8 362
Subscribers
No data24 hours
-1067 days
-51830 days
Posts Archive
8 362
#Зикр
ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.
#Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
#Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.👇
ㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Дуо
Ким шу дуони эрталаб ва кечқурун 3 марта айтса, кутилмаган балоларга дуч келмас экан🤲
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда ҳар куни тонгда ва кечқурун уч марта “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис самаа, ва ҳувас самийъул ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар келтиролмайди”, деганлар”
(Термизий, Ибн Можа ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Дўстларга яқинларга улашинг👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу ҳолатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади.
• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Ла илаҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ
яқинларингизни зикр қилишига сабабчи бўлинг! #улашинг
ХАЙРЛИ ТУН 🌙ㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!
Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!
Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!
Ишонтириш - ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!
Қийинчилик - бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир...!
#Мулоҳаза 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Allohning zikri ila qalblar orom olur
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾✨
"Ey iymon keltirganlar Allohni ko'proq zikr qilinglar"
- «سُبْحَانَ اللهِ»
Subhanalloh
- «الحَمْدُ للهِ»
Alhamdulillah
- «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ»
Laa ilaha Illalloh
- «اللهُ أكْبَرُ»
Allohu Akbar
- «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ»
Subhanallohi bihamdihi
- «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ»
Subhanallohi A'ziym
- «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ»
Laa havlaa valaa quvvata illaa billaahi
- «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ»
Astag'firulloha va atuubu ilayh
- «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ»
Laa ilaha illaa anta subhaanaka inni kuntu minazzolimiyn.
©all_qomarun
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Assalomu alaykum va Rahmatullohi va barakatuh aziz obunachilar kanalda haqida takliflar bulsa yozib qoldiring
Murojaat uchun @sof_ibratbot
8 362
Ғийбатнинг зарарлари
1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.
“Дин насиҳатдир” китобидан.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🌙 Шаъбон ойингиз муборак бўлсин!
🔸Бугун 2023 йил 21 февраль - Шаъбон ойининг биринчи куни.
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал8 362
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
"Агар осмондан яшин тушса ҳам, истиғфор айтгувчига тегмайди", дедилар...
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
©️Нозимжон Ҳошимжон👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор
🟢Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
🟢Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
🟢Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60)
🟢Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33)👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
☝️Нимани кўп зикр қилсангиз, ўшанинг аҳлига айланасиз. Ғийбат қилсангиз, ғийбат аҳли, дунёни зикр қилсангиз, дунё аҳли, лағвни зикр қилсангиз, лағв аҳли. Спорт, маишат, машшоқлар зикри билан ўшаларнинг аҳлига айланасиз...
☝️Аллоҳни кўпроқ зикр қилинг, Аллоҳнинг аҳли бўласиз.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Бир киши деди: Дунё қандай ёмонки, хатто гўзал гулларда ҳам тикон бор...
Иккинчи киши деди: Дунё қандай гўзалки хатто тиконларнинг ҳам гули бор...
Хаммаси дунёга қандай кўз билан боқишингизга боғлиқ...👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#табассум
Кулавериб қотиб қоласиз, ҳозирги ҳолат😁
©Abdulboriy Marg’iloniy👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Ким шу дуони ўқиса ғам-ташвиши кетади...
“Лаа илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ зоолимийн”
(«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим») дуосини кўп қилишимиз керак.
Аллоҳ таолога барча мусулмонларни ғамдан қутқаришини сўраб дуо қиламиз. Албатта, У барча нарсага қодирдир! 👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
1-мўъжиза:
Исро ва Меърож мўъжизаси
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари жуда кўп бўлиб, бу китобда самовий мўъжизалари – Исро ва Меърождан бошлаймиз.
Молик ибн Саъсаъа розияллоҳу анҳу Исро воқеасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен Ҳатимда ётганимда келгувчи келиб кўксимни кесди ва қалбимни чиқариб олди. Сўнг имон билан тўлдирилган тиллодан бўлган бир идиш келтирилди ва унда қалбимни ювди. Сўнг идишдан чиқариб, яна жойига қайтариб қўйди. Сўнг менга хачирдан пастроқ ва эшакдан баландроқ оппоқ бир улов келтирилди. У кўзи етган жойга қадамини қўярди. Унга мингач Жаброил билан бирга кетдик ва дунё осмонига етиб бордик. У осмон эшигини очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Одамни кўрдим. “Бу отанг Одам, унга салом бер”, деди. Салом бердим, у алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ ўғил (фарзанд) ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга иккинчи осмонга ўқишга”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни эллик вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Аллоҳга қасам, мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Қайтдим ва ҳар куни ўн вақт намоз ўқишга буюрилдим. Қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Яна қайтдим ва ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим. Мусога қайтиб келдим, у: “Нимага буюрилдинг?” деди. Мен: “Ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни беш вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман ва Бани Исроил билан бу борада қаттиқ шуғулланганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. “Раббимдан сўрадим. Энди сўрашга ҳаё қиламан. Мен бунга рози ва таслимман”, дедим. Унинг ҳузуридан ўтганимда нидо қилгувчи: “Фарзимни қабул қилдинг ва Мен бандаларимдан енгиллатдим”, деб нидо қилди».
Изоҳ: Бу ҳадис қисқача келтирилган бўлиб, бошқа ривоятларда баъзи сўзлар зиёда қилинган ва бунда зикр этилмаган айрим мўъжизалар келтирилган. Жумладан:
1. Кўксиларининг ёрилиши;
2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларининг шифти ёрилиши.
3. Бир неча минг йиллик масофани қисқа вақтда босиб ўтилиши.
4. Буроқнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қочмасдан, у зотга итоат қилиши.
5. Осмоннинг очилиши.
6. Бу сафар давомида осий-гуноҳкорларнинг азобланишини ва итоатли бандаларнинг неъматлар ила баҳраманд эканини кўришлари.
7. Аллоҳ таоло билан сўзлашганлари.
8. Пайғамбар алайҳимуссаломлар билан учрашиб, улар билан сўзлашганлари.
9. Малакул мавт каби баъзи фаришталар билан гаплашганлари.
10. Самовий оламда кўрган нарсалари.
"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.
http://mehrob.uz/article/1472
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
Эслаб қолинг:
— рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди;
— ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди;
— ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди;
— қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди;
— эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди;
— бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇🏻👇🏻
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ 👇👇👇
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
8 362
#Дуо
Дунё ва охират неъматларини сўраш дуоси
اللهم زدنا و لا تنقصنا و أكرمنا و لا تهنّا و أعطنا و لا تحرمنا و آثرنا و لا تؤثر علينا و أرضنا وأرض عنّا.
Ўқилиши: Аллооҳумма зиднаа ва лаа танқуснаа ва акримнаа ва лаа туҳиннаа ва аътынаа ва лаа таҳримнаа ва аасирнаа ва лаа ту‘сир ъалайнаа ва ардзинаа вардзо ъаннаа.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни зиёда қил кам қилма, хурматли қил хор этма, бергин махрум қилма, бизни (бошқаларга) устун қил (бошқаларни) бизга устун қилма ва бизни рози қил ва биздан рози бўл.
Термизий 3097 – р, Аҳмад 218 – рақам ривояти.
©mehrob_uz
@Sof_iibrat Илмий-маърифий канал
