8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
8 362
❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.
❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.
❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.
❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда
❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.
❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.
❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.
❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.
❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!
🤲 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад.
♻️ Улашинг
https://t.me/muxlisuz
8 362
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.
2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.
3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.
4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .
5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.
Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..!👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
• Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
📌 Расулуллоҳ ﷺ "Ким эрталаб ва кеч кирганда:
📿 "Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислама дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан" деса, унга жаннат вожиб бўлади", дедилар.
🔰 Маъноси: Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Расул деб рози бўлдим.
❗️ Садақаи жорияга эга бўлинг!
💠 Набий ﷺ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрича ажр берилур», дедилар (Имом Муслим ривояти).
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:
- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.
- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.
- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.
- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.
- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.
- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.
- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.
- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.
- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Агар бир одамга эҳсон ёки садақа бериб мен унга яхшилик қилдим деб ўйласангиз адашасиз. Аслида садақангизни олиб у сизга яхшилик қилган бўлади. Чунки сиз унга Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотичалик қадрга эга бўлмаган дунёнинг нарсасини беряпсиз. У эса сизга охират савобини, Аллоҳнинг розилигини бермоқда. Энди бир ўйлаб кўринг қайси бири қадрлироқ.
©ИкромУлуғбоев👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🍀🤲🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀
🍀🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🍀🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍀🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍀🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🍀🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
💐🍀🌤ХАЙРЛИ КУН!😊🍀💐
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
— Сиз ҳаёт гўзал эканлигига ишонсангиз - у янада гўзаллашади.
— Сиз уни даҳшатли деб ҳисобласангиз - у даҳшатли бўлиб бораверади.
— Агар сиз чиқиш йўли йўқлигига ишонсангиз, чиқиш йўлини топа олмайсиз. Агар чиқиш йўли борлигига ишонсангиз, албатта кўрасиз.
— Сиз муаммони кутмоқдасиз - у албатта келади.
— Сиз касал бўлишдан қўрқсангиз - касал бўласиз.
— Сиз муваффақиятга ишонасиз - сиз уни яратасиз. Сиз бахтни кутмоқдасиз - демак у тез орада эшигингиз тақиллатиб қолади.
Шундай экан фикрларимизни тўғри қилайлик, шунда имконият эшиклари ўз ўзидан очилаётганига гувоҳ бўламиз.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ 👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
❗️Уйда тез-тез алмаштирилиши керак бўлган буюмлар
Ёстиқлар — Уларни ҳар икки-уч йилда бир марта алмаштириш керак. Вақт ўтиши билан матода кўплаб бактериялар ва ўлик тери ҳужайралари тўпланади, улар ҳар кеча тер ва тери секрециясини ўзлаштиради. Вақт ўтиши билан улар ўз вазифасини "унутади" ва бўйин ва бошни қўллаб-қувватлашни тўхтатадилар. Натижада бош оғриғи, ёмон уйқу, бўйин ва бел оғриғи ва бошқалар кузатилади.
Дори-дармон — Йилига камида бир марта яроқлилик муддати ўтиб кетган дори-дармонларни ташлаш учун биринчи ёрдам тўпламини текширинг.
Тиш чўткаси — Уни ҳар 3 ойда ўзгартириш тавсия этилади, агар сизда қоплама ёки тиш имплантацияси бўлса, чўткани ҳар 2 ойда алмаштирган маъқул.👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Аёллардек фазилатли зотларни кўрмадим!
🌷 Қизалоқлигида отасини жаннатга киритади.
🌷 Бўйга етгач, эрининг ярим динини мукаммал қилади.
🌷 Она бўлганида эса жаннат унинг оёғи остида бўлади.👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
‼️ Сеҳрга қарши ўқиладиган сура ва оятлар
1. Фотиҳа сураси.
2. Бақара сураси (имкони бўлса, тўлиқ ёки Бақара сурасининг 102, Оятул курсий ва мазкур сураси охирги оятлари).
3. Аъроф сурасининг 117-122-оятлари.
4. Аъроф сурасининг 139-ояти.
5. Юнус сурасининг 81-82-оятлари.
6. Исро сурасининг 81-ояти.
7. Тоҳа сурасининг 69-ояти.
8. Анбиё сурасининг 18-ояти.
9. Анбиё сурасининг 70-ояти.
10. Шуаро сурасининг 43-48 ҳамда 80-оятлари.
11. Фурқон сурасининг 23-ояти.
12. Муҳаммад сурасининг 28-ояти.
13. Ихлос сураси.
14. Фалақ сураси.
15. Нос сураси.
Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
📚 “Бидъат хурофотлар ислоҳи” китобидан олинди👇
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
