8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
8 362
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?” дедилар.
Мен: “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қийин аҳволга тушиб қолсанг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм”, деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади”, дедилар”.
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
ИНСОННИНГ КАМБАҒАЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:
1) Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
2) Ота-онанинг ҳақларига дуо қилмаслик.
3) Ота-онани беҳурмат қилишлик.
4) Ота-онанинг хизматларини қилмаслик.
5) Ота-онанинг дуоларини олмаслик.
6) Ота-онага оқ бўлишлик.
7) Ота-онанинг номини айтиб чақириш.
8) Ота-онани беписанд қилишлик.
9) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.
10) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.
11) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдидан кесиб ўтишлик.
12) Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдига тушиб юришлик.
13) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.
14) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.
15) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.
16) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.
17) Устознинг дуоларини олмаслик.
18) Олим-уламоларни хўрлашлик.
19) Тонг вақтида ухлашлик.
20) Бебисмиллоҳ таом ейишлик.
21) Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
22) Нон ушоқларини оёқ остига ташлашлик.
23) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.
24) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.
25) Фақирни камситишлик.
26) Ўзгаларни менсимаслик.
27) Уйни супурмай қўйишлик.
28) Бемор, ночор, қийналган инсонларнинг устидан кулишлик.
29) Динимиз шиорлари (Қуръони карим, ҳадиси-шарифлар, Қибла, масжид, уламолар, жойнамоз, тасбеҳ, Рамазон ойи, фазилатлари бисёр улуғ аём кунлари, азон, намоз, таҳорат, Ҳаж, Умра ва бошқалар)га нисбатан ҳақоратомуз муносабат қилишлик.
30) Идиш товоқни тоза тутмаслик.
31) Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
32) Тик туриб таом ейишлик.
33) Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.
34) Ҳар қандай қабристон ва қабристондагиларга нисбатан беҳурматсизлик қилишлик.
35) Намозни қазо қилишлик.
36) Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
37) Бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухлашлик.
38) Ялангбош ҳожатхонага киришлик.
39) Ҳожатхонада гаплашишлик.
40) Ношукрлик.
41) Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
42) Шомдан кейин ухлашлик.
43) Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.
44) Бесабрлик.
45) Идиш-товоқни ювмай қолдириш.
46) Бошқаларни айблашлик.
47) Тўмтоқ қалам билан ёзишлик.
48) Синиқ тароқ билан соч тарашлик.
49) Ҳаёсизликдан узоқ бўлмаслик.
50) Юзни этак билан артиш.
51) Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
52) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
53) Ёлғон гапиришлик.
54) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.
55) Дангасалик.
56) Гуноҳ амаллар.
57) Зинога аралашишлик.
58) Ҳаёсиз сўзларни истеъмол қилишлик.
59) Тиш билан тирноқ олишлик.
60) Лоқайдлик.
61) Тиланчилик.
62) Рибо (судхўрлик).
ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ ҲАМДА БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИДА ҲАМ ЭНГ КАТТА САБАБЛАРИ ҲАМ АЙНАН ШУЛАР.
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
Аёлларнинг энг яхшиси
Ҳакимдан сўрадилар: энг яхши хотин қандай бўлади?
Жавоб берди: энг яхши хотин:
1. Раббисини рози қиладиган
2. Эрига бўйсунадиган
3. Уйидан чиқмайдиган
4. Беш вақт намозини ўқийдиган
5. Сирини ташқарига чиқармайдиган
6. Кавуши кўринмайдиган
7. Овози эшитилмайдиган
8. Васфи билинмайдиган
9. Ўз қавмида иззатда
10. Ўз нафсида зиллатда (камсуқум)
11. Гўдагига меҳрибон энага
12. Уйи жаннат
13. Эридан яхшилик кўрса ташаккур айтади
14. Эридан ёмонлик кўрса сабр қилади
15. Агар эри унинг олдига кирса севинади ва табассум қилади
16. Агар эри унинг олдидан чиқса маҳзун бўлади ва соғинади
17. Агар эри ундан ғазабланса босиқлик ва ҳалимлик қилади.
