cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Hikoyalar dunyosi

Ajoyib hikoyalar olami: Kanal yaratilgan sana: 27.07.2022 14:30 @hikoyalar_tartibda @Bonugaa - kanal haqida @Pdf_hikoyalar 💰Reklama: @Kanaldaa_reklamaa Contact: @Xayitboboyevna_2606 Inshaalloh 5K

Show more
Advertising posts
2 793
Subscribers
-1124 hours
-467 days
-22730 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

​​#КЕЧИККАН_ҲУКМ жумбоқларни биргаликда ечамиз Муаллиф Шамсинур 60-қисм Орзу Беҳзодга ҳайрон бўлиб қаради. Беҳзод анчагина чўкиб қолибди. Лекин ҳали ҳамон кўркам. Орзуни ягона муҳаббати. Ҳозирда эса қўл етмасга айланган. Қаршисида турса ҳам, унга энди ғойиқ эмас. - Орзу сени олиб кетишга келдим. Орзу бу гапни узоқ кутганди. Лекин ҳозир у билан кетолмайди. - Мен ҳеч қаерга кетмайман. - Хотинни жойи эрини олдида. - Мен энди сизга лойиқ эмасман. - Мен сени жавобингни берганим йўқ. Шундай экан кетдик. Алижонга ҳам оналик қилишинг керак. - Агар хотиниз тирик бўлганида сира ҳам мени олиб кетмаган бўлардиз. - Уни менг эслатма. Мен уни учратган кунимга лаънат айтаман. Қани кетдик. Ўғлимизга ўзинг оналик қилишинг керак. - Сиз мени олдимда ўзизни айбдор санаб келгансиз. Бўлмаса келмасдингиз. - Бўлди майда гап бўлма. Қани кетдик. - Йўқ. Орзу юзини очди. Беҳзодда эса ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмади. - Менга буни аҳамияти йўқ. Барибир Орзу оёқ тираб туриб олди. Кетмади. Шундан кейин яна икки бор келди. Учинчисида Беҳзод қайнонаси билан ҳам гаплашиб Орзуни олиб кетди. Орзу ўғлини соғингани учу. Рози бўлди. Кейинчалик Орзу барча гапдан хабар топди. Беҳзод ҳам секин асталик билан Орзуга кўнгил қўя бошлади. Орзуни доғлари ҳам камявергач шифокорга боришди. Шифокор иқлим ўзгарганига ва асабдан бўлган дея даво чораларини кўра бошлади. Олти ой деганда Орзу бу дарддан буткул ҳалос бўлди. Алижон ҳам онасини топганигами инжиқлик қилмай қўйди. Ҳаммаси изига тушиб кетди. Орзу ва Беҳзод чинаккам бахтни ҳис қилишди. Уларга қараб Фозила опа Орзуни бежизга келин қилмаганини англади. Ўғли ана энди бахтини топганди. Ферузни қамоқдаёқ Баҳриддини одамлари йўқ қилишди. Баҳриддин панжара ортида ўтириб қилмишларига пушаймон бўла бошлаганди. Афсуски кеч эди. Йигирма йил ўтса ҳам барибир Баҳриддинни ҳукми ўқилди. Кечиккан ҳум барибир қарор топди. Тамом. Эътиборингиз учун рахмат. 23.04.2023 йил. Бухоро. Шамсинур ( Моҳичеҳра Қосим қизи) Бугун яна бир ҳикояни якунладик. Сизларга манзур бўлди деган умиддаман. Зериктириб қўйган бўлсам узрларим. Бу йўналишда биринчи бора ижод қилишим. Камчиликларини тажриба ошаверган сари тўлдириб бораман.
Show all...
