cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Boburxon Eshon bobo

Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш. Murojaat uchun: +998990763590 @BOBURXON_eshonbobo

Show more
Advertising posts
224
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Mavlono Jaloliddin Rumiy aytadilarki: "Chorasizlik Allohdan kelgan eng xayrli ishoratdir. U duo qilish payti yetganini koʻrsatadi."
Show all...
👍 4
Яҳё ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади: “Отамнинг бундай деганини эшитдим: “Абу Ҳурайра бундай деб айтарди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намозлар хатоларга каффоратдир, намозлар хатоларга каффоратдир. Шундай экан, агар хоҳласаларинг (ушбу оятларни) ўқинглар. “Албатта, эзгу ишлар гуноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир” Ҳуд сураси, 114-оят., – дедилар”. (Марфуъ ҳадис) Абдуллоҳ ибн Муборакнинг МУСНАД китобидан Таржима ва шарҳлар муаллифи Олимхон Исахон ўғли Каналимизга обуна бўлинг! 👇👇👇
Show all...
👍 2
الجمعة اللهم في هذا اليوم المبارك اجعله لأعز الناس عندي يوما مباركا فيه الدعوة لا ترد وهبه رزقا لا يعد وافتح له باب في الجنة لا يسد واحشره في زمرة سيدنا محمد صلى الله عليه وسلم. Аллоҳим бу муборак кунни мен учун азиз инсонга ҳам баракотли қил, кам қилма, дуосини ижобат қил, қайтарма, ризқини кенг қил, кам қилма, унга жаннат эшикларини очиб қўй, асло беркитма, қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қил! Жумъа муборак азизим! @Boburxon_Eshon_bobo
Show all...
👍 3🥰 2👏 1
Ибрат... 1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди. 2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди. 3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади. 4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади. 5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган. 6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан. 7. Отанг қаттиққўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан. 8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади. 9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй. 10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади. 11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди. @Boburxon_Eshon_bobo
Show all...
👍 4
Repost from N/a
Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади: — Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара. Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим: — Узр, бу билан нима демоқчисиз? — Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми? — Ҳа, лекин озчилик. — Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи. - Ҳа... - Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам худди шундай, — деди отахон ва гапида давом этди. — Менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, Бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди! Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат орасида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди. Аллоҳ таолонинг оятини эсладим: "Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар" (Воқеа 10, 11). Яна Ҳабибимизнинг хадислари ёдимга келди: "(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар". "Эҳ отахон, — дедим хаёлан, — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!?" Икром Шариф таржимаси OTMlarga kirish ballari bu yerda👇👇 👉 📚 / Ma'nolarning tuganmas jilosi https://t.me/+iuNRLf9_CXtmYjA8
Show all...
Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

Аллоҳга ва Росули ﷺ га ошиқ бўлган, ўзлигини қидирган,тафаккур ва муҳаббатли ошиқ қалблар учун. «Аллоҳга етказувчи йўллар кўп, Мен "муҳаббат"ни танладим.» Румий

👍 3
Repost from N/a
Оталар ҳақида: 1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. 2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. 3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. 4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. 5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. 6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. 7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! 8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! Оналар ҳақида: 1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! OTMlarga kirish ballari bu yerda👇👇 👉 📚 / Ma'nolarning tuganmas jilosi https://t.me/+iuNRLf9_CXtmYjA8
Show all...
Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚

Аллоҳга ва Росули ﷺ га ошиқ бўлган, ўзлигини қидирган,тафаккур ва муҳаббатли ошиқ қалблар учун. «Аллоҳга етказувчи йўллар кўп, Мен "муҳаббат"ни танладим.» Румий

👍 3
الجمعة اللهم في هذا اليوم المبارك اجعله لأعز الناس عندي يوما مباركا فيه الدعوة لا ترد وهبه رزقا لا يعد وافتح له باب في الجنة لا يسد واحشره في زمرة سيدنا محمد صلى الله عليه وسلم. Аллоҳим бу муборак кунни мен учун азиз инсонга ҳам баракотли қил, кам қилма, дуосини ижобат қил, қайтарма, ризқини кенг қил, кам қилма, унга жаннат эшикларини очиб қўй, асло беркитма, қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қил! Жумъа муборак азизим! @Boburxon_Eshon_bobo
Show all...
🥰 3👏 1
# ВАСИЯТ: Оҳирати учун амал қилган кишига дунё ва дин ишларида Аллоҳнинг ўзи кифоя. Қалбини чиройли қилган кишини, Аллоҳ устини ҳам чиройли этиб қўяди. Ўзи билан Аллоҳ ўртасини ислоҳ қилган  кишини у билан инсонлар ўртасини ислоҳ этиб қўяди 1-Аллоҳни яҳши кўришни даъво қилсаю, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилмаса даъвоси ёлғондир. 2-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ни яҳши кўришни даъво қилсаю, мискин ва фақирларни ёмон кўрса даъвоси ёлғондир. 3-Жаннатни яҳши кўришни даъво қилсаю, садақа қилмаса даъвоси ёлғондир. 4-Дўзаҳдан қўрқишни даъво қилсаю, гуноҳлардан тийилмаса даъвоси ёлғондир. Ҳотамул Асом (р. а) Мунаббиҳот
Show all...
👍 4
01:30
Video unavailableShow in Telegram
#Видео Жаннатга кирадиганлар кимлар Каналимизга обуна бўлинг! 👇👇👇 t.me/OlimxonIsaxon
Show all...
👍 1
الجمعة اللهم في هذا اليوم المبارك اجعله لأعز الناس عندي يوما مباركا فيه الدعوة لا ترد وهبه رزقا لا يعد وافتح له باب في الجنة لا يسد واحشره في زمرة سيدنا محمد صلى الله عليه وسلم. Аллоҳим бу муборак кунни мен учун азиз инсонга ҳам баракотли қил, кам қилма, дуосини ижобат қил, қайтарма, ризқини кенг қил, кам қилма, унга жаннат эшикларини очиб қўй, асло беркитма, қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қил! Жумъа муборак азизим!
Show all...
👍 7🥰 1