18. Агар у эрига боқса ажаблантиради
19. Агар эрининг айбини кўрса яширади
20. Агар эри ундан узр сўраса узрини қабул қилади
21. Агар эри ғойиб бўлса унинг молини, обрўсини ва ўзининг иффатини сақлайди.
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.
Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин!
Кунингиз хайрли ўтсин...
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
Ғам-ғуссага ботганганинг одамларга хўмрайиб қарашингга сабаб бўла олмайди!
Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам юки энг оғир инсон бўлишларига қарамай, табассуми кўп зот эдилар.
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
Муҳаббат - ўзи қилган кўп яхшиликни кам санаб, дўсти қилган оз яхшиликларини кўп санамоқдир..
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!
Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол...
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
#Ҳадис
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ризқи кенг умри узоқ бўлишини хуш кўрса қариндошларига яхшилик қилсин”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
✅t.me/Sof_iibrat
8 362
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.
Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин!
Кунингиз хайрли ўтсин...
t.me/Sof_iibrat
8 362
✨Аллоҳим, бизларни Қуръон одоби, Қуръон муҳаббати, Қуръон фазилати, Қуръон нури, Қуръон сакинати, Қуръон давоси, Қуръон шифоси, Қуръон илми, Қуръон тушунчаси ва Қуръон нажотидан баҳраманд қил!💐💐💐💐
"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!
Сиз табассум қилишингиз учун бахт-саодатни кутиб яшаманг! Аксинча, бахтли бўлиш учун табассум қилинг ва эртанги куннинг гўзал бўлишига ишонинг!
"Ҳикматлар чашмаси"дан
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ السَّلَامَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ
⠀
📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"
⠀
• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
⠀
📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
t.me/Sof_iibrat
8 362
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин, мўминаларим.
Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим.
Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар
t.me/Sof_iibrat
8 362
Парвардигорни қайси калима билан танисак, ўзимизни қандай тутсак, шундайлигича бизга ойна тутади. «Аллоҳ» дейилганида энг аввало,хаёлга қўрқадиган, уялинадиган борлиқ келса, демак сиз уят ва қўрқув ичидасиз.
Агар «Аллоҳ таоло» дейилганида хаёлга ишқ марҳамат, шафқат келса,сизда бу васфлардан мўл кўл деганидир!
Шамс Табризий.
t.me/Sof_iibrat
8 362
Эй Кўнгил!
Хилват жой топганингда, Роббингга истаганинг қадар яширинча йиғла!
Аммо хилват жойларда яширинча йиғлаган Кўнгилларга сабаб бўлишдан эҳтиёт бўл!
Нафси учун беҳуда сўз сўзлаган кишининг кўнгли қарға каби қағиллайди.
Аллоҳ учун сўз сўзлаган кишининг кўнгли эса булбул каби сайрайди...
Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
✅ t.me/Sof_iibrat
8 362
🕋 Шуларнинг орасида мен ҳам бўлсам эди...
🤲 Аллоҳим менга ҳам ота-онам ва яқинларим билан бирга Каъбатуллоҳ атрофида тавоф қилиш бахтини насиб этгин!
t.me/Sof_iibrat
8 362
Ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлган 3 амал
1. Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят).
2. Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).
3. Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).
Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
t.me/Sof_iibrat
8 362
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:🤲🏻
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
t.me/Sof_iibrat
8 362
Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади
Халқаро мутахассислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда.
©️Kun.uz
t.me/Sof_iibrat
8 362
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунида кўп салавот айтишга тарғиб қилар эдилар. Биродарим, суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун бир дақиқа вақтингизни ажратинг.
У зотга 😀😇 марта салавот айтинг:
😀 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
😅 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
😇 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
😇 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
️🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
😀😇 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
😀 Иншааллоҳ, айни дамда Аллоҳ сизга юз маротаба салавот йўллаб, эвазига юзта гуноҳингизни ўчирди.
✅ t.me/Sof_iibrat
