8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
8 362
МУҲИМ САНАЛАР (2-қисм)
21. Ансорлар билан танишув – пайғамбарликнинг ўн биринчи йили, зулҳижжа ойи.
22. Оиша розияллоҳу анҳога фотиҳаланишлари – пайғамбарликнинг ўн биринчи ёки ўн иккинчи йили.
23. Биринчи Ақаба байъати – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, зулҳижжа ойи.
24. Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг Мадинага юборилиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.
25. Исро ва Меърож – пайғамбарликнинг ўн учинчи йили.
26. Намознинг фарз бўлиши – пайғамбарликнинг ўн учинчи йили.
27. Иккинчи Ақаба байъати – пайғамбарликнинг ўн учинчи йили.
28. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари – пайғамбарликнинг ўн тўртинчи йили, сафар ойи, ҳижрий биринчи йил.
29. Масжиди Набавий қурилишининг бошланиши – ҳижрий биринчи йил, рабиъул аввал ойи.
30. Азоннинг жорий қилиниши – ҳижрий биринчи йил.
31. Мусулмонларни биродарлаштириш – ҳижрий биринчи йил.
32. Урушга изн берилиши – ҳижрий биринчи йил.
33. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша розияллоҳу анҳога уйланишлари – ҳижрий биринчи ёки иккинчи йил шаввол ойи.
34. Қибланинг ўзгартирилиши – ҳижрий иккинчи йил ражаб ойи.
35. Рўза ва закотнинг фарз қилиниши – ҳижрий иккинчи йил шаъбон ойи.
36. Катта Бадр ғазоти – ҳижрий иккинчи йил Рамазон ойининг ўн еттинчи куни.
37. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг вафотлари – ҳижрий иккинчи йил Рамазон ойи.
38. Ҳазрати Алий ва Фотималарнинг никоҳлари – ҳижрий иккинчи йил.
39. Бану Қайнуқоъ ғазоти – ҳижрий иккинчи йил шаввол ойи.
40. Савиқ ғазоти – ҳижрий иккинчи йил зулҳижжа ойи.
©Qorirovotuz
🗣🌙 https://t.me/Sof_iibrat
8 362
МУҲИМ САНАЛАР (1-қисм)
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари – ҳижратдан аввалги 53 йил, Фил йили, 8, 9, 10 ёки 12 рабиъул аввал, милодий 571 йил апрель.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари билан Мадинага боришлари ва оналарининг вафоти – туғилганларининг олтинчи йили.
3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутталибнинг вафоти ва у зот амакилари Абу Толибнинг қарамоғига ўтишлари – туғилганларининг саккизинчи йили.
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиқишлари – туғилганларининг ўн иккинчи йили.
5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фижор урушида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фузул шартномасида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили.
7. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадийжанинг ғуломи Майсара исмли йигит билан тижорат сафарига чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
8. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадийжа бинт Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили.
10. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлишининг бошланиши – туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.
11. Ҳабашистонга биринчи ҳижрат – пайғамбарликнинг бешинчи йили.
12. Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат – пайғамбарликнинг олтинчи йили.
13. Қамал саҳифаси – пайғамбарликнинг еттинчи йили боши.
14. Қамал саҳифасининг бекор қилиниши – пайғамбарликнинг ўнинчи йили боши.
15. Абу Толибнинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
16. Хадийжа розияллоҳу анҳонинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
17. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Савда бинт Замъа розияллоҳу анҳога уйланишлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
18. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш озорининг шиддатли тус олиши – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
19. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Тоифга чиқишлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
20. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қабилаларни Исломга даъват қилиш билан бирга, улардан ҳимоя сўрашлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
©Qorirovotuz
🗣🌙 https://t.me/Sof_iibrat
8 362
📹 Шайтон алайҳилъна ӯзи қӯрқадиган дуо-ни айтиб қӯйди
👤 Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Ey muslima !!!
Qabring qay darajada keng bo'lishini xoxlasang ,libosingni shu darajada keng qil ..!
#tegib teshib ketsin
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Келажак қўлидан ҳеч нарса келмайдиган, тамбал, бўйнига телефонини осиб олган, чет эл мусиқасини эшитадиган, қулоқчинини тутиб олганларга қолмаслиги керак.
© Шайх Муҳаммад Содиқ
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
MuhammadBobur domla
Paygʻambarimiz Muhammad Mustafo sallallohu alayhi vasallam biz ohirgi zamon ummatlarini sogʻinib, biz bilan Firdavs jannatida birga boʻlishligimizni hohlaganlar.
Bizchi, biz vahti kelsa bir kunda bir marotaba salovat aytmaydiganlarimiz bor...😔
https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Sollallohu 'alayka yaa Rosululloh!
Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик 😊
✅ https://t.me/Sof_iibrat
#SOĜINDIM
#HABIBIM 🥺
8 362
Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:
•Нафсингизни тиясиз. Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
•Фарзандларимга юқмасин дея ёмон одатларингизни тарк этасиз;
•Ўрнак бўлай дея яхши хулқлар билан сифатланасиз;
•Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб суҳбатлашишни ўрганасиз;
•Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
•Ҳар бир саволга жавобингиз тўғри ва рост бўлиши керак;
Фарзандларингизга тарбия беришингиз сизни яхши томонга ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
#Ажойиб тенглама!
Истиғфорни қай даражада кўпайтирсанг, яхшиликлар ҳам шу даражада ёғилиб келади.
– Истиғфор жаннатдир.
– Истиғфор ҳаётдир.
– Истиғфор нур ва яхшилик аломатидир.
– Истиғфор ризқ ва яхшиликдир.
– Истиғфор турмуш қуриш ва зурриётдир.
– Истиғфор табассум ва бахтдир.
– Истиғфор қалб очилишидир.
– Истиғфор яхшиликлар калитидир.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!
Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ!
🗣✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
🗣🌙 https://t.me/Sof_iibrat