👍 19🔥 2🥰 2🍓 2
​​#КЕЧИККАН_ҲУКМ жумбоқларни биргаликда ечамиз Муаллиф Шамсинур 59-қисм Баҳриддин пичоқни чўнтагига солганча Хуморани жонсиз танасидан узоқлашди. Панжара ортида бўлса ҳам у синглисига ачинмасди. У фақатгина Холида ноҳақ ўлган дея ўйласа ҳам, Хуморани ўлдириб тўғри қилдим дерди. Баҳодир бой ҳам юраги ҳуруж қилиб шифохонага тушгач оёқдан қолди. Энди у мустаҳкам ҳаракат қилолмасди. Пул бойликка муккасидан кетган кичик хотини эса, очиқчасига қарашдан бош тортди. Рамзиддинни онаси келиб чолини олиб кетди. Шундагина Баҳодир бой кўпчиликка пул учун керак бўлганини фаҳмлади. 🔹🔹🔹 Орзу қарайдиган кампир тўсатдан вафот этди. Кампирни ўғли Орзуни кўчага улоқтириб уйни сотиб юборди. Кўчада қолган, умуман тил билмайдиган қиз, камига юзи ҳсм олачипор кўринишга келган. Маҳаллий аҳоли уни дайди деб ўйлаб полицияга хабар берди. Полиция олиб кетгач, қидирувга берилганлар орасида Орзуни ҳам расми борлиги уни юртга қайтишига сабаб бўлди. Оруз самолётга кўтарилганда ҳам, трапдан тушаётганда ҳам, ҳеч ишонгиси келмасди ўз юртига қайтагнига. У Хуморадан ўч олишни истарди. Ҳамма қилганларига жавоб берсин дея. Орзу шунча кўрган кечирганларидан кейин, яхши одамлар ёрдамида уйига қайтди. Орзу бу кўринишда уйига кириб боришга ҳам юраги бетламасди. Онаси эса ҳаммасидан хабардор эди. Орзуни чет элга чиқариб юборилгани-ю, ҳозирда келаётганини ҳам хабарини олган эди. Тоғаси эса ўз ўзидан хафа бўларди. Мен айбдорман ҳаммасига деб. Синглисини кўзига қараёлмасди. Орзу кириб келгач уни қучоқ очиб кутиб олишди. Ундан жирканишмади. Ҳаммалари йиғлаб кўришишди. Оруз келинлик уйига қайтиб боришни хоҳламади. Уни келганидан хабар топган Беҳзод олиб кетишга келди. Орзу фақатгина кўзлари кўринадиган қилиб ўраниб олганди. Беҳзодни олдига чиққач бир зум тараддудланиб қолди. Салом аликдан сўнг давом этди. - Нега келдингиз, устимдан кулганими? - Нималар деяпсан Орзу? - Ҳа нима, анави илониз сотиб юборгандан кейин нима бўларди. - У ўлган. Орзу бу ҳақда эшитмаганди. Ёки онаси яраси янгиланмасин деб, унга айтмай қўя қолганди. - А? Нималар деяпсиз? - Ҳа ўз акаси ўлдирибди. - Аллоҳ рахматига олган бўлсин. Сизга сабр тилайман. Орзу Беҳзодга чин кўнгилдан ачинди. Севган инсони вафот этса, ундан ёмони йўқ. - Рахмат. - Роса қийиндир. - Менга уни эслатма. У ҳақда гапириш ниятим йўқ. - Ўз акаси қотил деганизга, ишонгим келмайди. - Агар акаси ўлдирмаса, уни аниқ ўзим ўлдирардим. Давоми бор.
Show all...
