8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
8 362
ҲАҚИҚИЙ ИШҚ
Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега хафасан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” деганимда эди нелар бўлган бўларди...
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...
Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...
Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
✅ https://t.me/Peshqadam_kutubxonauz
8 362
Ҳурматли диндошлар шу китобни ютволишимиз керак..
Рақобатчилар кучли!
Конкурс бугун соат 22:00 да тугайди.
➡️ https://t.me/+OHwErDUCzGcxYmVi
Шу линк орқали каналга уланиб олинглар 1-ўринни олайлик😊
Линкни устига босиб каналга уланишни боссангиз бўлди
Уланганлар комментарияда + ёзиб қолдиринг қани нечта одам бизни қўллаб қувватлар экан
✅ @sof_iibrat
8 362
"Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ".
❗Истиғфор айтинг, ишларингиз юришиб ризқингиз мўл-кўл бўлади. Истиғфорни кўпайтиринг, Аллоҳ сизга ўғиллар ато этади. Истиғфор сизни хафагарчилик ҳолатидан хурсандчиликка олиб чиқади. Истиғфор қўлдан бой берилган нарсаларни қайтаради. Истиғфор бало-мусибатларнинг олдини олади.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#Ҳадис
«ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИ»
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Чунки унинг суви тотли, тупроғи покизадир. Бас, унинг кўчатларини кўпайтиринглар”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, унинг кўчатлари нима?” дейишди. «Аллоҳ хоҳлаган нарса “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”дир», - дедилар.
Имом Табароний ривояти.
Шарҳ: Инсон бу дунёда бир кўчат экса, кўчати дарахт бўлиб, кўп йиллар инсонларга меваларидан улашади. Унинг савоби эса ўша кўчатни эккан кишига бориб туради. Агар бу ишни, яъни кўчатни жаннатга экса, ундан-да кўпроқ ажр (савоб)га эга бўлади.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Rasulullohga bo‘lgan muhabbatidan, Madinadan ketgan sahoba.
Shayx Alijon qori
✅ https://t.me/Sof_iibrat8 362
Агар вафот этсам...
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.
Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.
Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.
Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.
Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.
Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
Қабримда мен билан фақат амалим қолади.
Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!
Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.
Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.
Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!
Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️
💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
✅ t.me/sof_iibrat
8 362
Бемор бўлмайдиган одам яхши одам бўлмайди...
"Беморлик бу - Аллоҳнинг раҳмати"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
Барча беморларга Аллоҳ шифо берсин🤲
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Росулуллоҳ ﷺ шундай буюрганлар:
"Яхши кўрган кимсангизни меёрида яхши кўринг, чунки бир кун келиб душманингиз бўлиши мумкин. Ёмон кўрган кимсангизни ҳам меёрида ёмон кўринг, чунки бир кун келиб дўстингиз бўлиши мумкин."
📚Термизий ривояти
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#ЭСЛАТМА:
Доим табассум қил, Аллоҳнинг неъматларига шукр қил:
– Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.
– Ишга кетаётганингда табассум қил, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.
– Соғ-омон, офиятдалигингда табассум қил, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.
– Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга табассум қил, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.
– Табассум қил, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғниб юрибди.
– Табассум қил, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.
Аллоҳим! Важҳингнинг жалолига, Султонинг азаматига лойиқ ҳамд бўлсин!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.
Муттафақун алайҳ.
📚"Риёзус солиҳийн" китобидан.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#ЭСЛАТМА:
Бир инсон йигирма уч йил сизни ўйлаб яшади.
Йигирма уч йил- сизни деб озорларга, туҳмат ва бўҳтонларга чидади.
Унга шак-шубҳасиз ижобат бўладиган дуо берилди. Аммо уни сиз учун охиратга олиб қўйди.
Уни уришганда ҳам, кийимидан тортишганда ҳам, устига нажосат улоқтиришганда ҳам, қилич ила зарба беришганда ҳам сизни ўйлаб ўша дуони ишлатмади.
У кечалари сизни деб кўз ёш тўкиб чиқди.
Ўзидан кўра кўпроқ сизни дуо қилди.
Вафот этаётганда ҳам сизнинг номингизни айтди.
Осмонга кўтарилиб фаришталар ва пайғамбарлар қуршовида турганда ҳам сизни унутмади.
Ҳар доим унинг хаёлида эдингиз.
«Умматимдан бирортаси дўзахда қолса, рози эмасман» деганда айнан сизни назарда тутган эди.
У сизни жуда қаттиқ севди. Сизни кўришни истади... (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Сиз эса у зотни жилла қурса бир кун эслаб турасизми?!
Адолат қилинг!
✅ https://t.me/sof_iibrat
