоб берсам экан бу кичкина мурғакка. Бошим қуйи солганча узоқ ўйланиб олдим, бу кўзалар дастидан мен ҳам уялиб қолдим. Оббо, жажжи қизалоқ шунга ақлинг етдими, ўйин кулгу ҳам қолиб хаёл шунга кетдими? Майли, сен ҳам сўрадинг мен бир жавоб айтайин, инсонлар турфа экан мен ҳам ҳайрон нетайин. Рамазоннинг маъноси деганидир “Куйдирди”, бу сўровинг фарзандим Яна кўпроқ суйдирди. Бу ой бизларни болам Роббимизга суйдирар, ўн бир ой ичра қилган Гуноҳимиз куйдирар. Билсанг агар фарзандим Бу ой асли уч қисм, учовига бир қилиб Қўйилган ушбу исм. Энг аввали бизларни раҳмат ла обод қилур, ўртаси гуноҳларни куйдириб барбод қилур. Энг охири афзали дўзахдан озод қилур, учовлари бирлашиб Нафсга ғазот қилур. Бу ой ичра қалблар тақвога тўлсин, дея, қалбнинг касаллари мутлақо ўлсин, дея, Роббим бизга кундузи емоқни ҳаром қилди, ҳам беҳуда сўзларни демоқни ҳаром қилди. Лек бу ойнинг қадрига барча бирдай етмайди, турфа яралган инсон бир йўл узра кетмайди. Адашган бечоралар кундузи таом ейди, Аллоҳдан қўрқ, десанг гар гапирма, тамом, дейди. Ёзда кунлар қизиган ҳам кўп ишлар кутармиш, қаранг, бу нодон инсон қишда рўза тутармиш. Озгина сабр қилсанг молу жонинг кетарми, дўзах ўти куйдирса бунга сабр етарми? Эй нодонлар нодони сўзларингни ўйлаб боқ, музлаб қолган қалбингга Рамазонда олов ёқ. сўровингга фарзандим сўнгги сўзни сўзлайман, бу рўзамнинг ортидан Раййонларни кўзлайман. Бир кун келиб улғайсанг рўзани тарк этмагин, кечалари қоим бўл ҳеч ғафлатда ётмагин. Шунда Аллоҳ ризосин топган банда бўласан, нафснинг жиловини ўз қўлингга оласан. Шунда отанг ҳам сендан рози ҳолда жон берур, рўзанинг мукофоти абадий жаннат эрур.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қадр кечасининг 7 та аломати. 1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади. 2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди. 3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди. 4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди. 5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади. 6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради. 7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди. Дўстларингизга ҳам эслатинг! Каналга уланиш !👇 ♻️mehrob_uz @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қадр кечасида фаришта сиз билан кўришган ҳолат қандай бўлади ? Устоз Раҳимберди домла👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Қадр кечаси 4 амални қилмасдан ухламанг 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
ҚАДР КЕЧАСИ ЎҚИЛАДИГАН ДУО اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي "Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний". (Эй, Аллоҳим! Албатта Сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил, гуноҳларимни кечир) ☝️ Бугун мана шу дуони кўпайтиринг! Жуда кўп дуо қилинг! Яқинларингизга ҳам эслатиб қўйинг!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал ㅤㅤㅤ

📊
8 362
Hadisda Qadr kechasini qoim qilish nimadan afzal deyilgan?
Anonymous voting

📊
8 362
Nuqtalar oʻrnini toʻldiring: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim qadr kechasini iymon bilan, savob umidida bedor oʻtkazsa ...», dedilar»
Anonymous voting

📊
8 362
Тўрт нарсани кундалик ҳаётингизда асло ташлаб қўйманг: 1. Фарз намозни ўз вақтида ўқиш; 2. Тонг ва кечки зикрларни доимий ўқиб юриш; 3. Қуръон тиловатида мунтазам бўлиш; 4. Ота онанинг ҳаққига дуода бўлиш. ©️At-Tavfiq uz 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
🔞Кийимсиз чўмилаётганлар эшитиб қўйинг! Буни ҳар бир эркак ва аёл билиши керак @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
🤲Қадр кечаси дуоси اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي "Аллоҳумма иннака аъфуввун туҳиббул аъфва фаъфу аънний". "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимизни кечиргин". АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ!! 🌹 @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
«Садақа беришга шошилинг чунки бало садақадан ўтиб кетолмайди» жуда таъсирли 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида... Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вас
Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида... Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ «Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
🌒 ҚАДР КЕЧАСИНИ ТОПИШ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазонни охирги ўн (кечаси)да изланглар: тўққиз кеча қолганида, етти кеча қолганида, беш кеча қолганида», дедилар. Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилишган. 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ушбу 4 ҳолатда туғилган шайтон қиёматгача ўлмас экан, эътиборли бўлинг!!! ❗️ Яқинларингизга албатта етказинг! 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ассалому алайкум ☘️ Хайрли тонг ☘️ 🎋Рамазон - раҳмат, мағфират, тинчлик, саҳоват, меҳр мурувват... ойидир. ✨Рамазоннинг дўзахдан озод бўлиш даҳасида турибмиз ғанимат билайлик!!! ☘️ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин! 🍃Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
🤲 Аллоҳим! Гўзал исмларинг ҳурмати сўрайман, бизни дўзахдан озод бўлганлар қаторида қил! @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
🕌 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ! 🕌🌙 Рамазоннинг Жумаси муборак бўлсин азизлар! Шу кунларни насиб қилган Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин! Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул этсин. Амин 🤲🏻 Аллоҳим умримизга мазмун, ризқингизга барака, танамизга соғлик, руҳимизга осойишталик, қалбимизга хотиржамлик, оиламизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Рўзаларимиз, намозларимиз, закот ва ибодатларимизни даргохида қабул қилсин! Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. Жума айёмингиз муборак бўлсин, азизлар!👇 ㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар: Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар: Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан. Иккинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан. Учинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан. Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил! "Рамазон ҳикматлари" китобидан. 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
#Дуо Эй Аллоҳим! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт, жаҳаннам азобидан асра! Ўзингга беҳисоб ҳамду санолар айта
#Дуо Эй Аллоҳим! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато эт, жаҳаннам азобидан асра! Ўзингга беҳисоб ҳамду санолар айтамиз, Сарваримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар, саломлар йўллаймиз! Рамазонни бизга барокатли қилгин!👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал

📊
8 362
Ота-оналаримиз бизга бирор иш буюришса, уни кечиктирмай амалга ошириш керак. Чунки бу ибодатга тенг амал ҳисобланади. Раҳимберди домла Раҳмонов 👇 ㅤㅤㅤㅤ @Sof_iibrat Илмий-маърифий канал