🍓 18 9👍 3🔥 1👏 1
​​#КЕЧИККАН_ҲУКМ жумбоқларни биргаликда ечамиз Муаллиф Шамсинур 58-қисм Баҳриддинни феълида шундан сўнг ўзгариш содир бўлди. Уйлангандан кейинам хотинини тергайвериб қон қилиб юборарди. Ҳеч кимга ишонмасди. Ҳаёлида Холида уни тақиб қилиб юргандек эди. Холидага қилгани бир куни қизларидан қайтишидан қўрқиб, уларни уйдан чиқармасди. Доимо қўриқчилар қўриқлаб юрарди. Қўлига пул кўриб бойлар сафига қўшила бошлагандан кейин, босар тусаринк билмай қолди. У обрўлилар қаторидан жой олди. Энди кимсан Баҳриддин бой эди. Обрўсига путур етказувчи ҳодисалар бўлмаслигини таъминлаб борарди. У ор номусини қизларидан, синглисидан деб биларди. Гарчи Хумора отасини эркаси бўлсада унга ишонар, юзимни ерга қаратмайди деб ҳисобларди. Ҳаммаси ўша кунгача худди шундай қолиши мумкин эди.  Лекин отаси синглингга кўз қулоқ бўл дегач уни Феруз билан муносабатини билиб қолди. Ғазаб отига миниб буни ҳазм қила олмади. Баҳриддин ор номусни биринчи ўринда қўйиб, ўз қизларини кўчада юришга қўймай юрганида, синглиси эри бўла туриб ўгай акаси билан билган номаъқулини еб юрса... Баҳриддин бунга жим қараб туролмасди. Ўзи шундоғам бизнеси касодга учрай бошлаган, пул келадиган одамлари аллақачон панжара ортига равона бўлган. Ана шу асабийлик даврида Хуморани қилмиши, дард устига чипқон бўлди. Ота уйига энди кирмоқчи бўлган Хуморани алдаб кимсасиз жойга олиб борди. - Ака менга бозордан бирор нарса олиб берасизми, дейман? - Ҳа бир умр эслаб юрадиган нарсангни. - Вой рахмат ака , жуда мехрибонсиз. Хумора доим Баҳриддиндан қимматбаҳо совғалар олиб келган, икки акани эрка синглиси эди. Ҳеч нимадан шубҳа қилмай акасини ортидан эргашди. Бузуқ биноларни энг сўнггисига боргач Хумора акасини унга нафрат билам боқиб турганини пайқади. - Ака бу ерга нега келдик? - Нега? Негс бизни ғуруримизни ер билан битта қилдинг? Хуморани кўзларини пирпиратганча қочишга жой излади. -Мен ҳеч нима қилмадим. - Мени кимлигим эсингдан чиққанми дейман. Мен кўчадаги оддий одам эмас, Баҳриддинман. Баҳриддин мошгуруч сочларини қашиб қўйди. У жуда терлаб кетаётганди. Неча кундан бери соч соқоли устара кўрмаганди. Ҳозирги ҳолати бомжга ҳам ўхшаб кетарди. Узунчоқ юзи, жигарранг кўзлари ҳар доимгиданда ҳозир совуқ кўринарди. Қошларини чимириб синглисига ғазаб билан қараб турарди. - Ака сиз нотўғри тушунгансиз. - Лағмонингни эрингни қулоғига бориб осасан? Нега бундай қилдинг? Сен фохишаликни хоҳлаб қолдингми? Баҳриддин бақириб юборди. - Сен бизни ор номусимиз эдинг. Сен кимлигингни унутдингми? Эринг бўла туриб  лаъанати Феруз билан қандай ўйнашдинг қ....қ. - Ака... Хуморани кўзларида ёш айланди. Кейин ўзини дадил тутиб олди. - Менга гапиргунча ўзизни билинг. Сиз ҳал фаришта эмассиз. Сизни ҳам кимлар билан шакаргуфторлик қилганизни эшитмай қолмаганман. Шу сўзлар қайнаётган ғазабни ташқарига отилишига сабаб бўлди. Хумора акасини қўлида пичоқ кўриб бақириб қочди. Бир ҳатлаб унга етиб олган Баҳриддин пичоқни қайта ва қайта бир неча маротаба унга санчиб олди. Қўлида пичоқ билан синглисини тепасида анча ўтирди. У ҳеч нимани ҳис қилмасди. Хотиржам эди. Энди уларни оиласи, бир қизни исноди сабаб бошини эгмайди. Ўлдириб кетишибди деб қўя қолишади. Тирик юриб иснодга қолдиргандан, ўлиб қабрда тинч ётгани афзал Баҳриддин учун. Davomi bor
Show all...
🍓 11👍 3🔥 2 1
Kim online 🙋🏻‍♂ / 🙋🏻‍♀
Show all...
Men 🙋🏻‍♂
Men 🙋🏻‍♀
Repost from N/a
Мафия го 🇺🇿🌙
Show all...
Repost from N/a
Show all...
Repost from N/a
Мафия го 🇺🇿🌙
Show all...
Repost from N/a
🌐 Instagram storieslar ❤️👑 🌐 Instagram storieslar ❤️👑
Show all...
Repost from N/a
Show all...
Repost from N/a
bollar uchun takoy rasmlar 🇺🇿 🎚️
Show all...